ТАРКИБИ

1 мл суспензия сақлайди:

домперидон     1 мг;

симетикон        4 мг.

 

ҚЎЛЛАНИЛИШИ

- меъдани секин бўшашиши, меъда-қизилўнгач рефлюкси, эзофагит билан ассоциацияланган диспептик симптомлар комплекси (эпигастрийда тўлиб туриш ҳисси, қоринни дам бўлиши ҳисси, қориннинг юқори қисмида оғриқ, кекириш, метеоризм, кўнгил айниши, қусиш, жиғилдон қайнаши ва регургитация);

- функционал, органик, инфекцион, радиотерапия, дори воситалари билан даволаш ёки парҳезни бузилиши оқибатидаги кўнгил айниши ва қусиш;

- Паркинсон касаллигида дофамин агонистлари (L-допа ва бромокриптин кабилар) қўлланганида чақирилган кўнгил айниши ва қусиш;

- болаларда қайд қилиш синдроми, циклик қусиш, меъда-қизилўнгач рефлюкси ва меъда моторикасини бошқа бузилишларида қўлланади.

 

ҚЎЛЛАШ УСУЛИ ВА ДОЗАЛАРИ

Ичга қабул қилиш учун суспензия.

Истеъмол қилишдан олдин суспензияли флаконни чайқатиш керак.

12 ёшгача бўлган болаларга

Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга

Сурункали диспепсияда

10 кг тана вазнига 2,5 мл суспензия ҳисобида суткада 3 марта овқатланишдан олдин ва зарурат бўлганида ухлашдан олдин буюрилади.

10 мл дан суткада 3 марта овқатланишдан 15-30 минут олдин, зарурат бўлганида ухлашдан олдин буюрилади

Кўнгил айниши ва қусишда

10 кг тана вазнига 5 мл суспензия ҳисобида суткада 3-4 марта овқатланишдан олдин ва ухлашдан олдин буюрилади

10-20 мл дан суткада 3-4 марта овқатланишдан олдин ва ухлашдан олдин буюрилади.

Допрокин-С препаратининг таркибига кирувчи домперидоннинг максимал суткалик дозаси 80 мг (80 мл препарат) дан ошмаслиги керак.

 

ЧИҚАРИЛИШ ШАКЛИ

Ичга қабул қилиш учун суспензия 60 мл флаконда.

 

ФАРМАКОЛОГИК ҲУСУСИЯТЛАРИ

Допрокин-С – қусишга қарши препарат бўлиб, меъда-ичак йўллари ҳаракатини стимуляторидир.

Домперидон – қусишга қарши ҳусусиятларга эга бўлган периферик дофамин рецепторларнинг селектив антагонисти. Қусишга қарши таъсири, эҳтимол, хеморецепторларнинг триггер зонасидаги дофамин рецепторларига периферик (гастрокинетик) таъсири ва антагонизмини қўшилиши билан ифодаланади.

Ичга қабул қилинганида домперидон соғлом одамларда меъданинг антрал қисми ва ўн икки бармоқ ичакни перистальтик қисқаришларининг давомийлигини узайтиради, меъдани бўшашиш жараёни секинлашганида уни тезлаштиради, ва қизилўнгачнинг пастки қисмидаги сфинктернинг босимини оширади.

Домперидон меъда секрециясига таъсир кўрсатмайди, гематоэнцефалик тўсиқ (ГЭТ) орқали ёмон ўтади.

Симетикон юзаки-фаол ҳусусиятларга эга, ичакда газларнинг миқдорини камайтиради. Овқат ҳазм қилиш йўлларида газ пуфакчаларининг юза таранглигини пасайтириб, уларни ёрилишига олиб келади; пуфакчалар ёрилганида ажралиб чиқадиган газлар ичак деворлари томонидан ютилади ёки ичак ҳаракатини ошиши туфайли ташқарига чиқарилади.

 

ФАРМАКОКИНЕТИКАСИ

Ичга қабул қилинганида домперидон организмда тўпланмайди ва ҳусусий метаболизмини индукция қилмайди. Домперидон плазма оқсиллари билан 91-93% га боғланади. Симетикон ичакдаги бўшлиқларга тақсимланади. Домперидон жигарда гидроксилланиш ва N-дезалкилланиш йўллари орқали метаболизмга учрайди. Симетикон организмда метаболизмга учрамайди. Домперидонни сийдик ва ахлат билан чиқарилиши ичга қабул қилинган дозанинг мувофиқ 31% ва 66% ни ташкил этади. Ахлат билан (10%) ва сийдик билан (тахминан 1%) ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Бир марталик дозаси ичга қабул қилинганидан сўнг қон плазмасидан ярим чиқарилиш даври (Т1/2) соғлом кўнгиллиларда 7-9 соатни ташкил этади ва оғир даражадаги буйрак етишмовчилиги (зардобдаги креатининнинг даражаси 6 мг/дл дан ортиқ) бўлган беморларда узаяди.

 

ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ҲОЛАТЛАР

- препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик;

- меъда-ичакдан қон кетишлари;

- ичакни механик тутилиши ёки перфорацияси, бунда меъданинг ҳаракат фаолиятини рағбатлантириш ҳавфли бўлиши мумкин;

- гипофизни пролактин секреция қилувчи ўсмаси (пролактинома) да қўллаш мумкин эмас.

 

НОЖЎЯ ТАЪСИРЛАРИ

Алоҳида ҳолларда - ичакнинг ўткинчи спазмлари, кам - тошма ва эшакеми; галакторея, гинекомастияга олиб келадиган гиперпролактинемия бўлиши мумкин; аменорея.

 

 

БОШҚА ДОРИ ВОСИТАЛАРИ БИЛАН ЎЗАРО ТАЪСИРИ

Антихолинергик препаратлар Допрокиннинг диспепсияга қарши таъсирини нейтраллаши мумкин. Антацидлар ва антисекретор препаратларни Допрокин билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас, чунки улар ичга қабул қилинганидан кейин унинг биокиришаолишлигини камайтиради.

 

МАХСУС КЎРСАТМАЛАР

Жигарда домперидоннинг метаболизм даражаси юқори бўлганлиги сабабли, жигар етишмовчилиги бўлган беморларга Допрокин-С препаратини эҳтиёткорлик билан буюриш керак. Узоқ вақт давомида даволанганда бундай беморлар мунтазам назорат остида бўлишлари керак.

Буйрак етишмовчилигида препаратни қабул қилишлар ўртасидаги интервални узайтириш тавсия этилади.