ТАРКИБИ

5 мл суспензия 120 мг парацетамол сақлайди

 

ҚЎЛЛАНИЛИШИ

Келиб чиқиши турлича бўлган енгил ва ўртача жадалликдаги оғриқ синдроми, шу жумладан: тишларни ёриб чиқиш вақтидаги оғриқ, тиш оғриғи, томоқдаги оғриқ, шамоллаш, грипп ва болаларда кузатиладиган сувчечак, кўкйўтал, қизамиқ, паротит (тепки) каби инфекцияларда қўлланади. Препарат шунингдек 2-3 ойлик гўдакларда эмлашдан кейин кузатиладиган гипертермияни даволаш учун тавсия этилган.

 

ҚЎЛЛАШ УСУЛИ ВА ДОЗАЛАРИ

Ичга қабул қилиш учун суспензия.

Қўллашдан олдин флаконни камида 10 секунд давомида чайқатиш керак.

Пиретикол 120 мг/5 мл суспензиясини болалар учун дозаси:

Ёши: 2-3 ойлик

Суспензиянинг дозаси

1. Эмлашдан кейинги иситма

2,5 мл

2. Оғриқ ва иситманинг бошқа сабаблари – агар бола 4 кг дан ортиқ ва ҳомиладорликни 37-ҳафталик муддатида туғилган бўлса

Зарурат бўлганида 2,5 мл га тенг бўлган камида 4-6 соатдан кейин такрорлаш мумкин.

Препарат 2 ойликкача бўлган чақалоқларга буюрилмайди.

Препаратнинг 2 мартадан ортиқ буюрилмайди.

Қабул қилишлар ўртасидаги интервал камида 4 соатни ташкил этиши керак.

Кўрсатилган ёшдаги болаларга препаратни кейинчалик фақат шифокорнинг назорати остида қўллаш мумкин.

 

Ёши: 3 ойликдан - 6 ёшгача

Ёши

Суспензиянинг дозаси

Қабул қилишлар сони (сутка давомидаги)

3-6 ойлик болалар

2,5 мл

4 марта

6-24 ойлик болалар

5 мл

4 марта

2-4 ёш

7,5 мл (5 мл + 2,5 мл)

4 марта

4-6 ёш

10 мл (5 мл + 5 мл)

4 марта

Қабул қилишлар сони – камида 4 соатлик интервал билан суткада 4 мартадан ошмасин.

Даволаш давомийлиги кўпи билан 3 кунни ташкил этади. Препарат билан даволашни фақат шифокор билан маслаҳатлашгандан сўнг давом эттириш мумкин.

 

ЧИҚАРИЛИШ ШАКЛИ

Ичга қабул қилиш учун суспензия 100 мл флаконларда.

 

ФАРМАКОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ

Фармакологик ҳусусиятлари

Пиретикол - нонаркотик анальгетик бўлиб, оғриқ қолдирувчи ва иситмани туширувчи таъсирларга эга.

Препарат марказий нерв тизимидаги циклооксигеназа 1 ва 2 ларни блоклаб, оғриқ ва терморегуляция марказларига таъсир қилади. Препарат сув-туз алмашинувига ва меъда-ичак йўлларининг шиллиқ қаватига таъсир кўрсатмайди.

 

Фармакокинетикаси

Сўрилиши юқори даражада, максимал концентрациясига эришиш вақти 0,5-2 соатни максимал концентрацияси – 5-20 мкг/мл ни ташкил этади. Плазма оқсиллари билан боғланиши 15% ни ташкил этади. Гематоэнцефалик тўсиқ орқали ўтади. Эмизикли она қабул қилган препаратнинг дозасини 2% дан камроқ қисми кўкрак сутига ўтади. Парацетамол плазмада терапевтик самарали концентрациясига 10-15 мг/кг дозада қабул қилинганида эришилади. Жигарда метаболизмга учрайди: 80% глюкурон кислотаси ва сульфатлар билан конъюгация реакциясига киришиб, фаол бўлмаган метаболитларни ҳосил қилади, 17% гидроксил гуруҳи билан бирикиб, 8 фаол метаболитларни ҳосил қилади, улар глутатион, сўнгра эса цистеин ҳамда меркаптопурин кислотаси билан конъюгация бўлади, ва фаол бўлмаган метаболитларни ҳосил қилади.

Ярим чиқарилиш даври 2-3 соатни ташкил этади. 24 соат давомида парацетамолнинг 85-95% буйраклар орқали глюкуронидлар ва сульфатлар ҳолида, 3% - ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Кекса ёшдаги пациентларда парацетамолнинг клиренси пасаяди ва ярим чиқарилиш даври узаяди.

 

ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ҲОЛАТЛАР

препаратнинг компонентларига шахсий юқори сезувчанлик;

буйрак ва/ёки жигар фаолиятини оғир бузилишлари, туғма гипербилирубинемия, глюкоза-6-фосфатдегидрогеназа танқислиги, алкоголизм, қон касалликлари, туғма анемия, лейкопения;

фруктозани кам учрайдиган наслий ўзлаштиролмаслик;

2 ойликкача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

 

НОЖЎЯ ТАЪСИРЛАРИ

Жуда кам ҳолларда ўта юқори сезувчанлик реакциялари ва анафилактоид реакциялар (тошмалар билан) кузатилади.

Препаратнинг кўпчилик ножўя самаралари унинг дозасини ошириб юборилиши билан боғлиқ.

Оғир даражадаги нефро- ва гепатотоксиклик парацетамолни узоқ вақт (тахминан бир йил) давомида юқори дозаларда қабул қилган пациентларда кузатилган.

 

ДОРИЛАРНИНГ ЎЗАРО ТАЪСИРИ

Парацетамолнинг сўрилиш тезлиги метоклопрамид ва домперидон қабул қилинганида ошиши ва холестирамин қабул қилинганида камайиши мумкин.

Узоқ муддат қўлланганида парацетамол варфарин ва бошқа кумаринлар каби антикоагулянтларнинг таъсирини кучайтириши мумкин.

Парацетамол ва ностероида яллиғланишга қарши препаратларни узоқ вақт бирга қўллаш “анальгетик” нефропатия ва буйрак папилляр некрози, буйрак етишмовчилигини терминал босқичини ривожланиш ҳавфини оширади.

 

МАХСУС КЎРСАТМАЛАР

Буйрак ва жигар фаолиятни бузилишлари бўлган пациентларга препаратни қўллаш мумкинлиги юзасидан шифокор билан маслаҳатлашиш керак.

Парацетамолни таркибида бошқа парацетамол сақловчи препаратлар билан бир вақтда қўллашдан сақланиш керак, чунки бу ҳолат парацетамолнинг дозасини ошириб юборилишига олиб келиши мумкин.