СЕКНИДОКС
Секнидазол ярим синтетик нитроимидазол ҳосиласи бўлиб, паразитларга қарши ва протозойларга қарши ҳусусиятларга эга.
ТАРКИБИ
Секнидазол – 1,0 г.
ҚЎЛЛАНИЛИШИ
- эркаклар ва аёлларда урогенитал трихомониаз;
- ичак ва жигар амёбиази;
- лямблиозда қўлланади.
Анаэроб бактериялар томонидан чақирилган инфекцияларда дори препаратини қўллаш имконияти микроорганизмнинг сезгирлигига боғлиқ.
ҚЎЛЛАШ УСУЛИ ВА ДОЗАЛАРИ
Таблеткалар ичга қабул қилинади.
Катталар
Урогенитал трихомониаз: 2 таблеткадан суткада 1 марта ёки 12 соатлик интервал билан икки марта (умумий доза 2,0 г) қабул қилинади.
Ичак амёбиази: ўткир амёбиаз – 2 таблеткадан суткада 1 марта ёки 12 соатлик интервал билан икки марта (умумий доза 2,0 г) қабул қилинади.
сурункали ташувчанлик (бўшлиқ ва цистали шакллари) – суткада 1,5 таблетка (суткалик доза 1,5 г) бир мартада ёки бир нечага бўлиниб 3 кун давомида қабул қилинади.
Жигар амёбиази: суткада 1,5 таблетка (суткалик доза 1,5 г) бир мартада ёки бир нечага бўлиниб камида 5 кун давомида қабул қилинади.
Лямблиоз: 2 таблеткадан суткада 1 марта ёки 12 соатлик интервал билан икки марта (умумий доза 2,0 г) қабул қилинади.
Болалар
Препаратнинг ушбу дори шакли тана вазни 20 кг дан ортиқ бўлган болаларда қўллаш учун мўлжалланган.
Болаларда даволаш давомийлиги аналогик клиник вазиятларда катталардаги даволаш давомийлигига мувофиқ келади; секнидазолнинг дозалари индивидуал тиббий мезонларга қараб суткада 25 мг/кг дан 30 мг/кг гача бўлган дозаларни ташкил этади.
Буйрак ёки жигар етишмовчилиги бўлган пациентлар
Буйрак ёки жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда секнидазолнинг дозасига тузатиш киритиш бўйича тавсиялар умуман 5-нитроимидазол ҳосилаларига тегишли.
Ўртача ёки оғир даражадаги буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда секнидазолнинг фармакокинетик кўрсаткичлари аҳамиятли даражада ўзгармайди, шунинг учун, айниқса қисқа муддатли даволашда, одатда Секнидокснинг дозасига тузатиш киритиш талаб этилмайди.
Оғир даражадаги жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда уларнинг умумий аҳволини баҳолаш ва зарурат бўлганида препаратнинг суткалик дозасини камайтириш керак.
ЧИКАРИЛИШ ШАКЛИ
Секнидокс таблетка №2.
ФАРМАКОЛОГИК ҲУСУСИЯТЛАРИ
Фармакодинамикаси
Секнидазол ярим синтетик нитроимидазол ҳосиласи бўлиб, паразитларга қарши ва протозойларга қарши ҳусусиятларга эга.
Секнидазол Entamoeba histolytica га нисбатан амёбицид таъсир кўрсатади, шунингдек Trichomonas vaginalis ва Giardia lamblia ларга нисбатан ҳам фаолдир.
Фармакокинетикаси
Секнидазол ичга 2,0 г дозада қабул қилинганида дори воситаси қон плазмада максимал концентрациясига 3 соатдан кейин эришади.
Секнидазолнинг ярим чиқарилиш даври 25 соатни ташкил этади. Дори воситаси организмдан секин (қабул қилинган дозанинг 16% – 72 соат давомида, 50% эса – 120 соат давомида чиқарилади) асосан сийдик билан чиқарилади.
Секнидазол гематоэнцефалик тўсиқ орқали ўтади ва кўкрак сутига ажралиб чиқади.
ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ҲОЛАТЛАР
Препаратнинг фаол моддасига ва бошқа имидазол ҳосилаларига ёки ёрдамчи моддаларидан биротасига юқори сезувчанлик; ҳомиладорликнинг 1 уч ойлиги; органик неврологик бузилишлар; қон тизими томонидан, шу жумладан анамнезида қон тизимини патологик бузилишларида препаратни қўллаш мумкин эмас.
НОЖЎЯ ТАЪСИРЛАРИ
Нохуш реакциялар қуйида MedDRA таснифи бўйича тизим-аъзолар синфларига мувофиқ равишда санаб ўтилган. Нохуш реакцияларни учраш тезлигини кўрсаткичлари қуйидаги тарзда аниқланади: жуда тез-тез (≥ 1/10); тез-тез (≥ 1/100, аммо < 1/10); тез-тез эмас
(≥ 1/1000, аммо < 1/100); кам ҳолларда (≥ 1/10000, аммо < 1/1000); жуда кам ҳолларда
(< 1/10000); учраш тезлиги номаълум (мавжуд маълумотлар асосида баҳолаш мумкин эмас).
Қон ва лимфа тизимлари томонидан: кам ҳолларда – даволаш тўхтатилганида қайтувчан ҳусусиятга эга бўлган ўртача ифодаланган лейкопения; жуда кам ҳолларда – агранулоцитоз, нейтропения, тромбоцитопения.
Иммун тизими томонидан: кам ҳолларда – баъзида оғир даражада кечувчи, тошма, қичишиш, эшакеми, ангионевротик шиш, бронхоспазм, юзни шиши, периорбитал шиш ва хиқилдоқни шиши, иситма, эритема ва анафилактик реакциялар каби ўта юқори сезувчанлик реакциялари.
Руҳиятни бузилишлари: жуда кам ҳолларда – психозлар, онгни чалкашиши ва галлюцинациялар.
Нерв тизими томонидан: кам ҳолларда – бош оғриғи, тиришишлар, вертиго, бош айланиши, парестезия, периферик сенсор нейропатия ва сенсор-мотор полиневрит; жуда кам ҳолларда – энцефалопатия (масалан, онгни чалкашиши) ва ўткир ости мияча синдроми (масалан, атаксия, дизартрия, моторикани бузилиши, нистагм ва тремор), даволаш тўхтатилганида қайтувчан ҳусусиятга эга.
Юрак томонидан: кам ҳолларда – пальпитация.
Меъда-ичак йўллари томонидан: тез-тез – эпигастрийда ва/ёки қоринда оғриқ, кўнгил айниши, қусиш, диарея, қабзият; тез-тез эмас – глоссит, стоматит, таъм билишни бузилиши (оғизда металл таъми), анорексия.
Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан: жуда кам ҳолларда – гепатит.
ДОРИЛАРНИНГ ЎЗАРО ТАЪСИРИ
Дисульфирам. Секнидазолни дисульфирам билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас, чунки онгни чалкашиши ва психозни ривожланиш ҳавфи мавжуд.
Варфарин. Секнидазол билан бирга қўлланганида варфариннинг антикоагулянт самараси кучайиши мумкин, шунинг учун бундай мажмуани қабул қиладиган пациентлар қатъий тиббий кузатув остида бўлишлари керак; протромбин вақти кўрсаткичини синчиклаб назорат қилиш ва зарурат бўлганида дори воситаларининг дозаларига тузатиш киритиш керак.
Таркибида литий сақловчи препаратлар. Секнидазол литий препаратлари билан бир вақтда қўлланганида қон плазмасида охиргисининг концентрацияси ошиши мумкин.
Циклоспорин. Секнидазол билан бирга қўлланганида қон плазмасида циклоспориннинг концентрацияси ошиши мумкин; дори воситалари мажмуада қўлланганида қон плазмасида циклоспорин ва креатининнинг даражаларини синковлаб назорат қилиш керак.
5-фторурацил. Секнидазол билан бирга қўлланганида 5-фторурацилнинг клиренси пасаяди, бу охиргисининг токсиклигини ошишига олиб келади.
Алкоголь. Секнидазол алкоголь билан бирга қабул қилинганида қуйидаги симптомлар: қоринда оғриқли спазмлар, қизиб кетишлар, қусиш ва тахикардия ривожланади.
МАХСУС КЎРСАТМАЛАР
Секнидоксни ишлатиш вақтида ва препаратни қабул қилиш тўхтатилганидан сўнг 72 соат давомида дисульфирам қўлланганида кузатиладиган нохуш реакцияларга ўхшаш нохуш реакциялар (қизиб кетишлар, қоринда оғриқли спазмлар, қусиш ва тахикардия) ривожланишини олдини олиш мақсадида алкоголь истеъмол қилиш мумкин эмас.
Секнидокс препаратини, тавсия этилган даволаш давомийлигига нисбатан янада узоқроқ вақт давомида қўллаш зарурати туғилганида, пациентларда гематологик кўрсаткичларни (хусусан, лейкоцитлар миқдорини) назорат қилиш, шунингдек марказий ва периферик нейропатиялар ривожланганлигидан далолат берувчи нохуш реакциялар (парестезиялар, атаксия, бош айланиши, тиришишлар) юзага келишини аниқлаш мақсадида пациентларни мониторингини ўтказиш керак.
Жигар энцефалопатияси бўлган пациентларда Секнидокс препаратини эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Ҳаракатлар координациясини бузилиши, бош айланиши ёки онгни чалкашиши ривожланганида дори препарати билан даволашни тўхтатиш керак.
Урогенитал инфекцияларни даволаш вақтида жинсий алоқалардан сақланиш керак.
Ёрдамчи моддалар: Секнидокс бир таблеткасида 1 ммоль (23 мг) дан камроқ натрий сақлайди, яъни деярли “натрий сақламайди”.
Ҳомиладорликда ва лактация даврида қўлланиши
Ҳомиладорликда ва лактация даврида дори препаратини қўллаш тавсия этилмайди.
Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Препарат автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир кўрсатмайди.