таркиби

Урсодеоксихолат кислотаси 300 мг

 

қўлланилиши

- холестеринли сафро тошларини ўт-пуфагидан жарроҳлик ёки эндоскопик усуллар билан олиб ташлашни иложи бўлмаганида;

- алкоголсиз стеатогепатитда;

- ўткир ва сурункали вирусли гепатитда;

- жигарнинг заіарли шикастланишларида;

- сурункали фаол гепатитда;

- жигарнинг алкоголли шикастланишида;

- жигарнинг бирламчи билиар циррозида;

- бирламчи склерозловчи холангитда;

- кистали фиброзда;

- жигар ички ўт йўлларининг ту¼ма атрезиясида;

- парентерал овқатланишдаги холестазда;

- билиар рефлюкс-гастритда ва рефлюкс- эзофагитда;

- билиар диспептик синдромида;

- ўт чиқариш йўлларининг дискинезиясида.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Холудексанни ичга суткада бир марта уйқудан олдин ёки суткада 2 марта буюрилади. Капсула бутунлигича, чайнамасдан, етарли миқдордаги суюқлик билан қабул қилинади.

Дозалаш тартиби:

- жигарнинг ўткир ва сурункали касалликлирини даволашда ўт тошларини эритиш учун суткада 10-15 мг/кг тана вазнига дозада узоқ муддат.

- жигарнинг сурункали касалликларини даволашда суткада 10-15 мг/кг тана вазнигача дозада, даволаш давомийлиги бир неча ойдан 2 йилгача ни ташкил қилади.

- ўт тошларини эритиш учун суткада 10-15 мг/кг тана вазнигача дозада 2 йилгача қўлланади. Агарда даволашни бошлагандан 12 ойдан кейин ҳам ўт тошлари камаймаса, препаратни қабул қилиш мақсадга мувофиқ эмас деб ҳисобланади.

- такрорий холемитиазни олдини олиш учун препаратни 300 мг дозада суткада 2 марта, бир неча ой давомида (ўртача 3 ой) қабул қилиш тавсия қилинади.

- билиар рефлюкс-гастрит ва рефлюкс - эзофагитини даволаш учун Холудексан 300 мг дан (1 капсула) уйқудан олдин буюрилади. Даволашнинг давомийлиги одатда 10-14 кунни ташкил қилади.

 

 

чиқарилиш шакли

Ичга қабул учун қаттиқ желатин капсулалар 300 мг дан.

 

ФАРМАКОЛОГИК ҲУСУСИЯТЛАРИ

Гепатопротектор. Холелитолитик, сафро ҳайдовчи, гепатопротектор, гипохолестеринемик, иммуномодулловчи таъсир кўрсатади.

Холудексан холестеринли сафро тошларини эришишга ёрдам беради. Уродезоксихолат кислотаси жигар ҳужайраларининг структурасини шикастловчи омиллардан ҳимоя қилади ва стабиллайди.

 

ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ҲОЛАТЛАР

Холудексанни препаратга юқори сезуванлик бўлганида, ҳамда ўт пуфагининг ва ўт йўлларининг ўткир ялли¼ланиш касаликлари бўлганида, фаолият кўрсатмайдиган ўт пуфагида; ўт-тош касаллигида (Са2+ни юқори миқдори билан); ўт-меъда-ичак оқмасида; ўткир холециститда; ўткир холангитда, ингичка ва йў¼он ичакнинг ялли¼ланиши касалликларида; жигар циррозининг декомпенсация босқичида; жигар ва буйрак етишмовчилигида; панкреатитда; ўт пуфагини эмпиемасида қўллаш мумкин эмас.

 

НОЖЎЯ ТАЪСИРЛАРИ

Диарея (дозага боғлиқ бўлиши мумкин), орқада оғриқ. Кам - ўт тошларни кальцинацияланиши, жигар трансаминазалари фаоллигини ошиши), алопеция, қабзият, бош айланиши, кўнгил айниши, қусиш, аллергик реакциялар.

 

ДОРИЛАРНИНГ ЎЗАРО ТАЪСИРИ

Алюминий ионлари ва ион алмашинуви смолалари (холестирамин) сақловчи антацидлар препаратнинг сўрилишини камайтиради.

Гиполипидемик воситалар (айниқса клофибрат), эстрогенлар, неомицин ёки прогестинлар ўтни холестерин билан тўйинишини оширади ва препаратнинг холестеринли ўт конкрементларини эритиш қобилятини камайтириши мумкин.

 

МАХСУС КЎРСАТМАЛАР

Ўт тошларини мувофақиятли эритиш учун улар тоза холестеринли бўлиши керак ва рентгенограммада 15-22 мм дан катта бўлмаган соя бермасликлари керак. Ўт пуфагининг фаолияти тўлиқ сақланган ҳолда қолиши керак, унинг тошлар билан тўлиши эса ярмидан кўп бўлмаслиги керак. Ўт йўлларининг ўтказувчанлиги сақланган бўлиши керак, умумий ўт йўли – тошлардан озод бўлиши керак.

Даволаш самарасини назорат қилиш мақсадида, ҳар 6 ойда ўт йўлларининг рентгенологик ва ультратовуш текширишларни ўтказиш лозим.

Кўрсаткичлар юқори ҳолда сақланганида препаратни бекор қилиш керак.

Конкрементлар тўлиқ эриб кетганидан кейин кичик ўлчамли конкрементларни (аниқланмайдиган) эриб кетишига ёрдам бериш учун препаратни 3 ой атрофида қўллаш тавсия қилинади.