МУСКОМЕД инъекция
Мускомед фаол модда сифатида табиий гликозид колхикозиддан олинадиган ярим синтетик миорелаксант тиоколхикозид сақлайди.
ТАРКИБИ
Препаратнинг 1 ампуласи сақлайди: тиоколхикозид 4 мг.
ҚЎЛЛАНИЛИШИ
Катталар ва 16 ёшдан бошлаб ўсмирларда таянч-ҳаракат аппарати билан боғлиқ бўлган ўткир оғриқли мушак спазмларини симптоматик даволаш учун қўлланади.
ҚЎЛЛАШ УСУЛИ ВА ДОЗАЛАРИ
Мускомед препарати мушак ичига юбориш учун мўлжалланган.
Максимал суткалик дозаси 4 мг (1 ампула) дан ҳар 12 соатда юборишни (суткада 8 мг
(2 ампулани)) ташкил этади.
Даволашнинг давомийлиги 5 кунгача бўлган муддатни ташкил этади.
Дозани ошириш ва/ёки узоқ муддат даволашдан сақланиш керак.
Болалар
16 ёшгача бўлган болаларга препаратни қўллаш мумкин эмас.
ЧИҚАРИЛИШ ШАКЛИ
Инъекция учун эритма 2 мл дан 6 ампула.
ФАРМАКОЛОГИК ҲУСУСИЯТЛАРИ
Фармакодинамикаси
Тиоколхикозид – колхикозиднинг, миорелаксант фаолликка эга бўлган, ярим синтетик сульфид ҳосиласидир.
In vitro шароитида ўтказилган радиологик тадқиқотларда, тиоколхикозид фақат А гамма-аминомой кислотаси (ГАМКа) нинг рецептори ва стрихнинга сезгир глицин рецептори билан боғланган. Авторадиографик тадқиқотларда, тиоколхикозид каламушларнинг асосан бош мия устуни ва орқа миясида боғланган 3Н-стрихнинни сиқиб чиқарганлигини кўрсатган.
Натив ёки рекомбинант ГАМКа рецепторларда ўтказилган электрофизиологик тадқиқотларда (потенциални фиксация қилиш усули ёрдамида), тиоколхикозид монотерапия сифатида қўлланганида ҳеч қандай нохуш реакциялар чақирмаслиги, бироқ ГАМК билан индукцияланган хлор каналларига антагонистик таъсир қилиши кўрсатилган.
Тиоколхикозид ёш (10 кунликкача бўлган) каламушларда мотонейронларнинг глицин билан индукцияланган каналларига аҳамиятли таъсир кўрсатмайди.
In vivo шароитида ўтказилган тадқиқотларда, тиоколхикозид анестезиядаги эркак қуёнларда стрихнин билан чақирилган мандибуляр рефлексга антагонистик таъсир қилиши кўрсатилган. Олинган натижалар дори воситасининг глицинергик таъсир механизми хақидаги гипотеза билан мувофиқ келади.
Ҳайвонларнинг моделларида тиоколхикозиднинг қорин бўшлиғига юборилган иккита инъекцияси спастик каламушларда тортишган мушак рефлексларини пасайтирган, қорин бўшлиғига 10 мг/кг, мушак ичига 1 мг/кг ва перорал 10 мг/кг дан юбориш эса нормал каламушларда постсинаптик рефлексни 60% га пасайтирган. Электроэнцефалографик тадқиқотларда, тиоколхикозидни седатив самара чақирмаслиги кўрсатилган.
ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ҲОЛАТЛАР
- Препаратнинг исталган компонентига юқори сезувчанликда;
- периферик фалаж, мушаклар гипотонияси;
- ҳомиладорлик;
- лактация даври;
- контрацепциядан фойдаланмайдиган туғруқ ёшидаги аёллар;
- 16 ёшгача бўлган болаларда препаратни қўллаш мумкин эмас.
НОЖЎЯ ТАЪСИРЛАРИ
Иммун тизими томонидан: анафилактик реакциялар, масалан: тез-тез эмас – қичишиш; кам ҳолларда – эшакеми; жуда кам ҳолларда – гипотензия; учраш тезлиги номаълум – ангионевротик шиш ва анафилактик реакциялар, жумладан анафилактик шок.
Тери ва тери ости тўқималари томонидан: тез-тез эмас – терида аллергик реакциялар.
Нерв тизими томонидан: тез-тез – уйқучанлик; кам ҳолларда – ажитация ва онгни чалкашиши, учраш тезлиги номаълум – одатда мушак ичига юборилганидан сўнг бир неча минут давомида амалга ошадиган вазовагал хушдан кетиш билан боғлиқ бўлган ёки боғлиқ бўлмаган лоҳаслик, тиришишлар.
Меъда-ичак йўллари томонидан: тез-тез – диарея, гастралгия; тез-тез эмас – кўнгил айниши, қусиш; кам ҳолларда – жиғилдон қайнаши.
Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан: учраш тезлиги номаълум – жигарни дори воситалари таъсирида шикастланиши.
ДОРИЛАРНИНГ ЎЗАРО ТАЪСИРИ
Дориларнинг ўзаро таъсири юзасидан маълумотлар йўқ
МАХСУС КЎРСАТМАЛАР
Тиоколхикозид тутқаноқ билан хасталанган пациентларда ёки тутқаноқ ҳуружларини ривожланиш ҳавфи бўлган пациентларда тиришишларни чақириши мумкин.
Вазовагал хушдан кетиш ҳавфи орлиги туфайли, инъекциядан кейин пациент ўзининг аҳволини кузатиши лозим.
Ҳомиладорликда ва лактация даврида қўлланиши
Ҳомиладорлик
Ҳомиладор аёлларда тиоколхикозидни қўллаш юзасидан чекланган маълумотлар мавжуд. Эмбрион ва ҳомила учун потенциал ҳавф номаълум. Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда тератоген самаралари кўрсатилган. Ҳомиладорлик вақтида ва контрацепциядан фойдаланмайдиган туғруқ ёшидаги аёлларда Мускомедни қўллаш мумкин эмас.
Лактация даври
Тиоколхикозид кўкрак сутига ўтганлиги туфайли, лактация даврида уни қўллаш мумкин эмас.
Фертиллик
Каламушларда, фертилликни ўрганиш юзасидан ўтказилган тадқиқотда, препарат 12 мг/кг гача бўлган (яъни клиник самара кузатилмайдиган дозаларда) дозаларда қўлланганида фертилликни ёмонлашиши кузатилмаган. Тиоколхикозид ва унинг метаболитлари турли концентрация даражаларида анеуген фаолликни намоён қилади, бу одамда фертилликни пасайтирувчи ҳавф омили ҳисобланади.