МУСКОМЕД капсула
Мускомед фаол модда сифатида табиий гликозид колхикозиддан олинадиган ярим синтетик миорелаксант тиоколхикозид сақлайди.
ТАРКИБИ
Ҳар бир капсула қуйидагиларни сақлайди: 4 мг ёки 8 мг тиоколхикозид;
ҚЎЛЛАНИЛИШИ
Мускомед қуйидаги касалликларда кузатиладиган спастик характердаги оғриқни енгиллаштириш учун кўрсатилган:
- умуртқа поғонасининг дегенератив касалликлари (дорсалгия, люмбалгия ва бошқалар);
- мушак спазмлари билан кечувчи травматологик ва неврологик касалликларда қўлланади.
ҚЎЛЛАШ УСУЛИ ВА ДОЗАЛАРИ
Мускомед препарати овқатдан сўнг ичга қабул қилинади. Қабул қилишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиш керак.
Препаратнинг максимал суткалик дозаси 8-16 мг ни ташкил этади, 2 қабулига бўлиб қабул қилинади.
Даволаш давомийлиги 5-7 кунни ташкил этади.
Физиотерапевтик муолажаларга тайёргарликда мушакларни бўшашиш даври препарат қабул қилингандан сўнг 1-2 соатни ташкил этади.
ЧИҚАРИЛИШ ШАКЛИ
Қаттиқ желатин капсулалар. 10 капсула блистерда. 1 ёки 2 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
ФАРМАКОЛОГИК ҲУСУСИЯТЛАРИ
Мускомед фаол модда сифатида табиий гликозид колхикозиддан олинадиган ярим синтетик миорелаксант тиоколхикозид сақлайди. Тиоколхикозид гамма-аминомой кислотаси (ГАМК) ва глицин рецепторларига селектив аффинлик намоён қилади, бу нерв тизимининг турли даражаларида, ҳам маҳаллий спазмларда, ҳам марказий спазмларда препаратнинг таъсири билан ифодаланади.
Мускомед кураресимон таъсир кўрсатмайди, мушаклар фалажини чақирмайди ва юрак қон-томир тизими ва нафас тизимига таъсир кўрсатмайди.
ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ҲОЛАТЛАР
- препаратнинг компонентларидан биронтасига юқори сезувчанлик;
- мушаклар гипотонияси;
- енгил фалаж;
- ҳомиладорлик;
- лактация даври;
- 16 ёшгача бўлган болаларга қўллаш мумкин эмас.
НОЖЎЯ ТАЪСИРЛАРИ
Кам ҳолларда: тери тошмаси, шишлар, аллергик ва сохта аллергик реакциялар (аллергик васкулит), гастралгия, диарея.
Жуда кам ҳолларда: гипотензия, таъсирчанлик ва мудраш бўлиши мумкин.
ДОРИЛАРНИНГ ЎЗАРО ТАЪСИРИ
Дориларнинг ўзаро таъсир юзасидан маълумотлар йўқ. Бироқ бошқа миорелаксантлар билан бир вақтда қўлланганида эҳтиёткорликка риоя қилиш тавсия этилади.
Марказий нерв тизимининг фаолиятини сусайтирувчи препаратлар, шу жумладан алкоголь, антигипертензив воситалар, кураресимон препаратлар билан бир вақтда қўлланганида миорелаксация кучайиши ва МНТ нинг фаолияти сусайиши, гипотония ривожланиши мумкин.
Антикоагулянтлар билан бир вақтда қўлланганида қон кетиши ҳавфи ошади.
МАХСУС КЎРСАТМАЛАР
Буйрак ёки жигар фаолиятини бузилишларида Мускомед препаратини эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Тутқаноқ билан хасталанган ёки тиришишларни ривожланиш ҳавфи бўлган беморларда препаратни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши
Ҳомиладорлик ва лактация даврида Мускомед препаратини қўллаш мумкин эмас.
Педиатрияда қўлланиши
16 ёшгача бўлган болаларга препаратни қўллаш мумкин эмас.
Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Даволаниш вақтида автотранспортни ҳайдашда ва диққатни жамлаш ва психомотор реакциялар тезлигини талаб этувчи бошқа потенциал хавфли фаолият турларини бажаришда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.