AЛТИКАМ
Теноксикам-Aлтикам препаратининг фаол моддаси, яллиғланишга қарши, оғриқ қолдирувчи ва иситмани туширувчи таъсирга эга, шунингдек тромбоцитлар агрегациясини ингибирлайди.
ТАРКИБИ
Лиофилизатли ҳар бир флакон қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: теноксикам – 20 мг;
ҚЎЛЛАНИЛИШИ
Остеоартрит, ревматоид артрит ва анкилозланувчи спондилит, ўткир подагра, мушаклардаги ўткир оғриқ, операциядан кейинги оғриқ ва дисменореянинг белгилари ва симптомларини даволаш учун қўлланади.
ҚЎЛЛАШ УСУЛИ ВА ДОЗАЛАРИ
Катталар
Ўткир подагра ва операциядан кейинги оғриқдан ташқари, барча кўрсатмалар учун теноксикамнинг дозаси 20 мг ни ташкил этади ва суткада бир марта айнан бир вақтда юборилади.
Операциядан кейинги оғриқда тавсия этиладиган дозаси суткада 40 мг ни ташкил этади
5 кун давомида юборилади.
Подагранинг ўткир ҳуружларида тавсия этиладиган дозаси 40 мг дан суткада бир марта
2 кун давомида ва суткада 20 мг дан навбатдаги 5 кун давомида қабул қилишдан иборат.
Қўллаш усули
Мушак ичига ёки вена ичига болюс ҳолида юбориш учун мўлжалланган тайёр эритмани тайёрланган заҳоти ишлатиш керак.
Янги тайёрланган эритма фақат бир марта қўллаш учун мўлжалланган.
Зарурат бўлганида даволаш теноксикамни дастлабки 1-2 кун давомида вена ичига ёки мушак ичига юбориш билан бошланиб, кейинчалик перорал қабул қилиш ёки ректал қўллашга ўтилади.
Препарат инфузия кўринишида юборилмайди.
ЧИҚАРИЛИШ ШАКЛИ
Инъекция учун эритма тайёрлаш учун лиофилизат 2 мл дан эритувчи билан мажмуада.
Лиофилизатли 3 флакон ва эритувчили 3 ампула контур уяли ўрамларда.
ФАРМАКОЛОГИК ҲУСУСИЯТЛАРИ
Фармакодинамикаси
Теноксикам Алтикам препаратининг фаол моддаси бўлиб, яққол ифодаланган яллиғланишга қарши, оғриқ қолдирувчи ва иситмани туширувчи таъсирларга эга, шунингдек тромбоцитлар агрегациясини ингибиция қилади. Теноксикам ҳам in vitro, ҳам in vivo шароитида циклооксигеназа (ЦОГ) ферментининг ҳар иккала изошаклларини ингибиция қилиш орқали простагландинлар биосинтезини бостиради.
In vitro шароитида одамнинг COS-7 ҳужайраларидан олинган ЦОГ изоферментларини ўрганиш, теноксикам ЦОГ-1 ва ЦОГ-2 изоферментларини тахминан тенг даражада, яъни ЦОГ-2/ЦОГ-1 нисбати 1,34 га тенглигини кўрсатган.
In vitro шароитида лейкоцитларни пероксидазага текшириш синамаси, теноксикам яллиғланган соҳада фаол кислородни ютувчи сифатида таъсир қилиши мумкинлигини кўрсатди.
Одамда тоғайни парчаланишини индукция қиладиган металлопротеиназалар (стромелизин ва коллагеназа) нинг кучли in vitro ингибитори ҳисобланади.
Фармакокинетикаси
Сўрилиши
Теноксикам мушак ичига юборилганидан ва ичга қабул қилинганидан сўнг унинг тўлиқ биокираолишлиги ўртасида фарқлар йўқ.
Мушак ичига юборилганидан сўнг 15 минут давомида плазмада модданинг миқдори максимал концентрацияга тенглашади ёки 90% ошади.
Тақсимланиши
Қонда препаратнинг 99% дан ортиқ қисми альбумин билан боғланган бўлади. Теноксикам синовиал суюқликка яхши ўтади, бироқ чўққи концентрацияларига плазмадагига нисбатан кечроқ эришилади.
Теноксикамни ўртача ярим чиқарилиш даври 72 соатни (59 дан 74 соатгача муддатни) ташкил этади.
ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ҲОЛАТЛАР
теноксикамга ёки ёрдамчи моддалардан бирортасига ўта юқори сезувчанлик. Алтикам препаратини шунингдек теноксикамга кесишган сезувчанлик потенциали мавжуд бўлганлиги туфайли, бошқа ностероид яллиғланишга қарши препаратлар (НЯҚП), жумладан ибупрофен ва аспиринга илгари юқори сезувчанлик реакциялари (астма, ринит, ангионевротик шиш ёки эшакеми симптомлари) кузатилган пациентларга қўллаш мумкин эмас;
анамнезида НЯҚП ёрдамида илгари даволаш билан боғлиқ, меъда-ичак йўлларидан қон кетиши ёки перфорация кузатилганлиги;
фаол пептик меъда-ичак яраси / қон кетиши ёки анамнезида қайталанувчи пептик яра / кон кетишини (тасдиқланган меъда-ичак яраси ёки қон кетишини иккита ва ундан ортиқ яққол ифодаланган ҳолатлари) кузатилганлиги;
оғир даражадаги юрак, жигар ва буйрак етишмовчилиги;
ҳомиладорликнинг III уч ойлигида препаратни қўллаш мумкин эмас.
НОЖЎЯ ТАЪСИРЛАРИ
Одатда нохуш реакциялар енгил даражада ва транзитор бўлганлиги хақида хабар берилган. Пациентларнинг катта бўлмаган қисмида нохуш реакциялар ривожланганлиги туфайли, даволашни тўхтатиш зарурати юзага келган.
Препарат парентерал қўлланганида яхши ўзлаштирилади.
Қон ва лимфа тизимлари томонидан: учраш тезлиги номаълум – анемия, агранулоцитоз, лейкопения, тромбоцитопения.
Иммун тизими томонидан: учраш тезлиги номаълум – ҳансираш, астма, анафилаксия, ангионевротик шиш каби юқори сезувчанлик реакциялари.
Моддалар алмашинуви ва озиқланиш томонидан: тез-тез эмас – иштаҳани йўқолиши.
Руҳият томонидан: тез-тез эмас – уйқуни бузилиши.
Нерв тизими томонидан: тез-тез эмас – бош айланиши, бош оғриғи.
Кўриш аъзолари томонидан: учраш тезлиги номаълум – кўришни бузилиши.
Эшитиш ва мувозанат аъзолари томонидан: тез-тез эмас – вертиго.
ДОРИЛАРНИНГ ЎЗАРО ТАЪСИРИ
Ацетилсалицилат ва салицилатлар
Салицилатлар теноксикамни оқсиллар билан боғланган жойидан сиқиб чиқариши ва шу орқали теноксикамнинг тақсимланиш ҳажми ва клиренсини ошириши мумкин. Шунинг учун нохуш реакциялар (айниқса меъда-ичак йўллари томонидан) ривожланиш ҳавфи юқори бўлганлиги туфайли, салицилатларни бир вақтда қўллашдан сақланиш керак.
Антитромбоцитар воситалар ва серотонинни қайта қамраб олинишини селектив ингибиторлари
Антитромбоцитар воситалар ва серотонинни қайта қамраб олинишини селектив ингибиторлари НЯҚП билан бир вақтда қўлланганида меъда-ичак йўлларидан қон кетишини юқори ҳавфи мавжуд.
Метотрексат
Метотрексатнинг токсиклиги ошиши мумкинлиги туфайли, у бир вақтда қўлланганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак, чунки НЯҚП метотрексатни организмдан чиқарилишини сусайтирадилар.
Зидовудин
НЯҚП ва зидовудин бир вақтда қўлланганида гематологик токсикликни юқори ҳавфи мавжуд. Гемофилия билан хасталанган ОИТВ-мусбат пациентларда, бир вақтда зидовудин ва ибупрофен билан даволанганда гемартрозлар ва гематомаларни ривожланиш ҳавфини кучайганлиги юзасидан далиллар мавжуд.
МАХСУС КЎРСАТМАЛАР
Теноксикам буйракларда простагландинлар синтезини бостиради, бу мувофиқ равишда, буйрак гемодинамикасига ва сув-туз мувозанатига нохуш таъсир қилишига олиб келиши мумкин. Буйрак етишмовчилигини ривожланиш ҳавфи бўлган пациентларнинг айрим гуруҳларида (кекса ёшдаги пациентлар ёки буйрак томонидан олдиндан касалликлари бўлган, қандли диабет, жигар циррози, декомпенсацияланган юрак етишмовчилиги, гиповолемияси бўлган пациентлар, диуретиклар ёки нефротоксиклик потенциали мавжуд бўлган дори препаратлари билан ёндош даволанаётган пациентлар) юрак ва буйрак функцияларини (қонда мочевина азотининг даражаси, креатининнинг концентрацияси, шишларни ҳосил бўлиши, тана вазнини ошиши ва бошқ.) синчков назоратини амалга ошириш керак. Ушбу пациентлар гуруҳи жиддий қон кетиши мумкинлиги туфайли операциядан олдинги ва операциядан кейинги даврларда алоҳида ҳавфга дучор бўладилар. Шунинг учун бундай пациентларни операциядан кейинги даврда ва тикланиш даврида синчков мониторингини ўтказиш талаб этилади.
Теноксикам ва НЯҚП, жумладан ЦОГ-2 нинг селектив ингибиторларини бир вақтда қўллашдан сақланиш керак.
Ҳомиладорликда ва лактация даврида қўлланилиши
Туғруқ потенциалига эга бўлган аёллар / контрацепция
Теноксикамни контрацепцияга таъсири юзасидан маълумотлар йўқ.
Лактация
Бир марталик дозани қўллаш юзасидан маълумотларга мувофиқ, теноксикамнинг фақат кўп бўлмаган миқдоригина (0,3% дан камроқ қисми) кўкрак сутига ажралиб чиқади. Лактация даврида, иложи борича, теноксикамни қўллашдан сақланиш керак. Препарат билан даволаниш вақтида эмизишни тўхтатиш керак.
Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Вертиго, бош айланиши ёки кўришни бузилиши каби нохуш реакциялар ривожланганида, автотранспорт ёки бошқа механизмларни бошқаришни рад этиш тавсия этилади.