ТАРКИБИ

Бир капсула қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 30 мг винкамин.

 

ҚЎЛЛАНИЛИШИ

- Бош мияда қон айланишини метаболик эҳтиёжларга нисбатан нормаллашиши ва мослашиши учун, унинг фаолиятини бошқариш, яхшилаш ва тутиб туриш учун қўлланади. Қуйидаги ҳолатларда қўлланади:

- хотирани пасайиши;

- диққатни жамлашни бузилиши;

- диабетик ангиопатия;

- бош миядаги қон-томирларни атеросклеротик шикастланиши;

- бош мия жароҳатларидан ва бош мияда қон айланишини ўткир бузилишидан кейинги ҳолатлар;

- бош мия ишемиясидан кейинги церебрал бузилишлар;

- гипертоник энцефалопатия;

- эшитиш ва кўришни қон-томирлар генезли бузилишлари;

- бўшлиқ ва вақтда ориентацияни бузилишида қўлланади.

 

ҚЎЛЛАШ УСУЛИ ВА ДОЗАЛАРИ

Винебрал капсулалари ичга, етарли миқдордаги сув билан қабул қилинади.

Катталарга ичга 1 капсуладан суткада 2 марта буюрилади. Даволаш курсининг давомийлиги касалликни кечишига қараб шифокор томонидан белгиланади.

 

ЧИҚАРИЛИШ ШАКЛИ

Секин ажралиб чиқадиган қаттиқ желатин капсулалар. 10 капсула блистерда. 2 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

 

ФАРМАКОЛОГИК ҲУСУСИЯТЛАРИ

Винебрал бош миядаги қон томирларига селектив вазорегулятор таъсир кўрсатиб, бош мияни метаболик эҳтиёжига қараб у ерда қон оқимини мослашишига ёрдам беради. Винебрал глюкозани оксидланишини кучайиши, ва шу орқали энергия ҳосил бўлишини ошиши ҳисобига бош мияда метаболизмни яхшилайди ва организмнинг умумий фаоллигини ошишига ёрдам беради. Винебрал гипоксия ҳолатида бўлган нейронларни кислород билан таъминланишини оширади, бош мияда қон айланишини нормаллаштиради. Ақлий иш қобилиятини оширади ва хотирани яхшилайди. Винебрал пациентлар томонидан яхши ўзлаштирилади, биологик, гематологик токсикликка эга эмас ва буйрак ҳамда жигарга ножўя таъсир кўрсатмайди.

Фармакокинетикаси

Ичга қабул қилинганидан сўнг меъда-ичак йўллари (МИЙ) дан тез сўрилади, ярим чиқарилиш даври – 60-90 минут, плазма оқсиллари билан боғланиши 64% ни ташкил этади. Винебрал жигарда бутунлай метаболизмга учрайди, фақат 4-6% сийдик билан ўзгармаган ҳолда чиқарилади.

 

ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ҲОЛАТЛАР

- бош мия ўсмалари;

- ҳомиладорлик ва лактация даври;

- винкаминга ва препаратнинг бошқа компонентларига маълум юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

 

НОЖЎЯ ТАЪСИРЛАРИ

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши, жиғилдон қайнаши, диарея, қабзият, оғизни қуриши;

Юрак-қон томир тизими томонидан: АБ ни пасайиши, тахикардия.

Аллергик реакциялар: тери тошмаси, қичишиш.

 

ДОРИЛАРНИНГ ЎЗАРО ТАЪСИРИ

Винебрал итраконазол ва винкристин билан бир вақтда қўлланганида ўткир лимфобласт лейкемия билан хасталанган пациентларда нейротоксиклиги кучайиши мумкин.

Винебрал гипотензив воситалар ва антиагрегантларнинг таъсирини кучайтиради.

Хинупристин / дальфопристин мажмуаси CYP3A4 изоферментининг ингибитори сифатида таъсир қилади ва бир вақтда қўлланганида қон плазмасида винкаминнинг концентрациясини ошириши мумкин.

 

МАХСУС КЎРСАТМАЛАР

Тавсия этилган дозалардан ошириш мумкин эмас. Артериал гипертензияси (АГ) ва юрак фаолиятини бузилиши бўлган беморларга эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Q-T интервали узайганида ва гипокалиемияда препарат қўлланилмасин.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Ҳомиладорликда ва эмизиш даврида препаратни қўллаш мумкин эмас.

Автомобил ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Винебрал автомобилни ҳайдаш ва психомотор реакциялар тезлигини талаб этувчи ишларни бажариш қобилиятига таъсир қилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.