ДИАЛИН-М
Ичак инфекциялари учун ишлатиладиган кенг таъсир доирали антимикроб дори.
ТАРКИБИ
5 мл суспензия 200 мг. нифуроксазид сақлайди
ҚЎЛЛАНИЛИШИ
Пациентнинг умумий аҳволини ёмонлашиши, тана ҳароратини ошиши, интоксикация билан кечмайдиган ўткир бактериал диарея (суюқликлар ва электролитларни ичга қабул қилиш ёки зарурат бўлганида вена ичига юбориш йўли билан регидратацияга қўшимча равишда) қўлланади.
Юбориладиган суюқлик ҳажми диареяни яққоллик даражаси, пациентнинг ёши ва клиник аҳволига мувофиқ бўлиши керак.
ҚЎЛЛАШ УСУЛИ ВА ДОЗАЛАРИ
Препарат, овқатланишдан қатъий назар ичга қабул қилинади. Қабул қилишдан олдин бир хил суспензия ҳосил бўлгунича флаконни яхшилаб чайқатиш керак. Зарурат бўлганида суспензияни сув билан қабул қилиш керак. Препаратни дозалаш учун ўрамида мавжуд бўлган ўлчов стаканидан фойдаланилади.
1 ойликдан 6 ойликкача бўлган болаларга: 100 мг дан (2,5 мл суспензия) суткада 2 марта (суткада 200 мг) буюрилади.
6 ойликдан 2 ёшгача бўлган болаларга: 100 мг дан (2,5 мл суспензия) суткада 3 марта (суткада 300 мг) буюрилади.
2 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларга: 200 мг дан (5 мл суспензия) суткада 3 марта (суткада 600 мг) буюрилади.
6 ёшдан катта болалар ва катталарга: 200 мг дан (5 мл суспензия) суткада 3-4 марта (суткада 600-800 мг) буюрилади.
Даволаш курси – узоғи билан 7 кунни ташкил этади.
Кекса пациентлар
Кекса пациентларда ва ёш пациентларда даволашга нисбатан жавоб реакцияларида фарқларни кўрсатувчи клиник тадқиқотлар мавжуд эмас.
Жигар ва буйрак функциясини бузилишлари
Жигар ва буйрак функциясини бузилишлари бўлган пациентларда ва жигар ҳамда буйрак функцияси нормал бўлган пациентларда даволашга нисбатан жавоб реакцияларида фарқларни кўрсатувчи клиник тадқиқотлар мавжуд эмас.
Болалар
Препарат 1 ойликдан кичик болаларда қўлланмайди.
ЧИҚАРИЛИШ ШАКЛИ
Ичга қабул қилиш учун суспензия 60 мл
ФАРМАКОЛОГИК ҲУСУСИЯТЛАРИ
Фармакодинамикаси
Нифуроксазид – нитрофуран ҳосиласи бўлиб, маҳаллий самарали ичак анестетики ҳисобланади. Тавсия этилган дозаларда қўлланганида тизимли ва токсик самараларни чақирмайди.
Аниқ таъсир механизми номаълум. Нифуроксазид дегидрогеназанинг фаоллигини блоклайди, ҳужайра нафаси жараёнларини сусайтиради, учкарбон кислоталар циклини сусайтиради, шунингдек микроб ҳужайрасида оқсил синтезини издан чиқаради деб тахмин қилинади. Микроорганизмлар томонидан токсикларни ишлаб чиқарилишини камайтиради.
Грамманфий бактериялар: Campylobacter jejuni, Escherichia coli, Salmonella spp., Shigella spp., Clostridium perfringens, патоген вибрионлар: Vibrio cholerae ва Vibrio parahaemolytique; граммусбат бактериялар: Staphylococcus spp га нисбатан фаоллиги юқори даражада.
Нифуроксазидга кучсиз сезгир микроорганизмлар: Citrobacter spp., Enterobacter cloacae ва Proteus indologenes.
Ифуроксазидга резистент микроорганизмлар: Klebsiella spp., Proteus mirabilis, Providencia spp., Pseudomonas spp.
Нифуроксазид сапрофит ичак флорасига таъсир кўрсатмайди.
Фармакокинетикаси
Ичга қабул қилинганидан сўнг нифуроксазид меъда-ичак йўлларидан деярли сўрилмайди, бунинг оқибатида ичакда таъсир этувчи модданинг юқори концентрацияси (қабул қилинган препаратнинг 99% ичакда қолади) ҳосил бўлади.
Нифуроксазиднинг метаболизми ичакда амалга ошади, 20% дан ортиқ қисми ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Нифуроксазид ва унинг метаболитлари ахлат билан чиқарилади.
ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ҲОЛАТЛАР
- нифуроксазидга, нитрофуран ҳосилалари ва/ёки препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик;
- ҳомиладорлик;
- чала туғилган чақалоқлар ва 1 ойликкача бўлган янги туғилган чақалоқлик даврида препаратни қўллаш мумкин эмас.
НОЖЎЯ ТАЪСИРЛАРИ
Иммун тизими томонидан: учраш тезлиги номаълум – аллергик реакциялар, жумладан тошма, эшакеми, ангионевротик шиш, анафилактик шок.
Қон ва лимфа тизимлари томонидан: учраш тезлиги номаълум - тромбоцитопения, гемолитик анемия, агранулоцитоз.
Лаборатор ва инструментал текширув натижаларига таъсири: трансаминазаларнинг фаоллигини ошиши.
Буйрак ва сийдик чиқариш йўллари томонидан: сийдик рангини ўзгариши.
ДОРИЛАРНИНГ ЎЗАРО ТАЪСИРИ
Марказий нерв тизимининг функциясини сусайтирувчи дори препаратлари билан, ёки дисульфирамсимон реакцияларни ривожланишига олиб келувчи препаратлар билан бир вақтда тавсия этилмайди.
МАХСУС КЎРСАТМАЛАР
Ёрдамчи моддалар
Препарат таркибида этанол (дозасида 100 мг дан кам) сақлайди, шунинг учун уни жигар касалликлари, тутқаноқ касаллиги билан хасталанган пациентларга, алкоголизм билан хасталанган пациентларга, шунингдек ҳомиладорликда ва лактация даврида қабул қилиш тавсия этилмайди.
Препарат бир дозасида 1 г қанд сақлайди. Фруктозани ўзлаштиролмасликни кам учрайдиган наслий касалликлари, глюкоза-галактоза сўрилишини бузилиши ёки сахараза-изомальтаза етишмовчилиги бўлган пациентлар ушбу препаратни қабул қилишлари мумкин эмас.
Препарат дозасида 1 ммоль (23 мг) натрий сақлайди, яъни умуман олганда “натрий сақламайди”.
Таркибида метилпарагидроксибензоат сақлаганлиги туфайли, Диалин-М препарати аллергик реакцияларни (эҳтимол, кечиккан) чақириши мумкин.
Фертиллик, ҳомиладорлик ва лактация
Ҳомиладорлик
Нифуроксазид ҳомиладорлик даврида қўлланганида кузатилиши мумкин бўлган тератоген ва фетотоксик самараларига нисбатан етарли маълумотлар мавжуд эмас. Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотлар репродуктив токсикликни намойиш этган. Шунинг учун эҳтиёткорлик чораси сифатида бу даврда препаратни буюриш тавсия этилмайди.
Лактация
Аёлларда эмизиш даврида препаратни, фақат қисқа муддат қабул қилиш шарти билан қўллаш тавсия этилади.
Фертиллик
Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотлар репродуктив токсикликни намойиш этган. Одам учун потенциал ҳавфи аниқланмаган.
Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Таъсир қилмайди.