МУСКОМЕД крем
Мускомед фаол модда сифатида табиий гликозид колхикозиддан олинадиган ярим синтетик миорелаксант тиоколхикозид сақлайди.
ТАРКИБИ
1 г крем қуйидагиларни сақлайди: 2,5 мг тиоколхикозид;
ҚЎЛЛАНИЛИШИ
Оғриқли мушак спазмларини симптоматик даволаш учун қўлланади.
ҚЎЛЛАШ УСУЛИ ВА ДОЗАЛАРИ
Мускомед крем сиртга қўлланади.
Мускомед крем катталар ва 15 ёшдан ошган болаларга даволовчи шифокорнинг назорати остида суткада 2-3 марта қўлланади. Кремнинг керакли қисми терига қўйилади ва енгил суртилади. Қўлланаётган препаратнинг миқдори оғриқли соҳанинг ўлчамига боғлиқ.
Препарат суртилганидан кейин қўлларни ювиш керак.
Даволаш давомийлиги кўрсатмаларга ва даволаш самарадорлигига боғлиқ.
ЧИҚАРИЛИШ ШАКЛИ
Крем 30 г дан алюмин тубада.
1 алюмин туба қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.
ФАРМАКОЛОГИК ҲУСУСИЯТЛАРИ
Фармадинамикаси
Мускомед фаол модда сифатида колхикозиднинг табиий гликозидидан олинадиган ярим синтетик миорелаксант тиоколхикозид сақлайди. Гамма-аминомой кислотаси (ГАМК) ва глицинергик рецепторларига селектив аффинлик намоён қилади, бу препаратни нерв тизимининг турли даражаларида, маҳаллий характерга эга бўлган спазмларида ҳам, марказий ривожланган спазмларда ҳам препаратнинг таъсири билан ифодаланади. Марказий нерв тизимининг таъсири билан боғлиқ бўлган мушак спазмларини ўртача даражада пасайтиради ёки бартараф қилади. Спастик мушак гипертониясида бўғимларни ёзилишига мушакларнинг пассив қаршилигини пасайтиради ёки оғриқли ихтиёрсиз мушак спазмларини камайтиради. Мускомед кураресимон таъсир кўрсатмайди, мушаклар фалажини чақирмайди ва юрак қон-томир ва нафас тизимларига таъсир қилмайди.
Фармакокинетикаси
Маҳаллий қўлланганида тизимли қон оқимига деярли ўтмайди. Фаол модданинг тахминан 70% препарат суртилган соҳада қолади. Оқсиллар (асосан альбуминлар) билан боғланиши 13% ни ташкил этади. Тиоколхикозид ва унинг метаболитлари асосан ахлат билан чиқарилади.
ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ҲОЛАТЛАР
- препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик;
- тери қопламларининг бутунлигини бузилиши;
- мушаклар гипотонияси;
- мушакларни енгил фалажи;
- ҳомиладорлик;
- лактация даври;
- 15 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.
НОЖЎЯ ТАЪСИРЛАРИ
Узоқ муддат қўлланганида ўта юқори сезувчанлик реакциялари (контакт дерматит, тери тошмалари, эшакеми, бронхиал астма, ангионевротик шиш) ривожланиши мумкин.
ДОРИЛАРНИНГ ЎЗАРО ТАЪСИРИ
Дориларнинг ўзаро таъсири тўғрисида маълумотлар йўқ. Бироқ бошқа миорелаксантлар билан бир вақтда қабул қилинганида эҳтиёткорликка риоя қилиш тавсия этилади.
Марказий нерв тизимининг фаолиятини сусайтирувчи препаратлар, шу жумладан алкоголь, антигипертензив воситалар, кураресимон препаратлар билан бир вақтда қўлланганида миорелаксацияни кучайиши ва МНТ фаолиятини сусайиши, гипотония ривожланиши мумкин.
Антикоагулянтлар билан бир вақтда қўлланганида қон кетишини ривожланиш ҳавфи ошади.
МАХСУС КЎРСАТМАЛАР
Ўта юқори сезувчанлик реакциялари ривожланганида препарат билан даволашни тўхтатиш керак.
Мускомед кремини фақат шикастланмаган терига суртиш, очиқ жароҳатларга тушишидан сақланиш керак. Суртилганидан сўнг окклюзион боғлов қўйиш мумкин эмас. Препаратни кўзларга ва шиллиқ қаватларга тушишига йўл қўйиш керак эмас.
Ҳомиладорликда ва эмизиш даврида қўлланиши
Ҳомиладорликда ва лактация даврида Мускомед препаратини қўллаш мумкин эмас.
Педиатрияда қўлланиши
Препаратни 15 ёшгача бўлган болаларга қўллаш мумкин эмас.
Автомобиль ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Даволаниш вақтида автотранспортни бошқаришда ва диққатни юқори жамлаш ҳамда психомотор реакциялар тезлигини талаб этувчи бошқа потенциал ҳавфли фаолият турларини бажаришда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.