таркиби

Ацетилсалицил кислотаси 75/150 мг

Магний гидроксиди 15,2/30,39 мг

 

қўлланилиши

- юқори ҳавф гуруҳига кирувчи (масалан, қандли диабет, гиперлипидемия, артериал гипертензия, семириш, чекиш, кексалик ёши) пациентларда, тромбоз ва ўткир юрак етишмовчилиги каби, юрак-қон томир касалликларини бирламчи олдини олиш учун;

- миокард инфаркти ва қон-томирлар тромбозини такроран кузатилишини олдини олиш учун;

- қон-томирларда ўтказилган жарроҳлик аралашувлари (аортокоронар шунтлаш, тери орқали транслюминал коронар ангиопластика) дан кейинги тромбоэмболияни олдини олиш учун;

- ностабил стенокардияда қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Препарат ичга қабул қилиш учун мўлжалланган.

Таблеткалар бутун ҳолида, сув билан ютилади. Зарурат бўлганида таблеткани иккига бўлиш, чайнаш ёки олдиндан майдалаш мумкин.

Юқори ҳавф гуруҳига кирувчи (масалан, қандли диабет, гиперлипидемия, артериал гипертензия, семириш, чекиш, кексалик ёши) пациентларда, тромбоз ва ўткир юрак етишмовчилиги каби, юрак-қон томир касалликларини бирламчи олдини олиш

Биринчи суткаларда 150 мг АСК сақловчи Асмада препаратининг 1 таблеткаси ёки 75 мг АСК сақловчи Асмада препаратининг 2 таблеткаси қабул қилинади, сўнгра эса 75 мг АСК сақловчи Асмада препарати 1 таблеткадан суткада 1 марта қабул қилинади.

Миокард инфаркти ва қон-томирлар тромбозини такроран кузатилишини олдини олиш 75-150 мг АСК сақловчи Асмада препарати 1 таблеткадан суткада 1 марта буюрилади.

Қон-томирларда ўтказилган жарроҳлик аралашувлари (аортокоронар шунтлаш, тери орқали транслюминал коронар ангиопластика) дан кейинги тромбоэмболияни олдини олиш 75-150 мг АСК сақловчи Асмада препарати 1 таблеткадан суткада 1 марта буюрилади.

Ностабил стенокардия 75-150 мг АСК сақловчи Асмада препарати 1 таблеткадан суткада 1 марта буюрилади.

 

чиқарилиш шакли

Таблеткалар №100

 

ФАРМАКОЛОГИК ҲУСУСИЯТЛАРИ

Фармакодинамикаси

Асмада антиагрегант таъсирга эга бўлган мажмуавий дори воситасидир.

Таъсир механизми

Ацетилсалицил кислотаси (АСК) циклооксигеназа (ЦОГ-1) ни қайтмас ингибиция қилади, бунинг натижасида тромбоксан А2 синтези блокланади ва тромбоцитлар агрегацияси бостирилади. АСК тромбоцитлар агрегациясини бостирилишини бошқа механизмларга эга деб ҳам ҳисобланади, бу турли қон-томир касалликларида уни қўллаш соҳасини кенгайтиради. АСК шунингдек яллиғланишга қарши, анальгетик ва иситмани туширувчи таъсирлар ҳам кўрсатади.

Магний гидроксиди меъда-ичак йўлларининг шиллиқ қаватини АСКнинг таъсиридан ҳимоя қилади.

Фармакокинетикаси

АСК меъда-ичак йўллари орқали деярли бутунлай сўрилади. АСКни ярим чиқарилиш даври тахминан 15 минутни ташкил этади, чунки ферментлар иштирокида АСК ичакда, жигарда ва қон плазмасида салицил кислотаси (СК) га тезда гидролизланади. СК ярим чиқарилиш даври тахминан 3 соатни ташкил этади, аммо АСК бир вақтда катта дозаларда (3,0 г дан ортиқ) юборилганида фермент тизимларини тўйиниши натижасида у аҳамиятли даражада узайиши мумкин.

АСКнинг биокираолишлиги тахминан 70% ни ташкил этади, аммо ушбу катталик аҳамиятли даражада тебранади, чунки АСК ферментлар таъсири остида тизим олди гидролизига учраб (меъда-ичак йўлларининг шиллиқ қавати, жигар) СКга айланади. СК биокираолишлиги 80-100% ни ташкил этади.

Магний гидроксидининг қўлланадиган дозалари АСКнинг биокираолишлигига таъсир қилмайди.

 

ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ҲОЛАТЛАР

- АСКга, препаратнинг ёрдамчи моддаларига ва бошқа ностероид яллиғланишга қарши воситалар (НЯҚВ) га юқори сезувчанлик;

- бош мияга қон қуйилиши;

- қон кетишига мойиллик (К витаминини етишмовчилиги, тромбоцитопения, геморрагик диатез);

- салицилатлар ва НЯҚВ қабул қилиш билан индукцияланган бронхиал астма;

- меъда-ичак йўлларини эрозив-ярали шикастланишлари (зўрайиш фазасида);

- меъда-ичак йўлларидан қон кетиши;

- оғир даражадаги буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси минутига 10 мл дан кам);

- ҳомиладорлик (ҳомиладорликнинг I ва III уч ойликлари;

 -лактация даври;

- глюкоза-6-фосфатдегидрогеназа танқислиги;

- метотрексат (ҳафтасига 15 мг дан ортиқ) билан бир вақтда қўллаш;

- 18 ёшгача болаларда қўллаш мумкин эмас.

 

НОЖЎЯ ТАЪСИРЛАРИ

Жуда тез-тез – қон талашишни кучайиши; кам ҳолларда – анемия; жуда кам ҳолларда – гипопротромбинемия, тромбоцитопения, нейтропения, апластик анемия, эозинофилия, агранулоцитоз;  тез-тез эмас – анафилактик реакциялар, бош оғриғи, уйқусизлик; тез-тез эмас – бош айланиши, уйқучанлик; кам ҳолларда – тиннитус, бош мияга қон қуйилиши. тез-тез – жиғилдон қайнаши, кўнгил айниши, қусиш; тез-тез эмас – қоринда оғриқ, меъда ва ўн икки бармоқ ичакнинг шиллиқ қаватини яра касаллиги (шу жумладан кам ҳолларда перфоратив), меъда-ичак йўлларидан қон кетиши.

 

ДОРИЛАРНИНГ ЎЗАРО ТАЪСИРИ

АСК бир вақтда қўлланганида қуйидаги дори воситаларнинг таъсирини кучайтиради:

- метотрексат, гепарин ва бевосита антикоагулянтлар,тромболитик, антиагрегант ва антикоагулянт препаратлар, дигоксин, перорал гипогликемик препаратлар ва инсулин вальпроат кислотаси.

АСКни ибупрофен билан бир вақтда қўллаш АСКнинг кардиопротектив самарасини пасайишига олиб келади.

 

 

МАХСУС КЎРСАТМАЛАР

Препаратни фақат шифокорнинг тавсияси бўйича қўллаш лозим.

АСК бронхоспазмни, шунингдек бронхиал астманинг ҳуружларини ва бошқа ўта юқори сезувчанлик реакцияларини чақириши мумкин. Ҳавф омиллари бўлиб анамнезида бронхиал астмани бўлиши, пичан иситмаси, бурун полипози, нафас тизимининг сурункали касалликлари, шунингдек бошқа препаратларга аллергик реакциялар (масалан, тери реакциялари, қичишиш, эшакеми) ни бўлиши ҳисобланади.

АСК жарроҳлик аралашувлари вақтида ва улардан кейин турли даражада ифодаланган қон кетишларини чақириши мумкин. Режалаштирилган жарроҳлик аралашувидан бир неча кун олдин АСКнинг кичик дозаларини қабул қилаётган пациентларда ишемик асоратларни ривожланиш ҳавфига нисбатан қон кетишини ривожланиш ҳавфини баҳолаш керак. қон кетишини ривожланиш ҳавфи юқори бўлганида АСКни қабул қилишни тўхтатиш керак. АСК антикоагулянтлар, тромболитиклар ва антитромбоцитар препаратлар билан бир вақтда қўлланганида қон кетишини юқори ривожланиш ҳавфи юзага келади.

Ҳомиладорликнинг I уч ойлигида салицилатларни юқори дозаларда қўлланиши ҳомилада ривожланиш нуқсонларини учраш тезлигини ошиши билан ассоциацияланади. Ҳомиладорликнинг I уч ойлигида препаратни қўллаш мумкин эмас.

Ҳомиладорликнинг II уч ойлигида салицилатларни даволашдан кутиладиган фойда ва кузатилиши мумкин бўлган нисбат яхшилаб баҳолангандан кейин буюриш керак.

Ҳомиладорликнинг охирги уч ойлигида салицилатларни юқори (суткада 300 мг дан ортиқ) дозаларда қўллаш туғруқ фаолиятини тормозланишини, ҳомилада артериал қон оқимини муддатидан олдин ёпилишини, онада ва ҳомилада юқори даражада қон оқишини чақиради, бевосита туғруқдан олдин буюриш, айниқса чала туғилган болаларда бош мияга қон қуйилишига олиб келиши мумкин. Ҳомиладорликнинг III уч ойлигида препаратни қўллаш мумкин эмас.