ЗИРОМИН таблетка
Зиромин макролид антибиотиклар кичик гуруҳи – азалидларнинг вакили ҳисобланади, кенг антибактериал таъсир доирасига эга.
ТАРКИБИ
Азитромицин (азитромицин дигидрати шаклида) 500 мг.
ҚЎЛЛАНИЛИШИ
Зиромин препаратга сезгир микроорганизмлар чақирган енгил даражадан ўртача даражагача бўлган қуйидаги инфекцияларни даволаш учун тавсия этилади:
- Юқори нафас йўлларининг ҳамда ЛОР-аъзоларининг инфекциялари: Streptococcus pyogenes чақирган ўткир фарингит ва тонзиллит; ўткир ўрта қулоқ отити (ўрта қулоқ бўшлиғини яллиғланиши); ларингит, синусит, скарлатина.
- Қуйи нафас йўлларининг инфекциялари: сурункали бронхитни зўрайиши, бактериал ва атипик пневмониялар.
- Тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекциялари: тери ва тери ости ёғ қаватининг Staphylococcus aureus, Streptococcus pyogenes ва Streptococcus agalactiae чақирган асоратланмаган инфекциялари. Одатда, абсцессларда жарроҳлик дренажини қўйиш керак бўлади.
- Жинсий аъзоларнинг инфекциялари. Жинсий йўл орқали юқадиган инфекциялар (ЖЙЮК): Chlamydia trachomatis чақирган, гонококкли бўлмаган уретрит; Haemophilus ducreyi чақирган юмшоқ шанкр. Бу пациентларни текшириш вақтида сифилис ва гонорея културасини аниқлаш мақсадида серологик синамалар ўтказиш керак.
- Кичик чаноқ аъзоларини яллиғланиш касалликлари (КЧАЯК): Chlamydia trachomatis, Mycoplasma hominis ва Neisseria gonorrhoeae ларнинг сезгир штаммлари чақирган цервицит, эндометрит ва сальпингоофоритда қўлланади.
ҚЎЛЛАШ УСУЛИ ВА ДОЗАЛАРИ
Зиромин препаратини овқатланишдан қатъий назар қабул қилиш мумкин. Уни яхши ўзлаштирилиши таблеткалар овқат вақтида қабул қилинганида кузатилади.
Катталар ва 45 кг дан ортиқ бўлган 16 ёшдан ошган ўсмирларга препаратни қуйидаги дозалаш тартиби тавсия этилади:
Нафас йўлларининг инфекциялари: 500 мг (1 плёнка қобиқ билан қопланган таблетка) ҳар куни 3 кун давомида қабул қилинади.
Тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекциялари: 500 мг (1 плёнка қобиқ билан қопланган таблетка) ҳар куни 3 кун давомида қабул қилинади.
Chlamydia trachomatis чақирган, гонококкли бўлмаган уретрит ёки цервицит: бир марталик доза 1000 мг азитромицин (2 плёнка қобиқ билан қопланган таблетка) ни ташкил этади.
Гонококкли цервицит ва уретрит: бир марталик доза 2000 мг азитромицин (4 плёнка қобиқ билан қопланган таблетка) ни ташкил этади.
Кекса ёшдаги пациентларда азитромициннинг фармакокинетик ҳусусиятлари ёш одамлар учун хос бўлган ҳусусиятларидан фарқланмайди. Дозага тузатиш киритиш зарурати йўқ.
ЧИКАРИЛИШ ШАКЛИ
Зиромин таблеткалар №3.
ФАРМАКОЛОГИК ҲУСУСИЯТЛАРИ
Зиромин (азитромицин) макролид антибиотиклар кичик гуруҳи – азалидларнинг вакили ҳисобланади, кенг антибактериал таъсир доирасига эга. Рибосомалардаги 50S-суббирликлари билан боғланиб, азитромицин микроб ҳужайрасида нуклеин кислоталар синтезига таъсир кўрсатмасдан, оқсил синтезини сусайтиради.
Азитромицин ҳам in vitro шароитларида, ҳам клиник инфекцияларда қуйидаги микроорганизмларга нисбатан фаолдир:
Граммусбат аэроб микроорганизмлар: Staphylococcus aureus, Streptococcus pyogenes, Streptococcus pneumoniae, Streptococcus agalactiae.
Грамманфий аэроб микроорганизмлар: Haemophilus ducreyi, Haemophilus influenzae, Moraxella (Branhamella) catarrhalis, Neisseria gonorrhoeae, Bordatella pertussis, Listeria monocytogenes.
Бошқа микроорганизмлар: Chlamydia pneumoniae, Chlamydia trachomatis, Ureaplasma urealyticum, Legionella pneumophila, Borrelia burgdorferi (Лайм касаллигини қўзғатувчиси), Mycoplasma pneumoniae, Mycobacterium avium (MAC).
Азитромицин Toxoplasma gondii га нисбатан фаоллик намоён қилади.
Азитромициннинг фаоллиги бета-лактамаза ишлаб чиқарадиган бактериялар борлигида ҳам пасаймайди.
Граммусбат бактериялар Enterococcus faecalis ва Staphylococcus ларнинг кўпчилик метициллинга чидамли штаммлари препаратга чидамлидир.
Фармакокинетикаси
Азитромицин гистогематик тўсиқлар орқали осон ўтади ва тўқималарга боради. Ўпкалар, нафас йўллари ҳамда сийдик чиқариш тизимининг тўқималари (шу жумладан, простата бези), тери ва юмшоқ тўқималарда антибиотикнинг концентрацияси уни плазмадаги концентрациясидан кўп марта (10-50 марта) ортиқ концентрацияларга эришади, инфекция ўчоғида эса – соғлом тўқималардагига нисбатан 24-34% га юқори бўлади. Ҳужайра мембраналари орқали ўтади (ҳужайра ичидаги қўзғатувчилар чақирган инфекцияларда самаралидир). Фагоцитлар, полиморф ядроли лейкоцитлар ва макрофаглар ёрдамида инфекция ўчоғига боради, у ерда фагоцитоз жараёнида ажралиб чиқади. Азитромицин плазмадан ҳужайралар ва тўқималарга тез сўрилади, фагоцитар ҳужайраларнинг ичига киради ва улар билан бирга яллиғланиш ўчоғига ташилади ва инфекцияланган тўқималарда юқори ҳамда барқарор терапевтик концентрацияларни ҳосил қилади, ва бу ҳолат препаратни қабул қилиш тўхтатилгандан сўнг 5-7 кун давомида сақланиб туради.
Кислотали муҳитга чидамли, липофил.
Таблеткаларни мутлоқ биокираолишлиги 37% ни ташкил этади. Максимал концентрацияси (Cmax) (0,4 мг/л) 2-3 соатдан кейин ҳосил бўлади, тахминий тақсимланиш ҳажми – 31,1 л/кг ни ташкил этади, оқсиллар билан боғланиши қондаги концентрациясига тескари пропорционал ва 7-50% ни ташкил этади.
Препаратни овқат вақтида қабул қилиш Cmax ни 23% га оширади, AUC ўзгармайди.
Азитромицин асосан ўзгармаган ҳолда – 50% сафро билан, 6% сийдик билан чиқарилади. Жигарда метил гуруҳини йўқотиб, фаоллигини ҳам йўқотади. Плазма клиренси минутига 630 мл ни ташкил этади. Давомли ярим чиқарилиш даврига эга, 34-68 соатни ташкил этади. Кекса ёшдаги эркакларда (65-85 ёш) фармакокинетик кўрсаткичлари ўзгармайди, аёлларда – Cmax (30-50% га) ошади, 1-5 ёшдаги болаларда Cmax, ярим чиқарилиш даври (T1/2), AUC пасаяди.
ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ҲОЛАТЛАР
Азитромицинга ва препаратнинг ёрдамчи моддаларига, шунингдек макролидлар гуруҳига мансуб ҳар қандай антибиотикка ўта юқори сезувчанлик; жигар ва буйрак фаолиятини оғир даражадаги бузилишларида қўллаш мумкин эмас.
НОЖЎЯ ТАЪСИРЛАРИ
Ножўя самараларни учраш тезлигини қуйида келтирилган кўрсаткичлари қуйидагича аниқланган: жуда тез-тез (≥ 1/10); тез-тез (≥ 1/100 дан < 1/10 гача); тез-тез эмас (≥1/1000 дан < 1/100 гача); кам ҳолларда (≥ 1/10000 дан < 1/1000 гача), жуда кам ҳолларда (< 10000); учраш тезлиги номаълум.
Инфекциялар ва инвазиялар: тез-тез эмас – кандидоз, орал кандидоз, вагинал инфекция, пневмония, замбуруғли инфекциялар, бактериал инфекциялар, фарингит, гастроэнтерит, респиратор касалликлар, ринит; учраш тезлиги номаълум – сохта мембраноз колит.
Қон ва лимфа тизими томонидан: тез-тез – лейкопения, нейтропения, эозонофилия; учраш тезлиги номаълум – гемолитик анемия, тромбоцитопения.
Марказий нерв тизими томонидан: тез-тез – бош айланиши, бош оғриғи, парестезиялар, таъм билишни бузилиши; тез-тез эмас – гипестезия, уйқучанлик; кам ҳолларда – хушдан кетиш, тиришишлар, психомотор гиперреактивлик, аносмия, агевзия, миастения.
Психика томонидан: тез-тез эмас – асабийлик; учраш тезлиги номаълум – қўзғалувчанлик, ҳавотирлик, тажоввузкорлик.
Сезги аъзолари томонидан: тез-тез – кўришни бузилиши, карлик; тез-тез эмас – эшитиш фаолиятини бузилишлари, қулоқларни шанғиллаши; кам ҳолларда – бош айланиши.
Юрак-қон томир тизими томонидан: тез-тез эмас – юрак уришини ҳис этиш, қизиб кетиш; учраш тезлиги номаълум – аритмия, қоринчалар тахикардияси, QT оралиғини узайиши, икки томонга йўналган қоринчалар тахикардияси, гипотензия.
Меъда-ичак йўллари томонидан: жуда тез-тез – кўнгил айниши, диарея, метеоризм, абдоминал оғриқлар / спазмлар; тез-тез – қусиш, диспепсия; тез-тез эмас – гастрит, қабзият, дисфагия, қоринни дам бўлиши, оғизни қуриши, кекириш; учраш тезлиги номаълум – панкреатит, тилнинг рангини ўзгариши.
Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан: тез-тез эмас – гепатит; учраш тезлиги номаълум – жигар етишмовчилиги, жигар некрози, холестатик сариқлик.
Тери ва тери ости тўқималари томонидан: тез-тез – тошма, қичишиш; тез-тез эмас – Стивенс-Джонсон синдроми, фотосезувчанлик реакциялари, эшакеми, дерматит, терини қуриши; кам ҳолларда – аллергик реакциялар, жумладан ангионевротик шиш; учраш тезлиги номаълум – токсик эпидермал некролиз, кўп шаклли эритема.
Таянч-ҳаракат аппарати томонидан: тез-тез – артралгия.
Сийдик-таносил тизими томонидан: тез-тез – дизурия, буйраклар соҳасида оғриқ; учраш тезлиги номаълум – интерстициал нефрит, ўткир буйрак етишмовчилиги.
Умумий бузилишлар ва маҳаллий реакциялар: тез-тез – толиқиш; тез-тез эмас – лоҳаслик, астения, шиш, кўкракда оғриқ бўлиши мумкин.
ДОРИЛАРНИНГ ЎЗАРО ТАЪСИРИ
Антацидлар: антацид воситалар азитромициннинг биокираолишлигига таъсир қилмайдилар, аммо қондаги максимал концентрациясини 25% га камайтирадилар, шунинг учун Зиромин препаратини ушбу препаратларни қабул қилишдан камида бир соат олдин ёки икки соат кейин қабул қилиш керак.
Цетиризин: азитромицин ҳамда 20 мг цетиризинни бир вақтда 5 кун давомида қабул қилган соғлом кўнгиллиларда препаратларни статистик ишонарли ўзаро таъсири ёки QT оралиғини ўзгаришига аҳамиятли таъсири аниқланмаган.
Диданозин: азитромицинни кунига 1200 мг дозада ва диданозинни кунига 400 мг дозада бирга буюриш ОИТВ-мусбат 6 нафар пациентда диданозиннинг фармакокинетикасини плацебога нисбатан статистик аҳамиятли ўзгариши аниқланмаган.
Дигоксин: баъзи макролидлар дигоксин билан бирга қабул қилинганида айрим пациентларда дигоксиннинг ҳужайра метаболизмини издан чиқариши мумкин, бу унинг концентрациясини ошишига олиб келиши мумкин. Азитромицин буюрилганида буни ёдда тутиш керак.
Зидовудин: азитромицинни (1000 мг дозани бир марта қабул қилиш ва 1200 мг ёки 600 мг дозаларни кўп марта қабул қилиш) бир вақтда қўллаш зидовудин ёки унинг глюкуронид метаболитининг фармакокинетикасига, шу жумладан чиқарилишига бироз таъсир кўрсатади. Бироқ азитромицинни қўлланиши мононуклеар периферик қонда фосфорланган зидовудин, клиник фаол метаболитининг концентрациясини ошишига олиб келган. Бу фактнинг клиник аҳамияти маълум эмас.
Азитромицин цитохром Р450 тизимининг изоферментлари билан суст ўзаро таъсир қилади. Азитромицинни фармакокинетик ўзаро таъсирларда эритромицин ва бошқа макролидларга ўхшаш равишда иштирок этиши аниқланмаган. Азитромицин цитохром Р450 изоферментларнинг ингибитори ҳам ва индуктори ҳам ҳисобланмайди.
Шохкуя алкалоидлари: назарий жиҳатдан эрготизмни ривожланиш эҳтимоли борлигини инобатга олиб, азитромицинни шохкуя алкалоидларининг ҳосилалари билан бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди.
Азитромицин ва метаболизми цитохром Р450 изоферментлар тизими иштирокида юз берадиган препаратларни бир вақтда қўллаш юзасидан фармакокинетик тадқиқотлар ўтказилган.
Аторвастатин: аторвастатин (ҳар куни 10 мг дан) ва азитромицинни (500 мг дан ҳар куни) бир вақтда қўллаш қон плазмасида аторвастатиннинг концентрациясини ўзгаришини (ГМГ-КоА-редуктазани ингибиция қилишини таҳлили асосида) чақирмаган. Бироқ препарат қайд этилгандан кейинги даврда азитромицин ва статинларни бир вақтда қабул қилган пациентларда рабдомиолизни ривожланиш ҳоллари юзасидан айрим хабарлар олинган.
Карбамазепин: соғлом кўнгиллилар иштирокида ўтказилган фармакокинетик тадқиқотларда, азитромицинни бир вақтда қабул қилган пациентларнинг қон плазмасида карбамазепин ва унинг фаол метаболитининг концентрациясига аҳамиятли таъсири аниқланмаган.
Циметидин: фармакокинетик тадқиқотларда циметидиннинг бир марталик дозасини азитромициннинг фармакокинетикасига таъсири, циметидин азитромицинни қабул қилишдан 2 соат олдин қабул қилинган шароитда, азитромициннинг фармакокинетикасини ўзгариши аниқланмаган.
Бевосита таъсир қилувчи антикоагулянтлар (кумарин ҳосилалари): фармакокинетик тадқиқотларда азитромицин, соғлом кўнгиллилар томонидан қабул қилинган варфариннинг 15 мг бўлган бир марталик дозасининг антикоагулянт самарасига таъсир қилмаган. Азитромицин ва бевосита таъсир қилувчи антикоагулянтлар (кумарин ҳосилалари) бир вақтда қўлланганидан сўнг антикоагулянт самарасини кучайганлиги юзасидан хабар берилган. Кучайишини препаратга боғлиқлиги аниқланмаганлигига қарамасдан, бевосита таъсир қилувчи перорал антикоагулянтлар (кумарин ҳосилалари) қабул қилаётган пациентларга азитромицин қўлланганида, протромбин вақтини тез-тез мониторинг ўтказиш кераклигини инобатга олиш керак.
Циклоспорин: азитромицинни ичга (суткада 500 мг бир марта) 3 кун давомида, сўнгра эса циклоспоринни (суткада тана вазнига 10 мг/кг дозада бир марта) қабул қилган соғлом кўнгиллилар иштирокида ўтказилган фармакокинетик тадқиқотда циклоспориннинг AUC0–5 ва қон плазмасидаги максимал концентрацияси (Cmax) ишонарли ошиши аниқланган. Ушбу препаратлар бир вақтда қўлланганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Ушбу препаратларни бир вақтда қўллаш зарурати бўлганида циклоспориннинг қон плазмасидаги концентрациясини мониторинг қилиш ва дозасига мувофиқ равишда тузатиш киритиш керак.
Эфавиренз: азиромицин (суткада 600 мг бир марта) ва эфавиренз (суткада 400 мг) ни ҳар куни 7 кун давомида бир вақтда қабул қилиш клиник жиҳатдан аҳамиятли фармакокинетик ўзаро таъсирини чақирмаган.
Флуконазол: азитромицинни (1200 мг бир марта) бир вақтда қўллаш флуконазолнинг (800 мг бир марта) фармакокинетикасини ўзгартирмаган. Флуконазол бир вақтда қўлланганида азитромициннинг умумий экспозицияси ва ярим чиқарилиш даври ўзгармаган, аммо бунда азитромициннинг Cmax пасайиши (18% га) кузатилган, бу клиник аҳамиятга эга бўлмаган.
Индинавир: азитромицинни (1200 мг дозада бир марта) бир вақтда қўлланиши индинавирнинг (800 мг дан суткада 3 марта 5 кун давомида) фармакокинетикасига статистик ишонарли таъсир кўрсатмаган.
Метилпреднизолон: азитромицин метилпреднизолоннинг фармакокинетикасига аҳамиятли таъсир кўрсатмайди.
Нелфинавир: азитромицин (1200 мг) ва нелфинавирни (750 мг дан кунига 3 марта) бир вақтда қўллаш қон зардобида азитромициннинг концентрациясини оширади. Клиник жиҳатдан аҳамиятли ножўя самаралар кузатилмаган ва азитромицин нелфинавир билан бир вақтда қўлланганида азитромициннинг дозасига тузатиш киритиш талаб этилмайди.
Рифабутин: азитромицин ва рифабутинни бир вақтда қўлланиши ҳар бир препаратнинг қон зардобидаги концентрациясига таъсир қилмайди. Азитромицин ва рифабутин бир вақтда қўлланганида баъзида нейтропения кузатилган. Нейтропения рифабутинни қўллаш билан ривожланганлигига қарамасдан, азитромицин ҳамда рифабутинни мажмуада қўллаш ва нейтропения ўртасида сабаб-оқибат боғлиқлик аниқланмаган.
Силденафил: соғлом кўнгиллиларга қўлланганида силденафил ёки унинг қонда айланиб юрувчи асосий метаболитининг AUC и Cmax га азитромицинни (суткада 500 мг ҳар куни 3 кун давомида) таъсири юзасидан далиллар олинмаган.
Терфенадин: фармакокинетик тадқиқотларда азитромицин ва терфенадин ўртасида ўзаро таъсир борлиги юзасидан далиллар олинмаган. Бундай ўзаро таъсир қилишни бутунлай истисно қилиш мумкин бўлмаган якка ҳолатлар ҳақида хабар берилган, аммо бундай ўзаро таъсирни аҳамиятга эгалигидан далолат берувчи ҳеч бир аниқ далил бўлмаган. Терфенадин ва макролидларни бир вақтда қўллаш аритмиялар ва QT оралиғини узайишини чақириши мумкинлиги аниқланган.
Теофиллин: азитромицин ва теофиллин ўртасида ўзаро таъсир аниқланмаган.
Триазолам / мидазолам: азитромицин триазолам ёки мидазолам билан бир вақтда терапевтик дозаларда қўлланганида фармакокинетик кўрсаткичларни аҳамиятли ўзгариши аниқланмаган.
Триметоприм / сулфаметоксазол: триметоприм / сульфаметоксазолни азитромицин билан бир вақтда қўлланиши триметоприм ёки сульфаметоксазолнинг Cmax, умумий экспозицияси ёки буйраклар орқали чиқарилишига аҳамиятли таъсир кўрсатмаган. Азитромициннинг қон зардобидаги концентрацияси бошқа тадқиқотларда аниқланган концентрацияларига мувофиқ келган.
МАХСУС КЎРСАТМАЛАР
Азитромицин препаратини ўртача даражадан оғир даражагача бўлган пневмония билан хасталанган, амбулатор даволаш мумкин бўлмаган, шунингдек қуйидаги ҳавф омиллари бўлган пациентларга қўллаш мумкин эмас:
- пациент касалхонада даволанган вақтда юқтириб олган инфекцион касаллик;
- бактериемия ёки унинг белгилари;
- касалхонага ётказиш зарурати бўлганида;
- кекса ёшдаги ёки кучсизланган пациентларга;
- иммунитети сустлашган ёки функционал аспления бўлган пациентларга қўллаш мумкин эмас.
Азитромицин билан даволаниш вақтида жиддий аллергик реакциялар, ангионевротик шиш ва анафилаксияни жуда кам ҳолларда ривожланганлиги юзасидан хабарлар берилган.
Симптоматик даволашга нисбатан жавоб реакцияси ривожланиши мумкинлигига қарамасдан, даволаш тўхтатилганида қайталанишлар ривожланиши мумкин. Бу реакциялар азитромицинни организмда узоқ вақт давомида бўлиши натижасида ривожланиши мумкин.
Зиромин қўлланганида жигар некрози, гепатит, жигар етишмовчилиги ривожланиши мумкин, бу ҳолат баъзи ҳолларда ўлимга олиб келиши мумкин.
Азитромицин панкреатит, пилорик стеноз, сохта мембраноз колит ривожланишини, тилнинг рангини ўзгаришини чақириши мумкин.
Зиромин (азитромицин) препарати билан даволаниш QT оралиғини узайиш синдроми / “пируэт” типидаги полиморф қоринчалар тахикардияси (Torsades de pointes) ни ривожланишига олиб келиши мумкин. Шу сабабли ушбу дори воситасини QT оралиғини узайиш синдроми / “пируэт” типидаги полиморф қоринчалар тахикардиясига шубҳа қилинган ёки ташхис қўйилган пациентларга буюриш мумкин эмас. Аёлларда полиморф қоринчалар тахикардиясини ривожланиш ҳавфи эркакларга нисбатан юқорироқ бўлади.
Ҳомиладорликда ва лактация даврида қўлланиши
Ҳомиладорликда препаратни даволашдан кутилган фойда потенциал ҳавфдан устун бўлган ҳолатдагина қўллаш керак.
Лактация даврида препаратни қўллаш зарурати бўлганида, эмизишни тўхтатиш хақидаги масалани ҳал қилиш керак.
Педиатрияда қўлланиши
Ушбу дори шакли болалар ва тана вазни 45 кг дан кам бўлган 16 ёшгача бўлган ўсмирларни даволаш учун мўлжалланмаган.
Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Зиромин транспорт воситасини бошқариш ёки ускуналар билан ишлаш қобилиятига таъсир қилмайди.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.