Клодифен Нейро

 

ТАРКИБИ

Диклофенак натрий                   50 мг;

тиамин гидрохлориди               50 мг;

пиридоксин гидрохлориди        50 мг;

цианокобаламин                       0,25 мг.

 

ҚЎЛЛАНИЛИШИ

Яллиғланишдаги оғриқ. Ревматик касалликларнинг яллиғланиш билан кечувчи шакллари:

- сурункали полиартрит;

- анкилозланувчи спондилит (Бехтерев касаллиги);

- артроз;

- спондилоартрит;

- цервикал синдром, люмбаго, ишиас каби невралгияларда қўлланади.

 

ҚЎЛЛАШ УСУЛИ ВА ДОЗАЛАРИ

Ичга қабул қилинади. Капсулаларни бутунлигича, етарли миқдордаги суюқлик билан қабул қилиш керак, овқатдан олдин қабул қилган афзал.

Ножўя самараларни, касалликнинг симптомларини назорат қилиш учун керак бўладиган энг кам самарали дозани энг қисқа вақт давомида қўллаш орқали минимала даражага етказиш мумкин.

Препаратнинг дозаси касалликнинг клиник манзарасига индивидуал равишда мослаштирилиши керак. Суткалик дозаси икки ёки уч қабулга бўлиниши мумкин.

Препаратни қўллаш давомийлиги масаласини шифокор ҳал қилиши керак.

Дозалаш тартиби

Касалликнинг оғирлигига қараб препаратнинг тавсия этиладиган дозаси суткада
1-3 капсулани ташкил этади, бу 50-150 мг диклофенак натрийга тўғри келади.

18 ёшдан бошлаб катталар

Тавсия этилган бошланғич дозаси 100-150 мг диклофенак натрийни ташкил этади
(1 капсуладан кунига 2-3 марта қабул қилинади).

Самарани бир маромда ушлаб турувчи доза сифатида одатда кунига 1-2 капсуладан қабул қилиш етарлидир. Максимал суткалик дозаси 3 капсуладан ошмаслиги лозим.

 

ЧИКАРИЛИШ ШАКЛИ

Клодифен Нейро капсулалар №30.

 

ФАРМАКОЛОГИК ҲУСУСИЯТЛАРИ

Фармакодинамикаси

Клодифен Нейро – диклофенак ва нейротроп В1, В6 ва В12 витаминларининг мажмуаси.

Диклофенак, асосан простагландинлар синтезини ингибиция қилиши туфайли, ревматизмга қарши, яллиғланишга қарши, оғриқ қолдирувчи ва иситмани туширувчи ҳусусиятларга эга ва юқори дозаларда қўлланганида экспериментал индукцияланган тромбоцитлар агрегациясини вақтинчалик ингибиция қилади.

Одамларда диклофенак яллиғланишдаги оғриқ, шиш ва иситмани камайтиради. Бундан ташқари, диклофенак АДФ ва коллаген томонидан индукцияланган тромбоцитлар агрегациясини ингибиция қилади.

B1 (тиамин), B6 (пиридоксин) ва B12 (цианокобаламин) витаминлари моддалар алмашинувида, хусусан нерв тўқимасида коферментлар функциясини бажаради, бу ҳолат диклофенакнинг оғриқ қолдирувчи самарасини кучайтиради.

Нерв тизими касалликларида кўрсатилган витаминларни терапевтик қўлланиши бир томондан ёндош танқислик ҳолатларини компенсация қилиш учун хизмат қилса (эҳтимол, касаллик томонидан чақирилган эҳтиёжни ошиши туфайли), бошқа томондан – тикланишни табиий механизмларини рағбатлантириш учун хизмат қилади.

Фармакокинетикаси

Диклофенак

Сўрилиши. Диклофенак бутунлай сўрилади. Плазмада ўртача чўққи концентрациялари
1,5 мкг/мл (5 мкмоль/л) га 50 мг диклофенак юборилганидан сўнг ўртача икки соатдан кейин эришилади. Сўрилган ва юборилган миқдори ўртасида пропорционал боғлиқлик мавжуд.

Препарат овқат вақтида ёки кейин қабул қилинганида меъда орқали сўрилиши овқатдан олдин қабул қилингандагига нисбатан секинроқ амалга ошади, бироқ диклофенакнинг сўрилган миқдори ўзгармайди. Фаол модда жигар орқали биринчи марта ўтганида тахминан ярми метеболизмга учрайди.

Тақсимланиши. Плазма оқсиллари билан боғланиши: 99,7%, асосан альбуминлар билан боғланади. Тахминий тақсимланиш ҳажми 0,12-0,17 л/кг ни ташкил этади. Диклофенак синовиал суюқликка ўтади, унинг у ердаги максимал концентрациялари плазмада максимал концентрацияга эришилганидан сўнг 2-4 соатдан кейин ўлчанади. Синовиал суюқликдан тахминий ярим чиқарилиш даври 3-6 соатни ташкил этади. Плазмада максимал концентрацияга эришилганидан сўнг 2 соат ўтгач фаол модданинг синовиал суюқликдаги концентрацияси плазмадагига нисбатан юқори бўлади, ва унинг қиймати 11 соатгача бўлган вақт давомида юқори қийматларда қолади.

Диклофенак орқа мия суюқлигига тезда ўтади ва циклооксигеназа ферментларини ингибиция қилиш учун етарли концентрацияси 4 соат давомида сақланиб туради.

Метаболизми. Диклофенакнинг метаболизми ўзгармаган молекулани қисман глюкуронизацияси, аммо шу билан бирга, асосан бир марталик ва кўп марталик гидроксилланиши ва метоксилланиши орқали амалга ошади, бу ҳолат бир қанча фенол метаболитларини ҳосил бўлишига олиб келади, уларнинг кўпчилиги глюкурон конъюгатларига айланади. Иккита фенол метаболити фармакологик жиҳатдан фаол, аммо диклофенакка нисбатан камроқ даражада.

Чиқарилиши. Диклофенакни плазмадан чиқарилиши минутига 263 ± 56 мл бўлган тизимли клиренси билан амалга ошади. Якуний ярим чиқарилиш даври 1-2 соатни ташкил этади. Тўртта метаболити, шу жумладан иккита фармакологик жиҳатдан фаол метаболитларини ярим чиқарилиш даври ҳам давомий эмас ва 1-3 соатни ташкил этади. Метаболитларидан бири, 3'-гидрокси-4'-метоксидиклофенак янада давомли ярим чиқарилиш даврига эга, бироқ ушбу метаболит деярли фаол эмас. Препаратнинг тахминан 60% дозаси сийдик билан ўзгармаган фаол модданинг глюкурон конъюгатлари кўринишида, шунингдек кўпчилиги глюкурон конъюгатлари бўлган метаболитлар кўринишида чиқарилади. Ўзгармаган ҳолда диклофенакнинг 1% дан камроқ қисми чиқарилади. Препаратнинг дозасини қолган қисми сафро билан метаболитлар кўринишида чиқарилади.

Тиамин: ичга қабул қилинганидан сўнг тиамин дозага боғлиқ транспортга учрайди. Тиаминни плазмадаги ярим парчаланиш даври 96 минутни ташкил этади, биологик ярим парчаланиш даври эса – 10 кундан 20 кунгача бўлган муддатни ташкил этади. Тиамин организмда катта миқдорларда тўпланмайди. Организм учун керак бўлмаган ортиқча қисми организмдан сийдик билан ўзгармаган ҳолда ёки метаболитлар кўринишида чиқарилади.

Пиридоксин: пиридоксин ичакнинг асосан юқори бўлимида тезда сўрилади. Пиридоксинни ярим чиқарилиш даври 15 дан 20 кунгача бўлган муддатни ташкил этади.

Цианокобаламин: цианокобаламин меъда-ичак йўлларидан қуйидаги иккита механизм орқали сўрилади:

- меъда шираси таъсирида ажралиб чиқади ва ички омил билан тез боғланади;

- ички омилдан қатъий назар қонга пассив диффузия йўли билан сўрилади.

Витаминни сўрилиши ички омилни етишмовчилиги, мальабсорбция синдроми, меъда-ичак йўлларини аномалиялари бўлган пациентларда, шунингдек гастроэктомиядан кейин издан чиқади. Меъда-ичак йўлларидан сўрилиши шунингдек пассив диффузия ҳисобига амалга ошиши мумкин.

B12 витамини асосан сафро билан чиқарилади ва энтерогепатик қон айланиши ёрдамида аҳамиятли даражада қайта сўрилади. Цианокобаламинни ярим чиқарилиш даври тахминан 6 кунни ташкил этади.

 

ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ҲОЛАТЛАР

Препаратнинг фаол моддаларига ёки ёрдамчи моддаларидан бирортасига юқори сезувчанлик; бошқа ностероид яллиғланишга қарши воситалар (НЯҚВ) каби, диклофенакни, аспирин ёки бошва НЯҚВ қабул қилинганидан кейин астма ҳуружлари бошланадиган ёки кучаядиган ёки эшакеми, ёки ўткир ринит пайдо бўладиган пациентларга қўллаш мумкин эмас; меъда ёки ичакнинг фаол босқичдаги яраси, қон кетиши ёки перфорация; пептик яра ёки қон кетишини қайталаниши (анамнезида тасдиқланган яра ва қон кетишларини икки ва ундан ортиқ эпизодлари); анамнезида меъда-ичак йўлларидан қон кетишлари ёки перфорацияси (НЯҚВ билан даволаш оқибатида); гематологик касалликлар (масалан, қон кетишини бузилиши, суяк кўмигини шикастланиши, порфирия, геморрагик диатез); тасдиқланган юрак етишмовчилиги (NYHA II-IV); юрак ишемик касаллиги;

- периферик артерияларнинг касалликлари; цереброваскуляр касаллик; цереброваскуляр қон кетиши; ўткир кучли қон кетиши; оғир даражадаги буйрак, жигар етишмовчилиги;

- ҳомиладорлик; 18 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирларда (В гуруҳи витаминларининг миқдори юқори бўлганлиги туфайли) препаратни қўллаш мумкин эмас.

 

НОЖЎЯ ТАЪСИРЛАРИ

Нохуш реакцияларни учраш тезлигини кўрсаткичлари қуйидаги тарзда аниқланади: жуда тез-тез (≥ 1/10); тез-тез (≥ 1/100, аммо < 1/10); тез-тез эмас (≥ 1/1000, аммо < 1/100); кам ҳолларда (≥ 1/10000, аммо < 1/1000); жуда кам ҳолларда (< 1/10000); учраш тезлиги номаълум (мавжуд маълумотлар асосида баҳолаш мумкин эмас).

Инфекцион ва паразитар касалликлар: жуда кам ҳолларда – НЯҚВни қўллаш вақтида яллиғланишни, инфекция билан боғлиқ бўлган зўрайиши кузатилган. Бу ҳолат НЯҚВнинг таъсир механизми билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Қон ва лимфа тизимлари томонидан: жуда кам ҳолларда – тромбоцитопения, лейкопения, анемия (шу жумладан гемолитик ва апластик анемия), агранулоцитоз.

Иммун тизими томонидан: кам ҳолларда – ўта юқори сезувчанлик реакциялари, анафилактик ва анафилактоид реакциялар (жумладан гипотензия ва шок); жуда кам ҳолларда – ангионевротик шиш (жумладан юзни шиши).

Руҳий бузилишлар: жуда кам ҳолларда – дезориентация, депрессия, уйқусизлик, тунги қўрқувлар, таъсирчанлик, психотик реакциялар.

Нерв тизими томонидан: тез-тез – бош оғриғи, бош айланиши, толиқиш, уйқучанлик; жуда кам ҳолларда – парестезиялар, таъм билишни бузилиши, хотирани бузилиши, тиришишлар, тремор, ҳавотирлик, асептик менингит, цереброваскуляр бузилишлар; учраш тезлиги номаълум – B6 витаминини 50 мг дан ортиқ суткалик дозаларда узоқ муддат (6-12 ой давомида) қўллаш периферик сенсор нейропатияга олиб келиши мумкин.

Кўриш аъзолари томонидан: тез-тез эмас – кўришни бузилиши (тасвирларни ноаниқлиги, кўзлар олдида жисмларни иккиланиши).

Эшитиш аъзолари томонидан ва лабиринт бузилишлари: тез-тез – вертиго; кам ҳолларда – қулоқларда шовқин, эшитишни ўткинчи бузилишлари.

Юрак томонидан: жуда кам ҳолларда – пальпитация, кўкракда оғриқ, юрак етишмовчилиги, миокард инфаркти.

Қон-томирлари томонидан: жуда кам ҳолларда – гипертензия, васкулит.

Нафас тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан: кам ҳолларда – астма (жумладан ҳансираш); жуда кам ҳолларда – пневмонит.

Меъда-ичак йўллари томонидан: жуда тез-тез – кўнгил айниши, қусиш, диарея, аҳамиятсиз қон кетишлари; тез-тез – диспепсия, абдоминал оғриқлар, метеоризм, анорексия; кам ҳолларда – гастрит, қон аралаш қусиш, меъда-ичак йўлларидан қон кетиши, қон аралаш ич кетиши, мелена, меъда-ичак яралари (қон кетиши ва перфорация билан ёки уларсиз); жуда кам ҳолларда – колит (шу жумладан геморрагик колит ва ярали колитни зўрайиши ёки Крон касаллиги), қабзият, стоматит (шу жумладан ярали стоматит), глоссит, қизилўнгачни шикастланиши, ичакни диафрагмага ўхшаш стриктуралари (перорал дори шакллари қабул қилинганида), панкреатит.

Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан: тез-тез – жигар функциясини бузилиши (қон зардобида трансаминазаларнинг фаоллигини ошиши); тез-тез эмас – гепатит, сариқлик, жигарни шикастланиши; жуда кам ҳолларда – яшин тезлигида кечувчи гепатит, жигар некрози, жигар етишмовчилиги.

Тери ва тери ости тўқималари томонидан: тез-тез – тери тошмалари; тез-тез эмас – эшакеми; жуда кам ҳолларда – терини буллёз шикастланишлари, экзема, эритема, кўп шаклли эритема, Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз (Лайелл синдроми), эксфолиатив дерматит, сочларни тўкилиши, фотосенсибилизация, пурпура, аллергик пурпура, терини қичишиши.

Буйраклар ва сийдик чиқариш йўллари томонидан: жуда кам ҳолларда – ўткир буйрак етишмовчилиги, гематурия, протеинурия, нефротик синдром, интерстициал нефрит, папилляр некроз.

Умумий бузилишлар ва юборилган жойдаги бузилишлар: кам ҳолларда – шиш.

 

ДОРИЛАРНИНГ ЎЗАРО ТАЪСИРИ

Диклофенакни бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири

Ацетилсалицил кислотаси: қон зардобидаги концентрациясини ўзаро пасайиши билан меъда-ичак йўлларини қўшимча шикастланиш ҳавфи (мажмуада қўллаш тавсия этилмайди).

Алкоголь: меъда-ичак йўлларидан кузатилиши мумкин бўлган қон кетишини кучайиш ҳавфини ошиши (мажмуада қўллашдан сақланиш керак).

Антикоагулянтлар ва антиагрегантлар: эҳтиёткорлик билан қўллаш керак, чунки бирга қўллаш қон кетиши ҳавфини ошириши мумкин. Коагуляция ҳолатини назорат қилиш тавсия этилади.

Перорал диабетга қарши воситалар: қонда қанднинг даражаси ўзгариб туриши мумкин (қонда қанднинг миқдорини янада тез-тез назорат қилиш тавсия этилади).

Юрак гликозидлари (масалан, дигоксин): қонда уларнинг даражасини ошиши – мувофиқ равишда назорат қилиш ва зарурат бўлганида дозага тузатиш киритиш тавсия этилади.

Циклоспорин: гиперкалиемия, меъда-ичак йўлларини шикастланиш ҳавфини ошиши, нефротоксиклик ва гепатотоксиклик (мажмуада қўллашдан сақланиш ёки диклофенакнинг дозасини пасайтириш керак; жигар ва буйраклар функциясини назорат қилиш тавсия этилади).

Колестирамин, колестипол: диклофенакни сўрилиши кечикиши ёки камайиши мумкин; диклофенакни ушбу моддаларни қабул қилишдан 1 соат олдин ёки қабул қилгандан сўнг
4-6 соат ўтгач қабул қилиш керак.

Кортикостероидлар: меъда-ичак яраларини пайдо бўлиши ёки қон кетиши ҳавфини ошиши.

CYP2C9 изофентининг кучли ингибиторлари (сульфинпиразон ва вориконазол кабилар): диклофенакнинг метаболизми ингибиция бўлиши туфайли, плазмада диклофенакнинг даражаларини аҳамиятли даражада ошиши (диклофенакнинг дозасини пасайтириш ва кузатиш тавсия этилади).

Диуретиклар ёки гипотензив воситалар (бета-блокаторлар, ААФ ингибиторлари кабилар): циклооксигеназани ингибиция бўлиши натижасида гипотензив таъсири сусайиши (артериал босимни, айниқса кекса ёшдаги одамларда, кучли назорат қилиш тавсия этилади), нефротоксиклик ҳавфи ошиши мумкин (айниқса сувсизланганда ўткир буйрак етишмовчилиги кузатилиши мумкин – буйрак функциясини мониторингини ўтказиш, адекват гидратация билан таъминлаш тавсия этилади).

Калийни тежовчи диуретиклар: самарасини кучайиши ва гиперкалиемия ҳавфи (артериал босимни ва калийнинг даражасини назорат қилиш тавсия этилади).

Литий: қонда литийнинг даражасини ошиши – назорат қилиш ва зарурат бўлганида дозасига мувофиқ равишда тузатиш киритиш тавсия этилади.

Моклобемид: диклофенакнинг самарасини кучайиши.

Метотрексат: диклофенак буйрак найчалари экскрециясини ингибиция қилиши мумкин. НЯҚВ метотексатни қабул қилишдан камида 24 соат олдин ёки қабул қилгандан сўнг буюрилганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак, чунки бундай ҳолатларда қонда метотрексатнинг концентрацияси ошиши ва унинг токсик таъсири кучайиши мумкин.

Бошқа НЯҚВ: ножўя самаралар кучайиши мумкин, айниқса меъда-ичак яраларини пайдо бўлиши ёки қон кетиши ҳавфи кучайиши мумкин (мажмуада қўллаш тавсия этилмайди).

Фенитоин: плазмада фенитоиннинг даражаси ошиши мумкинлиги туфайли, унинг плазмадаги даражасини мувофиқ равишда назорат қилиш тавсия этилади. Зарурат бўлганида дозага тузатиш киритиш керак.

Хинолонлар: тиришишлар кузатилиши мумкин (мажмуада қўллаш тавсия этилмайди).

Серотонинни қайта қамраб олинишини селектив ингибиторлари: меъда-ичак йўлларидан қон кетиши ҳавфини ошиши.

Такролимус: гиперкалиемия, буйрак етишмовчилиги (мажмуада қўллашдан сақланиш керак).

Триамтерен: буйрак етишмовчилиги.

Триметоприм: гиперкалиемия (мониторинг ўтказиш тавсия этилади).

Зидовудин: гематотоксиклик ҳавфи ошиши мумкин.

Тиаминни бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири

Алкоголь, қора чой: тиаминни сўрилиши камайиши мумкин.

Антацидлар: тиаминни сўрилиши камайиши мумкин.

Сульфит сақловчи ичимликлар (масалан, вино): тиаминни парчаланишини тезлашиши.

5-фторурацил: тиаминни тиаминпирофосфатгача фосфорланишини рақобатли ингибиция бўлиши – тиаминни фаолсизланиши.

Халқали диуретиклар (масалан, фуросемид): узоқ муддат даволанганда буйрак найчалари орқали қайта сўрилишини ингибиция бўлиши ва тиаминни экскрецияси ошиши мумкин (тиаминнинг даражасини пасайиши мумкин).

Пиридоксинни бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири

L-допа: леводопанинг самараси пасайиши мумкин.

Пиридоксиннинг антагонистлари (масалан, изониазид, гидралазин, D-пеницилламин ёки циклосерин): B6 витаминига бўлган эҳтиёж ошиши мумкин.

 

МАХСУС КЎРСАТМАЛАР

Синергик самаралари ва кузатилиши мумкин бўлган қўшимча нохуш самаралари юзасидан маълумотларнинг миқдори етарли бўлмаганлиги туфайли, диклофенакни НЯҚВ, шу жумладан циклооксигеназа-2 нинг селектив ингибиторлари билан мажмуада қўллашдан сақланиш керак.

Меъда-ичак йўлларига таъсири

Барча НЯҚВ учун, ўлимга олиб келиши мумкин бўлган меъда-ичак йўлларидан қон кетишлари, яралар ва перфорацияларни ривожланганлиги хақида хабарлар тушган. Улар даволаниш вақтида исталган вақтда огоҳлантирувчи симптомлар билан ёки уларсиз ёки анамнезида жиддий меъда-ичак кўринишлари бор-йўқлигидан қатъий назар ривожланади. Умуман олганда бундай кўринишлар кекса ёшдаги пациентларда янада жиддий оқибатларга олиб келади. Агар диклофенак қабул қилаётган пациентларда меъда-ичак тизимидан қон кетиши кузатилса ёки яра пайдо бўлса, даволаш бекор қилиниши керак.

Барча НЯҚВ учун бўлгани каби, меъда-ичак йўлларининг касалликларидан далолат берувчи симптомлар бўлган, ёки анамнезида меъда ёки ичак яраси, қон кетиши ёки перфорацияси бўлган пациентларда диклофенак қўлланганида синчков тиббий кузатув ва алоҳида эҳтиёткорлик талаб этилади.

Меъда-ичак йўлларидан қон кетиши, яралар ёки перфорацияни юз бериш ҳавфи анамнезида яра касаллиги бўлган, айниқса қон кетиши ёки перфорация билан асоратланган пациентларда, шунингдек кекса одамларда НЯҚВнинг дозаси оширилганида юқори бўлади. Бундай пациентлар даволашни минимал доза билан бошлашлари керак. Бундай пациентлар учун ва меъда-ичак йўллари томонидан нохуш кўринишларни риволаниш ҳавфини ошириши мумкин бўлган ацетилсалицил кислотаси ёки бошқа дори воситаларининг кичик дозалари билан ёндош даволанишга муҳтож бўлган пациентлар учун ҳимоя воситаларини қўллаш билан (масалан, мизопростол ёки протон насоси ингибиторлари) мажмуавий даволаш ўтказиш масаласини кўриб чиқиш керак.

Анамнезида меъда-ичак йўлларининг токсик шикастланишлари бўлган пациентлар, айниқса кекса одамлар, айниқса даволашни бошланишида одатда кузатилмайдиган ҳар қандай абдоминал симптомлар (энг аввало меъда-ичак йўлларидан қон кетишлари) хақида хабар беришлари керак.

Агар пациентлар яра ҳосил бўлиш ёки қон кетиши ҳавфини ошириши мумкин бўлган дори воситалар, масалан, перорал кортикостероидлар, варфарин каби антикоагулянтлар, серотонинни қайта қамраб олинишини селектив ингибиторлари ёки ацетилсалицил кислотаси каби антитромбоцитар воситаларни бир вақтда қабул қилаётган бўлсалар, эҳтиёткорликка риоя қилиш тавсия этилади.

Анамнезида меъда-ичак йўллари касалликлари (ярали колит, Крон касаллиги) бўлган пациентларда НЯҚВни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак, чунки бу ушбу ҳолатларни оғирлаштириши мумкин.

Кекса ёшдаги (65 ёшдан ошган) пациентлар

НЯҚВни қабул қилаётган кекса одамларда ножўя реакциялар, энг аввало ўлимга олиб келиши мумкин бўлган, меъда-ичак йўлларидан қон кетишлари ва перфорация кўпроқ кузатилади. Умумий тиббий мулоҳазалардан келиб чиқиб, кекса ёшдаги одамларда эҳтиёткорликка риоя қилиш мақсадга мувофиқдир. Хусусан, заиф ҳолатдаги кекса одамларда ва тана вазни етарли бўлмаган пациентларда энг кичик самарали дозани қўллаш тавсия этилади.

Юрак-қон томир ва цереброваскуляр самаралари

Анамнезида енгил даражадан ўртача оғир даражагача гипертензия ва/ёки димланган юрак етишмовчилиги бўлган пациентларни мажбуриш кузатиш ва маслаҳатлар бериш талаб этилади, чунки НЯҚВ билан даволанганда организмда суюқликни ушланиб қолганлиги ва шишлар ҳосил бўлганлиги хақида хабарлар тушган.

Клиник тадқиқотлар ва эпидемиологик маълумотлар, диклофенакни айниқса катта дозаларда (суткада 150 мг) ва узоқ вақт давомида қўллаш билан боғлиқ бўлган артериал тромботик асоратлар (масалан, миокард инфаркти ёки инсульт) ни ривожланиш ҳавфи юқори эканлигини кўрсатади. Препаратнинг энг кичик самарали дозасини энг қисқа вақт давомида қўллаш керак.

Диклофенак назорат қилиш бўлмайдиган гипертензия, илгари юрак ишемик касаллиги мавжуд бўлган димланган юрак етишмовчилиги, периферик артерияларнинг касалликлари ва/ёки цереброваскуляр касалликлари бўлган пациентларга синчковлаб кўриб чиқилгандан кейин қўлланиши мумкин. Юрак-қон томир тизими касалликларини ривожланиш ҳавф омиллари (масалан, гипертония, гиперлипидемия, қандли диабет, чекиш) бўлган пациентларни диклофенак билан узоқ муддат даволаш зарурати бўлганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Бундай пациентларни даволаш фақат синчков клиник баҳолаш ўтказилганидан кейин амалга оширилиши керак.

Тери реакциялари

НЯҚВни қўллаш билан боғлиқ бўлган жиддий, ҳатто ўлим билан якунланган, тери реакциялари, жумладан эксфолиатив дерматит, Стивенс-Джонсон синдроми ва токсик эпидермал некролиз (Лайелл синдроми) хақида жуда кам хабарлар тушган. Ушбу реакцияларни энг юқори ривожланиш ҳавфи даволашни бошланишида кузатилади, уларни ривожланиши эса кўпчилик ҳолатларда даволашни дастлабки ойида кузатилади. Тери тошмалари, шиллиқ қаватларни шикастланишини дастлабки белгилари ёки юқори сезувчанликнинг ҳар қандай бошқа белгилари пайдо бўлганида препаратни қўллашни бекор қилиш керак.

Бошқа НЯҚВни қўллаш билан боғлиқ бўлган анафилактик/анафилактоид реакциялар, шунингдек аллергик реакциялар диклофенак билан олдиндан даволанмасдан ривожланиши мумкин.

Жигарга таъсири

Жигар функциясини бузилиши бўлган пациентларни синчков тиббий кузатувини ўтказиш талаб этилади, чунки касаллик зўрайиши мумкин. Бошқа НЯҚВ каби, диклофенак бир ёки бир қанча жигар ферментларининг фаоллигини ошишига олиб келиши мумкин. Диклофенак узоқ муддат қўлланганида эҳтиёткорлик чораси сифатида жигар функциясини мониторингини ўтказиш тавсия этилади. Жигарнинг функционал кўрсаткичларини нормадан силжиши сақланиб турганида ёки ёмонлашганида ва жигар касалликларидан далолат берувчи клиник белгилар ва симптомлар, ёки бошқа кўринишлар (масалан, эозинофилия, тери тошмалари ва бошқалар) ривожланганида, диклофенакни бекор қилиш керак. Гепатит продромал симптомларсиз ривожланиши мумкин.

Диклофенак жигар порфирияси бўлган пациентларда қўлланганида эҳтиёткорлик талаб этилади, чунки ҳуруж ривожланиши мумкин.

Қон айланиши, буйраклар, сув-электролитлар мувозанати

НЯҚВни қўллаш билан боғлиқ суюқликни организмда ушланиб қолиши ва шишларни юзага келиши қайд этилганлиги туфайли, препарат юрак ёки буйрак функциясини бузилишлари бўлган пациентларда, анамнезида гипертонияси бўлган пациентларда, кекса ёшдаги пациентларда, бир вақтда диуретиклар ёки буйрак функциясига аҳамиятли таъсир кўрсатиши мумкин бўлган бошқа препаратларни қабул қилаётган пациентларда қўлланганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Ҳужайрадан ташқари бўшлиқда суюқликни, ҳар қандай сабаб оқибатида юзага келган етишмовчилиги бўлган пациентларда, масалан, йирик жарроҳлик аралашувларини ўтказишдан олдинги ва кейинги даврда, қон кетиши, сув-электролитлар мувозанатини бузилишлари кўринишида асоратлар кузатилиши мумкинлиги туфайли, айниқса эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Диклофенак шундай ҳолатларда қўлланганида эҳтиёткорлик чораси сифатида буйрак функциясини назорат қилиш тавсия этилади.

Буйраклар томонидан ножўя реакцияларни ривожланиш ҳавфи диклофенак ва ААФ ингибиторлари бир вақтда қўлланганида ошади.

Гематологик самаралари

Бошқа НЯҚВ учун бўлгани каби, диклофенак билан узоқ муддат даволаниш вақтида қон манзарасини мониторингини ўтказиш тавсия этилади.

Қоннинг коагуляцияси издан чиққанида ва тромбоцитопенияда айниқса эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Диклофенак юқори дозаларда қўлланганида тромбоцитлар агрегацияси вақтинчалик сусайиши мумкин.

Марказий нерв тизимига таъсири

Оғир даражадаги руҳий бузилишларда, тутқаноқ ва паркинсонизмда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

B6 витамини 50 мг дан юқори бўлган суткалик дозаларда узоқ муддат (тахминан 6-12 ой) давомида қўлланганида, шунингдек 1 г дан юқори бўлган суткалик дозаларда ичга қисқа муддат (2 ойдан ортиқ) қабул қилинганида нейропатия кузатилган. Периферик сенсор нейропатия (парестезия) нинг белгилари пайдо бўлганида препаратнинг дозасини текшириш ва зарурат бўлганида даволашни тўхтатиш керак.

Анамнезида астма/юқори сезувчанлик реакциялари/иммун тизими

Бронхиал астма, мавсумий аллергик ринит, буруннинг шиллиқ қаватини шиши (бурун полиплари), ўпканинг сурункали обструктив касаллиги ёки сурункали респиратор инфекциялари (айниқса аллергик ринит туридаги симптомлар билан бирга кечганида) бўлган пациентларда НЯҚВга нисбатан, астмани зўрайиши (анальгетикларни ўзлаштиролмаслик деб номланган ёки анальгетик астма), ангионевротик шиш ёки эшакеми каби реакциялар бошқа пациентларга нисбатан кўпроқ ривожланади. Шундай қилиб, бундай пациентларга алоҳида эҳтиёткорлик чораларига риоя қилиш (фавқулоддаги ҳолатларга тайёргарлик) тавсия этилади. Бу шунингдек бошқа дори воситаларига аллергик реакциялари (тери реакциялари, қичишиш ёки эшакеми) бўлган пациентларга тегишли.

Бошқа НЯҚВ қабул қилинганида бўлгани каби, аллергик реакциялар, жумладан анафилактик/анафилактоид реакциялар, ҳатто препарат илгари қўлланилмаган бўлса ҳам, кузатилиши мумкин. Пациентлар юзни шиши, нафас йўлларини шиши (масалан, хиқилдоқни шиши), ҳансираш, астма, юрак қисқаришлари сонини ошиши, тери реакциялари (эритема, экзантема, эшакеми, қичишиш) ва/ёки артериал босимни тушиши каби юқори сезувчанлик реакциялари ривожланганида препаратни қабул қилишни тўхтатиш ва зудлик билан тиббий ёрдамга мурожаат қилиши кераклиги хақида хабардор бўлишлари керак.

Тизимли қизил югурикда ва бириктирувчи тўқималарнинг аралаш касалликларида алоҳида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Айнан ушбу асосий касалликларда НЯҚВ билан даволанганда энча мушаклари ригидлиги, бош оғриғи, кўнгил айниши, қусиш, иситма ва онгни хиралашиши билан кечувчи асептик менингитнинг симптомлари юзага келганлиги хақида хабар берилган.

Ҳомиладорликда ва лактация даврида қўлланиши

Диклофенак

Простагландинлар синтезини сусайиши ҳомиладорликка ва/ёки эмбриофетал ривожланишга салбий таъсир қилиши мумкин. Эпидемиологик тадқиқотларнинг натижалари, ҳомиладорликнинг эрта муддатларида простагландинлар синтези ингибиторлари қўлланганидан сўнг ҳомилани тушиши, шунингдек юрак нуқсонлари ва гастрошизисни ривожланиш ҳавфини ошишини кўрсатади. Юрак нуқсонларини мутлоқ ривожланиш ҳавфи камида 1% дан тахминан 1,5% гача ошган. Бундай ҳавф препаратнинг дозаси оширилганида ва даволаш давомийлиги узайтирилганида ошади.

Ҳомиладорликнинг учинчи уч ойлигида простагландинлар синтезини барча ингибиторлари ҳомилада юрак-ўпка тизимини заҳарланиш ҳавфига (артериал қон оқимини муддатидан олдин бекилишига ва ўпка гипертензиясига); олигогидроамнион билан кечувчи буйрак етишмовчилигигача зўрайиши мумкин бўлган буйрак дисфункциясига; ҳомиладорликни охирига келиб онада ва янги туғилган чақалоқда қон кетиши вақтини кузатилиши мумкин бўлган узайиши ҳавфига, шунингдек ҳатто кичик дозаларда ҳам намоён бўлиши мумкин бўлган антиагрегацион самарасини кузатилишига; бачадонни қисқаришини, кечиккан ёки давомли туғруқларга олиб келувчи сусайишига сабаб бўлиши мумкин.

Шундай қилиб, ҳомиладорликнинг учинчи уч ойлигида диклофенакни қўллаш мумкин эмас.

B1, B6 ва B12 витаминлар

Ушбу мажмуадаги витаминларнинг дозалари ҳомиладор аёллар учун тавсия этилган суткалик дозадан аҳамиятли даражада ошади, шунинг учун ҳомиладорлик даврида препаратни қабул қилиш мумкин эмас.

Лактация

B1, B6 ва B12 витаминлари, шунингдек диклофенакнинг катта бўлмаган миқдори организмдан сут билан ажралиб чиқади, шунинг учун кўкрак ёшидаги болаларда нохуш реакцияларни бартараф қилиш учун лактация даврида Клодифен Нейро препаратини қўллаш мумкин эмас.

Фертиллик

Диклофенак

Простагландинлар овуляция, йўлдошни имплантацияси ва васкуляризацияси вақтида муҳим роль ўйнайдилар. Бошқа НЯҚВ каби, диклофенак ҳам аёллар вертиллигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин, шунинг учун ҳомиладор бўлишга ҳаракат қилаётган аёллар учун уни қўллаш тавсия этилмайди. Ҳомиладор бўлишда муаммоларга дуч келаётган ёки ушбу муаммолар туфайли даволанаётган аёллар диклофенакни қабул қилишни тўхтатиш масаласини кўриб чиқишлари керак.

B1, B6 ва B12 витаминлар

Фертилликка таъсири юзасидан клиник маълумотлар йўқ.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Клодифен Нейро автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига аҳамиятсиз таъсир кўрсатади.

Агар пациентларда кўришни бузилиши, бош айланиши, толиқиш ҳисси каби нохуш реакциялар ёки марказий нерв тизимининг бошқа бузилишлари кузатилса, улар транспорт воситалари ёки механизмларни бошқаришлари мумкин эмас.