ИНОСЕДA таблетка
Иноседа препарати бевосита вирусларга қарши иммуномодулятор таъсир кўрсатади.
ТАРКИБИ
Ҳар бир таблетка сақлайди: 500 мг инозин пранобекс.
ҚЎЛЛАНИЛИШИ
иммун статуси суст бўлган пациентларда вирусли этиологияли инфекцион касалликлари: грипп, парагрипп, ўткир респиратор вирусли инфекциялар, шу жумладан риновирусли ва аденовирусли инфекциялар, вирусли этиологияли бронхит, эпидемик паротит, қизамиқ;
Herpes simplex томонидан чақирилган герпетик инфекциянинг I ва II турлари (лаб, юз териси, оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати, қўл терисининг герпеси, офтальмогерпес, генитал герпес), Herpes (Varicella) zoster томонидан чақирилган герпетик инфекция (сувчечак, ўраб олувчи темиратки, шу жумладан иммун танқислиги бўлган пациентларда қайталанувчи темиратки);
одам папиллома вируси (ОПВ) томонидан чақирилган инфекциянинг 16 ва 18 турлари;
вирусли этиологияли ўткир ости склерозланувчи панэнцефалит;
иммунитети суст (хламидиоз) бўлган пациентларда нафас йўллари ва сийдик чиқариш тизимининг сурункали қайталанувчи инфекцияларда қўлланади.
ҚЎЛЛАШ УСУЛИ ВА ДОЗАЛАРИ
Иноседа препарати ичга, овқатдан кейин ва тенг вақтлар оралиғида қабул қилинади; зарурат бўлганида таблеткани бевосита қабул қилишдан олдин чайнаш, майдалаш ва/ёки кўп бўлмаган суюқликда эритиш мумкин. Даволаш давомийлиги индивидуал равишда, нозологияга, жараённинг оғирлиги ва қайталанишлар тезлигига қараб белгиланади;
ҚЎЛЛАНИЛИШИ: |
ҚЎЛЛАШ УСУЛИ ВА ДОЗАЛАРИ: |
|
6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга |
Катталар ва 12 ёшдан бошлаб болалар |
|
Грипп, парагрипп, ўткир респиратор вирусли инфекциялар |
50 мг/кг ҳисобида 3-4 марта 5-6 кун давомида |
2 таблеткадан суткада 3-4 марта 5-7 кун давомида |
Препарат касалликнинг симптомлари йўқолганидан сўнг яна 1-2 кун давомида қабул қилинади, зарурат бўлганида даволашни давом эттириш ва 7-8 кундан кейин такрорлаш мумкин. Энг юқори самарадорликка эришиш учун даволашни касалликнинг биринчи симптомлари пайдо бўлганида ёки касалликнинг биринчи суткаларида бошлаш афзал. |
||
Вирусли этиологияли бронхит |
50 мг/кг в 3-4 марта 2-4 хафта давомида |
2 таблеткадан суткада 3 марта 2-4 хафта давомида |
Эпидемик паротит |
70 мг/кг ҳисобида 3-4 марта 7-10 кун давомида |
|
Қизамиқ |
100 мг/кг ҳисобида 3-4 марта 7-14 кун давомида |
|
Оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати герпеси |
ўткир фазасида 70 мг/кг 3-4 марта 6-8 кун давомида, ўткир ости фазасида –50 мг/кг 3-4 марта ҳафтада 2 марта 6 ҳафта давомида қабул қилинади. |
ўткир фазасида суткада 4 март 2 таблеткадан бошланади, ўткир ости фазасида – 2 таблеткадан суткада 3 марта қабул қилинади |
Ўраб олувчи темиратки ва лабиал герпес |
50 мг/кг 3-4 марта 10-14 кун давомида |
2 таблеткадан суткада 3-4 марта 10-14 кун давомида |
Генитал герпес |
ўткир даврда 2 таблеткадан 3 марта 5-6 кун давомида; ремиссия даврида тутиб турувчи доза – 2 таблеткадан (1000 мг) суткада 1 марта – 6 ойгача вақт давомида |
|
Нимўткир склерозланувчи панэнцефалит |
50-100 мг/кг ҳисобида ҳар 4 соатда 6 марта қабулга 8-10 кун давомида буюрилади, 8 кунлик танаффусдан кейин ўртача оғирлик даражасида – қўшимча яна 1-3 курс, оғир даражасида – 9 курсгача буюрилади |
|
ОПВ томонидан чақирилган ўткир учли кондиломалар |
2 таблеткадан суткада 3 марта– 14-28 кун, криотерапия ёки СО2-лазер терапия билан мажмуада – 2 таблеткадан 3 марта 5 кун давомида, 1 ойлик интервал билан 3 курс буюрилади. |
|
Сийдик-таносил тизми ҳужайра ичи инфекциялари чақирувчи ўткир ва сурункали касаллигларида (хламидиоз) |
2 таблеткадан суткада 3-4 марта 2 хафтадан 3 ойгачон |
|
Инфекцион мононуклеоз |
Тана вазнига 50 мг/кг 3-4 махал 8 кун давомида |
|
Гепатит В |
2 таблеткадан 3–4 махал 15–30 кун давомида; кеин ушлаб турувчи доза — 2 таблеткадан (1000 мг) 1 махал 2–6 ой давомида |
|
Цитомегаловирус инфекцияси |
Тана вазнига 50 мг/кг 3-4 махал 25-30 кун давомида |
|
Иммунитети суст бўлган пациентларда нафас йўллари ва сийдик-таносил тизимининг сурункали қайталанувчи инфекциялар (мажмуавий даволаш таркибида) |
50 мг/кг в 3-4 приема 21 день (или 3 курса по 7-10 дней) |
По 2 таблетки 3-4 р/д, курс лечения от 2 недель до 3-х месяцев |
Иммунитети суст бўлган пациентларда |
даволаш курси 3 дан 9 ҳафтагача давоми этиши керак. |
|
ОРВИ касаллигини кучайиш даврида носпецифической профилактикаси учун |
50 мг/кг 3 махал, 3 марта хафтасига 4 хафта давомида |
|
ОРВИ билан оғриган бемор билан бевосита контакда бўлганда |
50-100 мг/кг 3 махал 5 кун давомида хар куни |
Кекса пациентларда қўлланиши
Пациентнинг ёшига қараб дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди.
ЧИҚАРИЛИШ ШАКЛИ
20 та таблетка
ФАРМАКОЛОГИК ҲУСУСИЯТЛАРИ
Фармакодинамикаси
Иноседа препарати (фаол модда – инозин пранобекс) бевосита вирусларга қарши иммуномодулятор таъсир кўрсатади. Бевосита вирусларга қарши таъсири вирус билан зарарланган ҳужайраларнинг рибосомалари билан боғланиши билан ифодаланади, бу вирусдаги и-рибонуклеин кислотаси (РНК) синтезини секинлаштиради (транскрипция ва трансляцияси ишдан чиқади) ва РНК ва дезоксирибонуклеин геномли вируслар репликациясини сусайишига олиб келади; билвосита таъсири эса интерферон ҳосил бўлишини кучли индукцияси билан тушунтирилади.
Иммуномодулятор самараси Т-лимфоцитларга таъсири (цитокинлар синтезини фаоллашуви) ва макрофагларнинг фагоцитар фаоллигини ошиши билан боғлиқ. Препаратнинг таъсирида пре-Т-лимфоцитларнинг дифферециацияси кучайиб, митогенлар томонидан индукцияланган Т- ва В-лимфоцитларни пролиферацияси рағбатланади, Т-лифоцитларнинг функционал фаоллиги, шу билан бирга уларни лимфокинларни синтезлаш ҳусусияти ошади, Т-хелперлар ва Т-супрессорларнинг субпопуляциялари ўртасидаги нисбат нормаллашади. Иноседа лимфоцитлар томонидан интерлейкин-2 ишлаб чиқарилишини аҳамиятли кучайтиради ва лимфоид ҳужайраларига ушбу интерлейкин учун рецепторларни экспрессиясига ёрдам беради. Соғлом одамларда табиий киллерлар (NK-ҳужайралар) нинг фаоллигини рағбатлантиради, антигенни фагоцитози, процессинги ва презентациясига макрофагларнинг фаоллигини рағбатлантиради, бу даволашнинг биринчи куниданоқ организмда антитело ишлаб чиқарувчи ҳужайраларни ошишига ёрдам беради. Шунингдек интерлейкин-1 синтезини, микробицидликни, мембрана рецепторларини экспрессиясини ва лимфокитлар ҳамда хемотаксик омилларга нисбатан реакция қилиш ҳусусиятини рағбатлантиради. Герпетик инфекцияда герпесга қарши махсус антителоларни ишлаб чиқарилиши тезлашади, қайталанишларни клиник намоён бўлиши ва тезлиги камаяди. Препарат шунингдек инфекцияланган ҳужайраларда РНК ва оқсил синтезини вирусдан кейинги сусайишини бартараф қилади, бу айниқса организмнинг иммун ҳимояси жараёнларида машғул бўлган ҳужайралар учун муҳимдир. Бундай комплекс таъсир қилиши натижасида организмга нисбатан вирус юкламаси камаяди, иммун тизимининг фаолияти нормаллашади, ҳусусий интерферонлар синтези аҳамиятли даражада фаоллашади, бу инфекцион касалликларга чидамлиликни ошишига ва инфекция ўчоғи пайдо бўлганида уни тез локализация бўлишига ёрдам беради.
Фармакокинетикаси
Сўрилиши: инозин пранобекс юқори биокираолишликка эга, тез сўрилади.
Тақсимланиши: ичга қабул қилинганидан сўнг плазмада максимал концентрациясига 1 соатдан кейин эришилади, фармакологик таъсири тахминан 30 минутдан кейин намоён бўлади ва 6 соатгача вақт давомида ушланиб туради.
Биотрансформацияси ва элиминацияси: инозин пурин нуклеозидлари учун хос бўлган цикл бўйича метаболизмга учраб, сийдик кислотасини ҳосил қилади, бошқа компонентлари буйраклар орқали глюкурон ва оксидланган ҳосилалар шаклида, шунингдек ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Организмда кумуляцияси аниқланмаган. Препарат ва унинг метаболитларини тўлиқ чиқарилиши 48 соатдан кейин кузатилади.
ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ҲОЛАТЛАР
препаратнинг бирор-бир компонентига ўта юқори сезувчанлик;
подагра, қонда ва сийдикда сийдик кислотасининг концентрацияси юқори бўлган пациентлар;
сийдик тош касаллиги
оғир даражадаги буйрак етишмовчилиги III даражаси;
6 ёшгача бўлган болалар (“таблетка” дори шакли учун) да қўллаш мумкин эмас
НОЖЎЯ ТАЪСИРЛАРИ
Қон зардоби ва сийдикда сийдик кислотасининг концентрациясини, инозинни метаболизми оқибатида юзага келган, ўткинчи ошиши; бош оғриқлари, бош айланиши, кўнгил айниши, қусиш, эпигастрийда оғриқ, аллергик реакциялар: қичишиш, тери тошмаси, толиқиш, ҳолсизлик, бўғимда оғриқлар, қонда аминотрансферазалар, ишқорий фосфатаза ёки азотнинг фаоллигини ошиши, гиперурикемия; асабийлик, уйқучанлик ёки уйқусизлик, диарея, қабзиятлар, полиурия.
ДОРИЛАРНИНГ ЎЗАРО ТАЪСИРИ
Иммуносупрессор воситалар Иноседанинг иммуностимулятор таъсирини сусайтириши мумкин. Препаратни ксантиноксидаза ингибиторлари, сийдик кислотасини чиқарилишини оширадиган воситалар ёки сийдик ҳайдовчи воситаларни бир вақтда қабул қилаётган пациентларга эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
МАХСУС КЎРСАТМАЛАР
Иноседа сийдик кислотасигача метаболизмга учрайди. 14 кундан ортиқ вақт давомида узлуксиз даволанганда қон зардобида ва сийдикда сийдик кислотасининг даражасини назорат қилиш керак, 21 кундан ортиқ вақт давомида даволанганда жигар ва буйрак фаолиятини (трансаминазаларнинг фаоллиги, креатининнинг даражаси), периферик қон таркибини ҳар ой назорат қилиш мақсадга мувофиқдир. Агар даволаниш вақтида сийдик кислотасининг даражаси ошса, пациентларга унинг даражасини пасайтирувчи препаратларни буюриш мумкин.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши
Ҳомиладорликда ва лактация даврида Иноседа препаратини қўллаш тажрибаси йўқлиги сабабли, ушбу пациентлар гуруҳида препаратни қўллаш тавсия этилмайди.
Педиатрияда қўлланиши
6 ёшгача бўлган болаларга препаратни қўллаш мумкин эмас (“таблетка” дори шакли учун).
ҚЎЛЛАНИЛИШИ
Препарат нафас йўлларининг орқага қайтувчан обструкциясида таъсири тез (тахминан
5 минут) бошланиши билан бронхларни қисқа муддат (4-6 соат) давомида кенгайтириш учун мўлжалланган. Препарат айниқса астманинг симптомларини бартараф қилиш учун ва олдини олиш учун тўғри келади.
Препаратни астманинг симптомлари ривожланганида, уларни бартараф қилиш учун ва пациент астма ҳуружларини тез ривожланишига шубҳа қилган ҳолатларда (масалан, жисмоний юкламадан олдин ёки аллергенни узлуксиз таъсиридан олдин), уларни олдини олиш учун қўллаш керак. Вентакорт енгил, ўртача ёки оғир даражадаги астмада, препаратни қўллаш, тизимли даволаш учун мўлжалланган ингаляцион кортикостероидларни юбориш ва қўллашни кечикишига олиб келмаган шароитларда, симптомларни бартараф қилиш учун заҳира препарати сифатида айниқса муҳим ҳисобланади.