таркиби

Мебеверин гидрохлориди 200 мг

 

қўлланилиши

Катталарда:

- йўғон ичакни таъсирланиш синдроми;

- МИЙ аъзолари спазмлари, шу жумладан органик касаликлар билан боғлиқ бўлган спазмлар;

- ичак санчиқлари;

- ўт қопи санчиқларида қўлланади.

- 12 ёшдан катта болаларда:

- МИЙ ни оғриқ билан кечувчи функционал бузилишларида қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Дусконал Ретард препарати ичга, бутун ҳолида, овқатдан 20 минут олдин, етарли миқдорда суюқлик билан қабул қилинади.

Катталарга (жумладан кекса ёшдаги одамларга) 200 мг дан суткада 2 марта (эрталаб ва кечқурун) буюрилади.

Қўллаш давомийлиги чекланмаган. Агар дозани қабул қилиш ўтказиб юборилган бўлса, пациент препаратни қабул қилишни буюрилгандек давом эттириши керак. Ўтказиб юборилган дозани мунтазам дозага қўшимча равишда қабул қилиши мумкин эмас.

Кекса ёшдаги пациентларда, буйрак ва/ёки жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда дозага тузатиш киритиш зарурати йўқ.

 

чиқарилиш шакли

Таъсири узайтирилган капсулалар №30

 

ФАРМАКОЛОГИК ҲУСУСИЯТЛАРИ

Дусконал Ретард – миотроп таъсир қилувчи спазмолитик восита. Мебеверин, асосан меъда-ичак йўллари (МИЙ) даги силлиқ мушакларни бевосита бўшаштиради. Препарат спазмни бартараф қилади, бунда ичакнинг нормал ҳаракатига аҳамиятли таъсир кўрсатмайди.

Мебеверин ҳужайра мембраналаридаги натрий каналларини блоклайди ва Na+ ионларини ҳужайраларга киришини издан чиқаради, шунингдек Ca2+ ионларини секин каналлар орқали киришини блоклайди, К+ ионларини ҳужайралардан чиқишини чеклайди, ҳужайра мембраналаридаги жараёнларни тормозлайди ва мушак толаларини қисқаришига тўсқинлик қилади. Антихолинергик таъсир кўрсатмайди.

Мебеверин ичга қабул қилинганидан сўнг тез ва тўлиқ сўрилади. Ажралиб чиқиши узайтирилган дори шакли суткада 2 марта қабул қилиш дозалаш схемасини қўллаш имконини беради.

 

ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ҲОЛАТЛАР

препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик;

12 ёшгача бўлган болаларга қўллаш мумкин эмас.

 

НОЖЎЯ ТАЪСИРЛАРИ

Бош айланиши (айрим ҳолларда), диарея ёки қабзият.

Аллергик реакциялар: Квинке шиши, эшакеми, экзантема ва юзни шиши бўлиши мумкин.

 

ДОРИЛАРНИНГ ЎЗАРО ТАЪСИРИ

Мебеверинни бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири аниқланмаган.

 

МАХСУС КЎРСАТМАЛАР

12 ёшгача бўлган болаларда препаратни қўллаш самарадорлиги ва ҳавфсизлиги бўйича маълумотлар етарли эмаслиги туфайли, уларга препаратни қўллаш мумкин эмас.