АРТРОКОЛ гель
Артрокол – ностероид яллиғланишга қарши восита бўлиб, пропион кислотасининг ҳосиласидир.
таркиби
Кетопрофен 25 мг
қўлланилиши
- скелет-мушак тизимининг, жароҳатлар, масалан, спортдаги жароҳатлар, суякларни чиқиши, пайларни чўзилиши ва лат ейишлар оқибатида чақирилган, ўткир оғриқ билан кечувчи ҳолатларни енгиллаштириш учун;
- оғир бўлмаган артритдаги оғриқни бартараф қилиш учун қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Препарат сиртга қўллаш учун мўлжалланган.
Катталар: препарат терининг оғриқли ёки яллиғланган соҳасига суткада 2-4 марта
7 кунгача бўлган муддат давомида суртилади. Гель тери орқали ўтиши учун эҳтиёткорлик билан суртилади ва яхшилаб ишқаланади. Гелнинг тавсия этилган одатдаги суткалик дозаси 15 г ни ташкил этади (7,5 г тахминан 14 см гелга тўғри келади).
Кекса ёшдаги пациентлар: кекса ёшдаги пациентлар учун дозалаш бўйича махсус тавсиялар белгиланмаган.
чиқарилиш шакли
Сиртга қўллаш учун гель 45 г дан алюмин тубаларда.
ФАРМАКОЛОГИК ҲУСУСИЯТЛАРИ
Фармакодинамикаси
Кетопрофен – ностероид яллиғланишга қарши восита бўлиб, пропион кислотаси гуруҳи ҳосиласидир. Таъсир механизми простагландинлар синтезини ингибиция бўлиши билан боғлиқ. Оғриқ қолдирувчи ва яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади.
Фармакокинетикаси
Қон плазмаси ва тўқималардаги кетопрофеннинг даражаси тизза бўғимида жарроҳлик аралашувига ўтказилган 24 нафар пациентда аниқланган. Кетопрофен гель кўринишида тери юзасига кўп маротаба қўлланганидан сўнг қон плазмасида модданинг даражаси, кетопрофеннинг бир марталик перорал дозаси қабул қилингандан кейинги даражасига (490-3300 нг/г) нисбатан тахминан 60 баробар паст бўлган. Препарат суртилган соҳада унинг тўқималардаги даражаси гель ва перорал шакллари учун концентрация диапазони бир хил бўлган; бунда гель индивидлараро ўзгарувчанлик даражаси аҳамиятлича юқори бўлганлигини намойиш этган.
Кетопрофен сиртга қўлланганидан сўнг унинг биокираолишлиги перорал дозаси қабул қилингандан кейинги даражасининг тахминан 5% баҳоланган (сийдик билан чиқарилиши бўйича маълумотларга асосланган ҳолда). Плазма оқсиллари билан боғланиш даражаси тахминан 99% ни ташкил этади. Кетопрофен буйраклар орқали асосан глюкуронид конъюгати кўринишида чиқарилади.
ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ҲОЛАТЛАР
- анамнезида ёруғликка сезувчанлик реакциялари;
- кетопрофен, фенофибрат, тиапрофен кислотаси, ацетилсалицил кислотаси ёки бошқа ностероид яллиғланишга қарши препаратлар (НЯҚП)га, ёки ёрдамчи моддаларидан бирортасига нисбатан, астма, аллергик ринитнинг симптомлари каби маълум ўта юқори сезувчанлик реакциялари;
- анамнезида кетопрофен, тиапрофен кислотаси, фенофибрат, УФ-блокаторлари ёки ароматизатор моддаларга нисбатан терида кузатилган аллергик реакциялар;
- даволаниш вақтида ва даволаш тугаганидан сўнг 2 ҳафта давомида қуёш нурининг таъсирига, ҳатто қуёш иссиғи, шунингдек солярийда УБ-нурлари таъсирига учраган пациентлар;
- ҳомиладорликнинг учинчи уч ойлиги;
- терини, экзема ёки акне каби патологик ўзгаришлари бўлган пациентларда препаратни қўллаш мумкин эмас.
Препаратни терининг инфекцияланган соҳаларига ёки очиқ жароҳатларга, шиллиқ қаватларга, орқа тешик соҳаси ва гениталийга, кўзларга суртиш ёки окклюзион боғловлар остига қўллаш мумкин эмас.
НОЖЎЯ ТАЪСИРЛАРИ
Тез-тез эмас – терини қизариши, экзема, қичишиши ва ачишиши каби маҳаллий реакциялари; кам ҳолларда – фотосенсибилизация ва эшакеми.
ДОРИЛАРНИНГ ЎЗАРО ТАЪСИРИ
Ўзаро таъсир қилиш эҳтимоли кам, чунки препарат сиртга қўлланганидан сўнг унинг қон зардобидаги концентрацияси паст бўлади.
МАХСУС КЎРСАТМАЛАР
Гель ҳар сафар суртилганидан кейин қўлларни яхшилаб ювиш керак. Октокрилен сақловчи препаратлар бир вақтда қўлланганидан кейин тери реакциялари, жумладан терида реакциялар юзага келганида зудлик билан даволашни тўхтатиш керак. Гель билан бутун даволаш даври давомида ва даволаш тугаганидан сўнг 2 ҳафта давомида фотосенсибилизацияни ривожланиш ҳавфидан сақланиш мақсадида терининг ишлов берилган соҳаларини кийим билан ҳимоя қилиш тавсия этилади.