СИМАЛГЕЛЬ
Сималгель иккита антацид воситалар – алюминий гидроксиди ҳамда магний гидроксиди, ва ел ҳайдовчи восита – газ пуфакчаларини йўқотувчи симетиконнинг мажмуасидир.
ТАРКИБИ
5 мл суспензия қуйидагиларни сақлайди:
алюминий гидроксиди 405 мг,
магний гидроксиди 100 мг,
симетикон 125 мг.
ҚЎЛЛАНИЛИШИ
Қуйидаги симптомларни симптоматик даволаш учун қўлланади:
- диспепсия;
- жиғилдон қайнаши;
- метеоризм.
ҚЎЛЛАШ УСУЛИ ВА ДОЗАЛАРИ
Ичга қабул қилиш учун суспензия.
Катталар ва 5 ёшдан ошган болалар
5-10 мл дан овқатдан сўнг 20-60 минутдан кейин ва уйқудан олдин ёки зарурат бўлганида қабул қилинади.
5 ёшдан кичик болалар
5 мл гача кунига 3 марта қабул қилинади.
Кекса пациентлар
Одатда катталарда қўлланадиган дозани қабул қилиш тавсия этилади.
ЧИКАРИЛИШ ШАКЛИ
Сималгель суспензия 300 мл флаконда.
ФАРМАКОЛОГИК ҲУСУСИЯТЛАРИ
Фармакодинамикаси
Сималгель иккита антацид воситалар – алюминий гидроксиди ҳамда магний гидроксиди, ва ел ҳайдовчи восита – газ пуфакчаларини йўқотувчи симетиконнинг мажмуасидир. Магний гидроксиди – тез таъсир қилувчи антацид, ва алюминий гидроксиди – секин таъсир қилувчи антацид. Уларнинг мажмуаси препаратнинг таъсирини тез бошланишини ва самарасини узоқ давом этишини таъминлайди. Алюминий гидроксиди буриштирувчи таъсирга эга ва ичак ҳаракатини секинлаштириши мумкин, бироқ ушбу самараси, магний тузлари каби бўшаштирувчи таъсир кўрсатадиган магний гидроксидининг таъсири билан компенсация бўлади.
Симетикон газ пуфайчаларини ҳосил бўлишини бартараф қилади ва уларни парчаланишига ёрдам беради. Бунда ажралиб чиққан газлар ичак деворларига сингиб кетади ва ичаклар ҳаракати оқибатида организмдан чиқарилади.
Фармакокинетикаси
Препарат деярли сўрилмайди ва организмда электролитлар мувозанатини издан чиқармайди.
ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ҲОЛАТЛАР
Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик; кучли толиқиш; буйрак функциясини бузилиши; гипофосфатемия; фруктозани ўзлаштиролмаслик; глюкоза-галактоза мальабсорбцияси синдромида қўллаш мумкин эмас.
НОЖЎЯ ТАЪСИРЛАРИ
Нохуш реакцияларни учраш тезлигини кўрсаткичлари қуйидаги тарзда аниқланади: жуда тез-тез (≥ 1/10); тез-тез (≥ 1/100, аммо < 1/10); тез-тез эмас (≥ 1/1000, аммо < 1/100); кам ҳолларда (≥ 1/10000, аммо < 1/1000); жуда кам ҳолларда (< 1/10000); учраш тезлиги номаъум (мавжуд маълумотлар асосида баҳолаш мумкин эмас).
Иммун тизими томонидан: учраш тезлиги номаълум – қичишиш, эшакеми, ангионевротик шиш ва анафилактик реакциялар каби ўта юқори сезувчанлик реакциялари.
Меъда-ичак йўллари томонидан: тез-тез эмас – диарея ёки қабзият.
Моддалар алмашинуви ва озиқланиш томонидан: учраш тезлиги номаълум – гипермагниемия, гипералюминемия, гипофосфатемия (узоқ муддат қўлланганида, ёки юқори дозаларда қўлланганида, ёки ҳатто овқатдаги фосфорнинг миқдори паст бўлганида пациентларда одатдаги дозаларда қўлланганида, бу ҳолат суяк тўқимасини резорбциясини ошишига, гиперкальциурияга, остеомаляцияга олиб келиши мумкин).
ДОРИЛАРНИНГ ЎЗАРО ТАЪСИРИ
Сималгель ва бошқа препаратларни қабул қилишлар ўртасидаги оралиқ камида 1 соатни ташкил этиши керак, чунки бир вақтда қабул қилинганида дори воситаларнинг сўрилишини пасайтириши мумкин.
Алюминий сақловчи антацидлар тетрациклинлар, витаминлар, ципрофлоксацин, кетоконазол, гидроксихлорохин, хлорохин, хлорпромазин, рифампицин, цефдинир, цефподоксим, левотироксин, розувастатин каби дори воситаларни сўрилишига тўсқинлик қилиши мумкин.
Левотироксин шунингдек левотироксинни сўрилишини камайтириши ёки кечиктириши мумкин бўлган симетикон билан боғланиши мумкин.
Буйрак етишмовчилиги (алюминий гидроксиди ва магний гидроксиди учун хабар берилган) ва ичак тутилиши (алюминий гидроксиди учун хабар берилган) бўлган пациентларда метаболик алкалоз, калийни боғланишида қатроннинг самарадорлигини кузатилиши мумкин бўлган ҳавфлари борлиги туфайли, полистирен сульфонат билан бир вақтда қўлланганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Алюминий гидроксиди ва цитратлар, айниқса буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда алюминийнинг даражасини ошишига олиб келиши мумкин.
МАХСУС КЎРСАТМАЛАР
Алюминий гидроксиди қабзиятни чақириши мумкин, магний тузларининг дозасини ошириб юборилиши ичак гипокинезиясини чақириши мумкин; ушбу маҳсулотнинг катта дозалари ҳавф юқори бўлган пациентларда (буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар, кекса пациентлар) ичак тутилишини қўзғатиши ёки оғирлаштириши мумкин.
Алюминий гидроксиди меъда-ичак йўлларидан ёмон сўрилади, шунинг учун тизимли самаралари буйрак функцияси нормал бўлган пациентларда кам учрайди. Бироқ узоқ муддат қўллаш, ёки юқори дозаларда қўллаш, ёки ҳатто овқатда фосфорнинг миқдори паст бўлган пациентларда нормал дозаларда қўллаш фосфатларнинг миқдорини (алюминийни фосфат билан боғланиши туфайли) пасайишига олиб келиши мумкин, бу ҳолат суяк тўқимасини юқори резорбцияси ва остеомаляция ҳавфи билан кечувчи гиперкальциурия билан кечади. Препарат узоқ муддат қўлланганида ёки фосфатларнинг заҳиралари камайиш ҳавфи бўлганида шифокорга мурожаат қилиш керак.
Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда қон плазмасида ҳам алюминий, ҳам магнийнинг даражаси ошади. Ушбу пациентларда алюминий ва магний тузларининг юқори дозаларини узоқ муддат таъсир қилиши деменцияга, микроцитар анемияга олиб келиши мумкин.
Алюминий гидроксиди гемодиализда порфирияси бўлган пациентлар учун ҳавфли бўлиши мумкин.
Ҳомиладорликда ва лактация даврида қўлланиши
Ҳомиладорликда Сималгель препаратини қўллаш ҳавфсизлиги аниқланмаган.
Препарат тавсияларга мувофиқ қўлланганида, кўкрак сутига алюминий ва магнийни минимал миқдорларда ўтиши кутилади.
Симетикон меъда-ичак йўлларидан сўрилмайди.
Янги туғилган чақалоққа / кўкрак ёшидаги гўдакларга ҳеч қандай таъсир кўрсатиши кутилмайди, чунки алюминий гидроксиди, магний гидроксиди ва симетиконни эмизадиган аёлларга тизимли таъсири аҳамиятсиз даражада бўлади.
Педиатрияда қўлланиши
Препарат педиатрия амалиётида қўлланади.
Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Сималгель автотранспортни ҳайдаш ва диққатни юқори жамлаш ҳамда психомотор реакциялар тезлигини талаб этувчи механизмларни бошқариш қобилиятига салбий таъсир кўрсатмайди