ЙОДОФОЛ
Йодофол йод ва фолий кислотасининг қўшимча манбаи сифатида ишлатилади; қалқонсимон безнинг функционал фаоллигини қўллаб -қувватлайди.
ТАРКИБИ
калий йодид 200 мкг,
фолат кислотаси 400 мкг.
ҚЎЛЛАНИЛИШИ
- ҳомиладорликни режалаштираётган даврда, шунингдек ҳомиладорлик ва эмизикли даврда аёлларда йод ва фолат кислотаси танқислигини тўлдириш ва олдини олиш;
- нерв тизими, қўл-оёқлар, юракни она қорнида ривожланиш нуқсонларини олдини олиш;
- ўсмирларда ўсиш ва жинсий етилишнинг бузилишини олдини олиш;
- сурункали толиқиш ҳолати, хотирани бузилиши;
- периферик невропатиялар;
- йод танқислиги буқоқни даволашдан кейинги қайталанишларни олдини олиш учун қўлланади.
ҚЎЛЛАШ УСУЛИ ВА ДОЗАЛАРИ
Йодофол кунига 1 таблеткадан овқат вақтида ёки овқатдан кейин етарли миқдордаги сув билан бирга қабул қилинади.
Препаратни қабул қилиш курсининг давомийлиги шифокор томонидан белгиланади.
ЧИКАРИЛИШ ШАКЛИ
Йодофол таблеткалар №60.
ФАРМАКОЛОГИК ҲУСУСИЯТЛАРИ
Йод қалқонсимон безининг нормал ишлашига ёрдам беради, унинг гормонлари (тироксин, трийодтиронин) таркибига киради. Эндемик буқоқ, кретинизмни ривожланишини олдини олади.
Фолат кислотасининг етишмовчилиги хромосомалар репликацияси ва бўлинишга тайёрланаётган хужайрада ДНК синтезини издан чиқишини чақиради. Таъсир механизми фолат кислотасини тетрагидрофолат шаклда нуклеин кислоталар синтезида ва хужайралар бўлинишида иштирок этиши, шунингдек одамда тухум хужайра уруғланганидан сўнг 15-28 кунлари ривожланадиган марказий нерв тизимини шаклланишида ҳал этувчи омил бўлган пурин ва пиримидинлар синтезида коэнзим сифатида иштирок этиши билан боғлиқ. Фолат кислотаси мегалобластларнинг нормал етилиши ва нормобластлар ҳосил бўлиши учун зарур. Унинг етишмовчилиги қон плазмасида атеросклеротик ўзгаришларнинг маркери ҳисобланган гемоцистеиннинг йиғилишига олиб келади.
ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ҲОЛАТЛАР
Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, гипертиреозда қўллаш мумкин эмас.
НОЖЎЯ ТАЪСИРЛАРИ
Препаратнинг компонентларига аллергик реакциялар бўлиши мумкин.
ДОРИЛАРНИНГ ЎЗАРО ТАЪСИРИ
Йодофол препаратини анальгетиклар, тиришишга қарши препаратлар, антацидлар, колестирамин, сульфаниламидлар, антибиотиклар, цитостатиклар билан бирга қабул қилиш мумкин эмас, чунки улар фолат кислотасининг ўзлаштирилишини камайтиради.
Йодофол калийни тежовчи диуретиклар билан бир вақтда қўлланганида гиперкалиемия ривожланиши мумкин.
Йодофолни литий препаратлари билан бир вақтда қўллаш буқоқ ва гипотиреоз ривожланишига ёрдам беради.
МАХСУС КЎРСАТМАЛАР
Қалқонсимон безнинг касалликларида ёки бошқа йод препаратлари қўлланганида, препаратни қўллашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиш керак.
Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Препарат автомобилни бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир қилмайди.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.