ТАРКИБИ

Нифурател – 500 мг,

нистатин - 200000 МЕ.

 

ҚЎЛЛАНИЛИШИ

Препаратга сезгир қўзғатувчилар: бактериялар, трихомонадалар, Candida туридаги замбуруғлар ва хламидиялар чақирган вульвовагинал инфекцияларни комплекс даволаш учун қўлланади.

 

ҚЎЛЛАШ УСУЛИ ВА ДОЗАЛАРИ

Препарат гинекологик ва венерик касалликларда маҳаллий қўллаш учун мўлжалланган.

1 вагинал капсула ҳар куни кечқурун ухлашдан олдин 8 кун давомида ёки шифокорнинг тавсияларига мувофиқ равишда қинга киритилади. Зарурат бўлганида даволашни ҳайз кўриш циклидан кейин такрорлаш мумкин.

 

ЧИКАРИЛИШ ШАКЛИ

Нистафур вагинал капсулалар №8.

 

ФАРМАКОЛОГИК ҲУСУСИЯТЛАРИ

Фармакодинамикаси

Нистафур – маҳаллий қўллаш учун мўлжалланган микробларга қарши препарат. Протозойларга қарши, замбуруғларга қарши ва антибактериал таъсир кўрсатади.

Нифурател – нитрофуран ҳосиласи. Қатор бактериялар, замбуруғлар ва содда ҳайвонлар (жумладан Trichomonas vaginalis) га нисбатан юқори фаол. Нифурателни қўллашни кенг клиник тажрибаси, препаратни ҳавфсиз ва айниқса аралаш вагинал инфекциялар билан хасталанган пациентларда трихомониаз, бактериал вагиноз, кандидозни даволашда самарали эканлигини тасдиқлайди.

Нистатин – полиенлар гуруҳига мансуб замбуруғларга қарши антибиотик. Замбуруғларнинг ҳужайра мембранасидаги стероллар билан боғланиб, унинг ўтказувчанлигини издан чиқаради, бу ҳужайрани нобуд бўлишига олиб келади. Candida albicans га нисбатан юқори фаол. Токсиклигини пастлиги ва замбуруғларга қарши танлаб таъсир қилиш фаоллигини юқорилиги ҳисобига қин дисбактериозини ривожланишига олиб келмайди.

Нифурател ва нистатин мажмуаси янада яққол ифодаланган замбуруғларга қарши таъсирга эришиш ва микробларга қарши таъсир доирасини аҳамиятли даражада кенгайтириш имконини беради.

Препаратнинг компонентлари самарарадорлигини юқорилиги ва токсиклигини пастлиги аралаш этиологияли вагинитларни даволашда уни клиник қўллаш, хусусан трихомониазни специфик даволаш билан чақирилган микозларни олдини олиш учун қўллаш доирасини кенгайишига сабаб бўлади.

Нистафур физиологик флорани бузмайди, бу дисбактериозни ривожланишидан сақланиш ва қинни нормоценозини тез тиклаш имконини беради.

Фармакокинетикаси

Препарат интравагинал қўлланганида, у қиннинг шиллиқ қавати орқали деярли сўрилмайди ва тизимли таъсир кўрсатмайди.

 

ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ҲОЛАТЛАР

Препаратнинг фаол компонентларидан бирортасига ёки ёрдамчи компонентларидан бирортасига ўта юқори сезувчанлик; болаларда қўллаш мумкин эмас.

 

НОЖЎЯ ТАЪСИРЛАРИ

Кам ҳолларда тери тошмаси ёки қичишиши кўринишидаги аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

 

ДОРИЛАРНИНГ ЎЗАРО ТАЪСИРИ

Нистафур препаратини бошқа дори воситалари билан клиник аҳамиятли ўзаро таъсири аниқланмаган.

 

МАХСУС КЎРСАТМАЛАР

Такроран зарарланиш ҳавфи борлиги туфайли, бир вақтда жинсий шерикни даволаш керак. Препарат билан даволаниш вақтида жинсий алоқалардан сақланиш керак.

Ҳомиладорликда ва лактация даврида қўлланиши

Ҳомиладорликда, агар она учун даволашдан кутиладиган фойда ҳомила ёки бола учун кузатилиши мумкин бўлган ҳавфдан устун бўлса, препаратни қўллаш мумкин.

Эмизиш даврида препаратни қўллаш мумкин, чунки препарат кўкрак сутига ўтмайди.

Педиатрияда қўлланиши

Нистафур вагинал капсулалар болаларда қўлланмайди.