ТАРКИБИ

1 мл инфузия учун эритма сақлайди: парацетамол – 10 мг

 

ҚЎЛЛАНИЛИШИ

Ўртача жадалликдаги оғриқ синдроми, айниқса жарроҳлик аралашувларидан кейинги даврда.

Инфекцион-яллиғланиш касалликлари фонида иситма синдромида қўлланади.

Препарат оғриқ ва иситма синдромини тез бартараф қилиш учун (шу жумладан, парацетамолни ичга қабул қилиш имкони бўлмаганида) кўрсатилган.

 

ҚЎЛЛАШ УСУЛИ ВА ДОЗАЛАРИ

Препарат вена ичига инфузия кўринишида 15 минут давомида юборилади. Юборишлар ўртасидаги минимал оралиқ 4 соатни ташкил қилиши керак.

12 ёшдан ошган ўсмирлар ва тана вазни 50 кг дан ортиқ катталар

Максимал бир марталик дозаси 1 г парацетамол, яъни 1 флакон (100 мл) ни ташкил этади. Максимал суткалик дозаси 4 г ни ташкил этади.

12 ёшдан ошган ўсмирлар ва тана вазни 33 дан 50 кг гача бўлган катталар

Парацетамол бир марта юборишга 1 кг тана вазнига 15 мг дан, яъни 1,5 мл эритма ҳисобида қўлланади. Максимал суткалик дозаси 1 кг тана вазнига 60 мг ни ташкил этади.

Тана вазни 10 кг дан 33 кг гача бўлган, 1 ёшдан 11 ёшгача бўлган болалар

Парацетамол бир марта юборишга 1 кг тана вазнига 15 мг дан, яъни 1,5 мл эритма ҳисобида юборилади. Юборишлар ўртасидаги минимал оралиқ 4 соатни ташкил этади. Максимал суткалик дозаси 60 мг/кг ни ташкил этади.

 

ЧИҚАРИЛИШ ШАКЛИ

Вена ичига инфузия қилиш учун эритма 100 мл флаконда.

 

ФАРМАКОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ

Фармакологик ҳусусиятлари

Парацетамол оғриқ қолдирувчи ва иситмани туширувчи таъсир кўрсатади, унинг таъсир механизми асосан марказий нерв тизимида циклооксигеназа 1 ва 2 ларни блокланиши ва оғриқ ва терморегуляция марказларига таъсири билан ифодаланади.

Препарат периферик тўқималарда простагландинларнинг синтезига таъсир қилмайди, бу сув-электролитлар мувозанатига (организмда натрий ва сувни ушланиб қолишини чақирмайди) ва меъда-ичак йўлларининг шиллиқ қаватига салбий таъсирини йўқлигига сабаб бўлади.

Фармакокинетикаси

Плазмада максимал концентрациясига 15 минутдан кейин эришилади ва 15-30 мкг/мл ни ташкил этади. Тақсимланиш ҳажми 1 л/кг ни ташкил этади. Парацетамол плазма оқсиллари билан кучсиз боғланади, гематоэнцефалик тўсиқ орқали ўтади.

Парацетамол жигарда биотрансформацияга учраб, глюкуронидлар ва сульфатларни ҳосил қилади. Катта бўлмаган қисми (тахминан 4%) цитохром Р450 изоферментлар тизими иштирокида метаболизмга учраб, оралиқ метаболитини (N-ацетилбензохинонимин) ҳосил қилади, у нормал шароитларда қайтарилган глутатион билан тез зарарсизлантирилади ва цистеин ва меркаптопурин кислотаси билан боғлангандан сўнг сийдик билан чиқарилади. Бироқ кучли заҳарланишда ушбу токсик метаболитининг миқдори ошади.

Ярим чиқарилиш даври катталарда 2,7 соат, умумий клиренси – 18 л/соатни ташкил этади.

Парацетамолнинг фармакокинетик кўрсаткичлари гўдаклар ва болаларда катталардаги кўрсаткичлар билан бир хил, фақат уларда ярим чиқарилиш даври бироз қисқароқдир (1,5-2 соатни ташкил этади). Янги туғилган чақалоқларда препаратнинг ярим чиқарилиш даври гўдакларникига нисбатан узунроқ, ва тахминан 3,5 соатни ташкил этади.

Парацетамол асосан сийдик билан чиқарилади; бунда қабул қилинган дозанинг 90% буйраклар орқали 24 соат давомида асосан глюкуронид (60-80%) ва сульфат (20-30%) кўринишида чиқарилади, 5% дан камроқ қисми ўзгармаган ҳолда чиқарилади.

 

ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ҲОЛАТЛАР

- Парацетамолга ёки препаратнинг ҳар қандай бошқа компонентига юқори сезувчанлик.

- Жигар фаолиятини яққол бузилишлари.

- 1 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

 

НОЖЎЯ ТАЪСИРЛАРИ

Жигар ферментлари фаоллигини ошиши (одатда, сариқлик ривожланмайди), артериал гипотензия, тромбоцитопения, терини қичишиши, тери ва шиллиқ қаватларда тошмалар, Квинке шиши бўлиши мумкин.

 

ДОРИЛАРНИНГ ЎЗАРО ТАЪСИРИ

Парацетамол билан бирга қўлланганида этанол ўткир панкреатитни ривожланиш эҳтимолини оширади.

Жигарнинг микросомал ферментларини ингибиторлари (шу жумладан, циметидин) билан бирга қўлланганида, улар гепатоксик таъсирини ривожланиш ҳавфини оширадилар.

Барбитуратларни узоқ вақт давомида қўллаш парацетамолнинг самарадорлигини пасайтиради.

Парацетамолнинг катта дозаларини ва салицилатларни узоқ вақт давомида бирга қўллаш буйрак ёки қовуқ ракини ривожланиш ҳавфини оширади.

 

МАХСУС КЎРСАТМАЛАР

Жигарни шикастланишини ривожланиш ҳавфи алкоголли гепатози бўлган беморларда ошади.

Жигар фаолиятини яққол бузилишларида препаратни қўллаш мумкин эмас.

Препаратни қўллаш вақтида алкоголь истеъмол қилиш мумкин эмас.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Препарат автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Ҳомиладорликда Пиретикол препаратини она учун кутилган фойда ҳомила учун потенциал ҳавфдан устун бўлган ҳолдагина қўллаш мумкин.

Препарат билан даволаниш вақтида эмизишни тўхтатиш керак.

Педиатрияда қўлланиши

Пиретикол препаратини 1 ёшгача бўлган болаларга қўллаш мумкин эмас.