ТАРКИБИ

Ҳар бир капсула қуйидагиларни сақлайди: 400 мг холин альфосцерати

 

ҚЎЛЛАНИЛИШИ

- ишемик ва геморрагик инсульт, бош мия жароҳатларидан кейинги тикланиш даврида;

- дегенератив ва инволюцион психоорганик синдромлар ва хотирани бузилишлари, онгни чалкашиши, дезориентация, мотивация, ташаббускорлик ва диққатни жамлаш қобилиятини пасайиши билан - характерланадиган хотира функциясини бирламчи ва иккиламчи бузилишлари каби цереброваскуляр етишмовчиликнинг оқибатлари;

- эмоционал ва хулқ-атвор доирасидаги ўзгаришлар: эмоционал лабиллик, юқори таъсирчанлик, қизиқишни пасайиши;

- қариликдаги псевдомеланхолия;

- мультиинфаркт деменцияда қўлланади.

 

ҚЎЛЛАШ УСУЛИ ВА ДОЗАЛАРИ

Медотилин ичга овқатдан олдин 1 капсуладан суткада 3 марта қабул қилинади. Даволаш давомийлиги 3-6 ойни ташкил этиши мумкин.

Даволаш курсининг давомийлиги шифокор томонидан терапевтик самарага эришилган касалликнинг ҳусусиятлари ва дори воситасини ўзлаштирилишини ҳисобга олган ҳолда аниқланади.

 

ЧИҚАРИЛИШ ШАКЛИ

Капсулалар. 14 капсуладан блистерда.

 

ФАРМАКОЛОГИК ҲУСУСИЯТЛАРИ

Фармакодинамикаси

Медотилин – марказий нерв тизими (МНТ) даги асосан холин рецепторларига таъсир қилувчи холиномиметик, нейрометаболик стимуляторлар гуруҳига киради, нейропротектор таъсир кўрсатади.

Таъсир механизми организмга тушганида холин альфосцерат ферментлар таъсирида холин ва глицерофосфатга парчаланишига асосланган. Холин нерв қўзғалувчанлигининг асосий медиаторларидан бири – ацетилхолин синтезида иштироқ этади, глицерофосфат эса нейроннинг мембранасидаги фосфолипидларни ўтмишдоши ҳисобланади.

Медотилин холинергик нейронларда нерв импульсларини ўтишини яхшилайди, нейронал мембраналарнинг пластиклигини ва рецепторларнинг функциясини яхшилайди, бош мияда қон оқимини фаоллаштиради, МНТ ва ретикуляр формациянинг метаболизмини рағбатлантиради. Инволюцион ёки наслий-дегенератив психоорганик синдроми бўлган пациентларда билиш ва хулқ-атвор реакцияларга ижобий таъсир қилади, диққатни жамлаш, эслаб қолиш ва қайта ишлашни яхшилайди. Кайфиятни яхшилайди, эмоционал беқарорлик, таъсирчанлик ва апатияларни бартараф қилишга ёрдам беради. Ақлий фаолиятни фаоллаштиради.

Фармакокинетикаси

Ичга қабул қилинганида сўрилиши 88% ни ташкил этади, гематоэнцефалик тўсиқ орқали осон ўтади, асосан мияда (қон плазмасидаги концентрациясининг 45%), шунингдек жигар ва ўпкада тўпланади. Чиқарилиши асосан ўпкалар орқали углерод диоксиди (85%) шаклида, қолган қисми буйрак ва ичак орқали амалга оширилади.

 

ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ҲОЛАТЛАР

препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанлик;

ҳомиладорлик;

лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

 

НОЖЎЯ ТАЪСИРЛАРИ

Аллергик реакциялар, кўнгил айниши (дофаминергик жараёнларни рағбатланиши натижасида) бўлиши мумкин. Одатда, препарат узоқ муддат қўлланганида яхши ўзлаштирилади.

Дори воситаси қайд этилгандан кейин шубҳа қилинган нохуш реакциялар ҳақидаги хабарлар муҳим ҳисобланадилар. Пациентда дори воситасига нисбатан жиддий нохуш реакция аниқланганида ёки ушбу бўлимда таърифланмаган янги нохуш реакция пайдо бўлганида Миллий фармакоогоҳлик тизимига мувофиқ хабар беришингизни сўраймиз.

 

ДОРИЛАРНИНГ ЎЗАРО ТАЪСИРИ

Медотилинни бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири таърифланмаган.

 

МАХСУС КЎРСАТМАЛАР

Препарат қабул қилинганидан сўнг кўнгил айниши ривожланганида дозани камайтириш керак.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Ҳомиладорликда препаратни қўллаш мумкин эмас. Даволаниш вақтида эмизишни тўхтатиш керак.

Педиатрияда қўлланиши

Болаларда Медотилинни қўллаш тажрибаси йўқ.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Медотилин автомобилни бошқариш ва потенциал ҳавфли фаолият турларини бажариш қобилиятига таъсир қилмайди.