МЕДОТИЛИН инъекция
Медотилин – марказий нерв тизими даги асосан холин рецепторларига таъсир қилувчи холиномиметик, нейрометаболик стимуляторлар гуруҳига киради
ТАРКИБИ
1 ампула қуйидагиларни сақлайди: холин альфосцерати – 1000 мг;
ҚЎЛЛАНИЛИШИ
асосан бош миянинг устунини шикастланиши билан кечувчи бош мия жароҳатларини ўткир даври (шу жумладан, онгни бузилиши, кома ҳолати);
бош мияда қон айланиши ишемик типда (ўткир ва тикланиш даври) ва геморрагик типда (тикланиш даври) бузилиши;
дегенератив ҳамда инволюцион психоорганик синдромлар ва хотирани бузилиши, онгни чалкашиши, дезориентация, мотивация, ташаббускорлик ва диққатни жамлаш қобилиятини пасайиши билан характерланадиган, фикрлаш фаолиятини бирламчи ҳамда иккиламчи бузилишлари каби цереброваскуляр етишмовчиликни оқибатлари;
эмоционал ва хулқ-атворни ўзгаришлари: эмоционал лабиллик, юқори таъсирчанлик, қизиқишни йўқолиши; қарилик псевдомеланхолия;
мультиинфаркт деменцияда қўлланади.
ҚЎЛЛАШ УСУЛИ ВА ДОЗАЛАРИ
Препарат мушак ичига ва вена ичига юбориш учун мўлжалланган.
Ўткир ҳолатларда мушак ичига суткада 1 г (1 ампула) дозада ёки вена ичига – суткада 1 г дан 3 г гача буюрилади.
Вена ичига юборилганида 1 ампуланинг ичидагиси (4 мл) 50 мл физиологик эритмада суюлтирилади; инфузия тезлиги минутига 60-80 томчини ташкил этади. Даволашнинг давомийлиги одатда 10 кунни ташкил этади, аммо зарурат бўлганида даволашни ижобий динамика пайдо бўлгунича давом эттириш мумкин.
ЧИҚАРИЛИШ ШАКЛИ
Инъекция учун эритма.
4 мл дан 3 рангсиз шиша ампула контур уяли ўрамда.
ФАРМАКОЛОГИК ҲУСУСИЯТЛАРИ
Медотилин – асосан марказий нерв тизими (МНТ) га таъсир этувчи марказий холиномиметик бўлиб, таркибида 40,5% метаболик ҳимояланган холин сақлайди. Холин альфосцерати организмда бош миядаги ферментлар таъсирида холинга ва глицерофосфатгача биотрансформацияга учрайдиган альфосцератга парчаланади. Холин ацетилхолинни синтезида иштирок этиб, нерв импульсларини ўтказади ва бош миянинг фаолиятини яхшилайди, шунингдек глицерофосфат нейронларнинг мембраналаридаги фосфадитилхолинни ўтмишдоши ҳисобланади.
Медотилин бош мия травматик шикастланганида бош мияда қон оқимини яхшилайди, метаболик жараёнларни кучайтиради, бош миядаги ретикуляр формациянинг тузилишини фаоллаштиради ва онгни тиклайди. Нейронларнинг мембраналарини фосфолипид таркибини ўзгариши ва холинергик фаолликни ўзгариши каби инволюцион психоорганик синдромнинг омилларига профилактик ва мувофиқлаштирувчи таъсир кўрсатади.
Фармакокинетикаси
Медотилин гематоэнцефалик тўсиқ орқали осон ўтади, асосан бош мияда (қон плазмасидаги концентрациясининг 45%), шунингдек жигарда ва ўпкада тўпланади. Организмдан чиқарилиши, асосан углерод диоксиди шаклида ўпкалар орқали (85%) амалга ошади, қолган қисми буйраклар ва ичак орқали чиқарилади.
ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ҲОЛАТЛАР
препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанлик;
ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш мумкин эмас.
НОЖЎЯ ТАЪСИРЛАРИ
Кўнгил айниши (дофаминергик жараёнларни рағбатланиши натижасида), аллергик реакциялар бўлиши мумкин.
Узоқ муддат қўлланганида, одатда препарат яхши ўзлаштрилади.
ДОРИЛАРНИНГ ЎЗАРО ТАЪСИРИ
Медотилин препаратини бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири таърифланмаган.
МАХСУС КЎРСАТМАЛАР
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши
Препаратни ҳомиладорликда қўллаш мумкин эмас. Даволаниш вақтида эмизишни тўхтатиш керак.
Педиатрияда қўлланиши
Болаларда Медотилинни қўллаш тажрибаси мавжуд эмас.
Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Медотилин пациентнинг автомобилни бошқариш ва потенциал ҳавфли фаолият турларини бажариш қобилиятига таъсир қилмайди.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.