ЗИРОМИН инфузия
Зиромин макролид антибиотикларнинг кичик гуруҳи – азалидларнинг вакили ҳисобланади, кенг антибактериал таъсир доирасига эга.
ТАРКИБИ
1 флакон сақлайди:
азитромицин (азитромицин дигидрати шаклида) 500 мг.
ҚЎЛЛАНИЛИШИ
Зиромин препарати, унга сезгир микроорганизмларнинг штаммлари чақирган қуйидаги оғир инфекцияларни даволаш учун тавсия этилади:
- касалхонадан ташқари пневмония;
- кичик чаноқ аъзоларининг инфекцион-яллиғланиш касалликлари.
ҚЎЛЛАШ УСУЛИ ВА ДОЗАЛАРИ
Зиромин препаратини вена ичига оқим билан ёки мушак ичига юбориш мумкин эмас!
Тайёр бўлган эритмани инфузия ҳолида, томчилаб (камида 1 соат) юбориш тавсия этилади.
Касалхонадан ташқари пневмония:
500 мг препарат вена ичига суткада 1 марта 2 кун давомида юборилади. Вена ичига юбориш тугаганидан сўнг препаратни ичга 500 мг дан суткада 1 марта 7-10 кунлик умумий даволаш курси бутунлай тугагунича қабул қилиш тавсия этилади.
Кичик чаноқ аъзоларининг инфекцион-яллиғланиш касалликлари:
500 мг препарат вена ичига суткада 1 марта 2 кун давомида юборилади. Вена ичига юбориш тугаганидан сўнг препаратни ичга 250 мг дан суткада 1 марта 7 кунлик умумий даволаш курси бутунлай тугагунича қабул қилиш тавсия этилади.
Препаратни перорал қабул қилишга ўтиш вақти клиник самарасига қараб шифокор томонидан белгиланади.
Препарат кекса ёшдаги беморларга буюрилганида дозага тузатиш киритиш зарурати йўқ.
Вена ичига инфузия қилиш учун эритмани тайёрлаш 2 босқичда амалга оширилади:
1-босқич: бирламчи эритмани тайёрлаш (азитромициннинг концентрацияси 100 мг/мл).
Флаконга инъекция учун 5,0 мл сувнинг юбориш йўли билан тайёрланади. Флакон кукун бутунлай эригунича чайқатилади.
2-босқич: билвосита препаратни юборишдан олдин тайёрланади.
Бирламчи эритма (100 мг/мл азитромицин) эритувчили флаконга (натрий хлоридининг 0,9% ли физиологик эритмаси, 5% ли декстроза эритмаси ёки Рингер эритмаси) 250 ёки 500 мл инфузион эритмада азитромициннинг якуний концентрацияси 1,0 ёки 2,0 мг/мл ҳосил бўлгунича юборилади.
Зироминни тайёр бўлган инфузион эритмаси 25оС гача бўлган хароратда 24 соат давомида, 5оС гача бўлган хароратда 7 суткагача барқарор бўлиб қолади. Флаконда кўзга кўринадиган чўкма бўлса, эритма ишлатилмасин.
ЧИКАРИЛИШ ШАКЛИ
Зиромин инфузия учун эритма тайёрлаш учун кукун флаконда №1.
ФАРМАКОЛОГИК ҲУСУСИЯТЛАРИ
Зиромин (азитромицин) макролид антибиотикларнинг кичик гуруҳи – азалидларнинг вакили ҳисобланади, кенг антибактериал таъсир доирасига эга. Рибосомалардаги 50S-суббирликлар билан боғланиб, азитромицин микроб ҳужайрасида оқсил синтезини сусайтиради.
Азитромицин қуйидаги микроорганизмларга нисбатан фаол:
Қатор граммусбат микроорганизмлар: Streptococcus pneumoniae, Str. pyogenes, Str. agalactiae, Str. viridans, С, F ва G гуруҳи стрептококклари, Staphylococcus aureus ва S. epidermidis. Эритромицинга чидамли бўлган граммусбат бактерияларга таъсир қилмайди.
Грамманфий микроорганизмлар: Haemophilus influenzae, H. parainfluenzae ва H. ducreyi, Moraxella catarrhalis, Bordetella pertussis ва В. parapertussis, Neisseria gonorrhoeae ва N. meningitidis, Brucella melitensis, Helicobacter pylori, Gardnerella vaginalis.
Анаэроб микроорганизмлар: Clostridium spp., Peptostreptococcus spp. ва Peptococcus spp.
Ҳужайра ичи ва бошқа микроорганизмлар: Legionella pneumophila, Chlamydia trachomatis и С. pneumoniae, Mycoplasma pneumoniae, Ureaplasma urealyticum, Listeria monocitogenes, Treponema pallidum, Borrelia burgdorferi.
Фармакокинетикаси
Азитромицин қон зардобидан тўқималарга тез ўтади ва бутун организмга тақсимланиб, юқори ва барқарор концентрацияларга эришади. Яллиғланган тўқималарга ташувчи фагоцитлар ёрдамида инфекцион жараён кечаётган жойларда танлаб тўпланади.
Азитромициннинг фармакокинетикаси бир чизиқли боғлиқликка эга ва юбориладиган дозага пропорционалдир.
Препарат жигарда метаболизмга учрайди, асосан сафро билан ва минимал даражада сийдик билан чиқарилади. Препаратнинг ярим чиқарилиш даври 65-72 соатни ташкил этади.
ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ҲОЛАТЛАР
Макролидлар гуруҳи антибиотикларига юқори сезувчанлик; жигар ва буйрак фаолиятини оғир даражадаги бузилишларида қўллаш мумкин эмас.
НОЖЎЯ ТАЪСИРЛАРИ
Кўпроқ меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар (кўнгил айниши, диарея, қоринда оғриқ, метеоризм, қусиш) ва тошмалар тошиши кузатилади.
Инъекция қилинган жойда оғриқ ва маҳаллий яллиғланиш ривожланиши мумкин.
Шунингдек қон зардобида “жигар” ферментлари, креатинин, лактатдегидрогеназа ва билирубиннинг даражасини қайтувчан ошиши кузатилади. Ўзгарган кўрсаткичлар даволаш тугаганидан сўнг 2-3 ҳафтадан кейин нормага қайтади.
ДОРИЛАРНИНГ ЎЗАРО ТАЪСИРИ
Гарчи азитромицин ва шохкуя алкалоидларини ўзаро таъсири юзасидан маълумотлар йўқ бўлса-да, эҳтиёткорликка риоя қилиш керак, чунки бир вақтда буюриш қонда алкалоидларнинг концентрациясини ошишига ва дозани ошириб юборилиш симптомларини (эрготизм) ривожланишига олиб келиши мумкин.
Макролидлардан фарқли равишда азитромицин цитохром Р450 тизимини сусайтирмайди, шунинг учун уни қуйида санаб ўтилган препаратлар: теофиллин, терфенадин, варфарин, карбамазепин, фенитоин, дигоксин, циклоспорин, эрготамин, триазолам ва мидазолам билан буюрилганида уларнинг терапевтик самарасини кучайиши кузатилмайди.
МАХСУС КЎРСАТМАЛАР
Препарат жигар ва буйрак фаолиятини етишмовчилиги бўлган беморларга буюрилганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Ҳомиладорлик ва лактацияда қўлланиши
Ҳомиладорликда, препаратни қўллашдан кутилган фойда потенциал ҳавфдан устун бўлган ҳолдагина препаратни юбориш керак.
Лактация даврида препаратни қўллаш зарурати бўлганида эмизишни тўхтатиш хақидаги масалани ҳал қилиш керак.
Педиатрияда қўлланиши
16 ёшгача бўлган болаларда азитромицинни вена ичига қўллаш ҳавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланмаган, препаратни бундай дори шаклида уни қўллашдан кутилган фойда устун бўлган ҳолдагина буюрилади.
Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Инфузия учун эритма тайёрлаш учун кукун шаклидаги азитромицинни автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири юзасидан маълумотлар йўқ.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.