ТАРКИБИ

Препаратининг 1 капсуласи қуйидагиларни сақлайди:

Валериананинг қуруқ экстракти                   125 мг;

Қалампир ялпизнинг қуруқ экстракти           25 мг;

Лимонўтнинг қуруқ экстракти                        25 мг.

  

ҚЎЛЛАНИЛИШИ

Тинчлантирувчи восита сифатида Вамелан қуйидаги ҳолатларда буюрилади:

- кучли нерв қўзғалувчанлигида;

- нерв тизимини зўриқишида;

- таъсирчанликда;

- хавотирлик, тушкунлик ҳиссида;

- уйқуни бузилишларида ва уйқусизликда қўлланади.

 

ҚЎЛЛАШ УСУЛИ ВА ДОЗАЛАРИ

Катталарга ва 12 ёшдаги ва ундан ошган болаларга одатда 1-2 капсуладан суткада 2-3 марта буюрилади.

Уйқусизликда препаратнинг дозаси 1-2 капсулани ташкил этади - уйқудан бир-икки соат олдин қабул қилинади.

 

ЧИҚАРИЛИШ ШАКЛИ

Вамелан препарати тўқ-яшил рангли юмшоқ желатин капсулалар кўринишида чиқарилади. 15 юмшоқ желатина капсула блистерга жойланган. 2 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

 

ФАРМАКОЛОГИК ҲУСУСИЯТЛАРИ

Вамелан – седатив таъсирга эга бўлган мажмуавий фитопрепарат. Унинг таркибига учта компонент - доривор ўсимликлар: валериана, қалампир ялпиз ва лимонўт экстрактлари киради.

Валериана экстракти седатив хусусиятларга эга, руҳий толиқиш ва неврастения учун хос бўлган зўриқиш ва таъсирчанликни камайтиради. Уйқусизликда меъёрий уйқуни тиклайди. Спазмолитик таъсир кўрсатади.

Қалампир ялпиз экстракти меъда-ичак йўлларининг силлиқ мушакларига спазмолитик таъсир кўрсатади, шунингдек сафро ҳайдовчи ва карминатив таъсирга эга, енгил уйқусизликда самарали.

Лимонўт экстракти, таркибида эфир мойлари мавжудлиги туфайли, ўзининг ёқимли специфик ҳиди ва таъмига эга. Лимонўтнинг эфир мойлари оғриқни ва тиришишларни бартараф қилади. Мана шу ҳусусияти туфайли лимонўт санчиқларда спазмолитик ва оғриқ қолдирувчи восита сифатида кенг қўлланади. Лимонўтнинг эфир мойлари шунингдек тинчлантирувчи таъсир кўрсатади, неврастения билан хасталанган беморларда кўпинча пасайган иштаҳани оширади.

 

ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ҲОЛАТЛАР

- препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик;

- 12 ёшгача бўлган болаларга қўллаш мумкин эмас.

 

НОЖЎЯ ТАЪСИРЛАРИ

Кам ҳолларда: аллергик реакциялар, ҳолсизлик.

Узоқ муддат қўлланганида қабзият кузатилади.

 

ДОРИЛАРНИНГ ЎЗАРО ТАЪСИРИ

Бир вақтда қўлланганида Вамелан марказий нерв тизимининг фаолиятига сусайтирувчи таъсир кўрсатувчи препаратларнинг таъсирини кучайтиради.

 

МАХСУС КЎРСАТМАЛАР

Вамелан препаратини қўллаш давомийлиги чекланмаган. Препарат бекор қилинганида абстиненция синдроми ривожланмайди.

Препарат уйқуни бузилиши ва нерв қўзғалувчанлигини енгил шаклларида қўлланади.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида препаратни фақат шифокорнинг кўрсатмаси ва кузатуви остида қўллаш мумкин.

Автомобилни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Даволаниш вақтида автотранспортни хайдаш ва диққатни юкори жамлаш ҳамда психомотор реакциялар тезлигини талаб этувчи бошқа потенциал хавфли фаолият турларини бажаришда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.