таркиби

Асалари сути

20 мг

Аскорбин кислотаси

150 мг

Женьшень экстракти

40 мг

Фолат кислотаси

0,5 мг

Ўстирилган буғдой майсаси ёғи

50 мг

Кальций пантотенати

10 мг

Сафлор ёғи

30 мг

Орат кислотаси

10 мг

L-Аргинин

20 мг

Макроэлементлар:

 

L-Лизин

20 мг

Калий

8 мг

Деанол битартрати

25 мг

Кальций

50 мг

Соя лецитини

90 мг

Фосфор

38,71 мг

Метионин

74 мкг

Микроэлементлар:

Бутилланган гидрокситолуен

1 мг

Темир

14 мг

Гул чанги

25 мг

Фтор

0,2 мг

Витаминлар:

Магний

1 мг

А витамин пальмитати

5000 ХБ

Мис

2 мг

Д3 витамини (холекальциферол)

400 ХБ

Йод

150 мкг

Е витамини

180 мг

Марганец

2,5 мг

Биотин

0,2 мг

Молибден

186 мкг

В1 витамини

5 мг

Рух

15 мг

В2 витамини

5 мг

Селен

50 мкг

В6 витамини

4 мг

Хром

100 мкг

В12 витамини

15 мкг

Никель

4 мкг

Никотинамид

20 мг

Бор

130 мкг

қўлланилиши

- катталар ва 12 ёшдан ошган болаларда гипо- ва авитаминозларни даволаш ва олдини олишда;

- ақлий ва жисмоний иш қобилиятини пасайиши, ҳолсизлик, диққатни жамлаш қобилиятини пасайишида;

- соғайиш жараёнларини тезлаштириш учун, хусусан оғир касалликлар, жарроҳлик операциялари ва радиотерапиядан кейин;

- турлича ривожланган анемияда;

- спортчиларнинг жисмоний чидамлилигини ошириш учун;

- стресс оқибатларини олдини олиш учун;

- аёллардаги климактерик даврда;

- эркаклар импотенциясида;

- жинсий астения ва бепуштликда;

- жинсий етилиш давридаги витаминларга бўлган талаб юқори бўлганида;

- парҳезга қатъий риоя қилувчи шахслар учун;

- мувозанатланмаган ва сифатсиз овқатланишда;

- сочларни тўкилиши ва синувчанлигида;

- неврозлар, қандли диабет, бўғимларни яллиғланиш касалликлари, кўз ва тери касалликлари ва бошқа сурункали касалликларда;

- организмнинг умумий қаршилигини ошириш учун қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Кунига ёки кунора бир капсуладан нонуштадан кейин қабул қилинади.

Тавсия этилган даволаш курси 2-3 ҳафтани ташкил этади.

Бошқа ҳолатларда шифокор тавсияси бўйича қабул қилиш керак.

 

чиқарилиш шакли

Капсулалар №12

ФАРМАКОЛОГИК ҲУСУСИЯТЛАРИ

Полижен таркибида организмни нормал фаолият кўрсатиши учун зарур бўлган витаминлар, минерал моддалар ва аминокислоталарнинг мувозанатланган мажмуаси, шунингдек инфекцион, ҳамда шамоллаш касалликларига, атроф-муҳитнинг зарарли таъсирларига нисбатан организмнинг қаршилигини оширадиган ва организмнинг умумий тонусини оширадиган биологик фаол моддаларни сақлайди.

Организмда турли биокимёвий жараёнларда фаол иштирок этадиган витаминларнинг рационал танлаб олинган мажмуаси организмга ҳар томонлама ижобий биологик таъсир кўрсатади; минерал моддалар, табиий кимёвий элементлар организмда табиий кимёвий мувозанатни таъминлайди.

Препаратнинг таркибига кирувчи аминокислоталар тўқима оқсиллари, ферментлар, гормонлар ва бошқа биологик муҳим бирикмаларни синтези учун асосий қурилиш материали ҳисобланади.

 

ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ҲОЛАТЛАР

- препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлиги бўлган пациентларга;

- 12 ёшгача бўлган болаларга қўллаш мумкин эмас.

 

НОЖЎЯ ТАЪСИРЛАРИ

Тавсия этилган дозаларда қўлланганида ножўя таъсирлари кам ривожланади.

Айрим ҳолларда бош оғриғи, бош айланиши, тахикардия, аллергик реакциялар (эшакеми) намоён бўлиши мумкин.

Яққол ифодаланган ножўя реакциялар ривожланганида препаратни бекор қилиш керак.

 

ДОРИЛАРНИНГ ЎЗАРО ТАЪСИРИ

Ҳозирги кунгача Полижен препаратини бошқа дори воситалари билан клиник аҳамиятли ўзаро таъсири аниқланмаган.

Бошқа витамин ва минерал препаратлари билан бир вақтда буюрилмайди.

 

МАХСУС КЎРСАТМАЛАР

Полижен препаратини куннинг иккинчи ярмида қабул қилиш тавсия этилмайди.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Полижен препаратини ҳомиладорлик ва лактация даврида қабул қилиш тавсия этилмайди.

Агар бундай даволашни ўтказиш зарур бўлса, у ҳолда қатъий кўрсатмалар бўйича ва шифокорнинг синчков кузатуви остида ўтказилади.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.