ТАРКИБИ

1 ампуласи сақлайди:

тиамин (В1)                                                   250 мг;

рибофлавин (В2)                                              4 мг;

пиридоксин (В6)                                           250 мг;

цианокобаламин (В12)                              1500 мкг;

 

ҚЎЛЛАНИЛИШИ

- B1, B2, B6 и B12 витаминлари гиповитаминози ва авитаминози;

- нерв тизимининг, периферик невритлар ва полиневритлар, невралгиялар, периферик парезлар ва фалажлар, орқа мия илдизлари неврити, ретробульбар невритлар, ўраб олувчи герпес, люмбаго, плекситлар, умуртқалараро невралгиялар, юз нерви парези, уч шохли ва юз нерви невралгияси, амиотрофик ён склероз, болалар церебрал фалажи, марказий ва периферик нерв тизимининг жароҳатлари каби, касалликларини симптоматик даволаш;

- энцефалопатия (диабетик, алкоголь оқибатида, жароҳатдан кейинги);

- турли генезли анемиялар;

- меъда-ичак йўлларининг касалликлари: меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги, сурункали гастрит, энтероколит, гепатит, жигар циррози;

- тери касалликлари: келиб чиқиши невроген бўлган дерматозлар ва экзема, дерматитлар ва нейродермитлар, псориаз;

- бўғимларнинг касалликлари: остеоартроз, ревматизм, ревматоид артрит;

- офтальмологик касалликлар: гамералопатия, конъюнктивит, кератит, ирит, катаракта, шох пардани яраси;

- юқори жисмоний юкламалар;

- изониазид қатори туберкулёзга қарши воситалар, антибиотикларнинг ножўя самараларини олдини олиш ва коррекция қилиш учун қўлланади.

 

ҚЎЛЛАШ УСУЛИ ВА ДОЗАЛАРИ

Мушак ичига юбориш учун эритма.

Беневрон Б препаратини дозалаш тартиби ва қўллаш давомийлиги шифокор томонидан белгиланади.

10 ёшдан ошган болалар ва катталарга препарат мушак ичига 3 мл (битта ампула) дан кунига 1 марта буюрилади. Инъекция учун эритма мушакка чуқур юборилади.

Шифокорнинг кўрсатмаси бўйича препаратни бир ампуладан ҳар 2-3 кунда қўллаш мумкин.

 

ЧИҚАРИЛИШ ШАКЛИ

Инъекция учун эритма 3 мл дан сариқ рангли ампулаларда, 5 ампула.

 

ФАРМАКОЛОГИК ҲУСУСИЯТЛАРИ

Фармакодинамикаси

В1 витамини жигарда фосфорланиш жараёнлари натижасида кўпгина ферментли реакцияларнинг коферменти ҳисобланган кокарбоксилазага айланади. В1 витамини углеводлар, оқсиллар ва ёғ алмашинувида, шунингдек синапслар бўйлаб нерв қўзғалувчанлигини ўтиши жараёнларида муҳим роль ўйнайди, анемик миокардиодистрофияда миокардиоцитларнинг метаболизми ва уларнинг қисқарувчанлик функциясини яхшиланишига ёрдам беради.

В2 витамини ҳужайра нафаси ва кўриш жараёнларининг муҳим катализатори ҳисобланади. Рибофлавин оксидланиш-қайтарилиш жараёнларини бошқаради, водород ионларини ташилишида, тўқима нафаси, углеводлар, оқсиллар ва ёғлар алмашинувида, кўриш аъзоларининг нормал функциясини тутиб туришда, гемоглобин ва эритропоэтин синтезида иштирок этади.

В6 витамини тўйинмаган ёғ кислоталарини организм томонидан сарфланишини яхшилайди, нерв тизими, жигар, қон яратиш функцияларига ижобий таъсир қилади. Пиридоксин нерв-мушак ўтказувчанлиги, мушакларни қисқарувчанлигини нормаллаштирадиган, тиришишларни ривожланишига тўсқинлик қиладиган олтингугурт сақловчи аминокислоталар – таурин (метионин ва цистеиндан) синтезига ёрдам беради. Триптофан, метионин, цистеин, глутамин кислотаси ва бошқа аминокислотлар алмашинувида иштирок этади. Гистамин алмашинувида муҳим роль ўйнайди. Липид алмашинувини нормаллашишига ёрдам беради. Пиридоксинни етишмаслиги анемия, дерматит ва тиришишларни чақиради.

В12 витамини организмнинг ҳаёт фаолиятини таъминлайдиган қатор биокимёвий реакциялар – метил гуруҳларини ташилишида, нуклеин кислоталар, оқсиллар синтезида, аминокислоталар, углеводлар, липидлар алмашинувида қатнашади. Нормал қон яратилиши ва эритроцитларни етилиши учун зарур. Эритроцитларда сульфгидрил гуруҳларини сақловчи бирикмаларни тўпланишига ёрдам беради, бу уларнинг гемолизга бўлган толерантлигини оширади. Цианокобаламиннинг кофермент шакллари – метилкобаламин ва аденозилкобаламин – ҳужайраларни репликацияси ва ўсиши учун зарур. Цианокобаламин нерв тизимидаги жараёнларга (РНК, ДНК, миелин, цереброзидлар ва фосфолипидларнинг липидлар таркиби) таъсир кўрсатади, унинг периферик қисмини шикастланиши билан боғлиқ бўлган оғриқ ҳисларини камайтиради. Қонда ҳолестериннинг концентрациясини пасайтиради. Жигар функциясига ижобий таъсир кўрсатади. Тўқималарнинг регенерация ҳусусиятларини оширади.

 

ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ҲОЛАТЛАР

- дори препаратининг компонентларидан бирортасига юқори сезувчанлик;

- ҳомиладорликда, В12 витаминини танқислиги ҳолатларидан ташқари, мегалобласт анемияни даволаш;

- токсик амблиопияни даволаш учун қўлланади.

 

НОЖЎЯ ТАЪСИРЛАРИ

Иммун тизими томонидан: учраш тезлиги номаълум – ўта юқори сезувчанлик реакциялари (жумладан анафилаксия, тошма, уртикария).

Нерв тизими томонидан: учраш тезлиги номаълум – парестезия.

Қон-томирлари томонидан: учраш тезлиги номаълум – гипотензия.

Умумий бузилишлар ва юборилган жойдаги бузилишлар: учраш тезлиги номаълум – инъекция қилинган жойда реакциялар (жумладан оғриқ ва шиш).

Бошқа хабар берилган симптомлар: иситма, эт увишиши, қизиб кетишлар, бош айланиши, лоҳаслик, кўнгил айниши, ҳуснбузар ва буллёз тошмалар, тремор. Реактив тромбоцитоз, мегалобласт анемияни даволаш учун препаратни қўллашни дастлабки ҳафтаси давомида ривожланиши мумкин.

 

ДОРИЛАРНИНГ ЎЗАРО ТАЪСИРИ

Тиамин гидрохлориди эритмасини сульфитлар сақловчи эритмалар билан аралаштириш мумкин эмас, чунки уларда у бутунлай парчаланади. Тиаминни бир шприцда пенициллин ёки стрептомицин билан (антибиотикни парчаланиши кузатилади), шунингдек тиамин ва никотин кислотасини (тиаминни парчаланиши кузатилади) аралаштириш мумкин эмас. Тиришишга қарши препаратлар (фенобарбитал, фенитоин, карбамазепин) билан узоқ муддат даволаш, шунингдек препаратни дигоксин, индометацин, антацид препаратлари билан бирга қўллаш тиаминни танқислигига олиб келиши мумкин. Тиосемикарбазон ва
5-фторурацил тиаминнинг фаоллигини ингибиция қилади. Кофеин, таркибида олтингугурт ва эстрогенлар сақловчи препаратларни қўллаш тиаминга бўлган талабни оширади. Тиамин қутбсизлантирадиган мушак релаксантлари (дитилин ва бошқалар) нинг кураресимон таъсирини сусайтиради.

Рибофлавин доксициклин, тетрациклин, окситетрациклин, эритромицин ва линкомициннинг фаоллигини камайтиради. Стрептомицин билан нуматоносибдир. Хлорпромазин, имипрамин, амитриптилин, флавинокиназани блокадаси ҳисобига, рибофлавинни флавинаденинмононуклеотид ва флавинадениндинуклеотидга айланишини издан чиқаради ва уни сийдик билан чиқарилишини оширади. Тиреоид гормонлар рибофлавиннинг метаболизмини тезлаштирадилар. В2 витамини хлорамфениколнинг нохуш реакцияларини (гемопоэзни бузилиши, кўрув нерви неврити) камайтиради ва олдини олади. Гемопоэзни рағбатлантирувчи, антигипоксантлар, анаболик стероидлар билан мутаносибдир

Пиридоксин гидрохлориди диуретикларнинг таъсирини кучайтиради, леводопанинг фаоллигини сусайтиради. Изоникотин гидразиди, пеницилламин, циклосерин ва эстроген сақловчи перорал контрацептивлар пиридоксин гидрохлоридининг самарасини сусайтирадилар. Юрак гликозидлари (пиридоксин миокардда қисқартирувчи оқсиллар синтезини ошишига ёрдам беради), глутамин кислотаси ва аспаркам (гипоксияга бўлган чидамлилик ошади) билан мувофиқ келади.

Цианокобаламин аскорбин кислотаси, оғир металларнинг тузлари билан фармацевтик жиҳатдан номутаносибдир (цианокобаламин фаолсизланади). Аминогликозидлар, салицилатлар, тутқаноққа қарши препаратлар, колхицин, калий препаратлари В12 витаминини сўрилишини пасайтирадилар. Цианокобаламин тиамин томонидан чақирилган аллергик реакцияларни ривожланишини кучайтиради. Хлорамфеникол гемопоэтик жавоб реакциясини пасайтиради. Қон ивишини оширувчи препаратлар билан бирга қўллаш мумкин эмас.

 

МАХСУС КЎРСАТМАЛАР

Беневрон Б препаратини парентерал юбориш вақтида ёки юборилган заҳоти анафилактик шок каби, потенциал жиддий нохуш аллергик реакциялар кам ривожланади, ва бу ҳолат Беневрон Б препаратини парентерал юбориш усулига муҳтож бўлган пациентларда, айниқса тиаминни парентерал қўллаш зарур бўлган Вернике энцефалопатиясини ривожланиш ҳавфи бўлган пациентларда препаратни қўллашга тўсқинлик қилиши керак эмас.

Беневрон Б препаратига нисбатан аллергик реакцияларнинг бошланғич огоҳлантирувчи белгилари бўлиб аксириш ёки енгил шаклдаги астма ҳисобланади ва даволаш давом эттирилганида, ушбу пациентларда анафилактик шок ривожланиши мумкинлигини инобатга олиш лозим.

B6 витамини гипервитаминози ва токсиклик реакциялари (периферик нейропатия, ихтиёрсиз ҳаракатлар) 4 мг пиридоксин сақловчи поливитамин препаратлари вена ичига ҳафтада уч марта юборилган сурункали гемодиализдаги пациентларда кузатилган.

Ҳомиладорликда ва лактация даврида қўлланиши

Ҳомиладорликда ва лактация даврида препаратни, она учун даволашдан кутиладиган фойда ҳомила ёки эмадиган бола учун потенциал ҳавфдан устун бўлган ҳолатдагина препаратни қўллаш мумкин

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Препарат автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди.