МОТЕРИС
Мотерис қинда бактерияларни ўсишини ингибиция қилиб, қин флорасини тикланишига ва бир маромда тутиб туришга ёрдам беради.
ТАРКИБИ
Аскорбин кислотаси 250 мг.
ҚЎЛЛАНИЛИШИ
- анаэроб флора (қин рН ни ўзгариши оқибатида) билан боғлиқ бўлган сурункали ёки қайталанувчи вагинит (бактериал вагиноз, носпецифик вагинит);
- қиннинг бузилган микрофлорасини нормаллаштириш учун қўлланади.
ҚЎЛЛАШ УСУЛИ ВА ДОЗАЛАРИ
Интравагинал юбориш учун мўлжалланган.
1 вагинал таблетка қинга, чалқанча ётган ҳолатда, оёқларни тизза бўғимида бироз букиб, кечқурун уйқудан олдин 1 марта киритилади.
Даволаш курси 6 кунни ташкил этади. Такрорий даволаш курсларини ўтказиш мумкин. Зарурат бўлганида даволаш курсини янада узоқроқ муддатга узайтириш мумкин.
ЧИКАРИЛИШ ШАКЛИ
Мотерис вагинал таблеткалар №6.
ФАРМАКОЛОГИК ҲУСУСИЯТЛАРИ
Фармакодинамикаси
Мотерис қинда бактерияларни ўсишини ингибиция қилиб, унинг рН ни пасайтиради ва рН нормал кўрсаткичларини ва қин флорасини (Lactobacillus acidophilus, Lactobacillus gasseri) тикланишига ва бир маромда тутиб туришга ёрдам беради.
Шундай қилиб, қиннинг рН бир неча кун давомида пасайганида анаэроб бактерияларни ўсишини яққол сусайиши, шунингдек нормал флорани (Lactobacillus acidophilus, Lactobacillus gasseri) тикланиши юз беради.
Фармакокинетикаси
Тизимли қон оқимида жуда кам миқдорда аниқланади. Буйраклар орқали чиқарилади.
ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ҲОЛАТЛАР
Препаратнинг компонентларидан бирортасига ўта юқори сезувчанлик; кандидозли вульвовагинит; болаларда қўллаш мумкин эмас.
НОЖЎЯ ТАЪСИРЛАРИ
Ножўя самараларни учраш тезлигини қуйида келтирилган кўрсаткичлари қуйидаги тарзда аниқланган: тез-тез эмас (≥ 1/1000 дан < 1/100 гача), жуда кам ҳолларда (< 1/10000).
Жуда кам ҳолларда препаратнинг компонентларидан бирортасига ўта юқори сезувчанлик кузатилади.
Қинда ачишиш ёки қичишиш, шиллиқли ажралмаларни ажралишини кучайиши, вульвани гиперемияси, шиши кам кузатилиши мумкин.
ДОРИЛАРНИНГ ЎЗАРО ТАЪСИРИ
Салицилатлар организмдан С витаминини чиқарилиш жараёнини рағбатлантиради. Эстрогенлар С витаминининг биокираолишлигини яхшилайди. С витамини антикоагулянтларнинг фаоллигини пасайтиради.
МАХСУС КЎРСАТМАЛАР
Мотерис қинда замбуруғли микрофлорани ўсишини бостирмайди.
Препаратни қўллашда, цикллараро ёки менструал қон кетишлари сабабли, танаффус қилиш шарт эмас.
С витамини қон зардобида трансаминазалар, лактат дегидрогеназа ва билирубиннинг миқдорини ўзгартиргани каби, сийдикда глюкозанинг миқдорини ҳам ўзгартиради.
Ачишиш ва қичишиш каби кўринишлар ёндош асимптоматик замбуруғли инфекцияни борлиги билан боғлиқ бўлиши мумкин. Шунинг учун бундай симптомлар пайдо бўлганида замбуруғли инфекцияни истисно қилиш учун таҳлил ўтказиш керак.
Ҳомиладорликда ва лактация даврида қўлланиши
Мотерис препаратини ҳомиладорлик ва лактация вақтида қўллаш мумкин.
Педиатрияда қўлланиши
Болаларда препаратни қўллаш юзасидан маълумотлар йўқ.