ТАРКИБИ

Препаратнинг ҳар бир флакони қуйидагиларни сақлайди:

амикацин 100 мг / 500 мг;

 

ҚЎЛЛАНИЛИШИ

Амикацин сульфати аминогликозид антибиотик бўлиб, грамманфий организмларнинг кенг доирасига, жумладан Pseudomonas spp, Escherichia coli, индол-мусбат ва индол-манфий Proteus spp, Klebsiella-Enterobacter-Serratia spp, Salmonella, Shigella, Minea-Herellae, Citrobacter Freundii и Providencia spp. ларга қарши фаолдир.

Гентамицин ва тобрамицинга чидамли ушбу грамманфий организмларнинг кўпгина штаммлари in vitro шароитида амикацинга нисбатан сезувчанлик намоён қилишлари мумкин. Амикацинга сезгир бўлган асосий граммусбат организм Staphylococcus aureus, шу жумладан метициллинга резистент штаммлари ҳисобланади. Амикацин бошқа граммусбат организмларга нисбатан, жумладан Streptococcus pyogenes, Enterococci ва Diplococcus pneumoniae ларнинг айрим штаммларига нисбатан айрим фаолликка эга.

Меркацин грамманфий бактерияларнинг сезгир штаммлари томонидан чақирилган жиддий инфекцияларни қисқа муддат даволаш учун кўрсатилган. Препарат шунингдек маълум бўлган ёки шубҳа қилинган стафилококк инфекциясини даволаш учун ҳам кўрсатилган.

 

ҚЎЛЛАШ УСУЛИ ВА ДОЗАЛАРИ

Мушак ичига ва вена ичига юбориш

Сезгир микроорганизмлар чақирган асоратланмаган инфекцияларда тавсия этилган дозаларда буюрилганида терапевтик жавоб реакцияси 24-48 соат давомида олиниши мумкин.

Даволаш давомийлиги 7 кундан 10 кунгача бўлган муддатни ташкил этади. Барча юбориш йўллари учун умумий суткалик доза суткада 15-20 мг/кг дан ошмаслиги керак. Катталар ва 12 ёшдан ошган болалар

Буйрак функцияси нормал (креатинин клиренси (КК) ≥ 50 мл/мин) бўлган катталар ва ўсмирлар учун тавсия этилган мушак ичига ёки вена ичига юбориладиган дозаси суткада 15 мг/кг ни ташкил этади, уни бир марталик суткалик доза кўринишида ёки 2 тенг дозаларга бўлиш, яъни 7,5 мг/кг дан ҳар 12 соатда юбориш мумкин. Умумий суткалик доза 1,5 г дан ошмаслиги керак.

Эндокардитда ва фебрил нейтропенияда суткалик дозани 2 қабулга бўлиш керак, чунки препаратни суткада 1 марта қўллаш бўйича маълумотлар етарли эмас.

4 ҳафталикдан 12 ёшгача бўлган болалар

Буйрак функцияси нормал бўлган болалар учун тавсия этилган мушак ичига ёки вена ичига (вена ичига секин инфузия) юбориладиган дозаси суткада 15-20 мг/кг ни ташкил этади, уни 15-20 мг/кг дан кунига бир марта ёки 7,5 мг дан ҳар 12 соатда юбориш мумкин.

Эндокардитда ва фебрил нейтропенияда суткалик дозани 2 қабулга бўлиш керак, чунки препаратни суткада 1 марта қўллаш бўйича маълумотлар етарли эмас.

Янги туғилган чақалоқлар

Бошланғич юклама дозаси 10 мг/кг ни ташкил этади, сўнгра – 7,5 мг/кг дан ҳар 12 соатда юборилади.

Чала туғилган чақалоқлар

Тавсия этилган дозаси 7,5 мг/кг дан ҳар 12 соатда юборишдан иборат.

Вена ичига юбориш бўйича махсус тавсиялар

Вена ичига юбориш учун эритма тавсия этилган дозани 100 мл ёки 200 мл нормал физиологик эритма ёки 5% ли декстроза эритмаси ёки бошқа исталган мутаносиб эритма каби стерил эритувчиларга қўшиш орқали тайёрланади. Эритма бевосита юборишдан олдин тайёрлнади. Тайёр бўлган эритмани дарҳол юбориш керак ва сақлаш мумкин эмас.

Эритма катталарга 30-60 минут давомида юборилади.

Педиатрия амалиётида ишлатиладиган эритмаларнинг миқдори пациент томонидан ўзлаштириладиган амикациннинг миқдорига боғлиқ бўлади. Одатда эритмани 30-60 минут давомида юбориш керак. Гўдакларга инфузияни 1-2 соат давомида юбориш керак.

Препаратни олдиндан бошқа дори воситалари билан аралаштириш мумкин эмас, уни тавсия этилган дозасига ва юбориш усулларига мувофиқ равишда алоҳида юбориш керак.

Кекса пациентлар

Буйрак функцияси баҳоланиши керак, ва буйрак функциясини бузилиши бўлганида, дозага тузатиш киритиш керак.

Ҳаёт учун ҳавфли инфекциялар ва/ёки Pseudomonas томонидан чақирилган инфекциялар

Катталар учун дозаси 500 мг дан ҳар саккиз соатда юборишгача оширилиши мумкин, аммо суткада 1,5 г дан ошмаслиги керак, ва даволаш 10 кундан ошмаслиги керак. Катталар учун максимал умумий доза 15 г дан ошмаслиги керак.

Сийдик чиқариш йўлларининг инфекциялари (Pseudomonas чақирган инфекциядан ташқари)

7,5 мг/кг суткалик дозани 2 тенг дозаларга бўлинади (катталарда 250 мг дан суткада 2 марта юборишга эквивалент).

Амикациннинг фаоллиги рН ошиши билан кучайганлиги туфайли, ишқорий муҳитга силжитувчи агентларни бир вақтда юбориш мумкин.

Буйрак функциясини бузилиши

Буйрак етишмовчилиги (КК минутига 50 мл дан кам қийматни ташкил этади) амикациннинг бир марталик суткалик дозасини юбориш мақсадга мувофиқ эмас, чунки ушбу пациентларда зардобдаги минимал концентрацияларини юқори қийматлари кузатилиши мумкин.

Қорин бўшлиғига юборилиши

Аниқланган перитонит текширилганидан сўнг ёки перитонеал бўшлиқ операция вақтида фекалийни тушиши оқибатида ифлосланганидан сўнг, амикацин анестезиядан кейин пациентнинг хуши тиклангач 0,25% (2,5 мг/мл) концентрацияларда ирригант сифатида қўлланиши мумкин. Агар катта ёшдаги пациентга интилляция ўтказиш талаб этилса, у ҳолда 500 мг бир марталик доза 20 мл стерил дистилланган сувда суюлтирилади ва жароҳат ёпилганида тикилган полиэтилен катетер орқали юборилиши мумкин. Пациент анестезиянинг таъсиридан ва мушакларни бўшаштирувчи дори воситаларни таъсиридан бутунлай қутулмагунича, инстилляция иложи борича кечиктирилиши керак.

Бошқа юбориш усуллари

Меркацин 0,25% ли концентрацияларда абсцесслардаги бўшлиқларда, плевра бўшлиғи, қорин бўшлиғи ва бош мия қоринчаларида чайиш учун эритма сифатида қўлланиши мумкин.

 

ЧИҚАРИЛИШ ШАКЛИ

Меркацин 100 мг/2 мл, 500 мг/2 мл

Инъекция учун эритма 2 мл дан рангсиз шиша флаконларда.

 

ФАРМАКОЛОГИК ҲУСУСИЯТЛАРИ

Фармакодинамикаси

Амикацин сульфати аминогликозид антибиотик бўлиб, грамманфий организмларнинг кенг доирасига, жумладан Pseudomonas spp, Escherichia coli, индол-мусбат ва индол-манфий Proteus spp, Klebsiella-Enterobacter-Serratia spp, Salmonella, Shigella, Minea-Herellae, Citrobacter Freundii и Providencia spp. ларга қарши фаолдир.

Гентамицин ва тобрамицинга чидамли ушбу грамманфий организмларнинг кўпгина штаммлари in vitro шароитида амикацинга нисбатан сезувчанлик намоён қилишлари мумкин. Амикацинга сезгир бўлган асосий граммусбат организм Staphylococcus aureus, шу жумладан метициллинга резистент штаммлари ҳисобланади. Амикацин бошқа граммусбат организмларга нисбатан, жумладан Streptococcus pyogenes, Enterococci ва Diplococcus pneumoniae ларнинг айрим штаммларига нисбатан айрим фаолликка эга.

Фармакокинетикаси

Амикацин мушак ичига юборилганидан сўнг тезда сўрилади. Препарат 250 мг ва 500 мг дозада мушак ичига юборилганида қон плазмасида максимал концентрациясига юборилгандан сўнг бир соатдан кейин эришади ва мувофиқ равишда 11 мг/л ва 23 мг/л ни ташкил этади. Инъекциядан сўнг 10 соат ўтгач амикациннинг қон плазмасидаги концентрацияси мувофиқ равишда 0,3 мг/л ва 2,1 мг/л гача пасаяди.

20% ва ундан камроқ қисми зардоб оқсили билан боғланади, амикациннинг қон плазмасидаги концентрацияси 10-12 соат давомида сезгир микроорганизмлар учун бактерицид таъсир доирасида қолади.

Амикацин ҳужайрадан ташқари суюқлик орқали осон диффузия бўлади ва сийдик билан ўзгармаган кўринишда энг аввало калавалар фильтрацияси ёрдамида чиқарилади. Буйрак функцияси нормал бўлган пациентларда ярим чиқарилиш даври 2-3 соатларга тўғри келади.

250 мг дозаси мушак ичига юборилганидан сўнг тахминан 65% фоизи 6 соатдан кейин ва 91% эса 24 соат давомида экскреция бўлади. Сийдикдаги ўртача концентрацияси дастлабки 6 соатда 563 мг/л ва 6-12 соат давомида 163 мг/л ни ташкил этади. 500 мг дозаси мушак ичига юборилганидан сўнг сийдикдаги ўртача концентрацияси дастлабки 6 соатда 832 мг/л ни ташкил этади.

Нормал ҳолатдаги катталарда вена ичига инфузия кўринишида юбориладиган бир марталик 500 мг дозалари, 30 минут давомида қон зардобидаги ўртача чўққи концентрацияси инфузиянинг якунида 38 мг/л ни ташкил этади. Такрорий инфузиялар препаратни тўпланишига олиб келмайди.

Амикацин парентерал юборилганидан сўнг орқа мия суюқлиги, плевра суюқлиги, амнион суюқлиги ва перитонеал бўшлиқда аниқланган.

Амикациннинг суткалик дозасини кўп маротаба юбориш орқали ўтказилган тадқиқотларнинг натижалари, янги туғилган чақалоқларда амикациннинг орқа мия суюқлигидаги концентрацияси плазмадаги концентрациясининг тахминан 10-20% ни ташкил этишини ва менингитда 50% етиши мумкинлигини кўрсатди.

 

НОЖЎЯ ТАЪСИРЛАРИ

Инфекцион ва паразитар касалликлар: тез-тез эмас – чидамли бактериялар ва ачитқи замбуруғлар суперинфекцияси ёки колонизацияси.

Қон ва лимфа тизимлари томонидан: кам ҳолларда – анемия, эозинофилия.

Иммун тизими томонидан: учраш тезлиги номаълум – анафилактик жавоб реакцияси (анафилактик реакция, анафилактик шок ва анафилактоид реакция), ўта юқори сезувчанлик реакцияси.

Моддалар алмашинуви ва озиқлантириш томонидан: кам ҳолларда – гипомагниемия.

Нерв тизими томонидан: кам ҳолларда – тремор, парестезия, бош оғриғи, мувозанатни бузилиши; учраш тезлиги номаълум – фалаж.

Кўриш аъзолари томонидан: кам ҳолларда – кўрлик, тўр пардани шикастланиши. Шундай реакциялар амикацин интравитреал юборилганидан кейин кузатилган.

Эшитиш ва мувозанат аъзолари томонидан: кам ҳолларда – қулоқларда шовқин, эшитишни пасайиши; учраш тезлиги номаълум – карлик, нейросенсор карлик.

Қон-томирлари томонидан: кам ҳолларда – гипотензия.

Нафас тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан: учраш тезлиги номаълум – апноэ, бронхоспазм.

Меъда-ичак йўллари томонидан: тез-тез эмас – кўнгил айниши, қусиш.

Тери ва тери ости тўқималари томонидан: тез-тез эмас – тошма; кам ҳолларда – қичишиш, эшакеми.

Скелет-мушак ва бириктирувчи тўқима томонидан: кам ҳолларда – артралгия, мушакларни тортишиши.

Буйраклар ва сийдик чиқариш йўллари томонидан: кам ҳолларда – олигурия, қонда креатининнинг даражасини ошиши, альбуминурия, азотемия, сийдикда эритроцитлар ва лейкоцитларни бўлиши; учраш тезлиги номаълум – ўткир буйрак етишмовчилиги, токсик нефропатия, сийдикда ҳужайраларни бўлиши

Умумий бузилишлар ва юборилган жойдаги бузилишлар: кам ҳолларда – тана хароратини ошиши.

Барча аминогликозидлар ототоксиклик, нефротоксиклик ва нерв-мушак блокадасини чақириши мумкин. Ушбу токсиклик ҳолатлари кўпинча буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда, бошқа ототоксик ёки нефротоксик препаратларни қабул қилган пациентларда, ва тавсия этилганга нисбатан янада узоқроқ вақт давомида ва/ёки янада юқорироқ дозалар билан даволанган пациентларда кузатилади.

Буйрак функциясини ўзгариши препаратни қўллаш тўхтатилганидан кейин одатда орқага қайтади.

Саккизинчи бош мия нервига токсик таъсири эшитишни йўқолишига, мувозанатни йўқолишига ёки ҳам унга ва ҳам бунга олиб келиши мумкин. Амикацин биринчи навбатда эшитиш функциясига таъсир қилади. Кохлеар шикастланиш юқори частотали карликдан иборат бўлади ва эшитишни клиник йўқолиши одатда аудиометрик синама ўтказиш орқали аниқлангунига қадар амалга ошади.

Амикацин интравитреал (кўзларга) юборилганидан сўнг, баъзида кўришни доимий йўқолишига олиб келувчи макуляр инфаркт хақида хабар берилган.

 

ДОРИЛАРНИНГ ЎЗАРО ТАЪСИРИ

Аддитив самаралари кузатилиши мумкинлиги туфайли бошқа потенциал нейротоксик, ототоксик ёки нефротоксик дори воситалари (бацитрацин, цисплатин, амфотерицин В, циклоспорин, такролимус, цефалоридин, паромомицин, виомицин, полимиксин В, колистин, ванкомицин ёки бошқа аминогликозидлар) билан бирга тизимли ёки маҳаллий қўллашдан сақланиш керак.

Нефротоксикликни ошиши аминогликозидлар ва цефалоспоринлар бирга парентерал юборилганида кузатилади. Цефалоспоринлар билан бир вақтда қўллаш қон зардобида креатининнинг даражасини сохта ошишига олиб келиши мумкин. Агар уларни бир вақтда қўллашдан сақланиш имкони бўлмаса, у ҳолда синчков мониторинг ўтказиш лозим. Препарат тез таъсир қилувчи диуретиклар билан бирга қўлланганида, айниқса диуретиклар вена ичига юборилганида ототоксикликни ривожланиш ҳавфи ошади. Диуретиклар қон зардоби ва тўқималарда антибиотикларнинг концентрациясини ўзгартириб, аминогликозиднинг токсиклигини кучайтириши мумкин. Шундай диуретикларга фуросемид ва этакрин кислотаси киради, уларнинг ўзи ототоксик модда ҳисобланади. Бу ҳолат қайтмас карликка олиб келиши мумкин.

Анестетиклар ёки мушакларни бўшашатирувчи дори воситалари (шу жумладан, эфир, галотан, D-тубокурарин, сукцинилхолин ва декаметоний, атракурий, рокуроний, векуроний) нинг таъсири остида бўлган пациентларда ёки цитрат-антикоагулянт қонни катта миқдорда олаётган пациентларда препаратни қўллаш тавсия этилмайди, чунки нерв-мушак блокадаси ва кейинчалик нафас фаолиятини сусайиши кузатилиши мумкин. Агар блокада амалга ошса, у ҳолда кальций ушбу ҳолатни бартараф қилиши мумкин.

Индометация янги туғилган чақалоқларнинг плазмасида амикациннинг концентрациясини ошириши мумкин.

Буйрак функциясини оғир бузилиши бўлган пациентларда аминогликозидларнинг фаоллигини пасайиши пенициллин туридаги препаратлар бир вақтда қўлланганида амалга ошиши мумкин.

In vitro шароитида аминогликозидларни бета-лактам антибиотиклар (пенициллинлар ёки цефалоспоринлар) билан бирга қўллаш аҳамиятли даражада ўзаро фаолсизланишига олиб келиши мумкин. Шунингдек аминогликозидларга мансуб препарат ёки пенициллинларга мансуб препарат in vivo шароитида алоҳида усуллар билан юборилганида қон зардобидаги фаоллиги пасайиши мумкин. Аминогликозидни клиник жиҳатдан аҳамиятли фаолсизланиши фақат буйрак функциясини кучли бузилиши бўлган пациентларда бўлиши мумкин. Фаолсизланиш таҳлил учун йиғилган организмнинг суюқлик намуналарида давом этиши мумкин, бу аминогликозиднинг ноаниқ кўрсатмасига олиб келади. Бундай намуналарга мувофиқ равишда ишлов бериш (тез таҳлил қилиш, музлатиш ёки бета-лактамаза билан ишлов бериш) керак.

Аминогликозидлар бисфосфонатлар билан бирга қўлланганида гипокальциемия ривожланишини ошиш ҳавфи мавжуд.

Аминогликозидлар платина бирикмалари билан бирга юборилганида нефротоксиклик ва эҳтимол, ототоксиклик ривожланишини ошиш ҳавфи мавжуд.

Бир вақтда юборилган тиамин (В1 витамини) амикацин сульфати тузининг таркибидаги натрийнинг реактив бисульфит компоненти томонидан парчаланиши мумкин.

 

МАХСУС КЎРСАТМАЛАР

Буйрак етишмовчилиги бўлган ёки эшитиш ёки мувозанат аъзоларини шикастланиши бўлган пациентларда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Аминокислоталарни парентерал қабул қилаётган пациентлар, уларни қўллаш билан боғлиқ бўлган потенциал ототоксиклик ва нефротоксиклик борлиги туфайли, синчков клиник кузатувда бўлишлари керак. Препарат билан 14 кундан ортиқ даволаш ҳавфсизлиги аниқланмаган. Препаратни дозалаш бўйича эҳтиёткорлик чораларига риоя қилиш ва пациентни етарлича гидратация билан

Нейро-/ототоксиклик

Вестибуляр ва/ёки икки томонлама эшитув ототоксиклиги сифатида намоён бўлувчи нейротоксиклик аминогликозидлар билан даволанган пациентларда ривожланиши мумкин. Аминогликозид томонидан индукцияланган ототоксикликни ривожланиш ҳавфи буйрак функциясини бузилиши бўлган пациентларда, шунингдек препаратнинг юқори дозаларини қабул қилаётган ёки 5-7 кундан ортиқ вақт давомида даволанаётган пациентларда юқори бўлади.

Нерв-мушак токсиклиги

Нафас фаолиятини нерв-мушак блокадаси ва фалажи аминогликозидлар парентерал инъекция қилинганидан, маҳаллий томизилганидан (масалан, ортопедик ёки адоминал ирригация қилинганида ёки эмпиема маҳаллий даволанганида) кейин ва перорал қабул қилинганидан кейин кузатилган. Аминогликозидлар исталган усул билан қўлланганида, айниқса анестетиклар, нерв-мушак блокаторларини қабул қилаётган пациентларда, ёки цитрат антикоагулянт қўшилган қон катта миқдорда трансфузия қилинаётган пациентларда нафас фаолиятини фалажи кузатилиши мумкинлигини инобатга олиш керак.

Нефротоксиклик

Аминогликозидлар потенциал нефротоксик ҳисобланадилар. Нефротоксиклик қон плазмасидаги максимал концентрациясига боғлиқ эмас. Буйрак функциясини бузилиши бўлган пациентларда, юқори дозаларини қабул қилаётган пациентларда, ёки узоқ муддат даволанаётган пациентларда нефротоксикликни ривожланиш ҳавфи юқори бўлади. .

Бошқа нейротоксик ёки нефротоксик препаратларни, айниқса бацитрацин, цисплатин, амфотерицин В, цефалоридин, паромомицин, виомицин, полимиксин В, колистин, ванкомицин ёки бошқа аминогликозидларни бир вақтда ёки бирин-кетин тизимли, перорал ёки маҳаллий қўллашдан сақланиш керак. Токсиклик ҳавфини ошириши мумкин бўлган бошқа омилларга – кексалик ёши а сувсизланиш киради.

Аллергик реакциялар

Амикацин сульфати инъекция учун флаконларда натрий метабисульфит (Е223), сульфит сақлайди, бу айрим сезгир пациентларда аллергик турдаги реакциялар, шу жумладан анафилактик симптомлар ва ҳаёт учун ҳавф туғдирувчи ёки оғирроқ астма ҳуружларини чақириши мумкин. Сульфитларга сезувчанликни мутлоқ тарқалганлиги умумий популяцияда “тез-тез эмас” сифатида, ва эҳтимол паст сифатида белгиланади.

Бошқалар

Аминогликозидлар жарроҳлик аралашувларида, қовуқни инстилляциясидан ташқари, маҳаллий қўлланганида тез ва деярли тўлиқ сўрилади. Кичик ва йирик жарроҳлик майдонлари аминогликозид препарат билан ирригация қилинганидан сўнг нерв-мушак блокадаси оқибатида қайтмас карлик, буйрак етишмовчилиги ва ўлим кузатилганлиги хақида хабарлар тушган.

Бошқа антибиотиклар билан бўлгани каби, амикацинни қўллаш сезгир бўлмаган микроорганизмларни ҳаддан ташқари кўпайишига олиб келиши мумкин. Бундай ҳолатда мувофиқ даволашни бошлаш керак.

Баъзида кўришни бутунлай йўқолишига олиб келувчи сариқ доғ инфаркти амикацин интравитреал қўлланганида (кўзларга инъекция қилинганида) кузатилган.

Болаларда қўлланиши

Аминогликозидлар чала туғилган чақалоқларда ва янги туғилган чақалоқларда қўлланганида, уларда буйраклар бутунлай ривожланмаганлиги ва бунинг оқибатида ушбу препаратларни қон зардобидан ярим чиқарилиш даври узайиши мумкинлиги туфайли, эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Кичик ёшдаги болаларда амикацинни интраперитонеал қўллаш тавсия этилмаган.

Ҳомиладорликда ва лактация даврида қўлланилиши

Ҳомиладорлик

Ҳомиладор аёлларга ва янги туғилган чақалоқларга амикацинни, фақат жуда зарур бўлган ҳолатда ва тиббий кузатув остида буюриш керак.

Лактация

Амикацинни кўкрак сутига ажралиб чиқиши номаълум. Эмизишни тўхатиш ёки даволашни тўхтатиш масаласини ҳал қилиш керак