ТАРКИБИ

панкреатин (пеллетлар шаклида) 171,43 мг, бу 10000 бирлик липаза, 8000 бирлик амилаза, 600 бирлик протеазага тўғри келади.

 

ҚЎЛЛАНИЛИШИ

- овқат ҳазм бўлишини бузилиши билан кечувчи, меъда ости безини экзокрин етишмовчилиги;

- муковисцидозда меъда ости безининг экзокрин функцияси етишмовчилигини компенсация қилиш учун қўлланади.

 

ҚЎЛЛАШ УСУЛИ ВА ДОЗАЛАРИ

Дозалаш тартиби

Препаратнинг дозаси касалликнинг оғирлиги ва истеъмол қилинадиган овқатнинг таркибига қараб индивидуал равишда танланади.

Болалар

Препаратнинг дозаси тана вазнидан келиб чиқиб ҳисобланади.

4 ёшгача бўлган болалар учун бошланғич дозаси бир марта овқатланишга 1 кг тана вазнига 1000 бирлик липазани ташкил этади ва 4 ёшдан олган болалар учун бир марта овқатланишга 1 кг тана вазнига 500 бирликни ташкил этади.

Катталар ва 12 ёшдан ошган ўсмирлар

Препаратнинг дозасини пациентнинг индивидуал ҳусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, овқат ҳазм бўлишини бузилиш даражаси ва овқатдаги ёғнинг миқдорига қараб танлаш керак.

Умумий тавсия этиладиган дозаси бир марта овқатланишга 20000 - 80000 бирлик липазани ташкил этади (Панкраза 10000 бирлик дозасининг 2-8 капсуласига ёки Панкраза 25000 бирлик дозасининг 1-3 капсуласига тўғри келади).

Овқат ҳазм бўлишини бузилиш даражасига қараб керакли дозани юқорида кўрсатилган дозадан анча ошириш мумкин.

Қўллаш усули

Препарат овқатланиш ёки енгил тановул вақтида ёки овқатлангандан ёки енгил тановулдан кейин, етарли миқдордаги суюқлик билан қабул қилинади. Капсулаларни бутунлигича, бўлмасдан ва чайнамасдан, ютиш керак.

 

ЧИҚАРИЛИШ ШАКЛИ

Ичакда эрувчан капсулалар.

10 капсуладан блистерда. 2 блистер тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

 

ФАРМАКОЛОГИК ҲУСУСИЯТЛАРИ

Фармакодинамикаси

Панкраза ичакда эрувчан (кислотага чидамли) қобиқ билан қопланган, пеллетлар шаклидаги, қорамоллардан олинадиган панкреатин сақлайди (йирик қорамолнинг меъда ости бези тўқимасидан олинган кукун ҳисобланади), қаттиқ желатин капсулалар шаклида чиқарилади.

Панкреатин меъда ости безининг, липаза, α-амилаза, трипсин, химотрипсин каби экскретор ферментларини ва бошқа ферментларни, шунингдек ферментатив фаолликка эга бўлмаган ёндош моддаларни сақлайди. Панкреатиннинг сўрилмаган қисми парчаланади ва овқат ҳазм қилувчи ширалар ёки бактериялар ёрдамида денатурацияга учрайди. Овқат ҳазм бўлиш жараёнини самарадорлиги ферментларнинг фаоллиги ва препаратнинг гален шакли билан белгиланади. Асосий омиллари липазанинг ферментатив фаоллиги ва трипсиннинг борлиги ҳисобланади, амилолитик фаоллиги эса фақат муковисцидозни даволашда аҳамиятга эга бўлади, чунки ҳатто сурункали панкреатитда овқатда сақланган полисахаридларни парчаланиши бузилмайди.

Фармакокинетикаси

Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда, интакт ферментларни сўрилмаслиги кўрсатилган, шунинг учун классик фармакокинетик тадқиқотлар ўтказилмаган. Самарага эришиш учун панкреатик ферментларга сўрилиш талаб этилмайди, чунки уларнинг тўлиқ терапевтик фаоллиги ингичка ичакнинг бўшлиғида намоён бўлади.

 

ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ҲОЛАТЛАР

Қорамолдан олинадиган маҳсулотларга ёки препаратнинг компонентларидан бирортасига исботланган юқори сезувчанликда препаратни қўллаш мумкин эмас.

 

НОЖЎЯ ТАЪСИРЛАРИ

900 нафардан ортиқ пациентлар иштирок этган, панкреатин ўрганилган клиник тадқиқотларда энг тез-тез хабар берилган ножўя реакциялари меъда-ичак йўллари томонидан асосан енгил ва ўртача оғирлик даражасидаги бузилишлар бўлган.

 

ДОРИЛАРНИНГ ЎЗАРО ТАЪСИРИ

Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсирини ўрганиш юзасидан тадқиқотлар ўтказилмаган.

 

МАХСУС КЎРСАТМАЛАР

Муковисцидоз билан хасталанган пациентларда панкреатин препаратлари юқори дозаларда қўлланганида илеоцекал бўлимида ва йўғон ичакнинг юқорига кўтарилувчи қисмида стриктураларни ҳосил бўлиши (фиброзга олиб келувчи колонопатия) кузатилган.

Ҳомиладорликда ва лактация даврида қўлланиши

Ҳомиладор аёлларни меъда ости безининг ферментларини сақловчи препаратлар билан даволаш тўғрисида клиник маълумотлар йўқ. Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда қорамоллардан олинадиган меъда ости бези ферментларини сўрилиши аниқланмаган, шунинг учун репродуктив ёки онтогенетик токсикликни ривожланишига тахмин қилинмайди.

Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотлардан келиб чиқиб, меъда ости бези ферментларини эмизадиган аёлларга тизимли таъсири номаълум.

Шундай қилиб, Панкраза препаратини, жуда зарур бўлган ҳолатлардан ташқари, ҳомиладорлик ва эмизиш вақтида қўллаш мумкин эмас.

 

ДОЗАНИ ОШИРИБ ЮБОРИЛИШИ

Панкреатин, айниқса муковисцидоз билан хасталанган пациентларда, жуда юқори дозаларда қўлланганида гиперурикемия ва гиперурикозурия кузатилган.