ЭНЗОФЕН
Энзофен – тери қопламлари ва шиллиқ қаватларнинг замбуруғли инфекцияларига нисбатан кенг таъсир доирали замбуруғларга қарши препарат.
ТАРКИБИ
Фентиконазол нитрат – 1000 мг.
ҚЎЛЛАНИЛИШИ
- генитал кандидоз (вульвовагинит, кольпит), шу жумладан граммусбат флора билан асоратланган генитал кандидоз;
- Trichomonas vaginalis томонидан чақирилган инфекциялар;
- Trichomonas vaginalis ва Candida albicans лар томонидан чақирилган аралаш инфекцияларда қўлланади.
ҚЎЛЛАШ УСУЛИ ВА ДОЗАЛАРИ
Интравагинал қўллаш учун мўлжалланган
Инфекцияни такроран юқишидан сақланиш мақсадида жинсий олатнинг бошчасига ва унинг қопланган терисига Энзофен кремини суртиш орқали бир вақтда жинсий шерикни маҳаллий даволаш тавсия этилади.
Капсула ухлашдан олдин ётган ҳолатда қинга чуқур киритилади. Trichomonas vaginalis томонидан чақирилган инфекциялар ва (Trichomonas vaginalis ва Candida albicans) томонидан чақирилган аралаш инфекцияларни даволаш: 1000 мг ли 1 капсула қўлланади. Зарурат бўлганида 24 соатдан кейин такроран қўлланади. Агар симптомлар сақланиб қолса, у ҳолда 3 кундан кейин яна 1 капсулани киритиш мумкин.
ЧИКАРИЛИШ ШАКЛИ
Энзофен вагинал капсулалар №2.
ФАРМАКОЛОГИК ҲУСУСИЯТЛАРИ
Энзофен – дерматофитлар (Trichophyton, Microsporum, Epidermophyton ларнинг барча турлари), Candida albicans, шунингдек тери қопламлари ва шиллиқ қаватларнинг бошқа замбуруғли инфекцияларига нисбатан юқори фунгистатик ва фунгицид фаолликка эга бўлган кенг таъсир доирали замбуруғларга қарши препаратдир. Фентиконазол граммусбат микроорганизмларга антибактериал таъсир кўрсатади ва Trichomonas vaginalis га нисбатан паразитларга қарши таъсир кўрсатади.
Препарат Candida albicans нинг кислотали протеиназасини ингибиция бўлиши, қобиғини шикастланиши ва цитохромоксидаза ва пероксидазани блокланиши орқали ўзининг замбуруғларга қарши фаоллигини намоён қилади.
Фармакокинетикаси
Фентиконазол тизимли абсорбцияга деярли учрамайди, узоқ муддат давомида вагинал қўлланганида унинг қондаги концентрацияси аниқланмайди. Шиллиқ қаватлар орқали сўрилиш даражаси аҳамиятсиз даражада.
ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ҲОЛАТЛАР
Фентиконазол нитратга ва препаратнинг бошқа компонентларига ўта юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
НОЖЎЯ ТАЪСИРЛАРИ
Энзофен тавсия этилган дозаларда қўлланганида препарат деярли сўрилмайди, шунинг учун тизимли самараларни ривожланиши истисно қилинади. Маҳаллий юборилганидан сўнг аҳамиятсиз даражадаги вақтинчалик қизариш ёки ачишиш ҳисси ривожланиши мумкин.
Нохуш реакцияларни учраш тезлигини қуйида келтирилган кўрсаткичлари қуйидаги тарзда аниқланган: жуда кам ҳолларда (< 1/10000).
Тери ва тери ости ёғ клетчаткаси томонидан: жуда кам ҳолларда – эритема, қичишиш, тошма.
Жинсий аъзолар ва сут безлари томонидан: жуда кам ҳолларда – юборилган жойда ачишиш ҳисси.
ДОРИЛАРНИНГ ЎЗАРО ТАЪСИРИ
Бошқа дори препаратлари билан ўзаро таъсири аниқланмаган.
МАХСУС КЎРСАТМАЛАР
Препаратнинг таркибига кирувчи айрим ёрдамчи моддалар (парагидроксибензоатлар) аллергик реакцияларни чақириши мумкин. Сенсибилизация ёки аллергик реакциялар ривожланганида даволаш тўхтатилиши керак.
Пациентга ўзининг шифокори билан маслаҳатлашиш тавсия этилади:
агар бир ҳафта давомида яхшиланиш кузатилмаган бўлса;
симптомлар такроран ривожланганида (охирги 6 ой давомида 2 дан ортиқ инфекцияни ривожланиши кузатилганида);
агар анамнезида жинсий йўл орқали юқадиган инфекциялар (ЖЙЮИ) бўлса, ёки жинсий шерикда ЮЙЮК бўлса;
агар пациентнинг ёши 16 ёшгача ёки 60 ёшдан ошган бўлса;
имидазолга ёки замбуруғларга қарши бошқа вагинал препаратларга маълум ўта юқори сезувчанликда;
нормада кузатилмайдиган ҳар қандай ёки номунтазам кузатиладиган вагинал қон кетишлари бўлганида;
қиндан ажралиб чиқадиган ҳар қандай қонли ажралмалар кузатилганида;
терининг ҳар қандай вульвовагинал очиқ шикастланишларида, яралар ёки буллёз шикастланишларда;
қориннинг пастки қисмида препаратни қўллаш билан боғлиқ бўлган ҳар қандай оғриқларида ёки дизурияда;
даволаш билан боғлиқ бўлган эритема, қичишиш ёки тошма каби ҳар қандай нохуш реакциялар ривожланганида маслаҳатлашиш тавсия этилади.
Вагинал капсулалар тўсиқли контрацептивлар билан бирга ишлатилиши мумкин эмас.
Ҳомиладорлик ва эмизиш вақтида фентиконазол препарати фақат шифокорнинг назорати остида ишлатилиши керак.
Ҳомиладорликда ва лактация даврида қўлланиши
Ҳомиладор аёлларда фентиконазолни қўллаш бўйича маълумотлар чекланган. Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда тератоген самаралар аниқланмаган, эмбриотоксик ва фетотоксик таъсири перорал юбориладиган жуда юқори дозалардагина кузатилган. Интравагинал қўлланганида фентиконазолнинг паст тизимли таъсири кузатилади. Ҳомиладорлик вақтида фентиконазолни шифокорнинг кузатуви остида ишлатиш керак.
Ҳайвонларга фентиконазолни перорал юбориш орқали ўтказилган тадқиқотлар, препарат ва/ёки унинг метаболитлари кўкрак сути билан ажралиб чиқиши мумкинлигини кўрсатган. Ҳатто агар Энзофенни интравагинал қўллаш фентиконазол ва/ёки унинг метаболитларини кўкрак сути билан ажралиб чиқишига олиб келишини кўрсатувчи маълумотлар бўлмаса-да, бола учун ҳавфни истисно қилиш мумкин эмас. Лактация вақтида фентиконазолни шифокорнинг назорати остида ишлатиш лозим.
Педиатрияда қўлланиши
16 ёшгача бўлган болаларда фентиконазолнинг ҳавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланмаган. 16 ёшдан ошган болалар учун тавсия этиладиган дозалари катталар учун мўлжалланган дозалар билан бир хил.