ТАРКИБИ

ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

Витаминлар

А витамини (ретинол ацетати)                                          800 мкг;

В1 витамини (тиамин нитрати)                                              3,3 мг;

В2 витамини (рибофлавин)                                                     4,2 мг;

В3 витамини (никотинамид)                                                   48 мг;

В5 витамини (кальций пантотенати)                                      18 мг;

В6 витамини (пиридоксин гидрохлориди)                          4,2 мг;

В9 витамини (фолат кислотаси)                                         400 мкг;

В12 витамини (цианокобаламин) 0,1% ли маннитда            3 мкг;

С витамини (аскорбин кислотаси)                                       160 мг;

D3 витамини (холекальциферол)                                           5 мкг;

Е витамини (dl-α-токоферол ацетати)                                   15 мг;

Н витамини (биотин)                                                             150 мкг.

Микро- ва макроэлементлар

темир (темир фумарати шаклида)                                          14 мг;

магний (магний оксиди шаклида)                                     56,25 мг;

марганец (марганец сульфати моногидрати шаклида)        2 мг;

молибден (натрий молибдати дигидрати шаклида)          50 мкг;

мис (мис сульфати пентагидрати шаклида)                            1 мг;

селен (селен ачитқилари шаклида)                                     55 мкг;

рух (рух сульфати моногидрати шаклида)                            10 мг;

хром (хром хлориди гексагидрати шаклида)                      40 мкг.

Аминокислоталар

L-лейцин                                                                                 19,5 мг;

L-лизин (L-лизин гидрохлориди шаклида)                            15 мг;

L-изолейцин                                                                            11,5 мг;

L-валин                                                                                    10,5 мг;

L-фенилаланин                                                                          10 мг;

L-тирозин                                                                                  9,5 мг;

L-цистеин (L-цистеин гидрохлориди

моногидрати шаклида)                                                           6,3 мг;

L-треонин                                                                                  8,5 мг;

L-гистидин (L-гистидин гидрохлориди

моногидрати шаклида)                                                               6 мг;

L-метионин                                                                                3,2 мг.

 

ҚЎЛЛАНИЛИШИ

Қуйидагиларда минерал моддалар ва аминокислоталар етишмовчилигини, гиповитаминозларни профилактикаси:

турлича ривожланган астеник ҳолатларда, умумий ҳолсизликда ва толиқишда, иммунитет пасайганида, сурункали чарчоқликда;

узоқ давом этган касалликлар, шу жумладан мавсумий касалликлардан сўнг соғайиш даврида, операциядан кейинги даврда, антибиотикотерапия ва специфик терапиядан кейин;

жадал ақлий ва жисмоний зўриқишлар даврида;

етарли бўлмаган ва мувозанатланмаган овқатланишда;

экологик нохуш районларда яшовчи шахсларда қўлланади;

 

ҚЎЛЛАШ УСУЛИ ВА ДОЗАЛАРИ

Лувитан Лонг Акшн ичга, эрталаб, овқатланиш вақтида етарли миқдордаги суюқлик билан қабул қилинади.

Катталар ва 8 ёшдан бошлаб болаларга суткада 1 таблеткадан буюрилади.

Тавсия этилган суткалик дозани ошириш мумкин эмас.

  

ЧИҚАРИЛИШ ШАКЛИ

Ажралиб чиқиши узайтирилган, плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

10 таблеткадан блистерда. 3 та блистер тиббиётда қўлланишига доир йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

 

ФАРМАКОЛОГИК ҲУСУСИЯТЛАРИ

Фармакодинамикаси

Лувитан Лонг Акшн нормал моддалар алмашинуви, организмни ўсиши ва ривожланиши, касалликлардан ва ташқи муҳитнинг зарарли омилларидан ҳимоя қилиш, барча ҳаётий функцияларини ишончли таъминлаш учун зарур бўлган витаминлар, минерал моддалар ва алмаштириб бўлмайдиган аминокислоталар комплексидир, у шунингдек организмнинг турли касалликларга бўлган қаршилигини оширади.

Витаминлар биокимёвий ва физиологик жараёнларнинг катализаторлари ва регуляторлари сифатида модда алмашинувида иштирок этади.

Минерал моддалар одам организмида модда алмашинув жараёнлари учун ҳаётий муҳим элементлари ҳисобланади. Организмнинг ҳужайра ва тўқималарини тузилишида, фермент тизимлари фаолиятида иштирок этади.

Аминокислоталар организмнинг ҳаёт фаолияти жараёнларида муҳим роль ўйнайдиган оқсилларни ҳосил қилувчи структур кимёвий бирликлар ҳисобланади. Оқсиллар организмда озиқ-овқат маҳсулотларидаги оқсилларни парчаланиши натижасида ҳосил бўладиган аминокислоталардан синтез қилинади. Аминокислоталар витаминлар ва минераллар ўз функцияларини адекват бажаришларига ёрдам беради. Айрим аминокислоталар мушак тўқимасини бевосита энергия билан таъминлайди.

Лувитан Лонг Акшн препарати барча витаминлар, минераллар ва аминокислоталарни дарҳол ажратиб чиқармайди, балки моддаларни ажралиб чиқишини узоқ муддатга (камида 8 соатга) узайтиради.

Фармакокинетикаси

Лувитан Лонг Акшн препаратининг таъсири, унинг компонентларининг умумий хусусиятларига боғлиқ, шунинг учун кинетик кузатувларни ўтказишнинг имконияти бўлмайди.

 

ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ҲОЛАТЛАР

- хпрепаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик;

- ҳомиладорлик;

- лактация даври;

- 8 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

 

НОЖЎЯ ТАЪСИРЛАРИ

Препаратнинг компонентларига аллергик реакциялар, уйқуни бузилиши бўлиши мумкин

 

ДОРИЛАРНИНГ ЎЗАРО ТАЪСИРИ

Бошқа дори препаратлари билан ўзаро таъсири аниқланмаган.

Лувитан Лонг Акшн препаратини, дозани ошириб юборилишига йўл қўймаслик учун бошқа поливитамин комплекслари билан бир вақтда қабул қилиш мумкин эмас.

 

МАХСУС КЎРСАТМАЛАР

Агар пациент қон ивишига тўсқинлик қилувчи препаратларни қабул қилаётган бўлса, шифокор билан маслаҳатлашиш лозим.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Препаратни ҳомиладорликда ва лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

Педиатрияда қўлланиши

Препаратни 8 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Препарат автомобилни ва потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди.