таркиби

Алверин цитрати      60 мг

Симетикон               300 мг

 

қўлланилиши

- ичакнинг, қоринни дам бўлиши ва метеоризм билан кечувчи, функционал бузилишлари (хусусан, йўғон ичакни таъсирланиш синдроми) ни симптоматик даволаш;

- қорин бўшлиғи аъзоларини рентгенологик, ультратовуш ёки инструментал текширувга комплекс тайёрлаш учун қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Капсулалар ичга бутунлигича, чайнамасдан, етарли миқдордаги сув билан қабул қилинади.

Препарат 1 капсуладан суткада 2-3 марта овқатдан олдин 3-4 ҳафта давомида қабул қилинади.

Шифокорнинг кузатувисиз даволашнинг давомийлиги 7 кундан ошмаслиги керак.

 

чиқарилиш шакли

Капсулалар №40

 

ФАРМАКОЛОГИК ҲУСУСИЯТЛАРИ

Фармакодинамикаси

Симеспасмил – мажмуавий препарат бўлиб, таъсири унинг таркибига кирувчи компонентлари билан ифодаланади. Спазмолитик таъсир кўрсатади, ичакда газ ҳосил бўлишини камайтиради.

Алверин – овқат ҳазм қилиш йўлларининг силлиқ мушакларига бевосита таъсир кўрсатувчи спазмолитикдир. Таъсир механизми фосфодиэстеразани ингибиция бўлиши ва ҳужайрада циклик аденозинмонофосфатни тўпланиши, кейинчалик силлиқ мушак ҳужайраларида кальций каналларини блокланиши билан боғлиқ. Алверин папаверинга нисбатан янада самарали ҳисобланади ва нохуш реакцияларни камроқ даражада чақиради. Клиника олди тадқиқотлари, алвериннинг антихолинергик (атропиннинг нохуш реакцияларисиз) таъсир қилишини кўрсатган.

Симетикон – сирт таранглиги паст бўлган гидрофоб полимер модда бўлиб, ичакда газ ҳосил бўлишини пасайтиради ва овқат ҳазм қилиш йўлларининг деворини ҳимоя плёнкасини қоплайди. Симетикон газ пуфакчаларининг сирт таранглигини камайтириб, уни ёрилишига олиб келади. Ажралиб чиқадиган газлар қисман ичак томонидан ютилади, шунингдек ичак ҳаракати ҳисобига организмда чиқарилади.

Фармакокинетикаси

Алверин цитрати

Алверин цитрати меъда-ичак йўлларидан жуда секин сўрилади ва ичга қабул қилинганидан сўнг суст сўрилиш ҳусусиятига эга. Қон плазмасида максимал концентрацияси қабул қилинган дозанинг 0,15% моддаси учун аниқланади. Қон плазмасидаги концентрацияси 6 соат давомида доимий бўлиб қолади.

Симетикон

Симетикон, ўзининг физиологик ва кимёвий инертлиги туфайли, организмда сўрилмайди ва меъда-ичак йўлларидан ўзгармаган ҳолда чиқарилади.

Препарат ичга қабул қилинганидан кейин самараси 30-60 минутдан кейин ривожланади ва 3-4 соат давомида давом этади.

 

ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ҲОЛАТЛАР

- препаратнинг компонентларидан бирортасига юқори сезувчанлик;

- ичак тутилиши;

- ҳомиладорлик ва лактация;

- 18 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирларда қўллаш мумкин эмас.

 

НОЖЎЯ ТАЪСИРЛАРИ

Кам ҳолларда – тери тошмаси, қичишиши, юз, тил, хиқилдоқни шиши, нафас функциясини бузилиши, аллергик реакциялар, анафилаксия, бош оғриғи, бош айланиши, кўнгил айниши, қабзият.

 

ДОРИЛАРНИНГ ЎЗАРО ТАЪСИРИ

Симеспасмил препаратини бошқа дори препаратлари билан ўзаро таъсир қилиш ҳолатлари қайд этилмаган.

 

МАХСУС КЎРСАТМАЛАР

Ичак тутилишидан далолат берувчи белгилар пайдо бўлганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.