МЕТИГАСТ капсула
Метигаст- ошқозон-ичак трактида ортиқча газ ишлаб чиқариш аломатларини енгиллаштириш учун ишлатилади.
ТАРКИБИ
Ҳар бир Метигаст 140 мг капсуласи сақлайди:
фаол модда: симетикон – 140 мг.
ҚЎЛЛАНИЛИШИ
- меъда-ичак йўлларини, газ ҳосил бўлишини ошиши билан боғлиқ бўлган, бузилишларини, масалан, операциядан кейинги даврда, метеоризмда, функционал диспепсияда ва қоринни дам бўлишини симптоматик даволаш;
- қорин бўшлиғи аъзоларини диагностик текширувдан ўтказишга тайёрлаш учун, масалан рентгенологик, ультратовуш текшируви ёки эндоскопик текширув ўтказиш учун (ёрдамчи восита сифатида) қўлланади.
ҚЎЛЛАШ УСУЛИ ВА ДОЗАЛАРИ
Дозалаш тартиби
Меъда-ичак йўлларини, газ ҳосил бўлишини ошиши билан боғлиқ бўлган бузилишларини симптоматик даволаш учун қўлланади.
Метигаст 140 мг: катталар ва 14 ёшдан ошган болалар учун тавсия этилган дозаси 1-2 капсуладан (140-280 мг симетикон) суткада 3 марта қабул қилишни ташкил этади; умумий суткалик дозаси 3-6 капсулани (420-840 мг симетикон) ташкил этади.
Қорин бўшлиғи аъзоларини диагностик текширувга тайёрлаш
Метигаст 140 мг: катталар ва 6 ёш ва ундан катта болалар текширув ўтказишдан бир кун олдин суткада 2-3 капсуладан (280-420 мг симетикон) қабул қиладилар, текширув ўтказиладиган кунда эса – эрталаб 1 капсула (140 мг симетикон) қабул қиладилар (агар шифокор томонидан бошқа дозалаш тартиби тавсия этилмаган бўлса).
Болалар
Метигаст капсулалари 6 ёшгача бўлган болаларда қўллаш учун мўлжалланмаган, ушбу тоифадаги пациентларда Метигаст ичга қабул қилиш учун томчиларни қўллаш афзал.
Қўллаш усули
Капсулаларни ичга овқат вақтида ёки овқатдан кейин, шунингдек зарурат бўлганида уйқудан олдин қабул қилинади, уларни бутунлигича ютиш керак (ютишни енгиллатиш учун капсулани етарли миқдордаги суюқлик билан, масалан бир стакан сув билан ичиш мумкин).
Даволаш давомийлиги симптомларнинг яққоллигига боғлиқ. Зарурат бўлганида препаратни узоқ вақт давомида қўллаш мумкин.
ЧИҚАРИЛИШ ШАКЛИ
Метигаст 140 мг: капсула №40
ФАРМАКОЛОГИК ҲУСУСИЯТЛАРИ
Фармакодинамикаси
Метигаст фаол модда сифатида симетикон (юзаки фаол полидиметилсилоксан) сақлайди. Овқат массаларида ва овқат ҳазм қилиш йўлларида мавжуд бўладиган шиллиқда, симетикон газ пуфакчаларининг сирт таранглигини пасайтиради ва натижада улар ёриладилар. Бунда ажралиб чиққан газлар кейинчалик ичакда сўриладиган ёки ичакнинг перистальтикаси ҳисобига таббий йўл билан чиқариладилар.
Симетикон фақат физикавий таъсир кўрсатади, у кимёвий реакцияларда иштирок этмайди ва бирор-бир фармакологик ёки физиологик самараларни ривожланишига олиб келмайди.
Фармакокинетикаси
Ичга қабул қилинганидан сўнг симетикон меъда-ичак йўлларида сўрилмайди ва организмдан ўзгармаган ҳолда чиқарилади.
ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ҲОЛАТЛАР
Препаратнинг фаол моддасига ёки ёрдамчи моддаларидан бирортасига юқори сезувчанликда препаратни қўллаш мумкин эмас.
НОЖЎЯ ТАЪСИРЛАРИ
Ҳозирги вақтгача препаратни қўллаш билан боғлиқ бўлган ножўя реакциялар аниқланмаган.
Препаратнинг таркибига кирувчи ёрдамчи моддаларга ўта юқори сезувчанлик реакциялари ривожланиши мумкин.
ДОРИЛАРНИНГ ЎЗАРО ТАЪСИРИ
Препаратни бошқа дори воситалари билан клиник аҳамиятли ўзаро таъсири ҳозирги вақтгача аниқланмаган.
МАХСУС КЎРСАТМАЛАР
Янги симптомлар ривожланганида ва/ёки меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар доимий равишда мавжуд бўлганида пациент клиник текширувдан ўтиши керак бўлади.
Метигаст 140 мг аллергик реакцияларни чақириши мумкин бўлган сариқ сансет бўёвчисини сақлайди.
Ҳомиладорликда ва лактация даврида қўлланиши
Аёлларда ҳомиладорлик ва лактация даврида препаратни ўрганиш юзасидан тадқиқотлар ўтказилмаган.
Перорал қабул қилинганида симетикон тизимли қон оқимига ўтмайди, шунинг учун дори воситаси аёлларда ҳомиладорлик ва лактация даврида ишлатилганида салбий таъсири кутилмайди.
ДОЗАНИ ОШИРИБ ЮБОРИЛИШИ
Дозани ошириб юборилиши тўғрисида хабар берилмаган.
Препаратнинг дозасини ошириб юборилиш ҳавфи деярли йуқ, чунки симетикон кимёвий жиҳатдан инерт ҳисобланади ва бирор-бир физиологик самараларни ривожланишига олиб келмайди. Препарат тавсия этилган дозалардан ортиқ дозаларда қўлланганида ножўя реакциялар кузатилмаган.