таркиби

Ампициллин/сульбактам 1,5 г

 

қўлланилиши

Ампициллин/сульбактамга сезгир микроорганизмлар чақирган, турли жойлашган бактериал инфекциялар:

- нафас аъзоларининг инфекциялари (шу жумладан, пневмония, ўпка абсцесси, сурункали бронхит, плевра эмпиемаси);

- ЛОР-аъзоларининг инфекциялари (шу жумладан тонзиллит, синусит, ўрта отит);

- сийдик чиқариш тизими ва жинсий аъзоларнинг инфекциялари (шу жумладан пиелонефрит, пиелит, цистит, уретрит, простатит, эндометрит);

- тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекциялари (шу жумладан сарамас, импетиго, иккиламчи инфекцияланган дерматитлар);

- суяклар ва бўғимларнинг инфекциялари;

- меъда-ичак йўлларининг инфекциялари (шу жумладан дизентерия, сальмонеллез, сальмонелла ташувчилик);

- ўт-сафро чиқариш йўлларининг инфекциялари (шу жумладан холецистит, холангит);

- бактериал септицемия;

- менингит;

- перитонит;

- скарлатина;

- гонококк инфекцияси.

Қорин бўшлиғи ва кичик чаноқ аъзоларидаги операцияларда, операциялардан кейинги асоратларни олдини олиш учун қўлланади

 

Қўллаш усули ва дозалари

Бактамед  мушак ичига ёки вена ичига (томчилаб, минутига 60-80 томчи тезликда, оқим билан аста-секин 3-5 минут давомида) юборилади. Вена ичига 5-7 кун давомида юборилади, сўнгра, даволашни давом эттиришнинг зарурати бўлганида, мушак ичига юборишга ўтилади.

Катталарга инфекциянинг енгил кечишида суткада 1,5-3 г 2 марта  юбориш учун буюрилади; ўртача оғирликда суткада 3-6 г 3-4 марта юбориш учун; инфекциянинг оғир кечишида эса - суткада 12 г 4 марта юбориш учун буюрилади. Максимал суткалик доза 12 г ни ташкил қилади.

Асоратланмаган гонореяда - 1,5 г бир марта. Жарроҳлик инфекцияларини олдини олиш учун - анестезия вақтида 1,5-3 г; сўнгра операциядан кейин 24 соат давомида - ҳар 6-8 соатда худди шу дозада буюрилади.

Болаларга препарат 150 мг/кг боланинг тана вазнига нисбатан (100 мг/кг ампициллин ва 50 мг/кг сульбактам) буюрилади; суткада 3-4 марта.

1 ҳафталиккача бўлган янги туғилган чақалоқлар ва муддатидан олдин туғилган болаларга препарат ҳар 12 соатда буюрилади.

Бактамед препарати билан даволаш курси 5 дан 14 кунгачани ташкил қилади (оғир кечувчи жараёнларда даволаш даври узайтирилиши мумкин). Ҳарорат нормаллашганидан ва симптомлари йўқолганидан сўнг, даволаш яна 48 соат давом эттирилиши керак.

Буйраклар фаолиятининг бузилишларида ампициллин ва сульбактамнинг элиминацияси ўзгаради, плазмадаги миқдори эса ўзгармайди. Бундай ҳолларда қуйидаги схема қўлланади:

Креатинин клиренси

Препаратнинг дозаси

Юборишлар орасидаги интервал

>30

1,5-3 г

6-8 соат

15-29

1,5-3 г

12 соат

5-14

1,5-3 г

24 соат

 

чиқарилиш шакли

Инъекция учун эритма тайёрлаш учун кукун 1,5 г флаконда №1 эритувчиси 0,5% лидокаин билан.

 

ФАРМАКОЛОГИК ҲУСУСИЯТЛАРИ

Бактамед - таркибига ампициллин ва сульбактам кирувчи мажмуавий препарат. Ампициллин граммусбат ва грамманфий аэробларга ҳам, анаэробларга ҳам бактерицид таъсирга эга антибиотик; ўзининг бактерицид таъсирини хужайра мембранасининг мукопептидларининг биосинтезини ингибирлаб амалга оширади. Ампициллин бета-лактамазанинг таъсирига чидамли эмас, осон парчаланиб, даволашда самарасиз бўлиб қолади.

Сульбактам пенициллин ядросининг ҳосиласи ҳисобланади. Пенициллинга резистент микроорганизмлар ишлаб чиқарадиган, бета-лактамазани қайтмас ингибирлайди, бу уларни пенициллинлар ва цефалоспоринларнинг таъсирига чидамли қилиб қўяди. Ампициллинга сезгир микроорганизмлар томонидан чиқариладиган бета-лактамазани ингибирлаб, сульбактам синергик таъсир кўрсатади.

Ампициллин/сульбактам in vitro шароитида бета-лактамаза ишлаб чиқарадиган ва ишлаб чиқармайдиган граммусбат микроорганизмлар Stapylococcus aureus, Staphylococcus faecalis, Streptococcus pneumoniae, Streptococcus pyogenes ва Streptococcus viridans га, бета-лактамазани ишлаб чиқарадиган ва ишлаб чиқармайдиган грамманфий микроорганизмлар: Haemophilus influenzae, Branhamella tarrhalis, Escherichia coli, Klebseilla spp., Proteus mirabilis, Proteus vulgaris, Neisseria gonorrhoeae, Providencia rettgari, Providencia stuartii, Morganella morganii га таъсир кўрсатади.

Анаэроб микроорганизмлар: Bacteroides spp. (шу жумладан B. fragilis), Clostridium spp., Peptostreptococcus spp., Peptococcus spp. ампициллин/сульбактамга юқори сезгир.

 

ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ҲОЛАТЛАР

- препаратнинг компонентларига ва пенициллинлар гуруҳининг бошқа антибиотикларига юқори сезувчанлик;

- инфекцион мононуклеоз;

- лактация (эмизиш) даври;

- маҳаллий анестетикларга юқори сезувчанликда ва юрак-томир касалликларининг оғир шаклларида лидокаин гидрохлоридини сақловчи эритувчи ишлатилмаслиги керак.

 

НОЖЎЯ ТАЪСИРЛАРИ

Диарея, қичишиш, тошма ва тери реакциялари.

Кам - кўнгил айниши, қусиш, эпигастрияда оғриқ, санчиқлар, уйқучанлик, ҳолсизлик, бош оғриғи.

 

ДОРИЛАРНИНГ ЎЗАРО ТАЪСИРИ

Бактамедни бир флаконда ва шприцда бошқа антибиотиклар билан аралаштириш мумкин эмас.

Антацидлар, глюкозамин, сурги дори воситалари, овқат, аминогликозидлар (энтерал буюрилганида) Бактамед препаратининг сўрилишини секинлаштиради ва пасайтиради.

Аскорбин кислотаси Бактамед препаратининг сўрилишини оширади.

Бактерицид антибиотиклар (шу жумладан аминогликозидлар, цефалоспоринлар, циклосерин, ванкомицин, рифампицин) Бактамед билан бир вақтда қўлланганида синергизм намоён қилади; бактериостатик дори воситалари (макролидлар, хлорамфеникол, линкозамидлар, тетрациклинлар, сульфаниламидлар) - антагонизм намоён қилади.

 

МАХСУС КЎРСАТМАЛАР

Пенициллинларга юқори сезувчанликка эга бўлган пациентларда цефалоспорин антибиотикларига қарама-қарши аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

Препарат билан курслик даволаш ўтказилганида қон яратиш аъзолари, жигар ва буйракларнинг фаолиятини назоратини ўтказиш лозим.

Бактамед препаратига сезгир бўлмаган микрофлоранинг ўсиши ҳисобига суперинфекция ривожланиши мумкин, бу антибактериал терапияни мувофиқ равишда ўзгартиришни талаб қилади.

Сепсиси бўлган беморларни даволашда бактериолиз реакцияси (Яриш-Герксгеймер реакцияси) ривожланиши мумкин.