ТАРКИБИ

1 мл препарат симетикон 100 мг сақлайди

 

ҚЎЛЛАНИЛИШИ

- Овқат ҳазм қилиш йўллари томонидан, газ тўпланишини ошиши билан кечадиган бузилишлари (масалан, метеоризмда ёки операциядан кейин даврда газни ортиқча тўпланиши, шунингдек гўдаклардаги бузилишлар) ни симптоматик даволаш;

- ичак санчиқлари;

- қорин бўшлиғини диагностик текширувларга (масалан, рентгенологик текширувлар, ультратовуш текширувлари, эндоскопик текширувларда, шу жумладан иккиламчи контраст усули билан тасвирни олиш учун контраст моддаларнинг суспензияларига қўшимча сифатида) тайёрлаш учун ёрдамчи восита сифатида;

- юзаси-фаол моддалар (кир ювиш кукунлари ёки бошқа ювиш учун воситалар) билан заҳарланишларда кўпик ҳосил бўлишини бартараф қилиш мақсадида қўлланади.

 

ҚЎЛЛАШ УСУЛИ ВА ДОЗАЛАРИ

Меъда-ичак тизимининг, газ ҳосил бўлишини ошиши билан боғлиқ бўлган бузилишларини симптоматик даволаш учун қўлланади

Пациентлар гуруҳи

Дозалаш тартиби

Метигаст 100 мг/мл

1 ёшгача бўлган болалар

5-10 томчи

Препарат болалар озуқаси солинган бутилкага қўшилади ёки кичкина қошиқча ёрдамида ҳар сафар овқатлантириш вақтида ёки ундан кейин берилади.

1 ёшдан 6 ёшгача бўлган болалар

10 томчи

суткада 3-5 марта

6 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар

10-20 томчи

суткада 3-5 марта

Катталар ва 14 ёш ва ундан ошган болалар

20 томчи

суткада 3-5 марта

Қорин бўшлиғи аъзоларини диагностик текширувга тайёрлаш

Текшириш турлари

Дозалаш тартиби

Метигаст 100 мг/мл

Рентгенологик ва ультратовуш текширувини ўтказиш

Текширув ўтказишдан бир кун олдин 25 томчи (1 мл) дан суткада 3 марта буюрилади.

Текширув ўтказиш вақтида 25 томчи (1 мл) дан эрталаб буюрилади.

Эндоскопик текширув ўтказиш

Текширув ўтказишдан олдин 50-75 томчи (2-3 мл) буюрилади.

Зарурат бўлганида текширув ўтказиш вақтида тўсиқлар ҳосил қилувчи газ пуфакчаларини бартараф қилиш учун эндоскоп орқали бир қанча миллилитр эмульсия юбориш мумкин.

Иккиламчи контраст ёрдамида тасвирга тушириш учун контраст моддаларнинг суспензиясига қўшимча сифатида

Контраст модда суспензиясининг 1 литрига 50-100 томчи
(2-4 мл) қўшилади.

 

 

ЧИҚАРИЛИШ ШАКЛИ

Метигаст ичга қабул қилиш томчилар 30 мл.

 

ФАРМАКОЛОГИК ҲУСУСИЯТЛАРИ

Симетикон – препаратнинг фаол компоненти, барқарор юзаси-фаол полидиметилсилоксан. У овқат ҳазм қилиш йўлларидаги овқат бўтқасида ва шиллиғида бўладиган газ пуфакчаларининг сирт таранглигини ўзгартиради, бунинг натижасида улар ёрилади. Бунда ҳосил бўладиган газлар кейинчалик ичак девори томонидан сўрилиб кетиши, шунингдек ичак перистальтикаси таъсирида чиқарилиб юборилиши мумкин.

Симетикон фақатгина физикавий таъсир кўрсатади, кимёвий рекцияларда иштирок этмайди ва фармакологик ва физиологик жиҳатдан инерт ҳисобланади.

Фармакокинетикаси. Симетикон ичга қабул қилинганидан сўнг сўрилмайди ва меъда-ичак йўллари (МИЙ) дан ўтганидан кейин ўзгармаган ҳолда чиқарилади.

 

ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ҲОЛАТЛАР

- Симетиконга ёки препаратнинг бошқа компонентларига ўта юқори сезувчанлик;

- ичак тутилиши;

- фруктозани наслий ўзлаштиролмасликда препаратни қўллаш мумкин эмас.

 

НОЖЎЯ ТАЪСИРЛАРИ

100 мг/мл концентрациядаги симетиконни қўллаш билан боғлиқ бўлган нохуш реакциялар кузатилмаган. Препаратнинг компонентларига аллергик реакциялар ривожланиши мумкин.

 

ДОРИЛАРНИНГ ЎЗАРО ТАЪСИРИ

Препаратни бошқа дори воситалари билан клиник аҳамиятли ўзаро таъсири аниқланмаган.

 

МАХСУС КЎРСАТМАЛАР

МИЙ нинг обструктив касалликлари бўлган пациентларда Метигаст препаратини эҳтиёткорлик билан ишлатиш керак. Метигаст 100 мг/мл препарати таркибида сорбитол сақлайди. Шунинг учун уни кам учрайдиган наслий патология – фруктозани ўзлаштиролмасликда қўллаш мумкин эмас.