УЛСЕПАН
Улсепан - антисекретор таъсирга ега бўлган ярага қарши дори воситаси.
таркиби
Пантопрозол 40мг
қўлланилиши
- гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги (ГЭРК), эрозив рефлюкс-эзофагитни даволаш;
- антибактериал воситалар билан мажмуавий даволаш таркибида Helicobacter pylori эрадикацияси учун;
- меъда ёки ўн икки бармоқ ичак ярасида;
- Золлингер-Эллисон синдроми ва меъда шираси секрециясини ошиши билан боғлиқ бўлган бошқа патологик ҳолатларда қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Таблеткаларни бутун ҳолда, чайнамасдан ва майдаламасдан, овқатдан 1 соат олдин, кўп бўлмаган миқдордаги сув билан қабул қилиш керак.
Пантопразол препаратини қабул қилиш имкони бўлмаган ҳоллардагина Улсепан препаратини вена ичига юбориш керак.
Гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги (ГЭРК), эрозив рефлюкс-эзофагитни даволаш
Тавсия этилган дозаси 40 мг суткада бир марта 7-10 кун давомида қўлланади.
15-минутлик инфузия
Лиофилизацияланган кукун бўлган флаконга 10 мл натрий хлоридининг физиологик эритмаси қўшилади (бирламчи эритма). Пантопразолнинг бирламчи эритмаси натрий хлоридининг физиологик эритмаси ёки 5% ли глюкоза эритмаси ёки Рингер лактат эритмасининг 100 мл да якуний концентрацияси 0,4 мг/мл бўлгунича суюлтирилади. Эритма бевосита тайёр бўлгандан сўнг ишлатилади.
Тайёр бўлган эритма вена ичига 15 минут давомида минутига тахминан 7 мл тезлик билан юборилади.
2-минутлик инфузия
Лиофилизацияланган кукун бўлган флаконга 10 мл натрий хлоридининг физиологик эритмаси, якуний концентрацияси 4,0 мг/мл бўлгунигача, қўшилади. Эритма бевосита тайёрлангандан сўнг ишлатилади.
Тайёр бўлган эритма вена ичига 2 минут давомида юборилади.
Золлингер-Эллисон синдроми ва бошқа патологик гиперсекретор ҳолатлар
Тавсия этилган дозаси 80 мг ни ташкил этади, суткада икки марта юборилади. Препаратнинг дозаси пациентнинг индивидуал ҳусусиятларига қараб ўзгариши мумкин.
15-минутлик инфузия
Лиофилизацияланган кукун бўлган иккита флаконга 10 мл дан натрий хлоридининг физиологик эритмаси қўшилади (бирламчи эритма). Ҳар иккала флакондаги бирламчи эритмалар қўшилади ва натрий хлоридининг физиологик эритмаси ёки 5% ли глюкоза эритмаси ёки Рингер лактат эритмасининг 80 мл да якуний концентрацияси 0,8 мг/мл бўлгунича суюлтирилади. Эритма бевосита тайёрлангандан сўнг ишлатилади.
Тайёр бўлган эритма вена ичига 15 минут давомида минутига тахминан 7 мл тезлик билан юборилади.
2-минутлик инфузия
Лиофилизацияланган кукун бўлган иккита флаконга 10 мл дан натрий хлоридининг физиологик эритмаси, якуний концентрацияси 4,0 мг/мл бўлгунигача, қўшилади. Эритма бевосита тайёрлангандан сўнг ишлатилади.
Ҳар иккала флакондаги эритмалар қўшилади ва вена ичига 2 минут давомида юборилади.
чиқарилиш шакли
Таблеткалар № 14
Инъекцияга эритма тайёрлаш учун лиофилизацияланган кукун флаконда №1.
ФАРМАКОЛОГИК ҲУСУСИЯТЛАРИ
Пантопразол организмда тўпланмайди ва препарат бир марта қўлланганда ҳам, кўп марта қўлланганда ҳам унинг фармакокинетикаси бир хил бўлади. 10 мг дан 80 мг гача бўлган дозалар диапазонида вена ичига юборилганидан сўнг Cmax ва AUC лар дозалари юборилишига пропорционал равишда ошиб боради. 40 мг пантопразол вена ичига доимий тезлик билан камида 15 минут давомида юборилганидан сўнг максимал концентрацияси 5,52 мкг/мл, AUC – 5,4 мкг × соат/мл ни ташкил этади.
Пантопразолни плазма оқсиллари билан боғланиши 98% ни ташкил этади, тақсимланиш ҳажми 11,0 дан 23,6 л гача бўлган чегараларда ўзгариб туради, клиренси – 0,1 л/соат/кг ни ташкил этади.
Пантопразол жигарда цитохром Р-450 ферментлар тизими иштирокида метаболизмга учрайди, асосий метаболити бўлиб, сульфат билан конъюгация бўладиган десметилпантопразол ҳисобланади. Буйраклар орқали метаболитлар ҳолида тахминан 71% экскреция бўлади, юборилган дозанинг 18% - билиар экскреция йўли билан чиқарилади. Пантопразолнинг Т1/2 – 1 соат, метаболитиники – тахминан 1,5 соатни ташкил этади.
ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ҲОЛАТЛАР
Препаратнинг компонентларига маълум юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
НОЖЎЯ ТАЪСИРЛАРИ
Қоринда оғриқ, бош оғриғи, юборилган жойдаги реакциялар, қабзият, диспепсия, кўнгил айниши, диарея, уйқусизлик, бош айланиши.
ДОРИЛАРНИНГ ЎЗАРО ТАЪСИРИ
Улсепанни бир вақтда қўллаш, биокираолишлиги меъданинг рН муҳитига боғлиқ бўлган препаратлар (шу жумладан, темир тузлари, кетоконазол, атазанавир, ритонавир) нинг сўрилишини пасайтириши мумкин.
МАХСУС КЎРСАТМАЛАР
Улсепан буйрак етишмовчилиги (шу жумладан, гемодиализдаги пациентлар) ва кекса ёшдаги пациентларга қўлланганида препаратнинг дозасига тузатиш киритиш талаб этилмайди.
Жигар етишмовчилигида препаратни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Оғир даражадаги жигар етишмовчилиги бўлган шахсларда пантопразолнинг кундалик дозаси 20 мг гача камайтирилиши керак. Бундай пациентларда Улсепан билан даволаниш вақтида жигар ферментларининг даражасини мунтазам равишда назорат қилиш керак. Улар ошганида даволашни тўхтатиш керак.