ТАРКИБИ

Пефсал Эвохалер:

салметерол ксинафоати             25 мкг,

флутиказон пропионати     125/250 мкг.

 

Пефсал Аэролайзер:

салметерол ксинафоати             50 мкг,

флутиказон пропионати    250/500 мкг.

 

ҚЎЛЛАНИШИ  

Бронхиал астма

Пефсал БА билан хасталанган, узоқ муддат таъсир қилувчи β2-агонист ва ингаляцион кортикостероид (иГКС) билан мажмуавий даволаш кўрсатилган қуйидаги пациентларда мунтазам қўллаш учун мўлжалланган:

- иГКС билан даволаш ва қисқа муддат таъсир қилувчи β2-агонистни “эҳтиёжга қараб” қўллаш фонида касалликни етарли даражада назорат қилиш мумкин бўлмаган пациентларда;

- иГКС ва узоқ муддат таъсир қилувчи β2-агонист билан даволаш фонида касалликни етарли даражада назорат қилиш мумкин бўлган пациентларда қўлланади.

Ўпканинг сурункали обструктив касаллиги

Пефсал препарати ЎСОК билан хасталанган ва жадаллаштирилган нафас чиқариш ҳажми
1 секундда бўлиши керак бўлган қийматнинг <60% қийматини (бронходилататор ингаляция қилинишидан олдин) ташкил этган ва анамнезида касалликни такрорий зўрайишлари кузатилган, бронходилататорлар билан мунтазам даволашга қарамай, касалликни яққол симптомлари сақланиб турган пациентларни симптоматик даволаш учун кўрсатилган.

 

ҚЎЛЛАШ УСУЛИ ВА ДОЗАЛАРИ

Пефсал препарати қўлланганида оптимал самарага эришиш учун, ҳатто касалликнинг клиник симптомлари бўлмаса ҳам, ҳар куни ишлатиш кераклиги хақида пациент огоҳлантирилиши керак.

Перфсал Эвохалер:

Катталар ҳамда 12 ёш ва ундан ошган ўсмирлар

Пефсал (25 мкг салметерол/125 мкг флутиказон пропионати) иккита ингаляциядан суткада 2 марта ёки Пефсал (25 мкг салметерол/250 мкг флутиказон пропионати) иккита ингаляциядан суткада 2 марта буюрилади.

Касалликни назоратини тезда таъминлаш зарурати бўлган ҳолатларда, Пефсал препарати билан қисқа муддатли даволашни доимий авж олувчи БА нинг ўртача оғирлик даражаси билан хасталанган катталар ва ўсмирларда бошланғич тутиб турувчи даволаш сифатида кўриб чиқиш мумкин. БА назоратига эришилганидан сўнг иГКСни монотерапия сифатида қўллаш мумкинлиги масаласини ҳал қилиш учун даволашни такроран баҳолаш керак. Ингаляцион ГКС билан монотерапияга ўтилганида пациентнинг аҳволини мунтазам равишда назорат қилиш керак.

4 ёшдаги ва ундан ошган болалар

Мажмуавий дори воситасининг таркибидаги флутиказон пропионатининг тавсия этилган максимал дозаси болаларда ингаляцион қўлланганида 100 мкг дан суткада 2 марта қўллашдан иборат. 4 ёшдан кичик болаларда Пефсал препаратини қўллаш ҳавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланмаган.

Пефсал Эвохалер ингалятордан фойдаланиш

1.Қалпоқчанинг ёнбошлари бироз босилиб, қалпоқча мундштукдан ечиб олинсин.

2. Ёд жисмларни аниқлаш мақсадида, ингалятор ташқаридан ва ичкаридан, жумладан мундштук кўздан кечирилсин.

3. Ҳар қандай ёд жисмлар олиб ташланганлигига ишонч ҳосил қилиш учун ва ингаляторнинг ичидагиси бир текис тақсимланиши учун ингалятор яхшилаб чайқатилсин.

4. Ингалятор бир қўлнинг бош ва қолган бармоқлари ўртасида тубини юқорига қаратиб, вертикал ҳолатда ушлансин, бунда бош бармоқ мунжштукнинг остидаги асосга жойлашган бўлиши керак.

5. Қанчалик мумкин бўлса, шунчалик чуқур нафас чиқарилсин, сўнгра мундштук оғизга тишларни орасига жойлансин; мундштук лаблар билан маҳкам ўраб олинсин, аммо тишланмасин.

6. Оғиз орқали нафас олиш бошланган заҳоти, препаратни пуркаш учун ингаляторнинг юқорига учи қаттиқ босилсин, бунда чуқур ва секин нафас олиш давом эттирилсин.

7. Нафасни ушлаб туриб, ингалятор оғиздан чиқариб олинсин ва ингаляторнинг юқори учидан бармоқ олинсин; нафас, қанча имкон бўлса, шунча узоқ муддат ушлаб турилсин.

8. Иккинчи ингаляцияни ўтказиш учун ингаляторни вертикал ҳолатда ушлаб туриш ва тахминан 30 секунддан кейин 3-7 қадамларни такрорлаш керак.

9. Ингалятор ишлатилганидан сўнг қалпоқчани қаттиқ босиш орқали мундштук дарҳол ёпилсин, бунда тўғри йўналтирилганида шилқ товуши эшитилади; бунинг учун ҳаддан ташқари ортиқча куч сарфлаш талаб этилмайди, тўғри йўналтирилганида қалпоқча ёпилганида шилқ товуши чиқиши керак.

 

Пефсал Аэролайзер:

Астма

Катталар ва 12 ёш ва ундан ошган ўсмирлар: битта ингаляция (50 мкг салметерол ва 250 мкг флутиказон пропионати) суткада 2 марта, ёки битта ингаляция (50 мкг салметерол ва 500 мкг флутиказон пропионати) суткада 2 марта буюрилади.

Ўпканинг сурункали обструктив касаллиги

Катталар: бир ингаляциядан (50 мкг салметерол ва 500 мкг флутиказон пропионати) суткада 2 марта қўлланади.

Ингаляция учун мосламани қўллаш бўйича йўриқнома

1. Ингаляция учун мосламанинг қалпоқчаси ечилсин.

2. Ингаляция учун мослама асосидан маҳкам ушлансин ва мундштук стрелка бўйлаб айлантирилсин.

3. Ингаляция учун мосламанинг асосида жойлашган катакчага (у капсула шаклига эга) капсула жойланади. Капсулани блистер ўрамидан бевосита ингаляцияни ўтказишдан олдин чиқариш кераклигини ёдда тутиш керак.

4. Мундштук буралиб, ингаляция учун мослама ёпилсин.

5. Мослама вертикал ҳолатда ушланиб, ён томонларида жойлашган тугмалари охиригача бир марта босилсин. Сўнгра улар қўйиб юборилсин.

Ушбу босқичда капсула тешилганида у шикастланган бўлиши мумкин, бунинг оқибатида қобиғининг майда заррачалари оғиз ёки томоққа тушиши мумкин. Капсула бутунлай парчаланмаслиги учун қуйидаги талабларни бажариш лозим: капсула бир мартадан ортиқ тешилмасин; сақлаш шароитига риоя қилинсин; капсула блистер ўрамидан бевосита ингаляция ўтказишдан олдин чиқарилсин.

6. Нафас охиригача чиқарилсин.

7. Мундштук оғизга қиритилсин ва бош бироз орқага ташлансин. Мундштук лаблар билан маҳкам сиқиб олинсин ва тез, бир текис, максимал даражада нафас олинсин. Бунда пациент капсулани айланиши ва кукунни пуркалиши натижасида ҳосил бўладиган ўзига хос жаранглаган товушни эшитиши керак. Агар ўзига хос товуш чиқмаган бўлса, у ҳолда ингаляция учун мосламани очиш ва капсулага нима бўлганлигига эътибор бериш керак. эҳтимол, у катакчада тиқилиб қолган бўлиши мумкин. Бундай ҳолатда капсулани эҳтиёткорлик билан чиқариб олиш керак. Ҳеч қачон ён томонларидаги тугмаларни такроран босиш орқали капсулани бўшатишга ҳаракат қилинмасин.

9. Агар нафас олинганида ўзига хос товуш эшитилса, у ҳолда нафас имкон борича узоқроқ ушлаб турилсин. Айни вақтда оғиздан мундштук чиқариб олинсин. Сўнгра нафас чиқарилсин. Мослама очилсин ва капсулада кукун қолмаганлигига эътибор берилсин. Агар капсулада кукун қолган бўлса, 6-8 пунктларда таърифланган ҳаракатлар такрорлансин.

10. Ингаляция муолажаси тугаганидан сўнг мослама очилсин, бўш капсула чиқариб олинсин, мундштук ёпилсин ва мослама қалпоқча билан ёпилсин.

Кукуннинг қолдиқларини тозалаб ташлаш учун мундштук ва катакчани қуруқ мато билан артиш керак. шунингдек майин чўткачадан фойдаланиш мумкин.

 

ЧИКАРИЛИШ ШАКЛИ

Пефсал Эвохалер аэрозоль ингаляция учун 120 доза.

Пефсал Аэролайзер ингаляция учун кукунли капсулалар №60.

 

ФАРМАКОЛОГИК ҲУСУСИЯТЛАРИ

Фармакодинамикаси

Салметерол узоқ муддат (12 соат) таъсир қилувчи селектив β2-агонист бўлиб, дори воситасини рецепторнинг ҳужайрадан ташқари домени билан боғланишини таъминлайдиган узун ён занжирига эга.

Салметерол клиника амалиётида тавсия этилган дозаларда қўлланадиган қисқа муддат таъсир қилувчи β2-агонистларга нисбатан янада узоқ муддат давом этувчи бронходилататор (камида 12 соат давомида кузатилади) таъсирга эга.

Флутиказон пропионати

Флутиказон пропионати тавсия этилган дозаларда ингаляцион қўлланганида ўпкаларда глюкокортикостероидлар (ГКС) учун характерли бўлган яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади, бунинг натижасида бронхиал астма (БА) симптомларининг яққоллиги камаяди ва зўрайишлар тезлиги пасаяди, бунда ножўя реакциялар тизимли ГКС ишлатилгандагига нисбатан камроқ ривожланади.

Фармакокинетикаси

Салметерол ўпкаларда маҳаллий таъсир кўрсатади, шу сабабли унинг терапевтик самараси қон плазмасидаги концентрациясига боғлиқ эмас. Салметеролнинг фармакокинетикаси юзасидан маълумотлар чекланган, чунки дори воситаси терапевтик дозаларда ингаляцион йўл билан юборилганидан сўнг кузатиладиган қон плазмасидаги кичик (тахминан 200 пг/мл ёки ундан ҳам кам) концентрацияларини аниқлашда техник қийинчиликлар мавжуд.

Флутиказон пропионати соғлом кўнгиллиларга бир марта ингаляцион юборилганида унинг мутлоқ биокираолишлиги, дори воситасини ингаляция қилиш учун ишлатиладиган мосламага қараб тахминан 5% дан 11% гача бўлган чегараларда тебранади. БА билан хасталанган пациентларда ингаляцион юборилганида қон плазмасида флутиказон пропионатининг янада пастроқ концентрациялари кузатилади.

Флутиказон пропионатини тизимли қон оқимига сўрилиши асосан ўпкаларда амалган ошади; аввалига жараён тез кечади, кейинчалик унинг тезлиги пасаяди. Ингаляцион қўлланганида дозанинг бир қисми ютиб юборилиши мумкин, бироқ бунда қон плазмасида флутиказон пропионатининг минимал концентрацияси кузатилади; сувда эрувчанлиги паст ва тизим олди элиминациясига учрайди; ичга қабул қилинганида биокираолишлиги 1% дан камроқ қийматни ташкил этади. Ингаляцион қўлланганида дори воситасининг қон плазмасидаги концентрацияси дозасига пропорционал боғлиқ.

Мувозанат ҳолатида флутиказон пропионатининг тақсимланиш ҳажми тахминан 300 литрни ташкил этади, дори воситасининг якуний ярим чиқарилиш даври тахминан 8 соатни ташкил этади, плазмадаги клиренси юқори (минутига 1150 мл).

Флутиказон пропионатини плазма оқсиллари билан боғланиш даражаси 91% ни ташкил этади.

Флутиказон пропионати тизимли қон оқимидан тез чиқарилади, бу ҳолат асосан дори воситасининг метаболизми билан ифодаланади; биотрансформация жараёни натижасида нофаол метаболит карбон кислотасини ҳосил бўлиши цитохром Р450 тизимининг изоферменти билан боғлиқ. Меъда-ичак йўллари орқали шунингдек бошқа аниқланмаган метаболитлар чиқарилади.

Флутиказон пропионатининг буйрак клиренси аҳамиятсиз даражада, юборилган дозанинг 5% дан камроқ қисми сийдик билан асосан метаболитлар кўринишида чиқарилади. Дори воситасининг юборилган дозасини катта қисми меъда-ичак йўллари орқали метаболитлар кўринишида ва ўзгармаган ҳолда чиқарилади.

 

ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ҲОЛАТЛАР

Препаратнинг фаол моддаларига ёки ёрдамчи моддаларидан бирортасига юқори сезувчанликда препаратни қўллаш мумкин эмас.

 

НОЖЎЯ ТАЪСИРЛАРИ

Пефсалнинг таркибида салметерол ва флутиказон пропионати борлиги туфайли, у қўлланганида ҳар бир алоҳида дори воситаси учун характерли (оғирлик даражаси ва тури) бўлган нохуш реакциялар ривожланишини кутиш мумкин. Салметерол ва флутиказон пропионати бир вақтда ишлатилганида қўшимча нохуш реакциялар кузатилмаган.

Салметерол/флутиказон пропионати мажмуасини қўллаш билан боғлиқ бўлган нохуш реакциялар қуйида MedDRA таснифи бўйича тизим-аъзолар синфларига мувофиқ равишда санаб ўтилган. Нохуш реакцияларни учраш тезлигини кўрсаткичлари (клиник тадқиқотларда олинган маълумотларга мувофиқ) қуйидаги тарзда аниқланади: жуда тез-тез (≥ 1/10); тез-тез (≥ 1/100, аммо < 1/10); тез-тез эмас (≥ 1/1000, аммо < 1/100); кам ҳолларда (≥ 1/10000, аммо < 1/1000); жуда кам ҳолларда (< 1/10000); учраш тезлиги номаълум (мавжуд маълумотлар асосида баҳолаш мумкин эмас). Плацебо қабул қилган гуруҳлардаги нохуш реакцияларни учраш тезлиги ҳисобга олинмаган.

Инфекцион ва паразитар касалликлар: тез-тез – оғиз бўшлиғи ва халқум кандидози, пневмония, бронхит; кам ҳолларда – қизилўнгач кандидози.

Иммун тизими томонидан: тез-тез эмас – тери симптомларини ривожланиши билан кечувчи юқори сезувчанлик реакциялари, респиратор симптомлар (ҳансираш)ни ривожланиши билан кечувчи юқори сезувчанлик реакциялари; кам ҳолларда – ангионевротик шиш (асосан юзни ва оғиз-ҳалқумни шиши), респиратор симптомлар (бронхоспазм)ни ривожланиши билан кечувчи юқори сезувчанлик реакциялари, анафилактик реакциялар, жумладан анафилактик шок.

Эндокрин тизими томонидан: кам ҳолларда – Кушинг синдроми, кушингоид белгилар, буйрак усти безлари функциясини сусайиши, болалар ва ўсмирларда ўсишни кечикиши, суяк тўқимасининг минерал зичлигини пасайиши.

Моддалар алмашинуви ва озиқланиш томонидан: тез-тез – гипокалиемия; тез-тез мас – гипергликемия.

Руҳиятни бузилишлари: тез-тез эмас – ҳавотирлик, уйқуни бузилиши; кам ҳолларда – хулқ-атворни бузилишлари, жумладан психомотор қўзғалувчанлик ва таъсирчанлик (асосан болаларда); учраш тезлиги номаълум – депрессия, тажовузлик (асосан болаларда).

Нерв тизими томонидан: жуда тез-тез – бош оғриғи; тез-тез эмас – тремор.

Кўриш аъзолари томонидан: тез-тез эмас – катаракта; кам ҳолларда - глаукома; учраш тезлиги номаълум – кўриш ўткирлигини бузилиши.

Юрак томонидан: тез-тез – пальпитация, тахикардия, бўлмасалар фибрилляцияси, стенокардия; кам ҳолларда – юрак аритмиялари (жумладан суправентрикуляр тахикардия ва экстрасистолия).

Нафас тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан: жуда тез-тез - назофарингит; тез-тез – овозни бўғилиши/дисфония, халқумни таъсирланиши, синусит; кам ҳолларда – парадоксал бронхоспазм.

Тери ва тери ости тўқималари томонидан: тез-тез – лат ейишлар.

Скелет-мушак тизими ва бириктирувчи тўқималар томонидан: тез-тез – мушак спазмлари, артралгия, миалгия, жароҳатлар оқибатида суякларни синишлари.

 

ДОРИЛАРНИНГ ЎЗАРО ТАЪСИРИ

β-блокаторлар салметеролнинг самарасини сусайтириши ёки бартараф қилиши мумкин.
БА билан хасталанган пациентларда, носелектив ва селектив β-блокаторларни қўллаш жуда зарур бўлган ҳолатлардан бошқа ҳолатларда, уларни ишлатиш мумкин эмас.

β2-агонистлар билан даволаш оғир ипокалиемияни ривожланишига олиб келиши мумкин; оғир БА нинг ўткир ҳуружлари кузатилганида алоҳида эҳтиёткорлик чораларига риоя қилиш керак, чунки ушбу самараси ксантин ҳосилалари, стероидлар ва диуретиклар билан бир вақтда қўлланганида кучайиши мумкин. β-адреномиметик воситаларни сақловчи бошқа препаратлар билан мажмуада қўлланганида аддитив самараси кузатилиши мумкин.

Флутиказон пропионати

Нормал шароитларда препарат ингаляция кўринишида қўлланганидан сўнг қон плазмасида флутиказон пропионатининг концентрациялари паст бўлиши мумкин, бу ҳолат уни ичак ва жигарда, CYP3A4 изоферменти билан боғлиқ бўлган жадал тизимолди метаболизми ва юқори тизимли клиренси билан ифодаланади. Шундай қилиб, флутиказон пропионатини бошқа дори воситалари билан клиник аҳамиятли ўзаро таъсир қилиш эҳтимоли кам.

Соғлом кўнгиллилар иштирокида дориларнинг ўзаро таъсирини ўрганиш юзасидан ўтказилган тадқиқотда, ритонавирни (CYP3A4 нинг кучли ингибитори) 100 мг дан суткада 2 марта қўллаш флутиказон пропионатининг (интраназал қўлланганида) қон плазмасидаги концентрациясини бир неча юз марта ошириши, бу ҳолат кортизолнинг қон зардобидаги концентрациясини аҳамиятли даражада пасайишига олиб келиши мумкинлиги аниқланган. Флутиказон пропионати ингаляция кўринишида ишлатилганида бундай ўзаро таъсирлар юзасидан маълумотлар йўқ, шундай бўлса-да, ритонавир билан мажмуада қўлланганида флутиказон пропионатининг қон плазмасидаги концентрациясини аҳамиятли даражада ошиши кутилади. Кушинг синдромини ривожланиши ва буйрак учти безлари функциясини сусайиши ҳолатлари кузатилган. Пациент учун потенциал фойда ГКСнинг тизимли нохуш реакцияларини ривожланиш ҳавфидан устун бўлган ҳолатлардан бошқа ҳолатларда юқорида санаб ўтилган дори воситаларни бир вақтда қўллаш мумкин эмас.

Соғлом кўнгиллилар иштирок этган, катта бўлмаган клиник тадқиқотнинг натижаларига мувофиқ, кетоконазол (CYP3A нинг кучли ингибитори; изоферментни ритонавирга нисбатан камроқ даражада ингибиция қилади) билан бир вақтда қўлланганида флутиказон пропионатининг (бир марта ингаляция қилинганида) қон плазмасидаги концентрацияси 150% га ошган. Дори воситалари мажмуада қўлланганида қон плазмасидаги кортизолнинг даражаси, флутиказон пропионати алоҳида ишлатилгандагига нисбатан аҳамиятли даражада пасайган.

Препарат CYP3A нинг бошқа кучли ингибиторлари, жумладан итраконазол, кобицистит сақловчи препаратлар, ва CYP3A нинг ўртача ингибиторлари (масалан, эритромицин) билан бир вақтда қўлланганида ҳам флутиказон пропионатининг қон плазмасидаги концентрациясини ошиши ва унинг тизимли нохуш реакцияларини ривожланиш ҳавфини ошиши кутилади. Пациент учун даволашдан кутиладиган потенциал фойда ГКСнинг тизимли нохуш реакцияларини ривожланиш ҳавфидан устун бўлган ҳолатлардан ташқари ҳолатларда дори воситаларининг юқорида кўрсатилган мажмуаларини ишлатиш мумкин эмас, бунда ушбу тизимли нохуш реакцияларни аниқлаш мақсадида пациентларни мониторингини ўтказиш керак.

Салметерол

CYP3A4 нинг кучли ингибиторлари

Кетоконазол (ичга 400 мг дан суткада бир марта қабул қилинганида) ва салметерол (50 мкг дан суткада 2 марта ингаляцион кўринишда қўлланганида) мажмуасини 7 кун давомида қабул қилган 15 нафар соғлом кўнгиллиларда охиргисининг қон плазмасидаги концентрацияси аҳамиятли даражада ошган (қон плазмасидаги максимал концентрацияси (Cmax) ва “концентрация-вақт” эгри чизиғи остидаги майдони (AUC) қийматлари мувофиқ равишда 1,4 баробар ва 15 баробар ошган). Бу ҳолат салметерол ёки кетоконазол билан монотерапия ўтказилганида кузатилмайдиган, салметеролни қўллаш билан боғлиқ бўлган тизимли самаралар (масалан, QTc оралиғини узайиши ва пальпитация) ни ривожланиш тезлигини ошиши билан кечади.

Артериал босим, юрак қисқаришлари сони, қондаги глюкоза ва калийнинг даражасига клиник аҳамиятли таъсири аниқланмаган. Кетоконазол билан бирга ишлатилганида салметеролнинг ярим чиқарилиш даври ошмаган, шунингдек такроран қўлланганида организмда салметеролни тўпланиши кузатилмаган.

Пациент учун даволашдан кутиладиган потенциал фойда охиргисининг тизимли ножўя реакцияларини ривожланиш ҳавфидан устун бўлган ҳолатлардан ташқари ҳолатларда, кетоконазолни салметерол билан мажмуада ишлатиш мумкин эмас. Эҳтимол, бундай дориларнинг ўзаро таъсири салметерол CYP3A4 нинг бошқа кучли ингибиторлари (масалан, итраконазол, телитромицин, ритонавир) билан мажмуада қўлланганида мавжуд бўлади.

CYP3A4 нинг ўртача ингибиторлари

Эритромицин (ичга 500 мг дан суткада 3 марта қабул қилинганида) ва салметерол (50 мкг дан суткада 2 марта, ингаляцион кўринишда қўлланганида) мажмуасини 6 кун давомида қабул қилган 15 нафар соғлом кўнгиллиларда, охиргисининг қон плазмасидаги концентрацияси ошган, бироқ ушбу ўзгаришлар статистик аҳамиятга эга бўлмаган (Cmax ва AUC қийматлари мувофиқ равишда 1,4 баробар ва 1,2 баробар ошган). Эритромицин ва салметерол бирга қўлланганида оғир ножўя реакциялар қайд этилмаган.

 

МАХСУС КЎРСАТМАЛАР

Пефсал БАнинг ўткир симптомларини бартараф қилиш учун мўлжалланмаган, улар ривожланганида тез ва қисқа таъсирга эга бўлган бронходилататордан фойдаланиш керак. Пациентлар, БАнинг ўткир ҳуружини бартараф қилиш учун мўлжалланган дори воситасини доимо ўзлари билан олиб юришлари кераклиги хақида огоҳлантирилган бўлишлари лозим.

БА зўрайиш даврида, симптомлар аҳамиятли даражада ёмонлашганида ёки тез зўрайганида Пефсал билан даволашни бошлаш мумкин эмас.

Препарат қўлланганида БА билан боғлиқ бўлган оғир ножўя реакциялар, шунингдек касалликни зўрайиши кузатилиши мумкин. Пациентларни, даволашни давом эттириш кераклиги хақида, ва агар Пефсал препаратини қўллаш бошланганидан сўнг БАнинг симптомлари назорат қилинмаса ёки ёмонлашса, даволовчи шифокорга мурожаат қилиш кераклиги хақида пациентларни огоҳлантириш керак.

БА ўткир ҳуружларини бартараф қилиш учун дори воситаларини (қисқа таъсир қилувчи бронходилататорларни) янада тез-тез қўллаш зарурияти, ҳамда даволашни нисбатан жавоб реакциясини пасайиши касалликни назорати ёмонлашганидан далолат беради, бундай ҳолатларда пациент шифокорга мурожаат қилиш керак.

БА нинг назоратини тўсатдан ва зўрайиб борувчи ёмонлашиши пациентнинг ҳаёти учун потенциал ҳавф туғдириши мумкин, бундай ҳолатларда пациентни зудлик билан тиббий текширувдан ўтказиш керак. ГКСнинг дозасини ошириш зарурияти масаласини кўриб чиқиш керак.

БАни мувофиқ назоратига эришилганидан сўнг препаратнинг дозасини аста-секин пасайтириш масаласини кўриб чиқиш керак; дозани пасайтиришда пациентнинг аҳволини мунтазам мониторингини ўтказиш керак. Пефсал препаратини энг кичик самарали дозада қўллаш керак.

БАни зўрайиш ҳавфи борлиги туфайли, Пефсал билан даволашни тўсатдан тўхтатиш мумкин эмас; препаратнинг дозасини шифокорнинг назорати остида пасайтириш керак.

ГКС сақловчи бошқа ингаляцион препаратлар бўлгани каби, Пефсални ўпканинг фаол ва яширин туберкулёзи билан хасталанган пациентларда, нафас йўлларининг замбуруғли, вирусли ёки бошқа инфекциялари билан хасталанган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Зарурат бўлганида зудлик билан мувофиқ даволаш ўтказиш керак.

Кам ҳолатларда салметерол/флутиказон пропионати мажмуаси ингаляция учун дозаланган аэрозоль кўринишида ишлатилганида суправентрикуляр тахикардия, экстрасистолия ва бўлмачалар фибрилляцияси каби юрак аритмиялари ривожланиши мумкин, шунингдек юқори терапевтик дозаларда қўлланганида қон зардобида калийнинг даражаси бироз транзитор пасайиши кузатилиши мумкин. Пефсал препаратини оғир даражадаги юрак-қон томир касалликлари ёки юрак ритмини бузилишлари бўлгани пациентларда, қандли диабет, тиреотоксикоз билан хасталанган пациентларда, шунингдек қон зардобида калийнинг даражасини пасайишига мойиллиги ёки мувофиқ равишда коррекция қилинмаган гипокалиемияси бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Салметерол/флутиказон пропионати мажмуаси ингаляция учун дозаланган аэрозоль кўринишида қўлланганида жуда кам ҳолатларда қонда глюкозанинг даражасини ошиши кузатилган, Пефсал препарати қандли диабет билан хасталанган пациентларда қўлланганида бу ҳолатни инобатга олиш керак.

Ингаляцион препаратлар қўлланганида бевосита ингаляциядан кейин ҳансираш ва хириллашларни кучайиши билан намоён бўладиган парадоксал бронхоспазм ривожланиши мумкин. Парадоксал бронхоспазмни, тез таъсир қилувчи бронходилататор ёрдамида зудлик билан бартараф қилиш керак. Парадоксал бронхоспазм ривожланганида Пефсал препаратини қўллашни дарҳол тўхтатиш, пациентнинг аҳволини баҳолаш ва зарурат бўлганида муқобил дори воситаларини қўллаш керак.

β2-агонистларни қўллаш билан боғлиқ бўлган, тремор, пальпитация ва бош оғриғи каби ножўя реакциялар хақида хабарлар тушган, улар одатда транзитор характерга эга ва даволаш давом эттирилганида йўқолади.

Ҳар қандай иГКС қўлланганида, айниқса юқори дозаларда узоқ вақт давомида ишлатилганида тизимли самаралари ривожланиши мумкин. иГКС қўлланганида бундай самараларни ривожланиш эҳтимоли перорал ГКС ишлатилгандагига нисбатан анча кам бўлади. Тизимли самаралар қуйидагилар: Кушинг синдроми, кушингоид белгилар, буйрак усти безлари функциясини сусайиши, суяк тўқимасининг минерал зичлигини пасайиши, катаракта ва глаукома, шунингдек янада камроқ ҳолатларда, психомотор қўзғалувчанлик, уйқуни бузилиши, ҳавотирлик, депрессия ва тажовузлик (айниқса болаларда) каби психологик ва хулқ-атворни бузилишлари кириши мумкин. Шунинг учун пациентнинг клиник аҳволини мониторингини мунтазам равишда ўтказиш ва иГКСнинг дозасини БАни самарали назорат қилишни таъминлайдиган минимал дозагача пасайтириш керак.

Ингаляцион ГКС билан узоқ муддат юқори дозаларда даволаш буйрак усти безлари функциясини сусайишига ва ўткир адренал кризни ривожланишига олиб келиши мумкин. Жуда кам ҳолатларда буйрак усти безлари функциясини сусайиши ва ўткир адренал криз шунингдек флутиказон пропионати 500 мкг дан 1000 мкг гача бўлган дозалар диапазонида қўлланганида ҳам қайд этилган. Ўткир адренал кризни ривожланиши учун бошланғич омиллар бўлиб: жароҳатлар, жарроҳлик аралашуви, инфекцион касаллик ёки иГКСнинг дозасини тўсатдан пасайтириш хизма қилиши мумкин. Бунда ривожланадиган симптомлар одатда аниқ аниқланмайди ва уларга анорексия, қоринда оғриқ, тана вазнини пасайиши, толиқиш, бош оғриғи, кўнгил айниши, қусиш, артериал гипотензия, онгни чалкашиши, гипогликемия ва тиришишлар кириши мумкин. Стресс ҳолатлари даврида ёки режали жарроҳлик аралашувларида ГКСни қўшимча қўллаш зарурияти масаласини кўриб чиқиш керак.

Салметерол ва флутиказон пропионатини тизимли қон оқимига сўрилиши асосан ўпкаларда амалга ошади. Спейсер дозаланган ингалятор билан бирга ишлатилганида дори воситаларини ўпкаларга келиши ошиши мумкинлигини, бунинг натижасида тизимли нохуш реакцияларни ривожланиш ҳавфи ошиши мумкинлигини инобатга олиш керак. Салметерол/флутиказон пропионати мажмуаси ингаляция учун дозаланган аэрозоль кўринишида бир марта қўлланганида олинган фармакокинетик маълумотлар, АэроЧамбер Плюс (AeroChamber Plus) спейсеридан фойдаланилганда дори воситаларининг қон плазмасидаги концентрацияси қиймати Волюматик (Volumatic) спейсеридан фойдаланилгандаги кўрсаткичларга нисбатан деярли 2 баробар ошиши мумкинлигидан далолат беради.

Флутиказон пропионати билан ингаляцион даволашни афзаллиги перорал ГКСни қабул қилиш заруриятини минимал даражага етказиш имконини беради, бироқ перорал ГКС билан даволанишдан ўтилаётган пациентлар, анча вақт давомида буйрак усти безлари функциясини сусайиши бўйича ҳавф гуруҳида бўлишлари мумкин. Бундай пациентларни Пефсал препарати билан даволашни айниқса эҳтиёткорлик билан ўтказиш керак, бунда буйрак усти безлари пўслоқ қисми функциясини мунтазам равишда назорат қилиш керак. Ҳавф гуруҳига шунингдек анамнезида ГКС билан шошилинч даволашни юқори дозаларда қабул қилган пациентлар ҳам бўлиши мумкин. Буйрак усти безлари функциясини қолдиқ бузилишларини мавжуд бўлиши эҳтимолини шошилинч ва режали стресс ҳолатларида доимо эътиборга олиш ва ГКС билан мувофиқ даволаш зарурияти масаласини ҳам кўриб чиқиш керак. Буйрак усти безлари функциясини бузилиш даражасини баҳолаш учун режали жарроҳлик аралашувларидан аввал мутахассиснинг маслаҳати талаб этилиши мумкин.

Ритонавир билан бирга қўлланганида флутиказон пропионатининг қон плазмасидаги концентрацияси аҳамиятли даражада ошиши мумкин. Пациент учун даволашдан кутиладиган фойда ГКСнинг тизимли нохуш реакцияларини ривожланиш ҳавфидан устун бўлган ҳолатлардан ташқари ҳолатларда юқорида кўрсатилган дори воситаларни бир вақтда қўллаш мумкин эмас. Тизимли нохуш реакцияларни ривожланиш ҳавфи шунингдек флутиказон пропионати CYP3A изоферментининг бошқа кучли ингибиторлари билан бирга қўлланганида ҳам ошиши мумкин.

Уч йиллик клиник тадқиқотларнинг натижаларига мувофиқ, ЎСОК билан хасталанган, салметерол/флутиказон пропионати мажмуасини ўзгармас дозаларда Мультидиск (Diskus)/ Аккухалер (Accuhaler) мосламаси ёрдамида ингаляция кўринишида қабул қилган пациентларда қуйи нафас йўллари инфекциялари, айниқса пневмония ва бронхитни ривожланиш тезлиги плацебо қабул қилган пациентлар гуруҳидаги ривожланиш тезлигига нисбатан юқори бўлган. Ушбу тадқиқотда, даволаниш туридан қатъий назар, пневмонияни энг юқори ривожланиш ҳавфи каттароқ ёшдаги пациентларда, тана вазни индекси янада пастроқ (25 кг/м2 дан кам) бўлган пациентларда ва касалликнинг жуда оғир тури билан
(1 секунда жадал нафас чиқариш ҳажми (ОФВ1) бўлиши керак бўлган қийматлардан 30% кам) хасталанган пациентларда кузатилган. Шифокор ЎСОК билан хасталанган пациентларда пневмония ва қуйи нафас йўлларининг бошқа инфекциялари ривожланиши мумкинлигини ҳамиша инобатга олиши керак, чунки юқорида кўрсатилган касалликлар ва БА зўрайишини клиник кўринишлари ўзаро ўхшаш. Агар ЎСОКнинг оғир даражаси билан хасталанган пациентда пневмония ривожланса, салметерол/флутиказон пропионати мажмуаси билан даволашни такроран баҳолаш керак. ЎСОК билан хасталанган пациентларда Пефсал препаратини қўллаш ҳавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланмаган, шунинг учун ЎСОК билан хасталанган пациентларни ушбу препарат билан даволаш кўрсатилмаган.

Кетоконазол (тизимли қўлланганида) билан бирга қўлланганида салметеролнинг қон плазмасидаги концентрацияси аҳамиятли даражада ошади, бунинг натижасида тизимли ножўя реакцияларни (масалан, QTc оралиғини узайиши ва пальпитация) ривожланиш тезлиги ошиши мумкин. Пациент учун даволашдан кутиладиган потенциал фойда охиргисининг тизимли ножўя реакцияларини ривожланиш ҳавфидан устун бўлган ҳолатлардан ташқари ҳолатларда кетоконазол ёки CYP3A4 изоферментининг бошқа кучли ингибиторларини салметерол билан мажмуада қўллаш мумкин эмас.

Кўришни бузилишлари

ГКС маҳаллий ва тизимли қўлланганида кўриши фаолиятини бузилишлари юз бериш мумкин. Агар пациентда кўриш ўткирлиги издан чиқса ёки кўриш фаолиятини бошқа бузилишлари ривожланса, уларни ривожланиш сабабини аниқлаш, жумладан ГКС тизимли ва маҳаллий қўлланганида уларни ривожланганлиги хақида хабар берилган катаракта, глаукома ёки кам учрайдиган касалликлари, масалан марказий сероз хориоретинопатия (CSCR)ни аниқлаш мақсадида, пациент офтальмологни маслаҳатини олиш керак.

Болалар

Флутиказон пропионатининг юқори дозалари (одатда, суткада 1000 мкг ва ундан ортиқ) билан даволанаётган 16 ёшдан кичик болалар ва ўсмирлар, айниқса дори воситаси юқори дозаларда узоқ вақт давомида ишлатилганида, тизимли самараларни ривожланиши бўйича махсус ҳавф гуруҳига киритилиши мумкин. Болалар ва ўсмирларда тизимли самаралари қуйидагилар: Кушинг синдроми, кушингоид белгилари, буйрак усти безлари функциясини сусайиши, ўткир адренал криз ва ўсишни кечикиши, шунингдек янада кам ҳолатларда психомотор қўзғалувчанлик, уйқуни бузилиши, ҳавотирлик, депрессия ва тажовузлик (айниқса болаларда) каби психологик ва хулқ-атворни бузилишларидан иборат бўлиши мумкин. Болалар ва ўсмирларда нафас йўллари касалликларини даволашга ихтисослаштирилган педиатрнинг консультациясини олиш масаласини кўриб чиқиш керак.

Ингаляцион ГКС билан узоқ муддат давомида даволанаётган болаларда, ўсиш жадаллиги мониторингини мунтазам равишда ўтказиш тавсия этилади. Ингаляцион ГКСнинг дозасини БАни самарали назорат қилишни таъминлайдиган минимал дозагача пасайтириш керак.

Ёрдамчи моддалар

Пефсал препарати таркибида аҳамиятсиз даражада этанол (алкоголь) сақлайди, бир дозада
(2 ингаляцияда) 100 мг дан кам этанол сақлайди.

Спортчилар, Пефсал препарати таркибида допинг назорати ўтказилганида ижобий натижаларни бериши мумкин бўлган иккита фаол моддалар сақлашини эътиборга олишлари керак.

Фертиллик, ҳомиладорликда ва лактация даврида қўлланиши

Ҳомиладорлик

Ҳомиладор аёлларда салметерол/флутиказон пропионати мажмуаси ингаляция учун дозаланган аэрозоль шаклида қўлланганлиги юзасидан аҳамиятли миқдорда (1000 дан ортиқ ҳомиладорлик ҳолатлари) маълумотлар мавжуд бўлиб, препарат қўлланганида туғма ривожланиш нуқсонлари ривожланмаслигидан ва ҳомилага ҳамда неонатал ривожланишга салбий таъсири кузатилмаслигидан далолат беради. Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда, β2-агонистлар ва ГКСни репродуктив токсикликка эгалиги аниқланган.

Пефсал препаратини аёлларга ҳомиладорлик даврида, она учун даволашдан кутиладиган фойда ҳомила учун потенциал ҳавфдан устун бўлган ҳолатлардагина қўллаш керак.

Ҳомиладор аёлларда флутиказон пропионатини БА назоратини етарли даражада таъминлайдиган энг кичик самарали дозада ишлатиш керак.

Лактация

Одамда салметерол ва флутиказон пропионатини / уларнинг метаболитларини кўкрак сути билан ажралиб чиқиши номаълум.

Каламушларда ўтказилган тадқиқотларда, лактация даврида салметерол ва флутиказон пропионати ҳамда уларнинг метаболитларини кўкрак сути билан ажралиб чиқиши аниқланган.

Янги туғилган чақалоқлар / кўкрак ёшидаги болалар учун ҳавфни истисно қилиш мумкин эмас. Эмизишни тўхтатиш масаласи ёки Пефсал препаратини қўллашни тўхтатиш масаласини бола учун эмизишни фойдаси ва она учун даволашни фойдасини инобатга олиб қабул қилиш лозим.

Фертиллик

Пефсал препаратини одамнинг фертиллигига таъсири юзасидан маълумотлар йўқ. Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда салметерол ва флутиказон пропионати фертилликка таъсир кўрсатмаган.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Препарат автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир кўрсатмайди ёки аҳамиятсиз таъсир кўрсатади.