ТАРКИБИ

10 мл сироп қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар:

А витамини (ретинол пальмитати шаклида)         1500 ХБ;

В1 витамини (тиамин гидрохлориди)                     1,0 мг;

В2 витамини (рибофлавин натрий фосфати)         1,2 мг;

В6 (пиридоксин гидрохлориди)                              1,5 мг;

С витамини (аскорбин кислотаси)                         60,0 мг;

D3 витамини (холекальциферол)                           400 ХБ;

РР витамини (никотинамид)                                   12,0 мг;

Е витамини (α-токоферол ацетати)                       7 ХБ;

В12 витамини (цианокобаламин)                           1,5 мкг;

В9 витамини (фолат кислотаси)                             0,1 мг;

В5 витамини (декспантенол)                                  2,0 мг;

 

ҚЎЛЛАНИЛИШИ

- авитаминоз ва гиповитаминозларни олдини олиш;

- жисмоний ва ақлий ҳаракатларни ошиши;

- алмашинув жараёнларини нормаллаштириш;

- ўтказилган касалликлардан кейинги тикланиш даври;

- организмни инфекцион ва шамоллаш касалликларига қаршилигини ошириш учун қўлланади.

 

ҚЎЛЛАШ УСУЛИ ВА ДОЗАЛАРИ

1 ёшгача бўлган болаларга препарат шифокор белгилаган дозада қўлланади.

1 ёшдан 3 ёшгача бўлган болаларга: суткада 5 мл дан буюрилади.

4 ёшдан 10 ёшгача бўлган болаларга: суткада 10 мл дан буюрилади.

10 ёшдан ошган болалар ва катталарга: суткада 10-20 мл дан буюрилади.

Даволаш курси 1-2 ойни ташкил этади. Такрорий даволаш курси – шифокор билан маслаҳатлашгандан кейин буюрилади.

 

ЧИҚАРИЛИШ ШАКЛИ

Ичга қабул қилиш учун сироп 100 мл флаконларда.

 

ФАРМАКОЛОГИК ҲУСУСИЯТЛАРИ

Сановит – кўпвитаминли мажмуавий препарат бўлиб, таъсири унинг таркибига кирувчи компонентларнинг самараси билан ифодаланади.

Витаминлар биокимёвий ва физиологик жараёнларнинг катализатори ва бошқарувчиси сифатида моддалар алмашинувида иштирок этади.

А витамини оксидланиш-қайтарилиш жараёнларида, оқсиллар синтезини бошқарилишида иштирок этади, хужайра ва субхужайра мембраналар фаолиятлари, моддалар алмашинувини нормал кечишига ёрдам беради; янги хужайраларни ўсиши учун зарур, қариш жараёнини секинлаштиради.

В1 витамини организмнинг ўсиши ва ривожланишига ёрдам берувчи хужайра энергетикидир, ақлий ва жисмоний иш қобилиятни оширади, детоксикацион таъсир кўрсатади, шунингдек нерв тўқимасининг метаболизмини яхшилайди. Тиамин айниқса нерв ва мушак тўқималарида карбонсувлар ва энергия алмашинувида, муҳим роль ўйнайдиган қатор ферментларнинг коферментларини қурилишида иштирок этади. Тиамин етишмовчилиги бери-бери (специфик полиневрит) ва Вернике (полиневрик психоз) синдромларини ривожланишига олиб келади.

В2 витамини хужайра нафаси ва кўриш жараёнларининг муҳим каттализаторидир. Рибафлавин оксидланиш-қайтарилиш жараёнларини бошқариб оқсил, ёғ ва углеводлар алмашинувида иштирок этади, ДНК ни шаклланишида муҳим роль ўйнайди, гемоглобин синтезида иштирок этади, тўқималар (шу жумладан, тери хужайралари) регенерацияси жараёнларига, хужайраларда трофик бузилишларни тўғриланишига ёрдам беради.

В6 витамини ақлий ва жисмоний иш қобилиятини оширади, қондаги глюкоза миқдорини бошқаради, қалқонсимон без, буйрак усти безлари ва жинсий безларнинг фаолиятини нормаллаштиради, мия тўқималарида модда алмашинувини яхшилайди, нерв тизимини мустаҳкамлайди, антидепрессант ҳисобланади.

С витамини кучли тикловчи хусусиятларга эга, хусусан, атроф-муҳитнинг токсик моддаларини зарарсизлантирувчи ферментларни тиклайди. Коллаген (томирлар, пайлар, боғламлар ва суякларнинг структур компонентларидан бири) синтези учун, ёғларни ҳазм бўлишига хизмат қилувчи, шунингдек перистальтикани кучайтирувчи холестеринни сафро кислоталарига айлантириш учун зарур.

D3 витамини кальцийни боғловчи оқсиллар синтезини рағбатлантириб, кальцийни ингичка ичакда сўрилишини оширади, буйрак найчаларида кальцийни қайта сўрилишини оширади. D3 витамини I тур коллаген ва матрица оқсиллари синтезини ошириш йўли билан остеобластлар синтезини фаоллаштириши ёрдамида, суяк тўқимасини қайта моделланиш жараёнларини фаоллаштиради. Қалқонсимон без, қалқонсимон без олди безлари ва жинсий безларнинг функционал ҳолатига таъсир қилади, скелет суякларининг кальцификациясини таъминлайди.

РР витамини хужайра нафаси ва оқсиллар алмашинувида иштирок этувчи, олий нерв фаолияти ва овқат ҳазм қилиш фаолиятларини бошқарувчи ферментларнинг таркибига киради.

Е витамини антиосидант модда бўлиб, хужайраларни шикастланиш ва қаришдан ҳимоя қилади, эркин радикаллар ҳосил бўлишига тўсқинлик қилади, мушак фаолияти ва жинсий безлар фаолиятини рағбатлантиради. Хужайралараро модда, бириктирувчи тўқиманинг толалари, томирлар ва овқат ҳазм қилиш йўлларининг силлиқ мушакларини шаклланишида иштирок этади.

В12 витамини иммуномодулловчи, аллергияга қарши, антиатеросклеротик таъсирга эга, артериал қон босимни нормаллаштиради, нерв тўқимаси структурасини тиклайди, репродуктив фаолиятни яхшилайди, иштаҳани оширади. В12 витамини турли аминокислоталар синтезида иштирок этади, нерв тизими, жигар фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади, қон ивиш жараёнлари, углеводлар ва липидлар алмашинуви фаоллаштиради.

В9 витамини тўқималарни ўсиши, ривожланиши ва пролиферацияси, хусусан, қон ҳосил бўлиши ва эмбриогенез жараёнларини нормал кечиши учун зарур, ақлий ва жисмоний иш қобилиятини оширади, меъдада хлорид кислотасини ҳосил бўлишини рағбатлантиради.

В5 витамини А коферментининг таркибига киради (ферментларнинг фаоллигини намоён бўлиши учун зарур бўлган оқсил бўлмаган табиатли органик бирикма). Углеводлар ва ёғларни ацетилланиши ва оксидланиши, ўт кислоталарини синтези, гормонларни синтезида муҳим роль ўйнайди.

Фармакокинетикаси

Сановит препаратининг таъсири унинг таркибига кирувчи компонентларнинг умумий таъсири билан боғлиқ, шунинг учун кинетик кузатишларни ўтказиш имкони йўқ; маркерлар ёки биотекширувлар ёрдамида барча компонентларини кузатиш мумкин эмас.

 

ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ҲОЛАТЛАР

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

 

НОЖЎЯ ТАЪСИРЛАРИ

Аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

 

ДОРИЛАРНИНГ ЎЗАРО ТАЪСИРИ

Препаратнинг таркибидаги В6 витамини леводопанинг самарадорлигини камайтиради.

Таркибига минерал мой кирувчи сурги дори воситалари ва колестирамин A, D ва Е витаминларнинг ўзлаштиришини камайтиради.

Фторурацил, винбластин, блеомицин, цисплатин А, В1 ва В6 витаминларнинг ўзлаштирилишини издан чиқаради.

Пенициллин, изониазид В1 витамини организмдан чиқарилишини кучайтириб, унинг самарадорлигини пасайтиради.

Изониазид пиридоксиннинг самарадорлигини пасайтиради.

Е витамини юрак гликозидлари, гипокортикостероидлар ва ностероид яллиғланишга қарши воситаларнинг самарасини кучайтиради.

Сановит препаратининг таркибидаги аскорбин кислотаси сульфаниламидлар гуруҳи мансуб бўлган микробларга қарши воситаларнинг фармакологик таъсири ва ножўя самараларини кучайтиради.

Сановитни препаратини, дозани ошириб юборилишини олдини олиш мақсадида, бошқа поливитамин воситалар, айниқса таркибида А ва D витаминларни сақловчи препаратлар билан бирга қўллаш тавсия этилмайди.

 

МАХСУС КЎРСАТМАЛАР

Тавсия этилган дозаларни ошириш мумкин эмас.

Сийдик тўқ сариқ рангга бўялиши мумкин, бу ҳолат препаратнинг таркибидаги рибофлавин билан боғлиқ.

Аллергик реакциялар пайдо бўлганида препаратни бекор қилиш керак.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Ҳомиладорлик ва лактация даврида Сановит препаратини қўллаш мумкинлиги хақидаги масала шахсий равишда ҳал қилинади.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.