ТАРКИБИ

Бир капсулада қуйидагиларни сақлайди: холекальциферол (D3 витамини) 0,125 мг (5000 ХБ га эквивалент).

 

ҚЎЛЛАНИЛИШИ

Катталарда ва ўсмирларда D витаминини танқислигини даволаш ва олдини олиш учун қўлланади.

D витаминини танқислиги бўлган ёки D витаминини танқислигини ривожланиш ҳавфи бўлган пациентларда остеопорозни специфик даволашга қўшимча сифатида қўлланади, кальций билан бирга буюрган афзал.

 

ҚЎЛЛАШ УСУЛИ ВА ДОЗАЛАРИ

Дозалаш тартиби

Тавсия этилган дозаси: ҳафтада 1 капсула (5000 ХБ) дан буюрилади.

Қон зардобида 25-гидроксихолекальциферол (25-(OH)D) нинг керакли даражасига эришиш учун янада юқорироқ дозаларини қўллаш талаб этилиши мумкин.

Ҳафталик дозаси 5 капсуладан ошмаслиги лозим.

Жигар функциясини бузилиши

Дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди.

Буйрак функциясини бузилиши

Коледан дори препаратини оғир даражадаги буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас.

Болалар

12 ёшгача бўлган болаларда препаратни қўллаш тавсия этилмайди.

Қўллаш усули

Ичга қабул қилиш учун мўлжалланган.

Капсулани бутунлигича, сув билан ютиш керак.

 

ЧИҚАРИЛИШ ШАКЛИ

Капсулалар. 15 капсуладан блистерда. 2 та блистер тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

 

ФАРМАКОЛОГИК ҲУСУСИЯТЛАРИ

Фармакодинамикаси

D витамини ичакда кальций ва фосфатларни сўрилишини кучайтиради.

D витаминини қўлланиши болаларда рахитни ва катталарда остеомаляцияни ривожланишига тўсқинлик қилади. У шунингдек кальцийни танқислиги оқибатида ва суяклар резорбциясини кучайтирувчи паратиреоид гормон (ПТГ) секрециясини кучайишини сусайтиради. Суяклар ва ичакнинг шиллиқ қавати билан бир қаторда, кўпгина бошқа тўқималар D витаминининг фаол гормонал шакли боғланадиган D витаминининг рецепторларига эгадирлар.

Фармакокинетикаси

D витамини

Қуёшни таъсири: ультрабинафша нурлари таъсири остида терида мавжуд бўладиган 7-дегидрохолестериндан холекальциферол ҳосил бўлади.

Сўрилиши

D витамини ингичка ичакда яхши сўрилади. Овқат истеъмол қилиш D витаминини сўрилишини потенциал кучайтиради.

Чиқарилиши

D витамини организмдан асосан сафро билан ва ахлат билан, аҳамиятсиз миқдорлари эса – сийдик билан чиқарилади.

 

ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ҲОЛАТЛАР

- препаратнинг фаол моддасига ёки ёрдамчи моддаларидан бирортасига юқори сезувчанлик;

- гиперкальциемия ёки гиперкальциурияга олиб келувчи касалликлар ва/ёки ҳолатлар;

- нефролитиаз;

- нефрокальциноз;

- D витаминини гипервитаминозида препаратни қўллаш мумкин эмас.

 

НОЖЎЯ ТАЪСИРЛАРИ

Иммун тизими томонидан: учраш тезлиги номаълум – ангионевротик шиш ёки хиқилдоқни шиши каби юқори сезувчанлик реакциялари.

Моддалар алмашинуви ва озиқланиш томонидан: тез-тез эмас – гиперкальциемия, гиперкальциурия.

Тери ва тери ости тўқималари томонидан: кам ҳолларда – қичишиш, тошма, эшакеми.

 

ДОРИЛАРНИНГ ЎЗАРО ТАЪСИРИ

Тиазид диуретиклар кальцийни сийдик билан чиқарилишини пасайтирадилар. Гиперкальциемияни ривожланиш ҳавфи юқори бўлганлиги туфайли тиазид диуретиклар билан бир вақтда қўлланганида қон зардобидаги кальцийнинг концентрациясини мунтазам равишда назорат қилиш тавсия этилади.

Фенитоин ёки барбитуратларни бир вақтда қўллаш, метаболизмни фаоллашуви туфайли, D витаминининг самарадорлигини пасайтириши мумкин.

 

МАХСУС КЎРСАТМАЛАР

D витаминини унинг фаол шаклига метаболизм тезлигини кучайиш ҳавфи борлиги туфайли, препаратни саркоидоз бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан буюриш керак. Бундай пациентларда қон зардобидаги ва сийдикдаги кальцийнинг даражасини назорат қилиш керак.

Буйрак функциясини бузилишлари бўлган пациентларга препаратни эҳтиёткорлик билан қўллаш ва қондаги кальций ва фосфатларнинг даражасини назорат қилиш керак.

Ёрдамчи моддалар

Препарат таркибида рафинатланган ер ёнғоқ мойини сақлайди. Ер ёнғоққа ёки соя мойига аллергияси бўлганида Коледан препаратини қўллаш мумкин эмас.

Ҳомиладорлик

D витаминини танқислиги она ва бола учун зарарлидир. Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда, D витаминининг юқори дозалари тератоген таъсирга эгалиги кўрсатилган.

Ҳомиладорлик вақтида D витаминининг тавсия этилган дозаларини оширишдан сақланиш керак, чунки узоқ муддатли гиперкальциемия ҳолати болада жисмоний ва ақлий ортда қолишга, клапан усти аорта стенозига ва ретинопатияга олиб келиши мумкин.

Коледан препаратининг рухсат этилган дозаси, фақат D витаминини танқислиги бўлганида ҳафтасига 5000 ХБ дан 2 капсулагача бўлган дозани ташкил этади.

Лактация

D витамини ва унинг метаболитлари кўкрак сутига ўтади. Кўкрак ёшидаги болаларда ножўя реакциялар кузатилмаган. Лактация даврида D витаминини танқислиги бўлганида Коледан препаратини тавсия этилган дозаларда қабул қилиш мумкин.

Фертиллик

D витаминининг меъёридаги эндоген даражасини фертилликка ножўя таъсир кўрсатмаслиги кутилади.

 

ДОЗАНИ ОШИРИБ ЮБОРИЛИШИ

Дозани ошириб юборилиши D витаминини гипервитаминозига олиб келиши мумкин.
D витаминининг ортиқча миқдори қонда кальцийнинг кальцийнинг даражасини аномал даражагача оширади, бу охир оқибат юмшоқ тўқималар ва буйракларни жиддий шикастланишига олиб келиши мумкин.