САРПАЛ суспензия
Сарпал - жиғилдон қайнашини олдини олиш ва даволашда қўлланувчи дори воситаси.
ТАРКИБИ
натрий алгинати 500 мг,
кальций карбонати 160 мг,
натрий гидрокарбонати 267 мг.
ҚЎЛЛАНИЛИШИ
Гастроэзофагеал рефлюкс касаллигининг, масалан, овқат истеъмол қилгандан кейин, ёки ҳомиладорлик вақтида, ёки рефлюкс эзофагит билан боғлиқ симптомлари бўлган пациентларда, нордон кекириш, жиғилдон қайнаши, диспепсия (қизилўнгачга қайтиб чиқадиган меъда ширасининг кислоталиги билан боғлиқ) каби симптомларини бартараф қилиш учун қўлланади.
ҚЎЛЛАШ УСУЛИ ВА ДОЗАЛАРИ
Сарпал суспензияси ичга қабул қилиш учун мўлжалланган. Қабул қилишдан аввал суспензияни чайқатиш керак.
Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга суспензия 10-20 мл (2-4 чой қошиқ) дан овқатдан кейин ва уйқудан олдин (суткада тўрт мартагача) буюрилади.
12 ёшгача бўлган болаларга – шифокорнинг кўрсатмаси бўйича буюрилади.
Кекса ёшдаги пациентлар. Ушбу ёш гуруҳи учун дозани ўзгартириш талаб этилмайди.
ЧИҚАРИЛИШ ШАКЛИ
Ичга қабул қилиш учун суспензия 200 мл дан бураладиган ҳимоя қопқоқчаси бўлган сариқ рангли шиша флаконларда.
ФАРМАКОЛОГИК ҲУСУСИЯТЛАРИ
Сарпал ичга кабул қилинганида меъданинг нордон шираси билан тезда реакцияга киришади Бунда рН деярли нейтрал қийматга эга бўлган алгинат гель ҳосил бўлади, бу 4 соатгача вақт давомида гастроэзофагеал рефлюксни ривожланишига тўсқинлик қилиб, меъданинг ичидаги юзасида ҳимоя тўсиғини ҳосил қилади. Регургитация кузатилганида гель қизилўнгачга тушади, у ерда шиллиқ қаватини таъсирланиши камаяди.
Препаратнинг таъсир механизми физик-кимёвий жараёнлар билан ифодаланади ва тизимли қон оқимига сўрилишига боғлиқ эмас.
ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ҲОЛАТЛАР
Фаол моддаларига ёки ёрдамчи моддаларидан бирортасига, шу жумладан метилпарагидроксибензоат ва пропилпарагидроксибензоатига ўта юқори сезувчанлиги маълум бўлган ёки тахмин қилинган пациентларга препаратни қўллаш мумкин эмас.
ДОРИЛАРНИНГ ЎЗАРО ТАЪСИРИ
Сарпал ва бошқа препаратларни қабул қилиш ўртасида (айниқса тетрациклин, дигоксин, фторхинолон, темир моддаси тузлари, кетоконазол, нейролептиклар, қалқонсимон без гормонлари, пеницилламин, β-блокаторлар (атенолол, метопролол, пропанолол), глюкокортикоидлар, хлорохин, дифосфонатлар ва эстрамустин бир вақтда қабул қилинганида) камида 2 соат вақт ўтиши керак.
МАХСУС КЎРСАТМАЛАР
10 мл суспензиядаги натрийнинг миқдори 133,06 мг ни ташкил этади, бу ЖССТ тавсия этган натрийнинг максимал суткалик дозасини 6,65% га эквивалент. Препаратнинг максимал суткалик дозаси ЖССТ тавсия этган натрийнинг максимал суткалик дозасини 53% га эквивалент.
Ҳар 10 мл суспензия таркибида 160 мг (1,6 ммоль) кальций карбонатини сақлайди. Гиперкальциемия, нефрокальциноз ва кальций сақловчи буйрак тошларини қайта ҳосил бўлиши кузатилган пациентларни даволашда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Суспензия таркибида аллергик реакцияларни, шу жумладан кечиккан аллергик реакцияларни чақириши мумкин бўлган 40 мг/10 мл метилпарагидроксибензоат (Е218) ва
6 мг/10 мл пропилпарагидроксибензоат (Е216) сақлайди.
Ҳомиладорликда ва лактация даврида қўлланиши
Тўпланган қўллаш тажрибаси ҳомиладорликни кечишига ёки ҳомила ва янги туғилган чақалоқнинг соғлиғига бирор-бир аҳамиятли нохуш реакцияларни намойиш этмаган. Ҳомиладорлик вақтида ва эмизиш даврида препаратни қўллаш мумкин. Шундай бўлсада, таркибида кальций карбонатини борлигини инобатга олиб, даволашнинг давомийлигини максимал даражада чеклаш тавсия этилади.
Педиатрияда қўлланиши
Препарат педиатрия амалиётида қўлланади. 12 ёшгача бўлган болаларда препарат шифокорнинг кўрсатмаси бўйича қўлланади.