World Medicine Uzbekistan компанияси янги "Vademecum WM" мобил иловасини тақдим этади.
World Medicine Uzbekistan компанияси янги "Vademecum WM" мобил иловасини тақдим этади. Илова тиббиётнинг турли соҳаларида қўлланиладиган World Medicine маҳсулотлари учун қулай ва фойдали қўлланма. Иловада ҳар бир дорининг таркиби, кўрсатмалари, қарши кўрсатмалари, дозалари ва фойдаланиш усуллари ҳақида батафсил маълумотлар мавжуд.
Бундан ташқари, дастур шифокорлар учун доза калкуляторлари, тана массаси индекси, хомилани туғилиш санасини ҳисоблаш ва бошқа кўплаб параметрларни хисоблаш воситалар тўпламини ўз ичига олади. Илова шунингдек, клиник кўрсатмалар, стандартлар, таснифлар ва бошқалар каби фойдали маълумотларга ҳаволаларни тақдим этади.
Илова интерфейсидан фойдаланиш жуда қулай.
«Vademecum WM» кенг ахборот қидириш имкониятлари мавжуд. Масалан: фармакологик ёки терапевтик гуруҳлар бўйича саралаш, алифбо харфлари, шунингдек қидирув сатрида сўров бўйича маълумот олиш мумкин.
Танланган маълумотларнинг саралаш имкони мавжуд, бу сизга тез-тез сўраладиган маълумотларга осон кириш имконини беради.
Ўқиш қулайлиги учун сиз матн ўлчамини созлашингиз, шунингдек "ёруғ" ёки "қоронғу" шкалада (кун/тун) керакли дисплейни танлашингиз мумкин.
Илова интернетга уланмасдан ҳам ишлайди, шунинг учун уни исталган жойда ва исталган вақтда ишлатишингиз мумкин. «Vademeсum WM» Google Play-да юклаб олиш учун мавжуд.
Сизга ғамхўрлик билан, World Medicine Uzbekistan жамоаси.