ФРОНЗА
Фронза (Флутиказон фуроати) – глюкокортикоид рецепторларга яқинлиги жуда юқори ва яллиғланишга қарши таъсири кучли бўлган синтетик уч фтор кортикостероиддир.
ТАРКИБИ
Флутиказон фуроати 27,5 мкг.
ҚЎЛЛАНИЛИШИ
Катталарда ва 6 ёшдан ошган болаларда аллергик ринитнинг симптомларини даволаш учун қўлланади.
ҚЎЛЛАШ УСУЛИ ВА ДОЗАЛАРИ
Катталар ва 12 ёш ва ундан ошган ўсмирлар
Тавсия этилган бошланғич дозаси ҳар бир ноздри (бурун йўли) га суткада 1 марта
2 пуркашни (бир марта пуркалганида 27,5 мкг флутиказон фуроати чиқади) ташкил этади (умумий суткалик дозаси 110 мкг ни ташкил этади). Терапевтик самарага эришилганидан кейин самарани бир маромда тутиб турувчи дозани – ҳар бир ноздрига 1 марта пуркашни қўллаш мумкин (умумий суткалик дозаси 55 мкг ни ташкил этади).
Терапевтик самарага эришиш учун етадиган минимал дозани қўллаш лозим.
6-11 ёшдаги болалар
Тавсия этилган бошланғич дозаси ҳар бир ноздри (бурун йўли) га суткада 1 марта
1 пуркашни (бир марта пуркалганида 27,5 мкг флутиказон фуроати чиқади) ташкил этади (умумий суткалик дозаси 55 мкг ни ташкил этади). Кутилган самара кузатилмаганида дозасини ҳар бир ноздрига суткада 1 марта 2 пуркашгача ошириш мумкин (умумий суткалик дозаси 110 мкг ни ташкил этади).
Терапевтик самарага эришилганидан кейин дозани ҳар бир ноздрига суткада 1 марта
1 марта пуркашгача пасайтириш тавсия этилади (умумий суткалик дозаси 55 мкг ни ташкил этади).
Тўлиқ терапевтик самарага эришиш учун препаратни мунтазам равишда қўллаш керак. Таъсирини бошланиши биринчи марта қўлланганидан сўнг 8 соатдан кейин кузатилади, бироқ максимал самарага эришиш учун бир неча кун талаб этилиши мумкин. Препарат мунтазам равишда қўлланганида симптомларни енгиллашиши мумкинлиги хақида пациент огоҳлантирилган бўлиши керак. Даволашнинг давомийлиги аллергенни таъсир даври билан чекланиши керак.
ЧИКАРИЛИШ ШАКЛИ
Фронза дозаланган назал спрей 120 доза/10 мл.
ФАРМАКОЛОГИК ҲУСУСИЯТЛАРИ
Фармакодинамикаси
Флутиказон фуроати – глюкокортикоид рецепторларга яқинлиги жуда юқори ва яллиғланишга қарши таъсири кучли бўлган синтетик уч фтор кортикостероиддир.
Флутиказон фуроати назал спрей шаклида 110 мкг дан суткада бир марта қўлланганида назал симптомлар (жумладан, ринорея, бурунни битиши, аксириш ва бурунни қичишиши) ва кўздаги симптомлар (жумладан кўзларни қичишиши/ачишиши, кўз ёшини оқиши/ ажралиши ва кўзларни қизариши) ни аҳамиятли даражада енгиллаштиради. Препарат суткада бир марта қўлланганида самарадорлиги 24 соат давомида сақланиб туради. Терапевтик самараси биринчи марта қўлланганидан кейин 8 соат ўтиши биланоқ бошланган, ва кейинчалик бир неча кун давомида ҳолати яхшиланган.
Фармакокинетикаси
Сўрилиши
Флутиказон фуроати бутунлай сўрилмайди ва жигарда ҳамда ичакда экстенсив тизимолди метаболизмига учрайди, бу ҳолат аҳамиятсиз даражадаги тизимли таъсирини таъминлайди. 110 мкг дан суткада 1 марта интраназал қўллаш одатда қон плазмасида модданинг миқдорини аниқлаб бўладиган концентрацияларда (< 10 пг/мл) аниқлашга олиб келмайди. Флутиказон фуроатининг мутлоқ биокираолишлиги интраазал қўлланганида 0,50% ни ташкил этади; 110 мкг қўлланганидан кейин 1 мкг дан камроқ модда тизимли сўрилишини англатади.
Тақсимланиши
Флутиказон фуроатини плазма оқсиллари билан боғланиши 99% дан ортиқ қийматни ташкил этади. Флутиказон фуроати юқори тақсимланиш ҳажмига эга; ўртача тақсимланиш ҳажми мувозанат ҳолатида 608 литрни ташкил этади.
Биотрансформацияси
Флутиказон фуроати тизимли қон оқимидан, асосан жигарда цитохром Р450 тизимининг CYP3A4 изоферменти ёрдамида нофаол 17β-карбоксил метаболит (GW694301X) гача метаболизмга учраш йўли билан тезда чиқарилади (қон плазмасидан умумий клиренси соатига 58,7 л ни ташкил этади. Асосий метаболизм йўли S-фторметилкарботиоатини
17β-карбонат кислотаси метаболити ҳосил бўлгунигача гидролизга учраши ҳисобланади.
In vivo шароитида ўтказилган тадқиқотда флутиказон фуроатини флутиказонгача парчаланиш белгилари аниқланмаган.
Чиқарилиши
Перорал қабул қилинганидан ва вена ичига юборилганидан сўнг флутиказон фуроати асосан ахлат билан чиқарилади, бу ҳолат фаол моддани ва унинг метаболитларини сафро билан чиқарилишини кўрсатади. Вена ичига юборилганидан сўнг ўртача ярим чиқарилиш даври 15,1 соатни ташкил этади. Сийдик билан перорал қабул қилинган ва вена ичига юборилган дозанинг мувофиқ тахминан 1% ва 2% чиқарилади.
ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ҲОЛАТЛАР
Препаратнинг фаол моддасига ёки таркибига кирувчи ёрдамчи моддаларига юқори сезувчанликда препаратни қўллаш мумкин эмас.
НОЖЎЯ ТАЪСИРЛАРИ
Умумий ҳавфсизлик профили
Флутиказон фуроати билан даволаниш вақтида энг кўп кузатиладиган нохуш реакциялар бўлиб бурундан қон кетиши, бурун бўшлиғида яраларни ҳосил бўлиши ва бош оғриғи ҳисобланади. Энг жиддий нохуш реакциялар бўлиб ўта юқори сезувчанлик реакциялари, жумладан анафилаксия (1000 пациентдан 1 тадан кам ҳолат) хақида берилган хабарлар ҳисобланади.
Нохуш реакцияларни учраш тезлигини кўрсаткичлари қуйидаги тарзда аниқланади: жуда тез-тез (≥ 1/10); тез-тез (≥ 1/100, аммо < 1/10); тез-тез эмас (≥ 1/1000, аммо < 1/100); кам ҳолларда (≥ 1/10000, аммо < 1/1000); жуда кам ҳолларда (< 1/10000); учраш тезлиги номаълум (мавжуд маълумотлар асосида баҳолаш мумкин эмас).
Иммун тизими томонидан: кам ҳолларда – ўта юқори сезувчанлик реакциялари, жумладан анафилаксия, ангионевротик шиш, тошма ва эшакеми.
Нерв тизими томонидан: тез-тез – бош оғриғи.
Кўриш аъзолари томонидан: учраш тезлиги номаълум – кўришни ўткинчи ўзгариши, кўриш ўткирлигини бузилиши.
Нафас тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан: жуда тез-тез – бурундан қон кетиши (эпистаксис), тез-тез – бурун бўшлиғи шиллиқ қаватида яра ҳосил бўлиши; тез-тез эмас – бурунда оғриқ, бурунда дискомфорт (жумладан ачишиш, таъсирланиш ва бурунда оғриқ), бурунни қуриши; жуда кам ҳолларда – бурун тўсиғини перфорацияси.
Скелет-мушак ва бириктирувчи тўқима томонидан (болалар): учраш тезлиги номаълум – ўсишни кечикиши.
ДОРИЛАРНИНГ ЎЗАРО ТАЪСИРИ
CYP3A ингибиторлари билан ўзаро таъсири
Флутиказон фуроати цитохром Р450 3А4 ферментлар тизими ёрдамида амалга ошадиган экстенсив тизим олди метаболизми йўли билан тезда чиқарилади.
CYP3A4 изоферменти ёрдамида метаболизмга учрайдиган бошқа кортикостероид (флутиказон пропионати) учун маълумотларга асосланиб, флутиказон фуроатининг тизимли таъсирини кучайиш ҳавфи борлиги туфайли, ритонавир билан бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди.
Флутиказон фуроати CYP3A нинг кучли ингибиторлари, жумладан кобицистат сақловчи дори воситалари билан бир вақтда қўлланганида, тизимли нохуш реакцияларни ривожланиш ҳавфи ошиши мумкинлиги туфайли, эҳтиёткорликка риоя қилиш тавсия этилади. Кортикостероидлар билан даволашдан кутиладиган фойда тизимли нохуш реакцияларни ривожланиш ҳавфидан устун бўлган ҳолатлардан ташқари, бошқа ҳолатларда бир вақтда қўллашдан сақланиш лозим. Интраназал флутиказон фуроати ва CYP3A4 нинг кучли ингибитори кетоконазолни ўзаро таъсирини ўрганиш юзасидан ўтказилган тадқиқотда флутиказон фуроатининг миқдорий жиҳатдан аниқланадиган концентрациялари плацебо гуруҳига (20 субъектлардан 1 нафарида) нисбатан кетоконазол билан даволанган гуруҳдаги субъектларнинг кўпчилик нафарида (20 субъектлардан
6 нафарида) кузатилган. Таъсирини бундай бироз ошиши ҳар икки гуруҳлар ўртасида қон зардобида кортизолнинг 24-соатлик даражасини статистик аҳамиятли фарқларига олиб келмаган.
Ферментни индукцияси ва ингибицияси юзасидан маълумотлар тавсия этилган дозаларда интраназал қўлланадиган флутиказон фуроати ва цитохром Р450 иштирокида метаболизмга учрайдиган бошқа дори воситалари ўртасида метаболик ўзаро таъсирларни кутишга назарий жиҳатдан асос бўлмайди. Флутиказон фуроатини бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсирини ўрганиш юзасидан клиник тадқиқотлар ўтказилмаган.
МАХСУС КЎРСАТМАЛАР
Кортикостероидларнинг тизимли самаралари
Назал кортикостероидлар, айниқса юқори дозаларда узоқ муддат давомида қўлланганида, тизимли самаралари ривожланиши мумкин. Ушбу самараларни ривожланиш эҳтимоли, кортикостероидлар перорал қабул қилинганда кузатиладиган самараларга нисбатан анча кам, ва улар айрим пациентларда, шунингдек турли кортикостероид препаратларда фарқланиши мумкин. Кузатилиши мумкин бўлган тизимли самараларга Кушинг синдроми, кушингоид белгилар, буйрак усти безлари функциясини сусайиши, болалар ва ўсмирларда ўсишни кечикиши, катаракта, глаукома ва, кам ҳолларда турли физиологик ёки хулқ-атвор самаралари, жумладан психомотор гиперфаоллик, уйқуни бузилиши, безовталик, депрессия ёки агрессия (айниқса болаларда) ҳолатлари киради. Тавсия этилган дозалардан ошириш буйрак усти безлари функциясини клиник аҳамиятли ошириши мумкин. Тавсия этилган дозаларга нисбатан анча юқори дозаларда қўлланганида стресс даврида ёки режали жарроҳлик аралашувларида тизимли кортикостероидларни қўшимча равишда қўллашни таъминлаш керак. Флутиказон фуроатини 110 мкг дан суткада 1 марта дозада қўллаш катталар, ўсмирлар ёки болаларда гипоталамо-гипофизар-адренал тизими функциясини сусайтирмаган. Шундай бўлса-да, интраназал флутиказон фуроатининг дозаси ринитнинг симптомларини самарали назорати таъминланадиган минимал дозагача пасайтирилиши лозим. Барча интраназал кортикостероидлар билан бўлгани каби, кортикостероидлар бошқа дори шаклларида бир вақтда буюрилганида кортикостероидларнинг умумий тизимли юкламасини инобатга олиш керак.
Буйрак усти безлари функциясини бузилишига шубҳа қилинганида пациентлар тизимли стероидлар билан даволашдан флутиказон фуроатни қўллашга ўтилганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Кўришни бузилиши
Кортикостероидлар маҳаллий ва тизимли қўлланганида кўришни бузилиши кузатилиши мумкин. Кўриш ўткирлиги бузилганида ёки кўришни бошқа бузилишлари кузатилганида тизимли ва маҳаллий кортикостероидлар қўлланганидан сўнг ривожланганлиги хақида хабар берилган катаракта, глаукома ёки кам учрайдиган офтальмологик касалликлар, масалан, марказий сероз хориоретинопатия (CSCR) каби кузатилиши мумкин бўлган сабабларни аниқлаш учун пациент офтальмологга мурожаат қилиши керак.
Ўсишни кечикиши
Айрим назал кортикостероидлар тавсия этилган дозаларда қўлланганида болаларда ўсишни кечиктириши мумкинлиги аниқланган. Ўсиш тезлигини пасайиши флутиказон фуроатини 110 мкг дан суткада 1 марта 1 йил давомида қабул қилган болаларда кузатилган. Шундай қилиб, болаларга симптомларни назорати таъминланадиган минимал самарали дозани қўллаш керак. Назал кортикостероидларни узоқ вақт давомида олаётган болаларни ўсишини мунтазам мониторингини ўтказиш тавсия этилади. Уларни ўсиши секинлашганида, назал кортикостероидларнинг дозаларини, симптомларни самарали назорати таъминланадиган минимал дозагача пасайтириш мақсадида имкон борича даволашни қайта кўриб чиқиш керак. Бундан ташқари, болани педиатрда кузатиш тавсия этилади.
Ритонавир
Флутиказон фуроатининг тизимли таъсирини ошиш ҳавфи борлиги туфайли, ритонавир билан бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди.
Ёрдамчи моддалар
Бензалконий хлориди
Фронза препарати таркибида бурун бўшлиғи шиллиқ қаватини, айниқса узоқ муддат қўлланганида, таъсирлантириши ва шишини чақириши мумкин бўлган бензалконий хлоридини сақлайди.
Натрий
Препарат 1 дозада (1 марта пуркалганида) 23 мг дан камроқ натрий сақлайди, яъни деярли “натрий сақламайди”.
Фертиллик, ҳомиладорликда ва лактация даврида қўлланиши
Ҳомиладорлик
Ҳомиладорлик даврида флутиказон фуроатини қўллаш юзасидан маълумотлар етарли эмас. Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда глюкокортикоидлар ривожланиш нуқсонлари, жумладан танглайни ёриғи ва қоринда ривожланишни кечикиши каби нуқсонларни келтириб чиқарган. Флутиказон фуроати тавсия этилган дозаларда интраназал қўлланганида тизимли таъсири минимал эканлиги туфайли, ушбу маълумотларни одамларда ҳам шундай юз бериш эҳтимоли кам.
Ҳомиладорликда, она учун даволашдан кутиладиган фойда ҳомила ёки бола учун потенциал ҳавфдан устун бўлган ҳолатлардан ташқари ҳолатларда препаратни қўллаш мумкин эмас.
Лактация
Интраназал қўлланганида флутиказон фуроатини кўкрак сутига ажралиб чиқиши номаълум.
Лактация даврида, она учун даволашдан кутиладиган фойда бола учун потенциал ҳавфдан устун бўлган ҳолатлардан ташқари ҳолатларда препаратни қўллаш мумкин эмас.
Фертиллик
Флутиказон фуроатини фертилликка таъсири юзасидан маълумотлар йўқ.
Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Фронзапрепарати автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига аҳамиятсиз таъсир кўрсатади ёки таъсир кўрсатмайди.