РЕЙТОИЛ
Рейтоил иммунитетни рағбатлантирувчи, антигипертензив, антиатеросклеротик, яллиғланишга қарши ва псориазга қарши таъсир кўрсатади.
ТАРКИБИ
Ҳар бир капсула қуйидагиларни сақлайди:
балиқ ёғи (EPA/DHA 30%) 1000 мг;
янги униб чиққан буғдой поясидан олинган мой 100 мг.
ҚЎЛЛАНИЛИШИ
Қуйидаги ҳолатларда олдини олиш ва комплекс даволаш учун қўлланади:
гипертриглицеридемия;
турли генезли артрозлар ва артритлар;
аутоиммун касалликлар: тарқоқ склероз, тизимли склеродермия, ревматоид артрит;
суякларнинг касалликлари (шу жумладан суяк синишлари, остеомиелит ва остеопороз);
меъда ва 12-бармоқ ичак яра касаллиги;
ҳавфли ўсмалар;
қандли диабет;
нерв тизимининг турли касалликларида кузатиладиган когнитив бузилишлар;
тери касалликлари (шу жумладан псориаз, экзема, нейродермит ва трофик яралар).
Препарат ҳомиладор аёлларда шифокорнинг кўрсатмаси бўйича онанинг соғлиғини ва ҳомилани тутиб туриш учун қўлланиши мумкин.
ҚЎЛЛАШ УСУЛИ ВА ДОЗАЛАРИ
Рейтоил препарати ичга 1 капсуладан кунига 2-3 марта овқатланиш вақтида ёки овқатдан кейин, чайнамасдан, сув билан қабул қилинади.
Даволаш курси камида 3 ойни ташкил этади. Такрорий даволаш курслари шифокорнинг кўрсатмасига кўра буюрилиши мумкин.
ЧИҚАРИЛИШ ШАКЛИ
Юмшоқ желатин капсулалар №20
ФАРМАКОЛОГИК ҲУСУСИЯТЛАРИ
Фармакодинамикаси
Рейтоил препаратининг фармакологик таъсири омега-3 оиласига мансуб бўлган ярим тўйинган ёғ кислоталарини (эйкозапентаен (ЕРА) ва докозагексаен (DHA)) Е витаминини табиий манбаи билан мажмуасига боғлиқ.
Препарат иммунитетни рағбатлантирувчи, антигипертензив, антиатеросклеротик, яллиғланишга қарши ва псориазга қарши таъсир кўрсатади.
Гиполипидемик таъсирини асосида ацил-коэнзим А:1,2-диацилглицерол ацилтрансферазани ингибиция бўлиши, жигарда митохондриал ва пероксисомал бета-оксидланишни ошиши, жигарда липогенезни пасайиши, плазмада липопротеин липазаларнинг фаоллигини шиши ётади. Жигарда триглицеридлар синтезини пасайтиради, ёғ кислоталари этерификациясини ингибиция қилади.
Препаратнинг антиагрегант таъсири унинг таъсири остида хужайраларнинг мембраналаридаги липидлар, шу жумладан, эритроцитларнинг мембраналаридаги липидлар таркибини ўзгариши билан боғлиқ бўлиб, уларда арахидон кислотасининг миқдорини камайиши ва эйкозапентаен кислотасининг даражасини ошиши билан характерланади. Бунинг оқибатида тромбоксан А2 ва тромбоцитлар агрегациясини кучайтирувчи бошқа икки тўйинмаган эйкозаноидлар (арахидон кислотасининг ҳосилалари) синтезини пасайиши ва эйкозапентаен кислотасидан тромбоксан А3 ни ва бошқа проагрегант самарага эга бўлмаган уч тўйинмаган эйкозаноидлар синтезини ошиши ривожланади.
Ярим тўйинмаган ёғ кислоталарининг ушбу комплекси липидлар алмашинувини меъёрлаштиради, қонда холестериннинг даражасини пасайтиради, қоннинг реологик хусусиятларини ва бош мияда қон айланишини яхшилайди.
Омега-3 оиласига мансуб ярим тўйинмаган ёғ кислоталари ҳомилани ривожланиши учун муҳим, DHA тўр парда ва бош миянинг муҳим структур элементи ҳисобланади. Ҳомиладорлик даврида препаратни қабул қилиш муддатидан олдин кузатиладиган туғруқлар ҳавфини, шунингдек болаларда астма ва аллергик касалликларни ривожланишини камайтиради.
Янги униб чиққан буғдой поясидан олинган мой Е витаминининг манбаи бўлиб, бу препаратнинг антиоксидант хусусиятларини намоён қилади, тўқима нафаси ва тўқималар метаболизмининг бошқа муҳим жараёнларида иштирок этади, тўқима ва хужайраларни, эркин радикалларнинг ҳаддан ташқари кўп миқдори ва липидларнинг перекисли оксидланиш маҳсулотларини шикастловчи таъсиридан ҳимоя қилади.
ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ҲОЛАТЛАР
Препаратнинг фаол моддасига ёки ёрдамчи компонентларидан бирортасига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
НОЖЎЯ ТАЪСИРЛАРИ
Аллергик реакциялар пайдо бўлиши мумкин
ДОРИЛАРНИНГ ЎЗАРО ТАЪСИРИ
А витамини, аскорбин кислотаси, тиамин, рибофлавин, пиридоксин, магний препаратлари препаратнинг таъсирини кучайтирадилар.
Рейтоил препаратини фибратлар (клофибрат, ципрофибрат, фенофибрат, этофибрат, гемфиброзил) билан мажмуада қўллаш тавсия этилмайди.
МАХСУС КЎРСАТМАЛАР
Рейтоил препаратини қабул қилиш вақтида таркибида Е витаминини сақловчи бошқа дори воситаларини қабул қилиш тавсия этилмайди.
Ҳомиладорлик ва лактацияда қўлланилиши
Ҳомиладорлик ва лактация даврида препаратни фақат шифокорнинг кўрсатмаси бўйича қабул қилиш керак.
Автомобилни ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Рейтоил автомобилни ҳайдаш ва психомотор реакцияларнинг юқори тезлигини талаб этувчи ишларни бажариш қобилиятига таъсир қилмайди.