ТАРКИБИ

1 вишилловчи таблетка қуйидагиларни сақлайди:

глюкозамин сульфати (глюкозамин сульфат калий хлориди шаклида)            750 мг;

хондроитин сульфати (натрий хондроитин сульфати шаклида)                        600 мг;

метилсульфонилметан                                                                                             750 мг;

марганец глюконат дигидрати                                                                                 20 мг;

кальций (кальций карбонати шаклида)                                                                500 мг;

D3 витамини                                                                                                             400 ХБ;

 

ҚЎЛЛАНИЛИШИ

бўғимлар ва умуртқа поғонасини дегенератив-дистрофик касалликлари (шу жумладан остеохондроз);

I-III даражадаги остеохондроз;

остеопороз ва унинг асоратларини (суякларни синиши) олдини олиш ва комплекс даволаш;

организмда кальций ва D3 витаминини танқислигини тўлдириш;

бўғимларни жароҳатларидан кейин реабилитацион чораларни комплексида қўлланади.

  

ҚЎЛЛАШ УСУЛИ ВА ДОЗАЛАРИ

Протекта препарати ичга овқатланишда қатъий назар қабул қилинади. Битта таблеткани хона хароратидаги 200 мл ичимлик сувида бутунлай эритиш ва тайёрланган заҳоти ичиш керак.

Остеопорозни олдини олиш ва комплекс даволаш учун, шунингдек кальций ва D3 витамини танқислигида 1 таблеткадан суткада 1-2 марта буюрилади. Даволаш курсининг давомийлиги ва дозалаш тартиби шифокорнинг тавсияларига мувофиқ равишда белгиланади.

Бўғимлар ва умуртқа поғонасининг дегенератив-дистрофик касалликлари (шу жумладан остеохондрозни) ва остеохондрознинг I-III даражасини даволаш учун Протекта препарати дастлабки уч ҳафта давомида 1 таблеткадан суткада 2 марта, кейинги кунларда – 1 таблеткадан суткада 1 марта буюрилади. Даволашнинг давомийлиги – 3-6 ойни ташкил этади. Зарурат бўлганида, давомийлиги индивидуал равишда белгиланадиган такрорий даволаш курсларини ўтказиш мумкин.

  

ЧИҚАРИЛИШ ШАКЛИ

Вишилловчи таблеткалар № 20

 

ФАРМАКОЛОГИК ҲУСУСИЯТЛАРИ

Протекта – тоғай тўқимаси регенерациясини стимулятори. Препаратнинг фармакологик таъсири унинг таркибига кирувчи компонентларнинг ҳусусиятлари билан белгиланади.

Глюкозамин сульфати одам организмида физиологик жиҳатдан мавжуд бўлган табиий глюкозамин аминомоносахаридининг сути ҳисобланади. Протеогликанлар, гликозаминогликанлар, гиалурон ҳамда хондроитин сульфат кислотаси ва бўғим қобиғи, бўғим ичи суюқлиги ва тоғай тўқимасининг таркибига кирувчи бошқа моддаларни синтезини фаоллаштиради; коллаген синтезини рағбатлантиради.

Хондроитин сульфат тоғай тўқимасини қурилишида иштирок этадиган яқори молекуляр мукополисахарид ҳисобланади (тоғай матриксини ҳосил бўлиши учун қўшимча субстрат бўлиб хизмат қилади). Хондропротектор таъсир кўрсатади, тоғай тўқимасини регенерациясини рағбатлантиради, яллиғланишга қарши ва оғриқ қолдирувчи таъсир кўрсатади. Гиалин тўқимасида моддалар алмашинувини нормаллаштиради, гиалуронни ҳосил бўлишини, протеогликанлар ва коллагеннинг II турини синтезини рағбатлантиради; гиалуронни ферментатив парчаланишдан, шу жумладан бириктирувчи тўқимани парчаланишига олиб келадиган лизосомал ферментлар томонидан парчаланишдан ҳимоя қилади. Глюкозамин сульфати ва хондроитин сульфат бириктирувчи тўқимани биосинтезида иштирок этиб, тоғайни парчаланиш жараёнини олдини олади ва тоғай тўқимасининг регенерациясини рағбатлантиради, бу ҳолат оғриқ синдромининг яққоллигини камайишига ва бўғимларнинг функционал ҳусусиятларини яхшиланишига ёрдам беради.

Метилсульфонилметан – олтингугуртнинг табиий органик бирикмасидир, юқори биологик фаолликни намоён қилади. Олтингугурт жигар томонидан минералларни сўрилишига ёрдам беради, бош мияни ишлаши, сочлар, тирноқлар, бириктирувчи тўқимаси, тоғайни ҳосил бўлиши учун аҳамиятга эга, яққол аллергияга қарши таъсир кўрсатади.

Марганец энергия ҳосил бўлиши, оқсиллар ва ёғларни метаболизми, суяклар ва бириктирувчи тўқимани синтезида иштирок этади.

Кальций суяк тўқимасининг асосини ташкил этади, қатор муҳим ферментларнинг фаолиятини фаоллаштиради, организмда ионлар мувозанатини тутиб туришда иштирок этади, нерв-мушак ва юрак-қон томир тизимларида юз берадиган жараёнларга таъсир қилади.

D3 витамини ингичка ичакда кальцийни сўрилишини ошириб, кальцийни боғловчи оқсиллар синтезини рағбатлантиради, буйрак найчаларида кальцийни қайта сўрилишини оширади. D3 витамини остеобластлар синтезини фаоллаштириши орқали коллагеннинг I тури ва матрица оқсиллари синтезини ошиши йўли  билан суяк тўқимасини қайта моделланиши жараёнларини фаоллаштиради. Қалқонсимон без, қалқонсимон олди безлари, жинсий безларнинг функционал ҳолатига таъсир қилиб, скелет суякларининг кальцификациясини таъминлайди.

  

ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ҲОЛАТЛАР

- препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик;

- фенилкетонурия (аспартам сақлайди);

- тромбофлебит;

- қон оқишига мойиллик;

- D витаминини гипервитаминози;

- гиперкальциемия;

- гиперкальциурия;

- нефролитиаз;

- оғир даражадаги буйрак етишмовчилиги;

- туберкулёзнинг фаол шакли;

- саркоидоз;

- 15 ёшгача бўлган болалар;

- ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

 

НОЖЎЯ ТАЪСИРЛАРИ 

Марказий нерв тизими томонидан: бош айланиши, бош оғриғи, уйқучанлик, уйқусизлик.

Моддалар алмашинуви томонидан: гиперкальциемия, гиперкальциурия.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: метеоризм, диарея, қабзият, эпигастрал соҳада оғриқ, кўнгил айниши, қоринда оғриқ.

Бошқалар: тахикардия, периферик шишлар, оёқларда оғриқ, аллергик реакциялар.

 

ДОРИЛАРНИНГ ЎЗАРО ТАЪСИРИ

Протекта яримсинтетик пенициллинлар ва хлорамфениколнинг таъсирини камайтиради, антикоагулянтларнинг таъсирини кучайтиради.

Фенитоин ёки барбитуратлар билан бир вақтда қўлланганида D3 витаминининг фаоллиги пасайиши мумкин.

Юрак гликозидлари билан бирга қўлланганида уларнинг токсиклиги ошади (электрокардиограммани ва пациентларнинг клиник ҳолатини назорат қилиш керак), тиазид диуретиклар билан бирга қўлланганида кальцийни буйрак найчалари орқали қайта сўрилишини ошиши оқибатида гиперкальциемияни ривожланиш ҳавфи ошади, фуросемид ва бошқа “халқали” диуретиклар билан бирга қўлланганида – кальцийни буйраклар орқали чиқарилиши ошади.

 

МАХСУС КЎРСАТМАЛАР

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан ножўя реакциялар пайдо бўлганида препаратнинг дозасини 2 марта камайтириш, яхшиланиш бўлмаганида эса – препаратни бекор қилиш керак.

Протекта ГКС ва НЯҚВ билан мажмуавий даволаш таркибида қўлланиши мумкин.

Дозани ошириб юборилишидан сақланиш мақсадида D3 витаминини бошқа манбалардан қўшимча тушишини инобатга олиш керак.

Ҳомиладорликда ва лактация даврида қўлланиши

Ҳомиладорликдда ва лактация даврида препаратни қўллаш мумкин эмас.

Педиатрияда қўлланиши

15 ёшгача бўлган болаларда Протекта препаратини қўллаш ҳавфсизлиги юзасидан маълумотлар йўқ.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Протекта препарати автотранспортни бошқариш ва диққатни юқори даражада жамлашни талаб этувчи потенциал ҳавфли фаолият турларини бажариш қобилиятига таъсир қилмайди.