ЦЕФАМЕД
Цефамед кенг антимикроб (бактерицид) таъсир доирасига эга учинчи авлод, цефалоспоринлар қатори антибиотикидир.
Таркиби
Цефтриаксон натрий 1,0 г
қўлланилиши
Цефамед унга сезгир бактериялар штаммлари чақирган барча инфекцияларга нисбатан самарали, шу жумладан юқори ва пастки нафас йўлларининг касалликлари (шу жумладан пневмония, ўпкалар абсцесси, плевра эмпиемаси); қорин бўшлиғи аъзоларининг инфекциялари (шу жумладан холангит, ўт-сафро қопчасининг эмпиемаси, меъда-ичак йўлларининг, ўт-сафро чиқариш йўлларининг яллиғланиш касалликлари, перитонит); суяклар ва бўғимларнинг инфекциялари, тер ива юмшоқ тўқималарнинг инфекциялари; сийдик чиқариш йўлларининг инфекциялари (шу жумладан пиелоневрит); жинсий йўллар орқали юқадиган инфекциялар (шу жумладан гонорея); инфекцияланган жароҳатлар ва куйишлар; менингиал пардаларнинг яллиғланиши, сепсис. Операциядан кейинги инфекцияларни олдини олиш.
Қўллаш усули ва дозалари
Цефамед мушак ичига ва вена ичига оқим билан ёки томчилаб юборилади. Катталар ва 12 ёшли ва катта болалар учун Цефамедни одатдаги дозаси 1-2 г дан суткада 1 марта. Юборилиш оралиғи 24 соат. Оғир ҳолларда ёки сезгирлиги ўртача бактериялар чақирган инфекцичларда, препаратнинг суткалик дозаси 4,0 г гача оширилиши мумкин.
Янги туғилган чақалоқларга (2 ҳафталиккача): Цефамед 20-50 мг/кг тана вазнига суткада 1 марта буюрилади. Янги туғилган чақалоқларда фермент тизимининг шаклланмаганлиги сабабли, дозани ошириш мумкин эмас.
Эмизикли ва 12 ёшгача бўлган болалар учун: Цефамеднинг суткалик дозаси 20-80 мг/кг тана вазнига суткада бир марта. Вазни 50 кг ва кўпроқ болаларга катталарга қўлланадиган доза қўлланади.
Тана вазнига 50 мг/кг дан кўпроқ доза препарат вена ичига 30 минут давомида томчилаб юборилиши лозим.
Даволашнинг давомийлиги касалликнинг характери ва кечишига боғлиқ. Бошқа антибиотиклар қўллашдаги каби, Цефамед препаратини тана ҳарорати нормалашгандан сўнг камида 3 кун давомида қўллаш лозим.
Бактериаль менингитда янги туғилган чақалоқларга ва болаларга препарат 100 мг/кг тана вазнига бошланғич дозада суткада 1 марта буюрилади. Максимал суткалик доза - 4 г. Қўзғатувчиси идентификация қилингандан сўнг дозани камайтириш мукин.
Сийдик йўлларининг қуйи бўлимларининг асоратланмаган гонококкли инфекциясини даволашда: Цефамедни тавсия этиладиган дозаси мушак ичига бир марта 250 мг ни ташкил этади.
Сийдик йўлларининг қуйи ва юқори бўлимлари, шунингдек кичик чаноқ аъзоларининг асоратланган гонококкли инфекцияларини даволаш: (беморларни, фақат стационар шароитида даволаш керак. Даволаш тактикаси гонореянинг клиник кечишига боғлиқ. Парауретраль ва катта вестибуляр безлар абцессланишда N.gonorrhoeae га нисбатан самарали, микробларга қарши препаратлар билан биргаликда, патогенетик, физиотерапевтик ва хирургик даволаш усулларини қўллаш керак).
Сийдик йўллари ва кичик чаноқ аъзоларининг гонококкли инфекцияларини этиологик даволаш: Цефамед мушак ичига 1,0 г дан ҳар 24 соатда юборилади.
Буйрак фаолияти бузилган беморларда, агарда жигар фаолияти нормал бўлса ва аксинча жигар фаолияти бузилган беморларда буйраклар фаолияти нормал бўлса, препарат дозасини камайтиришга эҳтиёж йўқ. Яққол буйрак етишмовчилигида (креатинин клиренси<10 мл/мин) Цефамеднинг дозаси суткада 2 г дан оширилмаслиги керак.
Бир вақтда жигар ва буйрак фаолияти бузилганида, ҳамда гемодиализда бўлган беморларда қон плазмасидаги цефтриаксон концентрациясини мунтазам назорат қилиш керак.
Операциядан кейинги инфекцияларни олдини олиш учун: Цефамедни операциядан 30-90 минут олдин, 1 марта 1-2 г дан юбориш тавсия қилинади.
чиқарилиш шакли
Эритма тайёрлаш учун кукун, флаконда 1,0 г комплектда эритувчиси 1% ли лидокаин гидрохлорид эритмаси билан.
ФАРМАКОЛОГИК ҲУСУСИЯТЛАРИ
Цефамед кенг антимикроб (бактерицид) таъсир доирасига эга учинчи авлод, цефалоспоринлар қатори антибиотикидир. Бактерияларнинг хужайра мембранаси синтезини сусайтириб, бактерицид таъсир кўрсатади. кўпчилик грамманфий, кўпчилик граммусбат қўзғатувчилар ва айрим анаэробларга нисбатан фаол. Бактериялар ишлаб чиқарадиган бета - лактамазалар таъсирига чидамли.
Цефамедга сезгир аэроб грамманфий бактериялар: Aeromonas spp., Alcaligenes spp., Branhamella catarrhalis, Citrobacter spp., Enterobacter spp., (айрим штаммлари чидамли), E.coli Haemophilus ducreyi, Haemophilus influenzae, Haemophilus parainfluenzae, Klebsiella spp. (шунингдек KL. pneumoniae), Moraxella spp., Morganella morganii, Neisseria gonorrhoeae, Neisseria meningitidis, Plesiomonas shigelloides, Proteus mirabilis, Proteus vulgaris, Providencia spp., Pseudomonas aeruginosa (айрим штаммлари чидамли), Salmonella spp. (шунингдек, S.typhi), Serratia spp. (шунингдек, S.marcescens), Shigella spp., Vibrio spp. (шунингдек, V.cholerae), Yersinia spp. (шунингдек, Y.enterocolitica).
Бошқа антибиотиклар, масалан, пенициллинлар, биринчи ва иккинчи авлод цефалоспоринлар ва аминогликозидлар иштирокида турғун кўпаядиган, юқорида санаб ўтилган микробларнинг кўпгина штаммлари Цефамидга сезгир. Клиник маълумотларга кўра препарат бирламчи ва иккиламчи сифилисда яхши самара беради.
Цефамедга сезгир аэроб граммусбат бактериялар: Streptococcus agalactiae, Staphylococcus aureus (пенициллиназа ишлаб чиқарувчи штаммларни ҳам қўшиб), Streptococcus bovis, Staphylococcus epidermidis, Streptococcus pneumoniae, Streptococcus pyogenes, Streptococcus viridans. Staphylococcus spp., метициллинга чидамли, цефалоспоринларга, шунингдек Цефамедга ҳам чидамли. Кўпчилик Enterococcus spp.,(масалан, Streptococcus faecalis) нинг кўпчилик штаммлари ҳам, препаратга чидамли.
Анаэроб қўзғатувчилар: Bacteroides spp. (шу жумладан B.fragilis нинг баъзи штаммлар), Clostridium spp. (шу жумладан Cl.difficile), Fusobacterium spp. (F.mortiferum и F.varium дан ташқари), Peptococcus spp., Peptostreptococcus spp. Bacteroides spp. нинг (масалан, B.fragilis), бета-лактамазани ишлаб чиқувчи баъзи штаммлари Цефамедга чидамли.
ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ҲОЛАТЛАР
Цефалоспоринлар ва пенициллинларга бўлган юқори сезувчанлиги.
Ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлиги.
Препаратни янги туғилган чақалоқларга, айниқса муддати етмай туғилган ва гипербилирубинемия ривожланишини хавфи юқори бўлган болаларга эҳтиёткорлик билан буюриш керак.
НОЖЎЯ ТАЪСИРЛАРИ
Цефамед кўпчилик ҳолларда яхши ўзлаштирилади. Ножўя таъсирлари, одатда қайтувчи ва препарат бекор қилинганидан кейин йўқолади.
Диарея, кўнгил айниши, қайд қилиш, стоматит, глоссит, эозинофилия, лейкопения, гранулоцитопения, гемолитик анемия, тромбоцитопения, экзантема, аллергик дерматит, қичишиш, эшакеми, анафилактик шок, кўп шаклли эритема кузатилиши мумкин.
Кам ҳолларда – бош оғриғи, бош айланиши, жигар трансаминазалари фаоллигининг ошиши, олигурия, қон плазмасида креатин миқдорининг ошиши кузатилади.
Якка ҳолларда – псевдомембраноз колит, қон ивишининг бузилиши, вена ичига юборилганида вена бўйлаб оғриқ, флебит кузатилади.
ДОРИЛАРНИНГ ЎЗАРО ТАЪСИРИ
Халқали диуректиклар билан бир вақтда қўлланганида (масалан, фуросемид) буйраклар фаолиятининг бузилиши кузатилмайди. Цефамед ва аминогликозидлар грамманфий бактерияларга нисбатан синергизмга эга. Бундай комбинацияга ҳаёт учун хавфли оғир инфекцияларни (масалан, Pseudomonas aeroginosa каби қўзғатувчисилар чақирган) даволаш учун асосли.
Цефамедни бир флаконда ёки шприцда бошқа антибиотиклар билан қўшиш мумкин эмас!
МАХСУС КЎРСАТМАЛАР
Бошқа цефалоспоринлар қўлланганидаги каби, Цефамед препарати билан даволашда, анафилактик реакциялар ривожланиши мумкинлигини ҳисобга олиш керак. Препарат узоқ ишлатилганида периферик қон манзарасини мунтазам назорат қилиш керак.
Кам ҳолларда ультратовуш ташхисида, препарат қабул қилаётган беморнинг ўт пуфаги қорайиб кўриниши мумкин, бу препарат тўхтатилгандан сўнг ўтиб кетади. ўнг қовурға остида оғриқ кузатилганда хам, препарат қкабул қилишни давом эттириш мумкин, фақат симптоматик даволаш тавсия этилади.