САРПАЛ
Сарпал - жиғилдон қайнашини олдини олиш ва даволашда қўлланувчи дори воситаси.
ТАРКИБИ
натрий алгинати 500 мг,
кальций карбонати 160 мг,
натрий гидрокарбонати 267 мг.
ҚЎЛЛАНИЛИШИ
Гастроэзофагеал рефлюкснинг, нордон кекириш, жиғилдон қайнаши, диспепсия (қизилўнгачга отилиб чиқадиган меъда ширасининг кислоталиги билан боғлиқ) каби симптомларни даволаш, масалан, овқатлангандан кейин ёки ҳомиладорлик вақтида, ёки рефлюкс эзофагит билан боғлиқ симптомлари бўлган пациентларда симптомларни даволаш учун қўлланади.
ҚЎЛЛАШ УСУЛИ ВА ДОЗАЛАРИ
Таблеткалар ичга яхшилаб чайнагандан кейин қабул қилинади.
Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга 1-2 таблеткадан овқатдан кейин ва ухлашдан олдин буюрилади.
12 ёшгача бўлган болаларга – шифокорнинг кўрсатмаси бўйича буюрилади.
Кекса ёшдаги пациентлар
Бу ёшдаги пациентлар учун дозани ўзгартириш талаб этилмайди.
ЧИҚАРИЛИШ ШАКЛИ
Чайналадиган таблеткалар №12
ФАРМАКОЛОГИК ҲУСУСИЯТЛАРИ
Сарпал ичга кабул қилинганида меъданинг нордон шираси билан тезда реакцияга киришади. Бунда деярли нейтрал рН қийматига эга бўлган алгинат гель ҳосил бўлади, у меъда ширасининг юзасида ҳимоя тўсиғини ҳосил қилиб, гастроэзофагеал рефлюксни ривожланишига тўсқинлик қилади. Регургитация кузатилганида гель қизилўнгачга тушади, у ерда шиллиқ қаватини таъсирланиши камаяди.
Препаратнинг таъсир механизми физик-кимёвий жараёнлар билан ифодаланади ва тизимли қон оқимига сўрилишига боғлиқ эмас.
ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ҲОЛАТЛАР
Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда препаратни қўллаш мумкин эмас.
ДОРИЛАРНИНГ ЎЗАРО ТАЪСИРИ
Препаратнинг таркибига кирувчи кальций карбонати антацид фаоллик намоён қилиши туфайли, Сарпал препарати ва бошқа препаратларни қабул қилиш ўртасида камида 2 соат вақт ўтиши керак (айниқса Н2-гистамин рецепторларининг блокаторлари, тетрациклин гуруҳи антибиотиклари, дигоксин, фторхинолон, темир тузлари, кетоконазол, нейролептиклар, тироксин, пеницилламин, β-адреноблокаторлар (атенолол, метопролол, пропанолол), глюкокортикостероидлар, хлорохин ва дифосфонатлар билан бир вақтда қабул қилинганида).
МАХСУС КЎРСАТМАЛАР
Иккита таблеткадан иборат бўлган дозада натрийнинг миқдори 234 мг (10,2 ммоль) ни ташкил этади. Тузнинг миқдори жуда чекланган парҳезга риоя қилиш зарурати бўлганида, масалан, айрим ҳолатларда димланган юрак етишмовчилигида ва буйрак функцияси бузилганида юқоридагини инобатга олиш керак.
Иккита таблеткадан иборат бўлган ҳар бир доза 320 мг (3,2 ммоль) кальций карбонати сақлайди. Гиперкальциемия, нефрокальциноз бўлган ва кальций сақловчи буйрак тошларини ҳосил бўлиши қайталанган пациентларни даволашда эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим.
Таркибида аспартам борлиги туфайли, ушбу препаратни фенилкетонурияси бўлган пациентларга буюриш мумкин эмас.
Ҳомиладорликда ва лактация даврида қўлланиши
Тўпланган қўллаш тажрибаси ҳомиладорликни кечишига ёки ҳомила ва янги туғилган чақалоқнинг соғлиғига бирор-бир аҳамиятли нохуш реакцияларни намойиш этмаган. Ҳомиладорлик вақтида ва эмизиш даврида препаратни қўллаш мумкин. Шундай бўлсада, таркибида кальций карбонатини борлигини инобатга олиб, даволашнинг давомийлигини максимал даражада чеклаш тавсия этилади.
Педиатрияда қўлланиши
Препарат педиатрия амалиётида қўлланади. 12 ёшгача бўлган болаларда препарат шифокорнинг кўрсатмаси бўйича қўлланади.