ТАРКИБИ

Ректал суппозиторий қуйидагиларни сақлайди:

мелоксикам 15 мг.

 

ҚЎЛЛАНИЛИШИ

Ревматоид артрит ва анкилозланувчи спондилитни узоқ муддатли симптоматик даволаш учун қўлланади.

 

ҚЎЛЛАШ УСУЛИ ВА ДОЗАЛАРИ

Локсидол суппозиторийлари ректал қўлланади.

Препаратни, касалликнинг симптомларини назорат қилиш учун керак бўладиган минимал самарали дозаларни энг қисқа вақт давомида қўллаш орқали нохуш реакцияларни ривожланишини минимумга етказиш мумкин. Симптоматик даволаш зарурияти, шунингдек пациентни даволашга нисбатан жавоб реакциясини вақти вақти билан баҳолаш лозим.

Локсидол суткада 1 суппозиторийдан буюрилади. Терапевтик жавоб реакциясига қараб дозаси суткада 7,5 мг гача камайтирилиши мумкин. Бундай пациентларга мелоксикамни мувофиқ чиқарилиш шаклида қўллаш керак. Мелоксикамнинг суткалик дозаси 15 мг дан ошмаслиги керак.

Кекса пациентлар ва нохуш реакцияларни ривожланиш ҳавфи юқори бўлган пациентлар

Кекса пациентларда узоқ муддат даволаш учун тавсия этиладиган дозаси суткада 7,5 мг ни ташкил этади. Нохуш реакцияларни ривожланиш ҳавфи юқори бўлган пациентлар даволашни суткада 7,5 мг дозадан бошлашлари керак. Бундай пациентларга мелоксикамни мувофиқ чиқарилиш шаклида қўллаш керак.

Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар

Оғир даражадаги буйрак етишмовчилиги бўлган, диализдаги пациентларда препаратнинг дозаси суткада 7,5 мг дан ошмаслиги керак. Бундай пациентларга мелоксикамни мувофиқ чиқарилиш шаклида қўллаш керак. Енгил ёки ўртача даражадаги буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларга (яъни креатинин клиренси минутига 25 мл дан юқори бўлган пациентларга) дозани пасайтириш талаб этилмайди.

Жигар етишмовчилиги бўлган пациентлар

Енгил ёки ўртача даражадаги жигар етишмовчилиги бўлган пациентларга дозани пасайтириш талаб этилмайди.

Болалар ва ўсмирлар

16 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирларга препаратни қўллаш мумкин эмас.

  

ЧИКАРИЛИШ ШАКЛИ

Локсидол ректал суппозиторий №6.

 

ФАРМАКОЛОГИК ҲУСУСИЯТЛАРИ

Фармакодинамикаси

Мелоксикам оксикамлар гуруҳига мансуб бўлган ностероид яллиғланишга қарши восита (НЯҚВ) бўлиб, яллиғланишга қарши, анальгетик ва иситмани туширувчи таъсирларга эга.

Мелоксикамнинг яллиғланишга қарши фаоллиги яллиғланишнинг классик моделларида намойиш этилган. Бошқа НЯҚВ билан бўлгани каби, унинг аниқ таъсир механизми номаълумлигича қолмоқда. НЯҚВга (жумладан мелоксикамга) хос бўлган таъсир механизмлардан бири: маълум яллиғланиш медиаторлари, простагландинлар биосинтезини ингибиция бўлишидир.

Фармакокинетикаси

Сўрилиши

Суппозиторийларни капсулалар билан биоэквивалентлиги намойиш этилган. Плазмада максимал концентрациясига мувозанат ҳолатида дозаси юборилганидан кейин тахминан 5 соатдан кейин эришилади. Чўққи/плато тебранишлари перорал шакллари учун ўхшашдир.

Тақсимланиши

Мелоксикам плазма оқсиллари билан, айниқса альбуминлар билан (99%) жадал боғланади. Синовиал суюқликка ўтади, у ерда унинг концентрацияси плазмадагига нисбатан тахминан икки марта кам. Тақсимланиш ҳажми паст, тахминан 11 литр, индивидуал фарқ 30-40% ни ташкил этади.

Биотрансформацияси

Мелоксикам жигарда аҳамиятли биотрансформацияга учрайди. Сийдикда фармакологик жиҳатдан нофаол бўлган тўртта метаболити аниқланган. Асосий метаболити
5'-карбоксимелоксикам (дозанинг 60%) оралиқ метаболити 5'-гидроксиметилмелоксикам (дозанинг 9%) ни оксидланиши натижасида ҳосил бўлади. In vitro шароитида ўтказилган тадқиқотлар, CYP2C9 изоферменти ушбу метаболик йўлда, CYP3A4 изоферментини аҳамиятсиз улуши билан бирга, муҳим роль ўйнашини кўрсатди. Препаратнинг дозасини 16% ва 4% ни ташкил этувчи иккита бошқа метаболитларини ҳосил бўлишида, эҳтимол пероксидаза иштирок этади.

Чиқарилиши

Мелоксикам асосан метаболитлар кўринишида ахлат ва сийдик билан тенг даражада чиқарилади. Суткалик дозанинг 5% дан камроқ қисми ахлат билан ўзгармаган ҳолда чиқарилади, сийдикда препарат жуда оз миқдорларда аниқланади. Ўртача ярим чиқарилиш даври тахминан 20 соатни ташкил этади. Умумий плазма клиренси минутига ўртача 8 мл ни ташкил этади.

Алоҳида пациентлар гуруҳи

Буйрак/жигар етишмовчилиги бўлган пациентлар

Енгил даражадан ўртача даражагача бўлган буйрак ёки жигар етишмовчилиги мелоксикамнинг фармакокинетикасига аҳамиятли таъсир кўрсатмайди. Терминал буйрак етишмовчилигида тақсимланиш ҳажмини ошиши эркин мелоксикамнинг концентрациясини ошишига олиб келиши мумкин, суткалик дозаси 7,5 мг дан ошмаслиги лозим. Бундай пациентларга мелоксикамни мувофиқ чиқарилиш шаклида қўллаш керак.

Кекса ёшдаги пациентлар

Кекса пациентларда мувозанат ҳолатида ўртача плазма клиренси ёш пациентлардагига нисбатан бироз пастроқ бўлган.

  

ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ҲОЛАТЛАР

Препаратнинг фаол моддасига ёки ёрдамчи моддаларидан бирортасига ўта юқори сезувчанлик; ўхшаш таъсирга эга бўлган моддаларга, НЯҚВ, ацетилсалицил кислотасига ўта юқори сезувчанлик. Мелоксикам ацетилсалицил кислотаси ёки бошқа НЯҚВ қўлланганидан кейин астматик кўринишлар, назал полиплар, ангионевротик шиш ёки эшакеми кузатилган пациентларга қўллаш мумкин эмас.

Анамнезида, НЯҚВ ни қўллаш билан боғлиқ бўлган меъда-ичак йўлларидан қон кетишлар ёки перфорация; анамнезида пептик яра/фаол қон кетиши ёки пептик яра/қайталанувчи қон кетиши (ярани ҳосил бўлиши ёки қон кетишини икки ёки ундан ортиқ алоҳида тасдиқланган эпизодлари); оғир даражадаги жигар етишмовчилиги; диализ талаб этилмаган оғир даражадаги буйрак етишмовчилиги; анамнезида меъда-ичак йўлларидан қон кетиши, цереброваскуляр қон кетиши ёки бошқа геморрагик бузилишлар; оғир даражадаги юрак етишмовчилиги; проктит ва ректал қон кетиши; ҳомиладорликнинг учинчи уч ойлиги; 16 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирларда қўллаш мумкин эмас.

 

НОЖЎЯ ТАЪСИРЛАРИ

Клиник тадқиқотлар ва эпидемиологик маълумотлар, айрим НЯҚВ ни қўллаш (айниқса юқори дозаларда ва узоқ муддат қўлланганида) артериал тромботик асоратлар (масалан, миокард инфаркти ёки инсульт) ни ривожланиш ҳавфини бироз ошиши билан боғлиқ бўлиши мумкинлигидан далолат беради.

НЯҚВ ни қўллаш билан боғлиқ бўлган шиш, гипертензия ва юрак етишмовчилиги ҳолатлари таърифланган.

Меъда-ичак йўллари томонидан нохуш реакциялар кўпроқ кузатилади. Айниқса кекса ёшдаги шахсларда меъда-ичак йўлларида, баъзида ўлим билан якунланадиган пептик яра, перфорация ёки қон кетиши ривожланиши мумкин. Кўнгил айниши, қусиш, диарея, метеоризм, қабзият, диспепсия, қоринда оғриқ, мелена, қон аралаш қусиш, ярали стоматит, колитни зўрайиши ва Крон касаллиги ҳолатлари хақида хабар берилган. Гастрит камроқ даражада кузатилган.

Қуйида кўрсатилган нохуш реакцияларни учраш тезлиги, камида 14 кун давомида даволаш давомийлигидаги 27 клиник тадқиқотларда қайд этилган нохуш реакциялар хақида берилган хабарларга асосланган. Маълумотлар бир йилгача вақт давомида мелоксикамни 7,5 мг дан 15 мг гача бўлган суткалик дозада қабул қилган 15197 нафар пациентлар иштирокида ўтказилган клиник тадқиқотларга асосланган.

Шунингдек постмаркетинг даврда олинган нохуш реакциялар ҳам киритилган.

Нохуш реакцияларни учраш тезлигини кўрсаткичлари қуйидаги тарзда аниқланади: жуда тез-тез (≥ 1/10); тез-тез (≥ 1/100, аммо < 1/10); тез-тез эмас (≥ 1/1000, аммо < 1/100); кам ҳолларда (≥ 1/10000, аммо < 1/1000); жуда кам ҳолларда (< 1/10000); учраш тезлиги номаълум (мавжуд маълумотлар асосида баҳолаш мумкин эмас).

Қон ва лимфа тизимлари томонидан: тез-тез эмас – анемия; кам ҳолларда – қон ҳужайраларининг миқдорини ўзгариши (жумладан лейкоцитлар сонини ўзгариши), лейкопения, тромбоцитопения; жуда кам ҳолларда – агранулоцитоз.

Иммун тизими томонидан: тез-тез эмас – анафилактик ва анафилактоид реакциялардан фарқланувчи аллергик реакциялар; учраш тезлиги номаълум – анафилактик/ анафилактоид реакциялар.

Руҳият томонидан: кам ҳолларда – кайфиятни ўзгаришлари, тунги қўрқувлар; учраш тезлиги номаълум – онгни чалкашиши, дезориентация.

Нерв тизими томонидан: тез-тез – бош оғриғи; тез-тез эмас – бош айланиши, уйқучанлик.

Кўриш аъзолари томонидан: кам ҳолларда – кўришни бузилиши, жумладан кўришни хиралашиши, конъюнктивит.

Эшитиш ва мувозанат аъзолари томонидан: тез-тез эмас – вертиго; кам ҳолларда – қулоқларда шовқин.

Юрак томонидан: кам ҳолларда – пальпитация. НЯҚВ ни қабул қилиш билан боғлиқ бўлган юрак етишмовчилиги хақида хабар берилган.

Қон-томирлар томонидан: тез-тез эмас – артериал босимни ошиши, қизиб кетишлар.

Нафас тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан: кам ҳолларда – ацетилсалицил кислотаси ёки бошқа НЯҚВ га аллергияси бўлган пациентларда астма ҳуружлари.

Меъда-ичак йўллари томонидан: жуда тез-тез – диспепсия, кўнгил айниши, қусиш, қоринда оғриқ, қабзият, метеоризм, диарея; тез-тез эмас – меъда-ичак йўлларидан яширин ёки макроскопик қон кетиши, стоматит, гастрит, кекириш; кам ҳолларда – колит, гастродуоденал яра, эзофагит; жуда кам ҳолларда – меъда-ичак йўлларини перфорацияси; учраш тезлиги номаълум – панкреатит. Меъда-ичакдан қон кетиши, ярани ҳосил бўлиши ёки перфорацияси баъзида, айниқса кекса ёшдаги пациентларда оғир ёки потенциал ўлим билан тугаши мумкин.

Гепатобилиар тизими томонидан: тез-тез эмас – жигар функциясини бузилиши (масалан, трансаминазалар ёки билирубиннинг даражасини ошиши; жуда кам ҳолларда – гепатит.

Тери ва тери ости тўқималари томонидан: тез-тез эмас – ангионевротик шиш, қичишиш, экзантема; кам ҳолларда – Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз, эшакеми; жуда кам ҳолларда – везикуляр дерматит, кўп шаклли эритема; учраш тезлиги номаълум – фотосенсибилизация.

Буйрак ва сийдик чиқариш йўллари томонидан: тез-тез эмас – организмда натрий ва сувни ушланиб қолиши, гиперкалиемия, буйрак функцияси кўрсаткичларини ўзгариши (зардобда креатинин ва/ёки мочевинанинг даражасини ошиши); жуда кам ҳолларда – ўткир буйрак етишмовчилиги, айниқса ҳавф омиллари бўлган пациентларда кузатилади.

Репродуктив тизими ва сут безлари томонидан: учраш тезлиги номаълум – аёллар бепуштлиги, овуляцияни кечикиши.

Умумий бузилишлар ва юборилган жойдаги бузилишлар: тез-тез эмас – шиш, оёқларни шиши.

 

ДОРИЛАРНИНГ ЎЗАРО ТАЪСИРИ

Фармакодинамик ўзаро таъсирлар

Бошқа НЯҚВ ва ацетилсалицил кислотаси суткада ≥ 3 г

Бошқа НЯҚВ ёки ацетилсалицил кислотасининг ≥ 1 г бир марталик дозаси ёки ≥ 3 г умумий суткалик дозаси билан мажмуада қўллаш тавсия этилмайди.

Кортикостероидлар (масалан, глюкокортикоидлар)

Кортикостероидлар билан ёндош қўллаш меъда-ичак йўлларида яраларни ҳосил бўлиши ёки у ердан қон кетиши ҳавфи юқори бўлганлиги туфайли эҳтиёткорлик талаб этилади.

Гериатрияда ёки даволовчи дозаларда антикоагулянтлар ёки гепарин

Тромбоцитларнинг функцияси ингибиция бўлиши ва гастродуоденал шиллиқ қаватни шикастланиши ҳисобига қон кетиши ҳавфи аҳамиятли даражада ошади. НЯҚВ варфарин каби антикоагулянтларнинг самарасини кучайтириши мумкин. Гериатрияда ёки даволовчи дозаларда антикоагулянтлар ёки гепарин ва НЯҚВни бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди. Гепаринни қўллашни бошқа ҳолатларида қон кетиши ҳавфи юқори бўлганлиги туфайли эҳтиёткорлик талаб этилади. Агар ушбу препаратларни бир вақтда қўллашдан сақланиш иложиси бўлмаса, ХМН (халқаро меъёрлаштирилган нисбат) ни синчков мониторингини ўтказиш керак.

Тромболитиклар ва антиагрегантлар

Тромбоцитларнинг функциясини ингибиция бўлиши ва гастродуоденал шиллиқ қаватни шикастланиши туфайли қон кетиши ҳавфини ошиши.

Серотонинни қайта қамраб олинишини селектив ингибиторлари

Меъда-ичак йўлларидан қон кетиши ҳавфини ошиши.

Диуретиклар, ААФ ингибиторлари ва ангиотензин II рецепторларининг антагонистлари

НЯҚВ диуретиклар ва бошқа антигипертензив препаратларнинг самарасини пасайтириши мумкин. Буйрак функциясини бузилиши бўлган айрим пациентларда (масалан, организм сувсизланганида ёки буйрак функциясини бузилиши бўлган кекса ёшдаги пациентларда) ААФ ингибиторлари ёки ангиотензин II рецепторларининг антагонистлари ва циклооксигеназани ингибиция қилувчи препаратларни бир вақтда қўллаш кейинчалик буйрак функциясини ёмонлашишига, жумладан одатда орқага қайтувчан ўткир буйрак етишмовчилигини кузатилишига олиб келиши мумкин. Шунинг учун ушбу мажмуани, айниқса кекса ёшдаги пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Мажмуавий даволаш бошланганидан кейин ва даволаниш давомида вақти-вақти билан пациентларни адекват гидратациясини, шунингдек буйрак функциясини мониторингини ўтказиш тавсия этилади.

Бошқа антигипертензив препаратлар (масалан, β-блокаторлар)

Простагландинларни ингибиция бўлиши қон-томирларни кенгайтирувчи таъсири билан кечганлиги туфайли, β-блокаторларнинг антигипертензив самараси пасайиши мумкин.

Кальциневриннинг ингибиторлари (масалан, циклоспорин, такролимус)

НЯҚВ буйрак простагландинлари билан боғлиқ бўлган самараси орқали кальциневриннинг ингибиторларини нефротоксиклигини кучайтириши мумкин. Мажмуавий даволаш вақтида, айниқса кекса ёшдаги пациентларда, буйрак функциясини мониторингини ўтказиш керак.

Бачадон ичи контрацептивлари

НЯҚВ бачадон ичи контрацептив воситаларнинг самарадорлигини пасайтиришлари аниқланган. Ушбу самараси қўшимча равишда тақсимланиши керак.

Фармакокинетик ўзаро таъсирлар

Бошқа препаратларнинг фармакокинетикасига мелоксикамни таъсири

Литий

НЯҚВ плазмада литийнинг даражасини ошириши хақида хабар берилган, у токсик қийматларга буйрак орқали чиқарилишини камайиши ҳисобига эришиши мумкин. Литий ва НЯҚВ ни бирга қўллаш тавсия этилмайди. Агар мажмуавий даволаш зарур деб топилса, мелоксикам билан даволаш бошланганида, дозасига тузатиш киритилганида ва даволаш бекор қилинганида плазмада литийнинг даражасини синчиклаб назорат қилиш керак.

Метотрексат

НЯҚВ метотрексатнинг найчалар секрециясини пасайтириши, шу орқали унинг плазмадаги концентрациясини ошириши мумкин. Шу сабабли метотрексатнинг юқори дозалари (ҳафтада 15 мг дан ортиқ) ни қабул қилаётган пациентларда НЯҚВ ёндош қўллаш тавсия этилмайди.

Шунингдек метотрексатнинг кичик дозаларини қабул қилаётган пациентларда, айниқса буйрак функцияси бузилганида, метотрексат ва НЯҚВ ўртасида ўзаро таъсир қилиш ҳавфини инобатга олиш керак. Мажмуавий даволаш талаб этилган ҳолатда, қон кўрсаткичлари ва буйрак функциясини назорат қилиш керак. Агар НЯҚВ ва метотрексатни қабул қилиш 3 кун давомида давом этса, айниқса эҳтиёткорликка риоя қилиш керак, чунки метотрексатнинг плазмадаги даражаси ошиши ва унинг токсиклиги кучайиши мумкин.

Гарчи мелоксикам билан ёндош даволанганда метотрексатнинг фармакокинетикаси (ҳафтада 15 мг дозада) аҳамиятли даражада ўзгармасада, НЯҚВ қўлланганида метотрексатнинг гематологик токсиклиги ошиши мумкинлигини инобатга олиш керак.

Бошқа препаратларни мелоксикамнинг фармакокинетикасига таъсири

Холестирамин

Холестирамин энтерогепатик циркуляцияни бузилиши ҳисобига мелоксикамнинг элиминациясини тезлаштиради, бу мелоксикамнинг клиренсини 50% га ошишига ва ярим чиқарилиш даврини 13±3 соатгача қисқаришига олиб келади. Бу ўзаро таъсир клиник аҳамиятга эга эмас.

Мелоксикамни бошқа препаратлар билан мажмуасини фармакокинетикага таъсири

Перорал диабетга қарши воситалар (сульфонилмочевина ҳосилалари, натеглинид)

Мелоксикам жигарда, тахминан учдан икки қисми цитохром (CYP) P450 ферментлари (CYP2C9 изоферменти асосий метаболизм йўл ва CYP3A4 изоферменти минор йўл) билан боғлиқ ва учдан бир қисми – бошқа йўллари, масалан, пероксидазали оксидланиш йўли билан боғлиқ бўлган метаболизм ҳисобига деярли бутунлай чиқарилади. Мелоксикам ва CYP2C9 ва/ёки CYP3A4 изоферментлари таъсирида метаболизмга учрайдиган ёки ингибиция қиладиган препаратлар билан бир вақтда қўлланганидаги фармакокинетик ўзаро таъсирлар эҳтимолини инобатга олиш керак. CYP2C9 изоферменти билан боғлиқ ўзаро таъсирни перорал антидиабетик препаратлар (сульфонилмочевина ҳосилалари, натеглинид) каби дори воситалари билан мажмуада қўлланганида кутиш мумкин; бундай ўзаро таъсир плазмада ушбу препаратлар ва мелоксикамнинг даражасини ошишига олиб келиши мумкин. Мелоксикам ва сульфонилмочевина ҳосилалари ёки натеглинид қабул қилаётган пациентларда гипогликемия ривожланишини аниқлаш мақсадида синчков назорат қилиш керак.

Мелоксикам антацидлар, циметидин ва дигоксин билан бир вақтда қўлланганида фармакокинетик ўзаро таъсирлар аниқланмаган.

Болалар

Ўзаро таъсирини ўрганиш юзасидан тадқиқотлар фақат катталарда ўтказилган.

  

МАХСУС КЎРСАТМАЛАР

Препарат симптомларни назорат қилиш учун лозим бўлган минимал самарали дозаларда қисқа вақт давомида қўлланганида нохуш реакцияларни ривожланишини минимал даражага етказиш мумкин.

Терапевтик самараси етарли бўлмаганида тавсия этилган максимал суткалик дозадан ошириш ёки қўшимча НЯҚВни буюриш мумкин эмас, чунки бу ҳолат терапевтик устунлик бўлмаганида токсикликни ошириши мумкин. Мелоксикамни бошқа НЯҚВ, жумладан циклооксигеназа-2 нинг селектив ингибиторлари билан бир вақтда қўллашдан сақланиш керак.

Локсидол ўткир оғриқ синдромини бартараф қилиш учун мўлжалланмаган.

Препарат бир неча кун қўлланганидан кейин клиник яхшиланиш кузатилмаса, буюрилган даволашни клиник баҳолаш тавсия этилади.

Анамнезида эзофагит, гастрит ва/ёки пептик яраси бўлган пациентларга мелоксикамни қўллашни бошлашдан олдин улар бутунлай даволанганлигига ишонч ҳосил қилиш керак. Касалликни қайталанишини ўз вақтида аниқлаш мақсадида мелоксикам қўллаётган кўрсатилган пациентларни систематик равишда кузатиш керак.

Меъда-ичак йўлларига таъсири

Барча НЯҚВ қўлланганида, даволашнинг исталган вақтида, анамнезида меъда-ичак йўллари томонидан жиддий кўринишлар ёки огоҳлантирувчи симптомлар бўлса ҳам ёки бўлмаса ҳам, ўлимга олиб келиши мумкин бўлган меъда-ичак йўлларидан қон кетишлар, яраларни ҳосил бўлиши ёки перфорация кузатилганлиги хақида хабар берилган.

Юқорида кўрсатилган нохуш реакцияларни ривожланиш ҳавфи НЯҚВни дозаси оширилганида, шунингдек анамнезида меъда-ичак яраси бўлган, айниқса қон кетиши ёки перфорацияси бўлган пациентларда ва кекса ёшдаги шахсларда ошади. Бундай пациентлар даволашни қўллаш мумкин бўлган минимал доза билан бошлашлари керак. Бундай пациентлар учун ҳимоя воситаларини (масалан, мизопростол ёки протон насоси ингибиторлари) қўллаш билан мажмуавий даволаш мумкинлигини кўриб чиқиш керак. Бу шунингдек ацетилсалицил кислотасини кичик дозалари ёки меъда-ичак йўллари томонидан ҳавфни ошириши мумкин бўлган бошқа воситаларни бирга қўллашга эҳтиёжи бўлган пациентларга ҳам тааллуқли.

Анамнезида меъда-ичак йўлларини заҳарланишига кўрсатмалари бўлган пациентлар, айниқса кекса пациентлар ҳар қандай одатда кузатилмайдиган абдоминал симптомлар (энг аввало меъда-ичакдан қон кетганлиги) хақида, айниқса даволашнинг бошланғич босқичларида хабар беришлари керак.

Меъда-ичак йўлларида яраларни ҳосил бўлиши ёки қон кетишини ошириши мумкин бўлган препаратлар, хусусан ҳам даволовчи дозаларда, ҳам гериатрия амалиётида буюриладиган гепарин, варфарин каби антикоагулянтлар, бошқа НЯҚВ ёки ацетилсалицил кислотасини бир марталик ≥ 1 г дозада ёки умумий суткалик ≥ 3 г дозада қабул қилаётган пациентларга мелоксикамни эҳтиёткорлик билан қўллаш тавсия этилади.

Агар мелоксикам қўлланганида меъда-ичак йўлларидан қон кетиши ёки ярани ҳосил бўлиши ривожланса, зудлик билан даволашни тўхтатиш керак.

НЯҚВ анамнезида меъда-ичак йўллари касалликлари (ярали колит, Крон касаллиги) бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўлланиши керак, чунки уларнинг аҳволлари ёмонлашиши мумкин.

Юрак-қон томир ва цереброваскуляр тизимларига таъсири

Ананмнезида гипертензияси ва/ёки енгил ёки ўртача оғирлик даражасидаги димланган юрак етишмовчилиги бўлган пациентларни синчков кузатиш керак, чунки НЯҚВ билан даволанганда организмда суюқликни ушланиб қолганлиги ва шишларни юзага келганлиги хақида хабарлар бор.

Ҳавф омиллари бўлган пациентларда, мелоксикам билан даволашни бошлашдан олдин, айниқса даволашни бошланишида артериал босимни клиник мониторингини ўтказиш тавсия этилади.

Клиник тадқиқотлар ва эпидемиологик маълумотлар, айрим НЯҚВни (айниқса юқори дозаларда ва узоқ муддат даволанганда) қўллаш артериал тромботик асоратлар (масалан, миокард инфаркти ёки инсульт) ни юзага келиш ҳавфини бироз ошиши билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини кўрсатади. Мелоксикам учун бундай рискни истисно қилиш учун маълумотлар етарли эмас.

Назорат қилиш бўлмайдиган гипертензияси, дамланган юрак етишмовчилиги, ташхис қўйилган юрак ишемик касаллиги, периферик артерияларни шикастлиниши ва/ёки цереброваскуляр бузилишлари бўлган пациентларга мелоксикам фақат яхшилаб баҳолангандан кейин буюрилади. Шундай баҳолаш гиперлипидемия, гипертензия, қандли диабет, чекиш каби юрак-қон томир касалликларини ривожланиш ҳавф омиллари бўлган пациентларда мелоксикам билан узоқ муддат даволашни бошлашдан олдин ўтказилиши керак.

Тери реакциялари

НЯҚВ қўллаш билан боғлиқ бўлган жиддий тери реакциялари (айримлари ўлим билан якунланган), жумладан эксфолиатив дерматит, Стивенс-Джонсон синдроми ва токсик эпидермал некролизни ривожланганлиги хақида хабар берилган. Даволашни бошланишида, кўпчилик ҳолларда – даволашнинг биринчи ойида пациентларда шундай реакцияларни ривожланиш ҳавфи юқори бўлади. Тери тошмаси, шиллиқ қаватни шикастланиши ёки ўта юқори сезувчанликнинг бошқа белгиларини дастлабки кўринишлари намоён бўлганида Локсидол препаратини дарҳол бекор қилиш керак.

Жигар ва буйрак функциясини кўрсаткичлари

Кўпчилик НЯҚВ қўлланганида бўлгани каби, мелоксикам қўлланганида ҳам вақти-вақти билан зардоб трансаминазаларининг даражасини ошиши, зардобда билирубинни ёки жигар функциясининг бошқа кўрсаткичларини ошиши, шунингдек қонда креатининнинг ва мочевина азотининг даражасини ошиши ва лаборатор кўрсаткичларини бошқа силжишлари қайд этилган. Кўпчилик ҳолларда ушбу силжишлар аҳамиятсиз даражада ва вақтинчалик бўлган. Ушбу силжишлар аҳамиятли ёки барқарор характерга эга бўлганида мелоксикамни қўллашни тўхтатиш ва мувофиқ текширувлар ўтказиш керак.

Функционал буйрак етишмовчилиги

НЯҚВ буйрак простагландинларининг қон томирларни кенгайтирувчи таъсирини ингибиция қилиши натижасида калавалар фильтрациясини камайиши ҳисобига функционал буйрак етишмовчилигини чақириши мумкин. Бу самараси дозасига боғлиқ. Даволаш бошланганида ёки дозаси оширилганидан сўнг қуйидаги ҳавф омиллари: кекса шахслар; ангиотензинга айлантирувчи фермент (ААФ) нинг ингибиторлари, ангиотензин II рецепторларининг антагонистлари, сартанлар, диуретикларни ёндош қабул қилиш; гиповолемия (сабабидан қатъий назар); димланган юрак етишмовчилиги; буйрак етишмовчилиги; нефротик синдром; югурик оқибатидаги нефропатия; оғир даражадаги жигар етишмовчилиги (зардоб альбумини 25 г/л ёки Чайлд-Пью бўйича баҳо ≥ 10) бўлган пациентларда диурезни ва буйрак функциясини назорат қилиш тавсия этилади.

Кам ҳолларда НЯҚВни қўллаш интерстициал нефрит, гломерулонефрит, буйракни медулляр некрози ёки нефротик синдромга сабаб бўлиши мумкин.

Гемодиализ муолажасини оладиган ,терминал босқичдаги буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда мелоксикамнинг дозаси 7,5 мг дан ошмаслиги керак. Бундай пациентларга мелоксикамни мувофиқ чиқарилиш шаклида қўллаш лозим. Енгил ёки ўртача оғирлик даражасида буйрак етишмовчилиги (яъни креатинин клиренси минутига 25 мл дан ортиқ) бўлган пациентларга препаратнинг дозасини пасайтириш талаб этилмайди.

Натрий, калий ва сувни ушланиб қолиши

НЯҚВни қўллаш организмда натрий, калий ва сувни ушланиб қолишига олиб келиши, шунингдек диуретикларнинг натрийуретик самарасига таъсир қилиши мумкин. Бундан ташқари, гипотензив препаратларнинг антигипертензив самараси пасайиши мумкин. Бунинг натижасида мойиллиги бўлган пациентларда шишлар, юрак етишмовчилиги ёки гипертензиянинг симптомларини пайдо бўлиши ёки кучайиши бўлиши мумкин. Бундай ҳавф омиллари бўлган пациентларда клиник мониторинг ўтказиш тавсия этилади.

Гиперкалиемия

Айниқса диабет билан хасталанган ёки гиперкалиемияни ривожланишига сабаб бўлувчи препаратларни ёндош қабул қиладиган пациентларда гиперкалиемия ривожланиши мумкин. Бундай пациентларда калийнинг даражасини мунтазам равишда назорат қилиш керак.

Бошқа огоҳлантиришлар ва эҳтиёткорлик чоралари

Нохуш реакциялар кўпинча синчков кузатув талаб этилган кекса ёшдаги шахслар, озиб кетган ёки заифлашган пациентлар томонидан ёмон ўзлаштирилади. Бошқа НЯҚВ қўлланганида бўлгани каби, препарат буйрак, жигар ва юрак функциясини бузилишлари бўлган кекса ёшдаги пациентларга буюрилганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Кекса ёшдаги пациентларда шунингдек НЯҚВ қўлланганида нохуш реакциялар, айниқса меъда-ичак йўлларидан ўлимга олиб келиши мумкин бўлган қон кетишлар ва перфорацияни юз бериш тезлиги ошган бўлади.

Мелоксикам, ҳар қандай бошқа НЯҚВ каби, инфекцион касалликнинг симптомларини яшириши мумкин.

Мелоксикамни қўллаш, циклооксигеназа/простагландинлар синтезини ингибиция қилувчи бошқа препаратлар қўлланганида бўлгани каби фертилликни издан чиқариши мумкин ва ҳомиладор бўлишга ҳаракат қилаётган аёлларга қўллаш тавсия этилмайди. Ҳомиладор бўлишда қийинчиликни бошдан кечираётган ёки бепуштлик юзасидан текширилаётган аёлларда препаратни бекор қилиш мумкинлигини кўриб чиқиш лозим.

Ҳомиладорликда ва лактация даврида қўлланиши

Ҳомиладорлик

Простагландинлар синтезини ингибиция бўлиши ҳомиладорлик ва/ёки эмбриофетал ривожланишга салбий таъсир қилиши мумкин. Эпидемиологик тадқиқотларнинг натижалари ҳомиладорликнинг эрта муддатларида простагландинлар синтези ингибиторлари қўлланганидан кейин ҳомиладорликни тутиб туролмаслик, шунингдек юрак нуқсонлари ва гастрошизисни ривожланиш ҳавфини ошишини кўрсатади. Юрак-қон томир тизими нуқсонларини мутлоқ ривожланиш ҳавфи камида 1% дан тахминан 1,5% гача ошган. Ушбу ҳавф препаратнинг дозаси оширилганида ва даволаш давомийлиги узайтирилганида ошади деб ҳисобланади. Ҳайвонларда простагландинлар синтези ингибиторларини қўллаш ҳомилани имплантациядан олдинги ва кейинги тушиши ва эмбриофетал ўлимни ошишини чақирган. Бундан ташқари, органогенез даврида простагландинлар синтези ингибиторини қабул қилган ҳайвонларда турли ривожланиш нуқсонларини, жумладан юрак-қон томир нуқсонларини ривожланиш тезлигини ошиши кузатилган. ҳомиладорликнинг биринчи ва иккинчи уч ойликларида мелоксикамни фақат жуда зарур бўлган ҳолатларда қўллаш мумкин. Мелоксикам ҳомиладор бўлишга харакат қилаётган аёл томонидан ёки ҳомиладорликнинг биринчи ва иккинчи уч ойликларида қўлланганида энг қисқа вақт давомида минимал дозада қўллаш керак.

Ҳомиладорликнинг учинчи уч ойлигида простагландинлар синтезини барча ингибиторлари ҳомилада юрак-ўпкани заҳарланишига (артериал қон оқимини муддатидан олдин беркилиши ва ўпка гипертензияси билан); олигогидрамнион билан кечувчи буйрак етишмовчилигигача зўрайиши мумкин бўлган буйрак дисфункциясига; ҳомиладорликни охирида онада ва янги туғилган чақалоқда қон кетиши вақтини узайиш эҳтимолига, шунингдек ҳатто жуда кичик дозаларда қўлланганида намоён бўлиши мумкин бўлган антиагрегацион самарасини ривожланишига; бачадонни қисқаришини кечиккан ёки узайган туғруқларга олиб келадиган сусайишига олиб келиши мумкин.

Ҳомиладорликнинг учинчи уч ойлигида Локсидолни қўллаш мумкин эмас.

Лактация

Мелоксикамга нисбатан маълумотлар йўқлигига қарамай, НЯҚВни кўкрак сутига ўтиши маълум. Локсидол препаратини лактация даврида қўллаш тавсия этилмайди.

Фертиллик

Мелоксикамни қўллаш, циклооксигеназа/простагландинлар синтезини ингибиция қиладиган бошқа препаратлар каби, фертилликни издан чиқариши мумкин ва шунинг учун ҳомиладор бўлишга ҳаракат қилаётган аёлларга тавсия этилмайди. Ҳомиладор бўлишда қийинчиликни бошдан кечираётган ёки бепуштлик юзасидан текширилаётган аёлларда препаратни бекор қилиш мумкинлигини кўриб чиқиш лозим.

Педиатрияда қўлланиши

Препаратни 16 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирларда қўллаш мумкин эмас.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Препаратни автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсирини ўрганиш юзасидан махсус тадқиқотлар ўтказилмаган. Бироқ фармакодинамик профили ва кузатилган нохуш реакцияларга асосланиб, эҳтимол мелоксикам кўрсатилган фаолиятларга таъсир қилмайди ёки аҳамиятсиз таъсир қилиши мумкин. Шундай бўлса-да, кўришни бузилиши, уйқучанлик, бош айланиши ёки марказий нерв тизими томонидан бошқа бузилишлар кузатилган пациентларга автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқаришдан сақланиш тавсия этилади.