ТАРКИБИ

Витаминлар

А витамини (ретинол ацетати шаклида)                           400 мкг;

В1 витамини (тиамин гидрохлориди шаклида)                     1,1 мг;

В2 витамини (рибофлавин)                                                     0,8 мг;

В5 витамини (кальций пантотенати шаклида)                     4,5 мг;

В6 витамини (пиридоксин гидрохлориди шаклида)            1,5 мг;

В9 витамини (фолат кислотаси)                                          200 мкг;

В12 витамини (цианокобаламин)                                          1,5 мкг;

С витамини (натрий аскорбати шаклида)                             45 мг;

D3 витамини (холекальциферол)                                            5 мкг;

Е витамини (DL-α-токоферол ацетати шаклида)                  10 мг;

РР витамини (никотинамид)                                                 13,5 мг;

Н витамини (биотин)                                                               75 мкг;

Макро- ва микроэлементлар

кальций (кальций карбонати шаклида)                                160 мг;

магний (магний оксиди шаклида)                                           45 мг;

темир (темир фумарати шаклида)                                        13,5 мг;

рух (рух оксиди шаклида)                                                         7,5 мг;

марганец (марганец сульфати шаклида)                             0,90 мг;

мис (мис сульфати шаклида)                                                 0,45 мг;

йод (калий йодиди шаклида)                                                 100 мкг;

молибден (натрий молибдати шаклида)                             22,5 мкг;

селен (натрий селенити шаклида)                                          20 мкг;

хром (хром хлориди шаклида)                                             12,5 мкг;

  

ҚЎЛЛАНИЛИШИ

- ҳомиладорликка тайёргарлик даври;

- ҳомиладорлик токсикозини олдини олиш;

- витаминлар ва минералларнинг танқислиги билан боғлиқ бўлган ҳомиланинг туғма ривожланиш нуқсонларини олдини олиш;

- ҳомиладорларда анемияни бартараф қилиш ва даволаш;

- аёлларда ҳомиладорлик ва лактация давридаги витаминлар ва минераллар танқислигини олдини олиш ва даволаш учун қўлланади.

 

ҚЎЛЛАШ УСУЛИ ВА ДОЗАЛАРИ

Эмфетал ичга кунига 2 таблеткадан овқатланиш вақтида қабул қилинади.

Препаратни қўллашдан олдин шифокорга мурожаат қилиш тавсия этилади.

  

ЧИКАРИЛИШ ШАКЛИ

Эмфетал таблетка №60.

 

ФАРМАКОЛОГИК ҲУСУСИЯТЛАРИ

Эмфетал – ҳомиладорлар ва эмизикли аёллар учун қўлланадиган мажмуавий препарат. Препаратнинг таъсири таркибига кирувчи витаминлар ва минерал моддаларнинг самаралари билан боғлиқ.

Витаминлар моддалар алмашувида катализаторлар ва биокимёвий ҳамда физиологик жараёнларни бошқарувчилари сифатида иштирок этади.

Минерал моддалар одам организмида алмашинув жараёнлари учун ҳаётий зарур элементлари ҳисобланади. Организмнинг хужайра ва тўқималарини тузилишида, ферментлар тизимини фаолиятида иштирок этади.

А витамини оксидланиши-қайтарилиши жараёнларида, оқсиллар синтезини бошқаришда иштирок этади, моддалар алмашинуви, хужайра ва субхужайра мембраналарининг фаолиятини нормал кечишига ёрдам беради, янги хужайраларнинг ўсиши учун зарур, қариш жараёнини секинлаштиради.

В1 витамини организмни ўсиши ва ривожланишига ёрдам берадиган хужайра энергиясидир, ақлий ва жисмоний иш қобилиятини оширади, детоксикацион таъсир кўрсатади, шунингдек нерв тўқимасининг метаболизмини яхшилайди. Тиамин, айниқса нерв ва мушак тўқималарида, углеводлар ва энергия алмашинувида муҳим роль ўйнайдиган қатор ферметларнинг коферментларини тузилишида, иштирок этади. Тиаминни етишмовчилиги бери-бери (специфик полиневрит) ва Вернике (полиневрик психоз) синдромларини ривожланишига олиб келади.

В2 витамини хужайраларнинг нафаси ва кўриш жараёнларини муҳим катализатори ҳисобланади. Рибофлавин оксидланиш-қайтарилиши жараёнларини бошқариб, оқсил, ёғ ва углеводлар алмашинувида иштирок этади, ДНК ни шаклланишида муҳим роль ўйнайди, гемоглобинни синтезида иштирок этади, тўқималар (шунингдек, тери хужайралари) регенерацияси жараёнларига, хужайралардаги трофик бузилишларни тикланишига ёрдам беради.

Ввитамини А коферментини таркибига киради (ферментларни фаоллигининг намоён бўлиши учун зарур бўлган, оқсил бўлмаган табиатли органик бирикма). Ацетилланиш ва оксидланиш жараёнларида муҳим роль ўйнайди. Углеводлар ва ёғлар алмашинувида ва ацетилхолинни синтезида иштирок этади.

Ввитамини ақлий ва жисмоний иш қобилиятини оширади, қонда глюкозанинг даражасини бошқаради, қалқонсимон бези, буйрак усти безлари ва жинсий безларнинг ишини меъёрлаштиради, мия тўқималарида моддалар алмашинувини яхшилайди, нерв тўқималарини мустаҳкамлайди, антидепрессант ҳисобланади.

В9 витамини тўқималарни ўсиши, ривожланиши ва пролиферация жараёнларини нормал кечиши учун, хусусан қон яратиш ва эмбриогенез учун керак, ақлий ва жисмоний иш қобилиятини оширади, меъдада хлорид кислотасини ишлаб чиқарилишини рағбатлантиради.

В12 витамини иммуномодуляция қилувчи, аллергияга қарши, антиатеросклеротик таъсирларга эга, артериал босимни меъёрлаштиради, нерв тўқимасининг структурасини тиклайди, репродуктив фаолиятни яхшилайди, иштаҳани оширади. В12 витамини турли аминокислоталарни синтезида иштирок этади, жигар, нерв тизимини фаолиятига яхши таъсир кўрсатади, қон ивиши жараёнларини, углеводлар ва липидлар алмашинувини фаоллаштиради.

С витамини кучли тиклайдиган хусусиятларга эга, хусусан атроф-муҳитнинг зарарли моддаларини зарарсизлантирадиган ферментларини тиклайди. Коллагенни (томирлар, пайлар, боғламлар ва суякларнинг структур компонентларидан бири) синтези учун холестеринни, ёғларни ҳазм бўлиши учун хизмат қиладиган, шунингдек перистальтикани кучайтирадиган, ўт кислоталарига айланиши учун зарур.

D3 витамини ингичка ичакда кальцийни боғловчи оқсиллар синтезини рағбатлантириб, кальцийнинг сўрилишини оширади, кальцийни буйрак найчаларида қайта сўрилишини оширади. D 3 витамини остеобластла синтезини фаоллаштириши орқали суяк тўқимасининг I тур коллагени ва оқсиллар матрицаси синтезини ошириш йўли билан ремоделланиш жараёнларини фаоллаштиради. Қалқонсимон, қалқонсимон олди безлари, жинсий безларнинг функционал холатига таъсир кўрсатиб, скелет суякларини кальцификацияни таъминлайди.

Е витамини хужайраларни шикастланиш ва қаришидан ҳимоя қиладиган антиоксидант модда ҳисобланади, эркин радикалларни ҳосил бўлишига тўсқинлик қилади, мушак фаолиятини ва жинсий безларнинг фаолиятини рағбатлантиради. Хужайралараро моддаларни, бириктирувчи тўқима толасини, томирларнинг, овқат ҳазм қилиш йўлларининг силлиқ мушакларини шаклланишида иштирок этади.

РР витамини хужайра нафаси ва оқсиллар алмашинувида иштирок этадиган, олий нерв фаолияти ва овқат ҳазм қилиш аъзолари фаолиятини бошқарувчи ферментларнинг таркибига киради.

Н витамини аминокислоталар ва ёғ кислоталарининг алмашинувини бошқарувчи ферментларнинг таркибига киради.

Кальций суяк тўқимасининг асосини ташкил этади, қатор муҳим ферментларнинг фаолиятини фаоллаштиради, организмда ионлар мувозанатини сақлаб туришда иштирок этади, нерв-мушак ва юрак-қон томир тизимларида амалга ошадиган жараёнларга таъсир қилади.

Магний оқсиллар ва углевод алмашинувини назорат қилади, қон томирларни кенгайтирувчи хусусиятларга эга (спазмларни бартараф қилади), сафро ажралиб чиқишини яхшилайди, шунингдек асабийликни пасайтиради. ДНК ва РНК синтезида иштирок этади, томирларнинг деворларида моддалар алмашинувини яхшилайди. Магний кальций, фосфор, калий, В, С, Е гуруҳи витаминларини ўзлаштирилишига, нерв ва мушакларнинг фаолиятига, қондаги қандни энергияга айланишига ёрдам беради.

Темир- эритропоэзни рағбатлантирувчи микроэлемент. Гемоглобин, миоглобин, турли ферментларнинг таркибига киради: кислородни қайта боғлайди ва қатор оксидланиш-қайтарилиш реакцияларида иштирок этади. Қон яратиш жараёнларида муҳим роль ўйнайди. Темир тузлар кўринишида қўлланганида унинг организмдаги танқислигини тезда тўлдиради.

Рух одам организмидаги 80 дан ортиқ ферментларнинг таркибий қисми бўлиб хизмат қилади, у эритроцитларни ва қоннинг шаклли элементларини ҳосил бўлиши учун керак. Кўриш жараёнининг фотокимёвий реакцияларида, ички секреция безларининг фаолиятида иштирок этади.

Марганец ёғларнинг нормал метаболизми учун, суяк ва бириктирувчи тўқималарни тузилиши учун, холестерин ва нуклеотидларни (ДНК) синтези учун керак.

Мис организмда анаболик жараёнларга ёрдам беради, айрим ферментларни (цитохромаксидаза, тирозиназа ва бошқалар) фаолиятида, тери, соч ва кўз, гемоглобиннинг пигментларини синтезида иштирок этади, ички секреция безларининг фаолиятига таъсир қилади.

Йод қалқонсимон без гормони – тироксинни ҳосил бўлишида муҳим роль ўйнайди. Қалқонсимон без гормонлари организмдаги энергетик жараёнларини – иссиқликни ҳосил бўлиши, ўсиши ва ривожланишини бошқаради.

Молибден моддалар алмашинувини рағбатлантиради, жигарда темирни метаболизмига ёрдам беради ва организмда юз берадиган қатор ферментатив реакцияларнинг муҳим кофактори ҳисобланади. Метаболизмни ва организмдан сийдик кислотасини чиқарилишини тезлаштиради.

Селен қариш жараёнларни секинлаштиради, иммунитетни мустаҳкамлайди. Табиий антиоксидант бўлиб - хужайраларни ракдан ҳимоя қилади. Е витаминини ўзлаштирилишига ёрдам беради.

Хром қандлар ва бошқа углеводларни қайта ишланишини, инсулин алмашинувини назорат қилади.

 

ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ҲОЛАТЛАР

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

 

НОЖЎЯ ТАЪСИРЛАРИ  

Препаратнинг компонентларига аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

 

ДОРИЛАРНИНГ ЎЗАРО ТАЪСИРИ

Эмфетал антацидлар билан бир вақтда қабул қилинганида препаратнинг таркибига кирувчи темирнинг сўрилиши камаяди.

Препаратнинг таркибига кирувчи В6 витамини леводопанинг самарасини камайтиради.

Таркибига минерал мойи ва холестирамин кирувчи сурги дори воситалари A, D, E витаминларини сўришини камайтиради.

Фторурацил, винбластин, блеомицин, цисплатин А, В1, ва В6 витаминларини ўзлаштирилишини издан чиқаради.

Пеницилламин, изониазид В1 витамини организмдан чиқарилиши ошириб, унинг самарасини камайтиради.

Изониазид пиридоксиннинг самарасини камайтиради.

Е витамини юрак гликозидлари, глюкокортикостероидлар, ностероид яллиғланишга қарши воситаларнинг самарасини кучайтиради.

Дозани ошириб юборилишидан сақланиш учун, Эмфетал препаратини бошқа поливитамин комплекслари билан бир вақтда қўллаш, тавсия этилмайди.

 

МАХСУС КЎРСАТМАЛАР

Тавсия этилган дозалардан ошириш мумкин керак.

Сийдик тўқ сариқ рангга бўялиши мумкин, бу препаратнинг таркибида рибофлавинни борлиги билан боғлиқ.

Ахлат тўқ рангга бўялиши мумкин, бу препаратнинг таркибида темирни борлиги билан боғлиқ.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.