ТАРКИБИ

1 мл препарат сақлайди: холекальциферол (D3 витамини) – 15000 ХБ

 

ҚЎЛЛАНИЛИШИ

- болаларда рахитни ва катталарда остеомаляцияни олдини олиш;

- чала туғилган чақалоқларда рахитни олдини олиш;

- юқори ҳавф гуруҳига мансуб катталар ва болаларда D3 витамини танқислигини олдини олиш;

- мальбсорбция бўлган катталар ва болаларда D3 витамини танқислигини олдини олиш;

- болаларда рахит ва катталарда остеомаляцияни даволаш;

- катталарда остеопорозни қўллаб-қувватловчи даволаш;

- катталарда гипопаратиреозни даволаш учун қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Дозалаш тартиби

Дозалаш тартиби даволовчи шифокор томонидан индивидуал равишда касалликнинг характери ва оғирлигига қараб белгиланади.

Препарат 1000 ХБ (2 томчи) дан ортиқ дозада ҳар куни қабул қилиш билан узоқ муддат даволанганда қон зардобидаги кальцийнинг даражасини назорат қилиш керак.

Қўлланилиши

D3 витаминининг дозаси, суткада ХБ

Препаратнинг суткадаги томчилар миқдори

Болаларда рахитни ва катталарда остеомаляцияни олдини олиш

500

1

Чала туғилган чақалоқларда рахитни олдини олиш*

1000

2

Юқори ҳавф гуруҳига мансуб катталар ва болаларда D3 витамини танқислигини олдини олиш

500

1

Мальбсорбция бўлган катталар ва болаларда D3 витамини танқислигини олдини олиш

3000-5000

6-10

Рахитни даволаш:

- янги туғилган чақалоқлар, бир ёшгача бўлган болалар ва кичик ёшдаги болалар (0 дан 5 ёшгача)

- 5 ёшдан ошган болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирлар

 

1000-2000

 

2000-5000

 

2-4

 

4-10

Катталарда остеомаляцияни даволаш

1000-5000

2-10

Остеопорозни қўллаб-қувватловчи даволаш

1000

2

Катталарда гипопаратиреозни даволаш**

10000-200000

20-40

*Суткалик доза коррекция қилинган постконцептуал ёш 40 ҳафталиккача эришилгунигача қўлланади кейинчалик профилактик дозаси камайтирилади. Дозалаш тартиби даволовчи шифокор томонидан индивидуал равишда белгиланади.

**Препаратнинг тавсия этилган суткалик дозаси қон зардобидаги кальцийнинг даражасига боғлиқ. Даволашни бошланишида зардобдаги кальцийнинг даражасини ҳар 4-6 ҳафтада ва кейинчалик ҳар 3-6 ойда назорат қилиш керак. Зарурат бўлганида кальцийнинг зардобдаги даражасига қараб дозага тузатиш киритиш керак.

Болалар

Препарат ҳаётининг 2-ҳафтасидан бошлаб қўлланади.

Даволашнинг давомийлиги

Рахитни олдини олиш

Янги туғилган чақалоқларга ва бир ёшгача бўлган болаларга препарат ҳаётининг 2-чи ҳафтасидан бошлаб 1 ёшгача буюрилади. Препаратни бола ҳаётининг иккинчи йилида, айниқса йилнинг қишки ойларида қабул қилишни давом эттириш тавсия этилади.

Рахитни ва остеомаляцияни даволаш

Даволашнинг давомийлиги 6 ҳафтани ташкил этади кейинчалик профилактик дозалари буюрилади. Препаратнинг терапевтик дозаларини, дозани ошириб юборилиш ҳавфи борлиги туфайли, 1 йил давомида қўллаш тавсия этилмайди.

Бошқа кўрсатмалар бўйича қўлланилиши

Даволашнинг давомийлиги касалликнинг кечишига боғлиқ.

 

ЧИҚАРИЛИШ ШАКЛИ

Ичга қабул қилиш учун томчилар 10 мл флаконда.

 

ФАРМАКОЛОГИК ҲУСУСИЯТЛАРИ

D3 витамини рахитга қарши фаол омил ҳисобланади. D витаминининг энг муҳим фаолияти кальций ва фосфатларнинг метаболизмини бошқариш ҳисобланади, бу скелетни минерализацияланишига ва ўсишига олиб келади.

Холекальциферол кальций ва фосфатларни ичакдан сўрилишида, минерал тузларни ташилишида ва суякларни кальцификацияланиш жараёнларида муҳим роль ўйнайди, шунингдек кальций ва фосфатларни буйраклар орқали чиқарилишини бошқаради. Қонда кальций ионларини физиологик концентрацияларда бўлиши скелет мушакларини тонуси, миокарднинг фаолиятини тутиб туришни таъминлайди, нерв қўзғалувчанлигини ўтказишга ёрдам беради, қон ивиш жараёнини бошқаради. D витамини қалқонсимон олди безларни нормал фаолият кўрсатиши учун муҳим, шунингдек иммун тизимини фаолият кўрсатишида иштирок этиб, лимфокинларни ишлаб чиқарилишига таъсир кўрсатади.

D3 витаминига бўлган юқори талаб аёлларда менопауза даврида юзага келади, чунки уларда гормонал бузилишлар туфайли остеопороз тез-тез ривожланади.

Фармакокинетикаси

Холекальциферолни сувли эритмаси мойли эритмасига нисбатан яхшироқ сўрилади. Бу чала туғилган болаларда қўлланганида аҳамиятга эга, чунки ушбу тоифадаги пациентларда сафрони ишлаб чиқарилиши ва ичакка келиб тушиши етарли даражада бўлмайди, бу мойли эритмалар ҳолидаги витаминларни сўрилишини бузади.

Ичга қабул қилинганидан сўнг холекальциферол ингичка ичакда сўрилади.

Холекальциферол жигарда ва буйракларда метаболизмга учраб, фаол метаболит – кальцитриолга айланади, ташувчи оқсил билан боғланиб, нишон аъзолари (ичак, суяклар, буйраклар) га ташилади.

Қон плазмасидан ярим чиқарилиш даври бир неча суткани ташкил этади ва буйраклар фаолияти бузилганида давомлироқ бўлиши мумкин. Буйраклар орқали аҳамиятсиз даражада чиқарилади. Холекальциферолни катта қисми ва унинг алмашинув маҳсулотлари ичакдан сафро билан чиқарилади, улар у ердан қайта сўрилиб, энтерогепатик циркуляция тизимини ҳосил қилиши ёки ахлат билан экскрецияланиши мумкин.

 

ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ҲОЛАТЛАР

- препаратнинг фаол моддасига ёки ёрдамчи моддаларидан бирортасига юқори сезувчанлик;

- гиперкальциемия ва/ёки гиперкальциурия;

- нефролитиаз ва/ёки нефрокальциноз;

- оғир буйрак етишмовчилиги;

- D витамини гипервитаминози;

- псевдогипопаратиреозда қўллаш мумкин эмас (D витаминига сезувчанлик нормал бўлган даврларда, препаратнинг дозасини узоқ муддат ошириб юборилиш ҳавфи борлиги туфайли, D витаминининг дозасини пасайтириш зарурати туғилиши мумкин. Бундай ҳолатда таъсир профили янада назорат қилинадиган D витамини ҳосилалари қўлланади).

 

НОЖЎЯ ТАЪСИРЛАРИ

D витаминини гипервитаминози симптомлари: иштаҳани йўқолиши, кўнгил айниши, қусиш; мушак ва бўғим оғриқлари; қабзият; оғиз бўшлиғини қуриши; полиурия; ҳолсизлик; руҳиятни бузилиши, шу жумладан депрессия; тана вазнини йўқолиши; уйқуни бузилиши; тана ҳароратини кўтарилиши; сийдикда оқсил, лейкоцитлар, гиалин цилиндрлари пайдо бўлади; қонда кальцийнинг миқдорини ошиши ва уни сийдик билан чиқарилиши; буйраклар, қон-томирлар, ўпка кальцинози бўлиши мумкин.

 

ДОРИЛАРНИНГ ЎЗАРО ТАЪСИРИ

Коледан тутқаноққа қарши препаратлар, рифампицин, колестирамин билан бир вақтда қўлланганида холекальциферолни сўрилиши пасаяди.

Коледан ва тиазид диуретиклар бир вақтда қўлланганида гиперкальциемияни ривожланиш ҳавфи ошади.

Коледан препаратини юрак гликозидлари билан бир вақтда қўллаш уларнинг токсик таъсирини (юрак ритми бузилишини ривожланиш ҳавфи ошади) кучайтириши мумкин.

 

МАХСУС КЎРСАТМАЛАР

Препарат буюрилганида D витаминини организмга кириши мумкин бўлган барча манбаларини ҳисобга олиш керак.

Коледан ва кальцийни юқори дозаларини бир вақтда қўллаш мумкин эмас.