БЕНЕВРОН БФ
Беневрон БФ - В витаминларининг оқилона танланган мажмуасидир.
ТАРКИБИ
ҳар бир таблетка сақлайди:
В1 витамини 250 мг;
В2 витамини 15 мг;
В6 витамини 200 мг;
В9 витамини 0,50 мг;
В12 витамини 0,25 мг.
ҚЎЛЛАНИЛИШИ
- В1, В2, В6, В12, ва фолат кислотасини гипо- ва авитаминозларини олдини олиш ва даволаш;
- нерв тизимининг турли генезли касалликлари: периферик невритлар ва полиневритлар, невралгиялар, периферик парезлар ва фалажлар, радикулитлар, люмбаго, плекситлар, қовурғалараро невралгия, уч шохли ва юз нервлари невралгияси, юз нерви парези, ён амиотрофик склероз, болалар церебрал фалажи, периферик нервларнинг жароҳатларини симптоматик даволаш;
- энцефалопатия, шу жумладан диабетик, алкоголли энцефалопатия;
- атеросклероз, юрак ишемик касаллиги, сурункали қон айланиши етишмовчилиги, гепатит, қандли диабетни мажмуавий даволаш таркибида;
- туберкулёзга қарши изониазид қатори воситалар, антибиотиклар, нур терапиясининг ножўя самараларини олдини олиш ва мувофиқлаштириш;
- В12 витамини танқислиги ҳолатлари оқибатида ва токсик воситалар ҳамда дори препаратлари таъсирида чақирилган анемиялар;
- реконвалесценция даври, уйқуни бузилиши, таъсирчанлик, ҳолсизлик (шу жумладан мушакларни кучсизлиги), неврастения, овуляцияни кечикиши билан кечадиган неврастения;
- тери касалликлари: экзема, ва неврологик дерматозлар, дерматитлар ва нейродермитлар, псориаз;
- офтальмологияда: гемералопия, кератит, ирит, катаракта, шох парда ярасини даволашда қўлланади.
ҚЎЛЛАШ УСУЛИ ВА ДОЗАЛАРИ
Беневрон БФ ичга 1 таблеткадан суткада 1-3 марта овқат вақтида қабул қилинади.
Даволаш курси ва дозаси индивидуал равишда танланади ва беморнинг ҳолатига қараб ўзгариб туради.
ЧИҚАРИЛИШ ШАКЛИ
Қандли қобиқ билан қопланган таблеткалар. 10 таблетка блистерда. 2 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
ФАРМАКОЛОГИК ҲУСУСИЯТЛАРИ
В1 витамини (тиамин нитрати) организмни ўсиши ва ривожланишига ёрдам берадиган ҳужайра энергиясидир, ақлий ва жисмоний иш қобилиятини оширади, детоксикацион таъсир кўрсатади, шунингдек нерв тўқимаси метаболизмини яхшилайди. Тиамин айниқса нерв ва мушак тўқималарида кузатиладиган углеводлар ва энергия алмашинувида муҳим роль ўйнайдиган қатор ферментларнинг коферментларини қурилишида иштирок этади. Тиаминни етишмовчилиги Бери-бери синдроми (специфик полиневрит) ва Вернике (полиневритик психоз) синдромини ривожланишига олиб келади.
В2 витамини (рибофлавин) ҳужайра нафаси ва кўриш жараёнларининг муҳим катализатори ҳисобланади. Рибофлавин, оксидланиш-қайтарилиш жараёнларини бошқариб, оқсил, ёғ ва углеводлар алмашинувида иштирок этади, ДНК шаклланишида муҳим роль ўйнайди, гемоглобин синтезида иштирок этади, тўқималарнинг (шу жумладан тери ҳужайралари) регенерация жараёнларига, ҳужайралардаги трофик бузилишларни тўғриланишига ёрдам беради.
В6 витамини (пиридоксин гидрохлориди) ақлий ва жисмоний иш қобилиятини оширади, қонда глюкозанинг миқдорини бошқаради, қалқонсимон без, буйрак усти безлари ва жинсий безларнинг фаолиятини нормаллаштиради, мия тўқималарида моддалар алмашинувини яхшилайди, нерв тизимини мустаҳкамлайди, антидепрессант ҳисобланади. Марказий ва периферик нерв тизимининг касалликларида ижобий таъсир кўрсатади. Пиридоксинни етишмовчилиги анемия, дерматит ва тиришишларни чақиради.
В9 витамини (фолат кислотаси) тўқималарни ўсиши, ривожланиши ва пролиферацияси жараёнларини нормал кечиши учун, ҳусусан қон яратилиши ва эмбриогенез учун муҳим, ақлий ва жисмоний иш қобилиятини оширади. Меъдада хлорид кислотасини ишлаб чиқарилишини рағбатлантиради. Фолат кислотаси ҳомиладорликни эрта босқичларида В6 витамини билан бирга қабул қилиш керак. Фолат кислотаси шунингдек дори воситалари, ионлаштирувчи нурланиш таъсирида чақирилган анемия ва лейкопенияда ишлатилади.
В12 витамини (цианокобаламин) иммуномодуляция қилувчи, аллергияга қарши, антиатеросклеротик таъсирларга эга, артериал босимни нормаллаштиради, нерв тўқимасининг структурасини тиклайди, репродуктив фаолиятни яхшилайди, иштаҳани оширади. В12 витамини турли аминокислоталарни синтезида иштирок этади, жигар, нерв тизими фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади, қон ивиши жараёнлари, углеводлар ва липидлар алмашинувини фаоллаштиради. В12 витамини жигарда тўпланиши, зарурат бўлганида фаолият кўрсатиши мумкин. В12 витаминини етишмовчилиги ҳавфли анемия ва нерв тўқимасини дегенератив ўзгаришларига олиб келади.
ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ҲОЛАТЛАР
Препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас
НОЖЎЯ ТАЪСИРЛАРИ
Аллергик реакциялар, терини қичишиши бўлиши мумкин.
ДОРИЛАРНИНГ ЎЗАРО ТАЪСИРИ
Беневрон БФ леводопа билан бир вақтда қўлланганида унинг паркинсонизмга қарши таъсирини пасайиши кузатилади.
Этанол тиаминни сўрилишини пасайтиради.
Пиридоксин стероид гормонларнинг самарасини пасайтириши мумкин. Изониазид пиридоксинни сийдик билан чиқарилишини оширади.
Циклосерин, гидралазин ва пеницилламин тиаминнинг антагонистлари ҳисобланади.
Препаратни ГМГ-КоА-редуктаза ҳосилалари (ловастатин, правастатин) билан бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди, чунки ушбу препаратлар ўзаро таъсирлашганида рабдомиолиз бўлиши мумкин.
МАХСУС КЎРСАТМАЛАР
Беневрон БФ қабул қилинганида сийдик сариқ рангга бўялиши мумкинлигини ҳисобга олиш керак, бу препаратнинг таркибида рибофлавин борлиги билан боғлиқ.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши
Ҳомиладорликда ва эмизиш даврида препарат фақат қатъий кўрсатмалар бўйича ва фойда / ҳавф нисбати синчиклаб баҳолангандан сўнг буюрилади.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.